Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “GARANT UCHQUDUQ”МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.45 га ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қуллаб-қуватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 21 февралдаги Қ-35-сонли қарори ҳамда “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖнинг 2020 йил 9 мартдаги 125/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Учқудуқ тумани“Абай” МФЙ ҳудудидан “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.45 га ер майдони ажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
- “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖга қўйидагилар тавсия этилсин:
- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);
-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин;
1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.;
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 09 март № Қ-96
Учқудуқ шаҳри