Ўтган 2020 йил барчамиз каби спортчилар учун ҳам синовли йил бўлди. Пандемия сабаб мусобоқалар тугул, кўпчилик спорт иншоатлари ҳам ишламади. Бу спортчилар учун ноқулайлик туғдириш билан бирга уларнинг кейинги фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди. Бироқ ШКБга қарашли “Лочин ” спорт мажмуаси спортчилари қандай синовлар бўлмасин ўз формаларида қолишга ҳаракат қилишди.
2020 йилнинг сўнгги кунларида Андижон шаҳрида самбо бўйича 2002-2003, 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида "Лочин "тарбияланувчиларидан бир гуруҳи фахрли ўринларни эгаллашди. 600 нафардан ошиқ спортчи ўсмирлар ўртасида бизнинг учқудуқлик Сардор Тошимов ва Гулина Облакулова - 1- ўрин, Мохинур Абдурашидова - 2 - ўрин, Зухро Ахмедова –3- ўринни забд этишди.
Ана шундай баркамол спортчилар билан ШКБ директори Яркин Шакаров учрашди ва уларни тақдирлади. Энг асосийси, шундай спортчиларни тарбиялаб келаётган мураббий – Алишер Шодмоновга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.