LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

“AYGERIM ALMAGUL” хусусий корхонасига Учқудуқ тумани Абай МФЙ ҳудудидан кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун бош режага асосан 0.98 гаер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарорининг 10-банди  комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикчилиги асосида инвесторларга маъқулланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ комплексларни барпо этиш, шунингдек, тегишли инфратузилма қуриш учун зарур ер участкалари тўғридан тўғри (танлов савдоларини ўтказмасдан) шартномалар асосида ҳақ ундирилмасдан ажратилишига ҳамда давлат хусусий шерикчилиги  асосида“Боздун” ОФЙ Жузқудуқ овулидан  “Маҳалла гузари” биноси қуриш шарти билан туман бош режаси ҳамда “AYGERIMALMAGUL”хусусийкорхонасининг 2020 йил 2 апрелдаги 170/049-39-сонли хатини инобатга олиб ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2020 йил 7 мартдаги 01/53-сонли розилик хати
    ва “AYGERIM ALMAGUL” хусусий корхонасининг 2020 йил 2 апрелдаги
    170/049-39-сонли хатлари инобатга олинсин.
  2. “AYGERIM ALMAGUL” хусусий корхонасига давлат хусусий шерикчиликчилик шартларига асосан Абай МФЙ ҳудудидан кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун туман бош режасига асосан 0.98 гаер майдони ажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
  3. “AYGERIM ALMAGUL” хусусий корхонасига қуйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

кўп қаватли  турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу давлат-хусусий шериклик асосида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    С.Хамроев

 

2020 йил  03  апрел       № Қ-126

Учқудуқ шаҳри

 

 

 

 

 

 

 

O'qilgan: 2456 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: