Hokimiyat matbuot xizmati
2021 йил 1 феврал кунидан бошлаб нефт маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 феврал кунидан бошлаб ошиши маълум қилинди.
Хусусан, айрим нефт маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади:
- 1 тонна Аи-80 бензини 240 минг сўм (2021 йил 1 январдан 200 минг сўм эди);
- 1 тонна , Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралга қадар 250 минг сўм);
- 1 тонна дизел ёнилғиси 240 000 сўм (40 минг сўмга қимматлайди).
Аввалроқ пандемия сабабли миллий валютада белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари 2020 йилнинг апрел-май ойларида оширилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг февралида оширилиши кутилаётганлиги маълум қилинганди.
Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.
Маълумот учун, 2020 йилда республикада 1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Товар-хомашё биржасида ўтказилган савдолар якунига кўра, биржа савдоларига 30 минг 426 тонна Аи-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 6 минг 520,5 тоннаси, яъни 21,4 фоизи сотилди.
Аи-80 маркали автомобил бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 миллион 763 минг сўмдан 5 миллион 822,5 минг сўмгача ёки 1,0 фоизга ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 5 миллион 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 миллион 958,2 минг сўмни ташкил этди. Оширилган солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда, бензин нархи улгуржи савдода тахминан 1-2 фоизга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтирилишича, автомобил бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
«Бугун фонд Васийлик кенгаши йиғилишида «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузиш ҳақида қарор қабул қилдик», - деб ёзади у Telegram’даги каналида.
Комил Алламжоновнинг қайд этишича, яқин кунларда ушбу клубнинг сайти тақдим этилади ва унда «Заковат»га аъзо бўлиш тартиби, ўйин қоидалари, тадбирлар жадвали эълон қилинади.
«Барча билимли ёшларни клубга таклиф қиламиз!» - дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам бу ҳақдаги янгиликни эълон қилди.
«Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Заковат» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Заковат» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз», - деб ёзади у.
Аввалроқ, Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева «Заковат» лойиҳасини ўз оталиғига олгани хабар берилганди.
Ундан аввал эса, «Миллий» телеканали «Заковат» намойишини тўхтатгани маълум бўлганди.
Дастур муаллифи Абдурасул Абдуллаев «Миллий» телеканали муассиси Комил Алламжонов билан бу масала бўйича учрашганини билдирди.
«У «Заковат» эфирдан олинганлигидан бехабар бўлганини, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали хабар топганини, билимга чанқоқ ёшлар талаби албатта инобатга олиниши зарурлигини билдирди. Ўзи ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган «Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» ҳомийлиги остида «Заковат»ни қайта тиклаш, янада бойитиш, соврин учун ҳатто автомобиль қўйиш таклифини айтди», - деганди Абдурасул Абдуллаев.
«Жамоатчилик фикрини ўзгартириш қийин; лекин нолиш эмас, уриниб кўриш керак», – дейди жамоатчилик фаоли Азиза Умарова.
SelfMama Uzbekistan лойиҳаси Ўзбекистонда илк бор аёллар карьера форумини (Uzbekistan Women Career Forum – 2021) ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Форум аёлларнинг ижтимоий ўсишига кўмаклашиш, касбий кўникмалар ва малакалар билан таништириш, ҳозирги ва бўлажак оналарга мотивация беришни мақсад қилади.
Форумда оналик ва оиладаги аёллик вазифалари билан бирга турли жабҳаларда муваффақиятли карьера олиб бораётган фаол аёллар қатнашиб, қиз-аёллар учун тавсиялар беришди.
Жумладан, «SmartGov» консалтинг компанияси раҳбари, жамоатчилик фаоли Азиза Умарова «Аёллар етакчилиги – жамият трансформацияси калити сифатида» мавзусида чиқиш қилди.
У ўзбек жамиятида аёлларнинг роли борасида шаклланган учта нотўғри қараш хусусида сўз юритди.
1-нотўғри қараш: Аёл ҳуқуқлари тушунчаси бизга яқинда ғарбдан кириб келган
— Аслида аёллар ҳуқуқлари ҳақида биринчилардан бўлиб жадидлар сўз оча бошлашган. Хусусан, жадидларнинг таниқли вакилларидан бири Тавалло қизларнинг ўз отасига билим олишга рухсат сўраш мазмунидаги мактуби шаклида шеър ёзади. Шундан сўнг янги усул мактабларида қизлар учун ҳам синфлар ташкил қилинади.
1927 йилда паранжини ташлаш ва ёқиш ҳаракатлари бошланди. СССРда шарқ аёлларининг паранжи ташлаши большевикларнинг энг асосий модернизация лойиҳаларидан бири бўлди. Улар қаторида Бухоро амирининг собиқ канизаги Жаҳон Обидова ҳам бор эди, у кейинчалик ЎзССРнинг вице-президенти бўлди, аммо 30-йилларда қатағон қилинади ва унинг номи барча манбалардан ўчириб ташланади.
СССРда кўплаб аёллар вазир, судья, ҳоким лавозимларида фаолият кўрсатишган, ҳатто Москвада республика номидан иш олиб боришган. Аёлларни раҳбар лавозимларига тайинлаш давлат сиёсати даражасига чиққан. 1991 йилдан бошлаб бу масала яна ортга кета бошлади.
2-нотўғри қараш: Ўзбекларнинг менталитети ўзига хос, аёлларга бўлган муносабат ҳам мана шу менталитет билан боғлиқ
— Янги Зеландия, Грузия, Сингапур, Эстония, Дания, Греция, Бангладеш, Непал, Исландия, Аргентина, Литва, Коста-Рика, Бразилия, Финландия, Германия, Эфиопия, Сербия, Молдова. Булар – давлат ёки ҳукумат раҳбари аёллар бўлган давлатлар.
Парламентда аёллар улуши энг кўп мамлакат эса Африканинг Руанда давлати. Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларни Куба ва Боливия эгаллаб турибди. Бундан кўринадики, ҳеч қандай менталитет ёки муайян ҳудудга хос қарашлар жамиятнинг аёлларга муносабатини изоҳлай олмайди. Аёллар етакчи бўлган давлатларнинг умумий жиҳати ҳам йўқ, улар диний, миллий ва ҳудудий жиҳатдан ўта ранг-баранг.
Бутун дунёда аҳолининг нақ ярми – аёлларнинг барча жабҳаларда ўз салоҳиятини намойиш қилиши учун кўмаклашиш жараёни кечмоқда. 2016 йилдан бошлаб бу борада бизда ҳам силжишлар бўла бошлади. Бироқ аёлларнинг номига қилинаётган тайинловларидан чекинган ҳолда бу муаммони ҳал қилишда жиддий қадамларни ташлаш керак.
Мансаб эгаси бўлган аёллар репрезентатив бўлиши учун улар давлат бюджети тақсимотида қандай бўлса ҳам таъсирга эга бўлиши керак.
3-нотўғри қараш: Ўзгариш қилиш имконсиз
— Тўғри, жамоатчилик фикрини ўзгартириш ҳар доим қийин кечади. Аммо нолиш эмас, балки уриниб кўриш керак.
2015 йилдан бошлаб Women Empowerment Club Tashkent пабликини юритиб келаман. Ўша пайтда у ягона эди, деса ҳам бўлади. Жамики муҳит Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишғол қилинган эди. Биз ўзимиз мустақил равишда муҳим мавзуларни муҳокама қила бошладик, учрашувлар ташкил қилдик. Бир гал ҳатто 9 млн сўм жарима солишган. Шунчаки даун синдроми бўлган болаларни меҳрибонлик уйига бермасдан уйда тарбиялаш муҳокамасига йиғилганимиз учун.
Аммо замон ўзгарди. Ҳозир бу каби пабликлар талайгина. Ва мен аёллар ўз экомуҳитини яратаётганидан, биргаликда ривожланаётганини кўришдан фахрланаман. Муаммони кўрдингизми? Биринчи қадамни ташланг. Сизнинг ҳаракатингизда моҳият кўра бошлашса, бошқалар ҳам сизга эргаша бошлашади.
Тўғри, бизнинг жамиятда аёллар эркаклар билан баравар муваффақиятга эришиши учун икки карра тезроқ югуриши, уч карра баландроқ сакраши керак. Бир-бирингизни қўллаб-қувватланг, оилангиздаги аёлларга елкадош бўлинг. Таълим олишга илҳомлантиринг. Қанотларни синдирманг, балки қанот бўлинг. Атрофингиздагиларни илҳомлантиринг. Яратувчи бўлинг. Ўзингиз яшамоқчи бўлган ва фарзандларингиз яшайдиган жамиятни ўз қўлингиз билан яратинг.
***
Маълумот учун, SelfMama Uzbekistan – икки архетипни, яъни она ва self-made woman (ўз интилиши билан ютуқларга эришган аёл)ни бирлаштирувчи лойиҳадир.
Лойиҳа оналик ва профессионал соҳада ижтимоий ўсишни муваффақиятли бирлаштиришга интилаётган аёллар учун қулай муҳит ва касбий ўсишни ривожлантиришга қаратилган. Аёлларга оила ва иш ўртасидаги мувозанатни сақлаш, касбий қадр-қимматини яхшилаш, ҳар бир аёл учун энг яхши мартаба стратегиясини танлашга ёрдам беради
2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланган. Блогерлар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар тоифасига кирадими?
Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Исмоиловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, «Телеграм», «Инстаграм» каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси ва катта аудиторияга эга бўлган, реклама жойлаштириш орқали даромад олувчи (чакана савдодан ташқари) ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг ушбу фаолиятдан топган даромадлари солиққа тортилмайди.
«Шу билан бирга, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) кўрсатилган хизматлар учун контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилди », – деди у.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар, фақат ижтимоий солиқни (пенсия ҳисоблаш учун) 2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) 2021 йилдан бошлаб бир баравари (223 минг сўм) миқдорида ихтиёрий тартибда тўлаши мумкин.
Қарорга асосан, ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан (ПР-менежер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (СММ), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, СМО мутахассиси), ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланишлари белгиланди ҳамда фаолияти давомида олган даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
Блогер Нурбек Aлимовнинг ушбу мавзу юзасидан сўзларига кўра, ўзини ўзи банд қилувчилар аслида давлатнинг фуқароларга иш топиб бериши мажбуриятидан соқит қилади.
«Солиқ давлатнинг асосий мавжудлик манбаларидан биридир. Блогерларга келадиган бўлсак, яқинда ўзини ўзи банд қилувчилар ҳақида чиққан қонунда блогерлар ушбу категорияга кириши назарда тутилган, улар даромад солиғидан озод қилинган. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга даромад солиғи солинмаслиги – нормал қарор. Чунки бунда у одамлар давлатдан ҳеч нарса талаб қилмайди, ўзининг кейинчалик пенсия олиши учун ҳам ихтиёрий тўлов қилиши мумкин», – дейди блогер.
Блогер Умид Гафуровнинг Kun.uz’га маълум қилишича, у 2017 йилдан буён хусусий корхона эгаси сифатида пенсия жамғармасига ҳар ой тўлов қилиб келади. Шу боис, Умид блогер сифатида солиқ тўламаслигини маълум қилди.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда электрон тижоратни амалга ошириш фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган «Электрон тижоратни амалга ошириш» қоидалари асосида тартибга солинади.
ДСҚ мулозимининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда савдо фаолиятини (онлайн кийим-кечак ва бошқа товарлар савдоси) амалга ошириш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3724-сон қарорига асосан, миллий реестрга киритилади ва топган даромадидан 2 фоиз ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади.
Товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошгандан кейин умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади ва фойда солиғини 7,5 фоизда тўлайди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.
Таъкидланишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.
Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида аёл раҳбарлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, Президент йиғилишда Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова ҳақида фикр билдирган.
«Олот тумани ҳокими Наргизахоннинг иши менга маъқул. Менга масалаларни лўнда қилиб тушунтириб берди», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоеванинг ҳам фаолиятига тўхталиб, «Аёл киши бор жойда яхшиликлар бўлади. Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан. Сизга Президент ишонади», дея таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Наргиза Неъматова 2020 йилнинг февраль ойида Бухоронинг Олот туманига ҳоким этиб тайинланган, «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг февраль—март ойларида Андижон вилоятининг Бўстон туманидан ташқари, Сирдарёнинг Боёвут, Бухоронинг Олот, Қашқадарёнинг Қарши, Наманганнинг Тўрақўрғон туманларига ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига аёл-ҳокимлар тайинланган эди.
Ушбу тайинловлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган. Мазкур тайинловларга муносабат билдираркан, Президент Шавкат Мирзиёев «аёллар бўлган жойда адолат, поклик бўлиши»ни таъкидлаган, уларга ҳеч нарсадан қўрқмасликни тавсия қилган эди.
«Ишонаман — аёллар раҳбар бўлган туманларда адолат байроғи бошқача ҳилпирайди. Биз ҳокимликка сайланган раҳбар аёлларимизга доим ёрдам берамиз, елкадош бўламиз. Бундан кейин ҳам катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади. Биз уларни тайёрлаяпмиз. Кимларгадир бу иш ёқмас, лекин менга ёқади» — деганди Президент.
Ўзбекистонда газ-заправкалар 24 соат ишлай бошлагани, бироқ, бу хурсандчилик узоқ давом этмаслиги маълум қилинганди. «Дарё» мухбирларининг хабар беришича, айрим вилоятлардаги газ-заправкаларда яна чеклов ўрнатилган.
«Дарё»нинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошевнинг маълумот беришича, вилоятдаги мавжуд 61 та газ заправкада автомобилларга газ қуйиш вақти тонгги 05:00 дан кеч 17:00 га қадар этиб белгиланган.
«Қарши грант тоур» МЧЖ муассислигидаги газ заправка оператори Фарҳод Тўраевнинг маълумот беришича, «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали топшириғига кўра, заправка иш фаолияти соат 17:00 дан кейин тўхтатилмоқда.
«Шунақа топшириқ бўлган. Биз заправкани ёпмай ишлаймиз десак-да, газ келмай қолади ва барибир ишлолмаймиз», — дейди Фарҳод Тўраев.
Мазкур ҳолатни изоҳлаган «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали ахборот хизмати масъули буни куннинг совиши ва газ босимининг пасайиши билан боғлади.
«Эртага, 27 январь куни бу чеклов олиб ташланиши ҳам мумкин», — дейди идора ахборот хизмати вакили.
«Дарё» мухбири кузатувларига кўра, вилоятдаги газ заправкалар фаолиятида чеклов ўрнатилган бўлса-да, турнақатор навбатлар кузатилмаган.
«Сал аввалги совуқда жудаям қийналгандик. Боиси шахсан менда юк машина бўлгани учун олган юкларимизни вақтида манзилига етказолмай, кўчада қолиб кетган ҳолатларимиз ҳам бўлди. Заправкалар фаолиятига чеклов қўйилиши биз ҳайдовчилар учун жудаям ноқулай ва нафақат бизни, биз орқали аҳолини ҳам қийнаб қўйиш бўлади», — деди ҳайдовчи Икром Маматов.
«Дарё»нинг Наманган вилоятидаги мухбири Азизбек Абдувалиевнинг маълумот беришича, Наманган вилоятидаги газ заправкаларида ҳам соат 17:00 дан тонг 05:00 га қадар чеклов ўрнатилган. Газ идораси масъуллари бунга босимнинг пасайишини сабаб қилиб келтирган.
Бухоро мухбири Лайло Ҳайитованинг айтишича, вилоятда бу борада умуман чеклов йўқ.
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали директор ўринбосари Ўткир Файзиев «Дарё» мухбири билан суҳбатда «Шуни алоҳида таъкидлашим ўринлики, жорий йилнинг 14 январь кунидан бошлаб, вилоятдаги мавжуд 54 та газ қуйиш шохобчасида 24 соат узлуксиз ишлаш тартиби ўрнатилган. Вилоятдаги бирорта заправкада машиналар турнақаторлиги ёки соатлаб навбатда туриш ҳолати юзага келган эмас», — деди.
«Дарё»нинг Самарқанд вилоятидаги мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, вилоятдаги газ-заправкаларига соат тонгги 05:00 дан 15:00 га қадар ишлашга рухсат берилган.
«Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши билан табиий газга бўлган талабнинг икки ҳисса ортиши, кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг тўлиқ ишламаслиги ва бошқа бир қатор омиллар сабаб табиий газ таъминотида юзага келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида чеклов ўрнатилди. Биринчи навбатда Самарқанд вилояти аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган талабини қондиришимиз керак. Шу сабаб вилоятдаги газ қуйиш шохобчаларига тонгги соат 05:00 дан кундузи 15:00 гача ишлашга рухсат берилди», — дейди «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали матбуот хизмати раҳбари Бахтигул Қаршиева
«Дарё»нинг Андижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг хабар беришича, вилоятдаги газ тўлдириш шохобчаларида 22 январдан бошлаб яна чекловлар ўрнатилган бўлиб, тонгги соат 05:00 дан кундузи соат 15:00 гача ишлаш режимига ўтказилган. Шундай бўлса-да, 24—25 январь кунлари ҳам турнақатор навбатлар кузатилмаган. Бироқ, 26 январдан бошлаб газ-заправкалар олдида навбатлар юзага кела бошлаган. Айрим заправкаларда эса кундузи ҳам газ етказиб беришда соатлаб узилишлар кузатилмоқда.
Ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, турнақатор навбатлар сабаб улар автомобилларга газ тўлдириш учун икки-уч соат, баъзида беш-олти соат вақт сарфламоқда.
«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиалида ишловчи ходимлардан бирининг маълум қилишича, вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилгани сабабли газ-заправкаларида яна чекловлар ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова «Дарё»га об-ҳавонинг мўътадиллашгани сабабли 18 январдан бошлаб ҳудудлардаги газ-заправкаларнинг ишлаш муддати маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда босқичма-босқич узайтирила бошланишини маълум қилганди.
«Агар кунлар совиб, аҳоли газ таъминотида босим камайиши кузатилса, яна чеклов жорий қилиниши мумкин. Яъни бу чора тўлиқ бекор қилинмаган. Фақат вилоят ва туманлардаги газ таъминотига оид вазиятга кўра, айни бир ҳудудга хос тарзда ҳокимликлар билан келишган ҳолда қарор қабул қилинмоқда. Республика миқёсида якуний қарор ҳали чиқарилмаган», — деганди у.
Вазирлик ахборот хизмати вакили Обиджон Дилмуродовнинг «Дарё»га қўшимча қилишича, 18 январдан бошлаб амалга татбиқ қилинган чора тўлиқ бекор қилинмаган.
«Фақат вилоят ва туманлардаги газ таъминотига оид вазиятга кўра, айни бир ҳудудга хос тарзда ҳокимликлар билан келишган ҳолда қарор қабул қилинган», — дейди Обиджон Дилмуродов.
Обиджон Дилмуродовнинг таъкидлашича, шу кунларда ҳаво ҳароратининг совий бошлагани боис газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини газ билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳудудий газ таъминоти корхоналари келишган ҳолда режа-график асосида ушбу чора-тадбирларни яна қайта жорий қилинмоқда
Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси Самарқанд шаҳридаги 9 қаватли турар жой биносининг 8—9-қаватлари бузилаётгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳоли бинога кўчиб ўтганига кўп бўлмаган бўлса-да, аллақачон бузила бошлагани, аксарият фуқаролар қурилган уйни ўзлари қайтадан таъмирдан чиқаргани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, Фирдавсий кўчаси 84-манзилда жойлашган кўп қаватли бино «Пастдарғом қурилиш моллари» МЧЖ томонидан қурилган. 104 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойлари сотиб олиниб, ўрнига пишиқ ғиштдан 9 қаватли уй-жой қурилган. Бинода 534 та хонадон мавжуд бўлиб, 392 таси сотилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорига асосан кўп қаватли бино қурилиш ишлари олиб борилган. «ТошкентбошпланЛИТИ» томонидан кўп қаватли турар жой биноси учун хулоса берилган, архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. 2017 йилнинг 22 августдаги 4-сонли Архитектура шаҳарсозлик кенгашининг баёнида кўп қаватли турар жой биноси қурилиши маъқулланган. 2017 йилнинг 24 августида давлат экспертизанинг 1019—2017-сонли кўп қаватли турар жой биносини қуриш бўйича тегишли хулосаси олинган. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун Қурилиш назорат инспекциясидан 2017 йилнинг 4 сентябрида 794/17-сонли рухсатнома олинган.
Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2017 йилнинг 4 сентябридан 794/17-сон билан рўйхатга олинган ва назорат ишлари олиб борилган. Объект қурилиши Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган ҳамда объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми (8—9-қаватлари) бузилиши белгиланган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 13 мартдаги шаҳар иқтисодий судига бинонинг 7 қаватдан юқорисини, яъни 8—9-қаватларини бузиш тўғрисида даъво ариза киритилган. Суднинг 2019 йил 8 майдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган. Маданият вазирлиги ҳамда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиши белгиланган.
«Бугунги кунда мазкур объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли қурилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, яъни Маданий меърос бошқармаси талабларига мувофиқ объектнинг баландлик масаласи кўриб чиқилмоқда», — дейилади Қурилиш вазирлиги хабарида.
Американинг Coalition for a Safer Web (Хавфсиз интернет коалицияси) нотижорат ташкилоти президенти Марк Гинсберг Google тегишли бўлган Alphabet компаниясини судга берди, деб ёзади Meduza.
У Калифорния суди компанияга Google Play дастурлар дўконидан Telegram мессенжерини ўчириб ташлаш мажбуриятини юклашини талаб қилмоқда.
Гинсберг иддао қилишича, Telegram экстремизм ва антисемитизмни тарқатишга имконият яратади, шунингдек, ирқий асосда таҳдидлар юбориш ва зўравонликни мувофиқлаштириш учун фойдаланилади. Даъвода таъкидланишича, Капитолийга шиддатли ҳужумдан кейин Google ўзининг дастурлар дўконидан Трамп тарафдорлари орасида машҳур бўлган Parler ижтимоий тармоғини ўчириб ташлаган, аммо Telegram’га нисбатан бундай чорани қўлламаган.
Аввалроқ Гинсберг Apple корпорациясини ҳам Telegram’ни App Store’дан ўчириш талаби билан судга берган эди.
Telegram асосчиси Павел Дуров суд даъвосини тўғридан-тўғри изоҳламади, аммо бир ҳафта ичида мессенжер администраторлари АҚШда зўравонликка қаратилган юзлаб даъватларни блоклаб қўйганини маълум қилди.
Учрашув давомида инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтган. Хитойнинг Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПЗР тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берган. Мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтган.
Шаҳло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази томонидан ПЗР тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини, ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19’нинг «британча» штаммини аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.
«Япония элчихонаси вакиллари билан ушбу тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилувчи япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди», — дейилади хабарда.