LOTIN-КИРИЛЛ

Қонун ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан ҳар ким қариганда, меҳнат лаёкатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларининг тўлиқ бажарилиши фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади.

Республикамиздаги мавжуд қонун бўйича фуқароларимизга ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсия турлари тайинланиши мумкин.

Шу кунга қадар фуқароларимиз томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармси туман(шаҳар) бўлимларининг фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ қарорлари ёки мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиб келиняпти.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ мурожаатлари иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари, иш стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишлилик факти, иш ўринларининг аттестация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги ишлар судда кўрилиши мумкин. Шунингдек, фаолиятнинг суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги асоси бўйича Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг фаолият даврларини меҳнат стажига қўшишни рад этиш ҳақидаги қарорлари устидан шикоят берилади. Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг пенсия тайинлашни рад этиш, пенсияни бир турдан бошқа турга ўтказишни рад этиш, пенсиядан чегирмалар қилиш тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилади.

Ҳозирда фуқаролар пенсия ёшига етгач, уларга ёшга доир пенсия тайинлаш ёки турли сабабларга кўра, нафақа тайинлашда амалдаги қонунларга кўра бир нечта тўсиқларга дуч келаётган эди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари томонидан фуқароларимизга пенсия ёки нафақа тайинлашда талаб қилинаётган ҳужжатлар бир талай эди. Оворагарчиликларга сабаб бўлаётганди.

Бугунги кунда пенсия ёшига етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг беҳуда оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида, пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратилди. Шу мақсадда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр, 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади. Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади. Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади. Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. Фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ва масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан фуқароларга эндиликда пенсия ёшига етгандан сўнг қонунда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига пенсия тайинлашни сўраб қилган мурожаатлари асоссиз равишда рад этилганлиги судда ўз тасдиғини топган тиқдирда, суд томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими мансабдор шахслари зиммасига фуқарога пенсия у дастлаб мурожаат қилган вақтдан бошлаб тайинлаш мажбурияти юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсат ва амалга оширилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон манфаатлари энг олий қадрият эканлигига эришиш, фуқароларимизнинг мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт кечиришларининг кафолатидир.

    Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида 17–22 май кунлари ўзбек-тожик чегараларини демаркация қилиш масалалари маҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон–Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

    Музокаралар давомида томонлар ўзбек-тожик давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилган. Демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда икки давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашилган. Шунингдек, томонлар давлатлар чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олган. Тадбир якуни бўйича протокол имзоланган.

    Аввалроқ Сирдарё ва Жиззах вилоятларида давлат чегараси белгиланиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон барча баҳсли чегара ҳудудлар бўйича келишиб олгани маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги тегишли қарори билан 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ҳужжатга асосан соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида ЎзА мухбирига Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов сўзлаб берди.

- Ушбу ҳужжатга асосан кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилди, – дейди Н.Атамуродов. – Агарда рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 5 та йўналишдаги 20 дан ортиқ хизматларнинг нархлари 8 фоиздан 50 фоизгача камайтирилди.

Мисол учун, кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўм тўланган бўлса, ушбу қарор билан 245 минг сўмгача нарх арзонлаштирилди.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўмдан 3 миллион 62 минг 500 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, ушбу қарор билан 281 минг 750 сўмдан 2 миллион 817 минг 500 сўмгача нархлар белгиланди.

Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш кўп квартирали уйдаги квартираларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун олдин 320 минг 809 сўмдан 1 миллион 186 минг 566 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, эдиликда 295 минг 144 сўмдан 1 миллион 91 минг 640 сўмгача нархлар белгиланди.

Шунингдек қарор билан қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

– кадастр паспортини расмийлаштириш;

– кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

– кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

– реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

– кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

– кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

– фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

– тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Шу билан бирга, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқорида айтиб ўтилган давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланган.

Яна бир маълумот, кадастр соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун сиз ўз ҳудудингизда жойлашган давлат хизматлари марказларига ёки интернет орқали ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин. Кадастр агентлигининг хизматлари 100 фоиз давлат хизматлари марказлари орқали амалга оиширилиши йўлга қўйилган.

Агарда хизматлардан фойдаланиш давомида бирорта мауммога дуч келсангиз, агентликнинг @ygkuzbot тезкор телеграм боти орқали агентлик раҳбариятига ариза, шикоят, таклиф ёки мурожаат йўллаш мумкин.

 Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди.

  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган эди. Турли фестиваль ва мусобақалар ўтказиб, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, нуфузли халқаро танловларга олиб чиқиш изчил давом эттирилиши алоҳида қайд этилди.

 Ушбу топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган  “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали жойларда бўлиб ўтмоқда. Ана шундай фестивал  куни-кеча Учқудуқ туманида ҳам ўтказилди.

 Фестиваль доирасида  ўнга яқин спорт турларидан мусобақалар, китобхонлик викторинаси, санъат ва маданият йўналишларида  танловлар бўлиб ўтди.

 Спортнинг  мини футбол туридан  “ДХХ кубоги” туман босқичи жамоаларнинг қизғин баҳслари асосида ўтди. Мурасасиз кечган ўйинларда “Мустақиллик” МФЙ жамоаси фахрли биринчи, “Дўстлик” МФЙ жамоаси иккинчи, “Дўстлик-2” МФЙ жамоаси учинчи ўринларга эгалик қилишди.

 "Ҳар бир тадбиркор бир ёшга мададкор" шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада 150 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

 Шунингдек, туман корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида "Ошга марҳамат" танлови  ўтказилди. Фахрли биринчи  ўринни 20 – умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, иккинчи ўринни Учқудуқ касб-ҳунр мактаби,  учинчи ўринни 3 – умумий ўрта таълим мактаби  жамоаси қўлга киритди.

 Бундан ташқари, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган  20 нафар ёшларга тикув машинаси, пишириқлар пиширишга мўлжалланган духовка ва ускуналар тақдим қилинди.

 Эътиборлиси, бу каби маиший техника жиҳозлари “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бепул берилди.

 Фестиваль доирасида ўтказилган лойиҳаларда фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокими С.Хамроев томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

  Кейинги йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талаб қилинади.

  Ўзбекистонда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарори қабул қилинди.

  Қарор билан, давлат хизматчиларининг хорижий тилларни ўзлаштириши даражасини ошириш мақсадида:

  •  2021 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб,  ҳафтада камида бир марта ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётийўлга қўйилади.
  •   2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устаматўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).
  •   2022 йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.
  •  Давлат органларининг раҳбарлари ўринбосарларидан бирига хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, шу жумладан Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилади.

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат органларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиши лозим.

Учқудуқ тумани “Боздун” ОФЙ ҳудудига қарашли туман ҳокимлиги захира ер фондидан қурилиши режалаштирилаётган “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил қилиш учун ер майдони ажатиш тўғрисида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари.фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини  қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги  “Ёшларнинг тадбиркорлик  фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6208-сонли Фармонига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1. Ўзбекистон Респубиликаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
 чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6208 сонли Фармони ижро учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш бўйича доимий комиссиясининг Учқудуқ тумани “Боздун” овул фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудидан туман ҳокимлиги захира ер фондидан қурилиши режалаштирилаётган  “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил қилиш учун 10 гектар (100 000,0 кв.м) ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин ва ер майдони ажратилсин.

3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (лавозимига кўра)га.туман ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Қуйидагилар:

   - туман ҳокими ўринбосари (О.Рамазонов), туман  қурилиш бўлими  (И.Бахромзода)га қурилиши режалаштирилаётган “Ёшлар саноат
ва тадбиркорлик зонаси”ни муҳандислик тармоқлари истеъмол қувватини аниқлаб чиқиш, туман экология экспертиза хулосасини ҳамда
туман ФВБ (Ғ.Уралов), туман СЭОМ (В.Раимов), туман электр таъминоти корхонаси (Л.Хушмуродов) ва Учқудуқ туман “Иссиқлик манбаи” ДУК бўлими бошлиғи  (Ш.Юнусов)ларга ушбу ажратилган ер майдони учун ўзларининг хулосаси ва техник шартларини туман ҳокимлигига тақдим этиш топширилсин.

   5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман

ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ф.Бафоев зиммасига юклатилсин.

    2021у (г).  18 май                   № Қ-116

   Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими          С.Хамроев

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинди жумладан:1. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинди жумладан:а) ўқитиш 13 та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида амалга оширилмоқда;

б) 13 та коллеж ва 13 та техникумда меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилди;

в) қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилди;

г) 2020-2021 йилларда жамғарма маблағлари ҳисобидан 74 минг нафар шахсни касб-ҳунарга ўқитиш учун 95 млрд сўм маблағ ажратилади

.2. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

а) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади:

б) микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;

в) микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

3. 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

4. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:

а) Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

б) чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;

в) Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;

г) хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади.

5. 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:5. 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сўм миқдорида субсидия тўланади;

б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

Вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва ДХШни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади. Барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бор. Айни пайтда 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланган.

Лекин янгича ишлаш учун ҳамма жойда ҳам шароит зўр эмас. Айрим тиббиёт муассасаларида компьютер етишмайди. Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечмоқда. 

Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзбекистон аҳолисининг 60-70 фоизи коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вакцинация коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олади ва республика аҳолисининг 60-70 фоиз қисми вакцинация қилинса, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ ҳисобланади. 

“Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди. Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.

Шунингдек, АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларида вакцина олган фуқароларга ниқобларсиз юриш, ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилгани эслатиб ўтилди.

Мутасаддининг фикрича, бу ушбу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар сони 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлгани ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, AҚШнинг 119 миллион аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди ва эмланган америкаликлар энди жамоат жойларида ниқобсиз юриши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

 

 
     Президент “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

     Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилмоқда.

      Белгиланишича, Паралимпия қўмитаси Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

      Қуйидагилар Паралимпия қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгиланяпти:

  •   паралимпия спорт турларини оммавийлаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • ёзги ва қишки паралимпия спорт турларини ривожлантиришга кўмаклашиш, спорт объектлари ва иншоотларининг концепциялари, техник топшириқлари, техник-иқтисодий асослари/параметрлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  •   паралимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ва чемпионатлар, форумлар, конференциялар, семинарлар ва юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, улар орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ғояларини тарғиб-ташвиқ қилиш;
  •   паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш;
  • республикада ёки бошқа халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) ва бошқа ташкилотларида ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш, ўз аъзоларини ахборот, илмий-услубий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
  •   паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича клублар фаолиятини ташкиллаштириш ва самарали бошқариш, миллий ва халқаро спорт ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш.

     Жойларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

  •      2021 йил 1 сентябрга қадар ҳудудий паралимпия бўлинмаларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда паралимпия спорт турларини ривожлантириш учун ҳомийлар бириктирилишини, шунингдек, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини;
  • Туризм ва спорт вазирлиги, Паралимпия қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
  • 2022 йилдан бошлаб тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳудудий паралимпия бўлинмаларига маблағ ажратилишини таъминлайди.

     Паралимпия қўмитасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 24 нафардан иборат бўлган тузилмаси маъқулланди.

     Паралимпия қўмитаси 2021 йил якунига қадар Паралимпия қўмитаси ҳузурида паралимпия спорт турлари бўйича клубларни ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда сақлаш билан боғлиқ молиявий ва ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этади.

Учқудуқ туман адлия бўлими 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: