LOTIN-КИРИЛЛ

Рейтинг. Ўзбекистонда энг кўп муддат ҳокимлик қилган шахсларни биласизми?

 

Ўзбекистон маъмурий бўлинишига кўра 13 вилоят ва битта автоном республикадан ташкил топган бўлиб, уларнинг бошқарувига масъул шахс сифатида ҳокимлар тайинланади. Бугун сизга тақдим этаётган рейтингимизда энг узоқ муддат ҳокимлик лавозимида фаолият юритган шахсларнинг рўйхати ҳавола этилади. Ушбу рейтинг википедиянинг 1 майдаги сўнгги таҳрир маълумотлари асосида тайёрланди.

Демак, рейтингнинг биринчи поғонасини Бухоро вилоятида 15 йил ҳокимлик қилган Самойиддин Ҳусенов эгаллади. У 1996–2011 йиллар давомида ушбу лавозимни эгаллаб келган. Ҳусенов 1946 йилда Бухоро вилоятида туғилган. «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби. Икки марта «Ўзбекистон Қаҳрамони» мукофотига номзод бўлган.

Иккинчи ўриндан Баҳодир Янгибоев жой олган бўлиб, у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида 10 йил (2006–2017 йиллар) раис  лавозимида ишлаган. 2017 йилдан Шуманай тумани ҳокими. Янгибоев 1960 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.

Учинчи ўринда икки нафар даъвогар: Хоразм вилоятини 1999–2008 йилларда бошқарган Ислом Бобожонов ҳамда Қашқадарё вилоятинининг 2002–2011 йиллар мобайнидаги ҳокими Нуриддин Зайниевлардир.

Ислом Бобожонов 1957 йил 9 апрель санасида Хоразм вилояти Хонқа туманида таваллуд топган. 1996–97 йилларда ўзи туғилиб  ўсган Хонқа туманида ҳоким; 1999 йил март ойидан 2008 йилгача Хоразм вилояти ҳокими бўлган. 2016 йил 16 сентябрдан эса Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. И.Бобожонов 1999 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Яна бири Нуриддин Зайниев бўлиб, у 9 йил давомида Қашқадарё вилоятини бошқарган. «Насаф» ва «Машъал» футбол академиясини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган. Нуриддин Зайниев 2015 йил вафот этган.

Тўртинчи поғонадан ҳам икки нафар ҳоким (8 йил давомида) — 2012–2020 йилларда Фарғона вилоятини бошқарган Шуҳрат Ғаниев ва 2008–2016 йиллар давомида Навоий вилояти ҳокими бўлган Эркинжон Турдимовлар  жой олишди.

Шуҳрат Мадаминович Ғаниев 1968 йил 11 сентябрда Марғилонда туғилган. Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 1969 йилнинг 10 июлида Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Мутахассислиги иқтисодчи. 8 йил мобайнида Навоий вилоятида ҳоким вазифасини бажарган. 2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2018 йилдан ҳозирга қадар Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб бормоқда.

Кейинги ўринларни 4 нафар: Андижон вилоятини 7 йил давомидаги (1997–2004 йиллар) ҳокими Қобилжон Обидов; шу билан бирга, Андижоннинг 2006–2013 йиллардаги ҳокими (7 йил) Аҳмаджон Усмонов; Тошкент шаҳрида 1994–2001 йилларда (7 йил) ҳокимлик қилган Козим Тўлаганов; Тошкент шаҳрининг 2011–2018 йиллардаги (7 йил) ҳокими Раҳмонбек Усмонов; 2009–2016 йилларда (7 йил) Сирдарё вилоятида ҳоким бўлган Ойбек Ашурматовлар  эгаллади.

Шунингдек, 6 йиллик даврда, яъни 2010–2016 йилларда Самарқанд ҳокими бўлган Зоир Мирзаев; 2001–2007 йилларда Жиззах вилоятини бошқарган Убайдулла Яманқулов; худди шу вилоятни 2010–2016 йиллардаги ҳокими Сайфиддин Исмоилов; 2009–2015 йилларда Наманган ҳокими бўлган Баҳодир Юсупов; 2002–2008 йиллардаги Навоий вилояти ҳокими Баҳриддин Рўзиев; 2013–2019 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар мос равишда кейинги поғоналардан жой олишди.

O'qilgan: 1065 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: