LOTIN-КИРИЛЛ

ЭЧКИ СУТИ ҲАҚИДА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

ЭЧКИ СУТИ ҲАҚИДА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

   Пресс-турнинг кейинги манзили “Темурбек файз”  фермер хўжалигига қарашли  қўйчилик – эчкичилик отари бўлди. Бу ерда 2000 бош майда шохли қўй ва эчки, 200 бош қорамол  кенг яйловда боқилмоқда.

  -Эчки сутини  шифобахш хусусияти мўл, - дейди хўжалик раҳбари  Феруз Жўраев.-  Бу жониворнинг асосий биологик хусусиятларидан бири шуки, у ҳар қандай иқлимга тез мослашади. Озуқа танламайди. Қисқа муддатда семиради. Болалари бошқа ҳайвонларникига қараганда ўзини анча эрта ўнглаб олади. Иқлимнинг ўзгаришига, дейлик куннинг жуда исиб кетиши ёки эрта совуқ тушишига мослашувчангилиги ҳам яхши. Парвариши камхарж бўлиб, алоҳида емиш ёки парвариш талаб қилмайди.

  “Темурбек файз”  фермер хўжалиги ҳам кўп тармоқли  бўлиб, қўйчилик, эчкичилик, балиқчилик, паррандачиликдан ташқари  йирик шохли молларни бўрдоқига боқиш билан ҳам шуғулланишади.

  Бўрдоқичилик комплексида Россия Федерациясидан келтирилган 77 та йирик шохли моллар парваришланмоқда. Бу ерда зотдор сигирларнинг ҳар биридан  кунига 30 литрдан ошириб сут соғиб олинмоқда.  Ички бозорда сотилмоқда.

  Фермер Феруз Жўраев келгуси режалари ҳақида гапириб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

O'qilgan: 674 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: