LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

19 Aug 2020

14 июня исполнился 25 лет с момента ввода в эксплуатацию Гидрометаллургического завода №3 Северного рудоуправления.

За прошедшие годы коллектив завода прошёл славный путь. В 2005 году было начато строительство комплекса, предназначенного на переработку сульфидных руд, добываемых с рудников «Кокпатас» и «Даугистау». Первая очередь нового комплекса, названного как BIOX, была запущена в 2008 году. После запуска второй очереди в 2012 году удалось увеличить объём производства готовой продукции на 34 процента. BIOX – это ещё один завод, построенный на ГМЗ-3. В 2012 году выполнены работы по переходу на новый тип сорбента в технологии сорбции – активированный уголь. За короткий срок возведены цеха десорбции, электролиза и реактивизации.

В рамках программ по увеличению производства драгоценных металлов в НГМК до 2026 года, принятых Президентом Республики Узбекистан Ш.Мирзиёевым, на ГМЗ-3 реализуются перспективные проекты. Институтом «Узгеорангметлити» в сотрудничестве с немецкой компанией «Engineering Dobersek» был разработан проект, направленный на дальнейшее совершенствование технологии переработки сульфидных руд золоторудных месторождений Кокпатас и Даугистау. В 2019 году введён в эксплуатацию высокотехнологичный комплекс – цех фильтрации, сушки и обжига, возведённый на средства в размере 114 миллионов евро. Данный комплекс, обладающий высокотехнологичными решениями, увеличил возможности гидрометаллургического завода по переработке золотосодержащих руд. За счёт реализации нового проекта создано более 200 новых рабочих мест.

Сегодня на заводе находит своё подтверждение эффективность уникальной и сложной технологии в мировой горнодобывающей практике – извлечения золота путём бактериального окисления сульфидных руд. Благодаря самоотверженному труду коллектива завода из года в год увеличивается объём производства продукции. В прошлом году производство золота увеличилось в 4,5 раза по сравнению с 1995 годом. Работники, инженерно-технические сотрудники предприятия отмечают славную дату завода с достойными трудовыми показателями. За пять месяцев текущего года план по производству продукции выполнен на 103,4 процента.

Пресс-центр НГМК

06 Feb 2021

  Учқудуқ тумани Йўлчилар овулида янги қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

  “Йўлчилар“ овул фуқаролар йиғинида бунёд этилган мазкур тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман соғлиқни сақлаш бўлими масъуллари, шифокорлар, овул оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

  Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, жумладан, малакали врачлар тайёрлашни йўлга қўйиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, айниқса касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бартараф этишда муҳим бўғин бўлган қишлоқ врачлик ва оилавий поликлиникалар фаолиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

  Мазкур янги оилавий поликлиникада аҳоли учун барча зарур тиббий шароит яратилган бўлиб, ҳудуддаги 5 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Оила шифокори ҳамда педиатр, хирург, акушер-гинеколог, стоматолог, УТТ врачи каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда 8 ўринли кундузги стационар, ижтимоий дорихона, фитобар ва фуқаролар электрон тиббий карта базаси ҳамда электрон навбат тизими  йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари, замонавий стомотологик кресло, биохимик анализатор билан жиҳозланган.

  Алоҳида таъкидлаш жоизки,  мазкур шифо маскани ҳурматли  Президентимизнинг   2019 йилнинг 2-3 март кунлари  Навоий вилоятига ташрифи давомида  олис овуллар  аҳолиси саломатлигини янада яхшилаш мақсадида берган топшириқларига биноан бунёд этилди.

  Бир вақтнинг ўзида  125 ташрифга мўлжалланган  қишлоқ оилавий поликлиника  биноси  2,5 млрд. сўм маблағ эвазига Инвестиция дастури доирасида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

  Поликлиниканинг очилиш маросимида туман ҳокими Соли Хамроев сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор, тармоқдаги ислоҳотлар ва янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш ва унга тор соҳа мутахассислари таркибини мувофиқлаштириш хусусида гапириб ўтди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

06 Feb 2021

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида мамлакатдаги ёшлар учун қилинаётган ишлар ва улардан нима кутилиши ҳақида гапириб ўтди. 

«Ерни бўлиб бериш тарихда бўлмаган. Яна бир бор айтаман, фарзандларим қийналмоқда, четда юрибди... Ер ҳаммамизни боқади. Имкониятимиз ҳозирча шу. Лекин кўрасиз, икки йилдан кейин жуда катта тажриба орттирамиз. Мен бунга ишонаман.

Болалар икки йилдан кейин бундай гаплашмайди мен биламан. Ўзининг фикрини гапиради. 

Эсингизда бўлса, кўрдингиз-ку, «Тўхтаб туринг, мен талаб қиламан» деди. Менга бу нарса ёқди. Мен шуни кутаман — талаб қилиш керак. Мен ҳам ёш бўлганман, унда имконият йўқ эди, ҳозир «талаб қиламан» дегани онги ўзгарганидан далолат. Ким бундай қилади? Ўзига ишонган.

Нима учун мен буларни ишонтиряпман? Булар икки йилдан кейин манфаатдор бўлиб, банкда ўз ҳисоби бўлса, боласиниям, оиласиниям, уйиниям олишда ҳеч кимга қарам бўлмайди. У ўзини меҳнати орқали топган бўлади, кейин у президент билан гаплашишда ҳам куч-қудрати, дунёқараши ва савол бериши бошқача бўлади», деган давлат раҳбари.

06 Feb 2021

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

 

сессияда президент Шавкат Мирзиёев кадрлар масаласи ҳақида гапирди.

"Илгари ҳокимни қўяётганда қарсак чалардик, ёмонлаб ишдан олардик, ишдан олганимиздан кейин унутиб юборар эдик. Бу нотўғри. Ҳоким лавозимни тортмаса, кўчага ташлаб қўйиш керак эмас.

Битта раҳбарни тайёрлашга 20 йил кетади. Биз асраб-авайлаб тарбия қилган ҳокимларимизни ҳеч қачон хор қилмаслигимиз керак. Ҳоким, шу элнинг йўлбошчиси бўлган одамнинг ҳаммамиз ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак.

Фарғонада шунча йил ишлаган одамни Тошкентда раҳбарлик қилиши, ўйлайманки, бу биринчи тажриба. Шу тажриба бошқа вилоятларга ҳам юқсин. Бугун бутун республикамиз кўради, илоҳим, шу тажрибадан амалда вилоят, туман ҳокимлари ҳам ўзларига хулоса қилса мен рози бўлардим. Барибир меҳнат қилган одам ҳеч қачон хор бўлмаслиги керак", - деди Шавкат Мирзиёев.

05 Feb 2021

Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди, дея хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.

Мазкур фонд:

  • Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
  • Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
  • Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

Қарор билан шунингдек, фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда фонд тузилмаси маъқулланди.

05 Feb 2021

Хитойнинг коронавирусга қарши вакциналари кўплаб давлатларда синовдан ўтяпти. Баъзи давлатлар, жумладан, Украина, БАА ва Сербия вакциналарни сотиб олишни ҳам бошлади. Хитой вакциналари қанчалар самарадор ва хавфсиз?

 

Бошқа кўплаб давлатлар каби Хитой ҳам коронавирусга қарши вакцина яратиш пойгасига қўшилган. Ҳозирга келиб уч фармацевтик фирма: Sinopharm, Sinovac ва CanSino компанияларнинг вакциналарининг истиқболи порлоқ дея баҳоланмоқда.

Яқин кунларгача бу уч компания препаратларининг иккинчи ва учинчи фазада ўтказилган синовлардаги самарадорлиги ҳақида кўп нарса маълум эмасди. 2020 йил охирига келиб Хитой ҳукумати Sinopharm компаниясининг вакциналари бозорга чиқарилишига рухсат берди ва компания ўз вакцинасининг самарадорлиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди – 79 фоиз.

Ҳозирга келиб Sinopharm вакцинаси билан бир миллиондан ортиқроқ одам эмланган бўлса-да, бу ё синовлар учун ёки ёзда ҳукумат рухсат берган фавқулодда ҳолатларда қўлланади, холос. Энди эса, афтидан, вакцинага расман «яшил чироқ» ёнди. Фақат бир шарти бор: Хитой фармацевтик маҳсулотлар давлат бошқармаси муовини Чен Шифейнинг сўзларига кўра, фақат юқори даражадаги рискка мойил гуруҳда қўллашга изн бор.

Бир вақтнинг ўзида Хитой оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ғарбда тасдиқдан ўтган вакциналар самарадорлиги ва хавфсизлигига нисбатан шубҳа уйғотиш кампанияси бошланиб кетди. Хусусан, BioNTech ва Pfizer компаниялари ўзлари ишлаб чиққан вакцинанинг хавфини яширишяпти. Давлат телеканалларининг машҳур бошловчиларидан бири бу ҳақда ҳатто Твиттерда ҳам ёзиб чиқди.

Хитой фармкомпаниялари ўз вакциналарига зарур компонентларни Fosun Pharma фирмаси орқали айнан BioNTech ва Pfizer компанияларидан сотиб олишяпти. Ғарб вакциналарини обрўсизлантириш маҳаллий вакциналарнинг анча камтарона ютуқларидан эътиборни чалғитиш учун қилинаётган бўлса ажабмас. Хитой фармконцернлари томонидан эълон қилинган маълумотлар улар ишлаб чиққан вакциналар самардорлиги ғарблик рақобатчиларникидан пастроқ эканига далолат қиляпти.

Хитой вакциналари ҳақида нималар маълум?

Sinopharm: учинчи фаза 10 мамлакатда ўтказилди

Vero вакцинаси зарарсизлантирилган (ўлдирилган) коронавирус асосида яратилган. Sinopharm компанияси уни Уҳандаги вирусология институти ва биологик маҳсулотлар институти билан биргаликда ишлаб чиққан. Вирусни зарарсизлантириш – вакцина яратишда энг эски ва ишончли усуллардан бири. Шу технология бўйича ичтерлама, гепатит Б, полиомиелит, кўкйўтал ва қоқшол вакциналари яратилган.

Vero вакцинасининг учинчи фаза синовлари БАА, Баҳрайн, Перу, Сербия, Марокаш, Аргентина, Иордания ва Покистон каби мамлакатларда ўтказилди.

Ҳозирга келиб вакцина Хитойдан ташқари БАА ва Сербияда ҳам тасдиқдан ўтган. Перудаги синовлар кўнгиллилардан бирида эмлашдан сўнг қўллар ҳаракатини қийинлаштириб қўювчи Гийен-Барре синдроми кузатилгани сабаб декабр ойида тўхтатиб қўйилганди.

Sinovac Biotech: Украина вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган

Sinovac Biotech компаниясининг CoronaVac вакцинаси ҳам SARS-CoV-2’нинг зарарсизлантирилган вируси асосида яратилган. Синовларнинг учинчи фазаси Бразилия, Индонезия, Бангладеш ва Туркия каби давлатларда ўтказилди. CoronaVac вакцинасининг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар расман ошкор этилмади, бироқ Бразилиядаги синовларда самарадорлик 78 фоизни ташкил қилган. Индонезия соғлиқни сақлаш органлари эса, 65 фоиз атрофида деб айтишган.

Бу препарат Ғарб вакциналари каби самарадор бўлмаса-да, унинг таъсири самарадорлиги 30-60 фоиз бўлган гриппга қарши вакциналарникидан юқорироқ.

CoronaVac вакцинасини етказиб бериш бўйича Украина шартнома имзолаб бўлди. Шунингдек, Таиланд ҳам шартнома имзолашни режалаштиряпти. Вакцинага Малайзия ва Сингапурда ҳам қизиқиш билдирилган. Хитойнинг ўзида эса, вакцинани фавқулодда рухсат билан қўллашга изн беришди.

Sinovac Biotech компанияси ўз препарати самарадорлигини дозалар орасидаги интервални чўзиш орқали оширмоқчи. Лекин бу ҳам яна тадқиқот ўтказишни талаб қилади.

CanSino Biologics: Хитой ҳарбийларида синаб кўриляпти

Ad5-nCoV ёки Convidecia препарати CanSino Biologics компаниясининг Пекин биотехнологиялар институти билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси. У 5-турдаги аденовирус асосидаги вектор вакцинасидир.

Таъсир усулига кўра у швед-британ AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинасига ўхшайди. SARS-CoV-2 маълумотини ўзига сингдирган зарарсиз аденовирус вектор бўйлаб ҳаракатланади ва нусхаланган сиртқи патоген оқсилларини ҳужайраларга етказади ҳамда иммунитетни ишга туширади.

Учинчи фаза синовлари Покистон, Россия, Мексика ва Чилида ўтказиляпти. Шунингдек, Саудия Аарабистонида ҳам тадқиқотлар ўтказиш кўзланган.

Хитой ҳукуматининг CanSino Biologics компаниясига Канадага вакцина олиб кетишга рухсат бермагани боис Ҳалифакс шаҳридаги вакциналогия марказида ўтказлиши лозим бўлган синовлар бекор қилинди.

2020 йилнинг июн ойидан бери Ad5-nCoV препарати билан хитойлик ҳарбийлар эмлаб келинмоқда. Вакцинанинг самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар ҳали ошкор қилинмади.

04 Feb 2021

Мамлакатимизда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилиб, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”) рўйхат шакллантирилган. Бугунги кунда Учқудуқ туманида ана шундай 514 нафар ёшлар мавжуд. Уларга эса кўмак керак, қўллаб-қувватлаш керак. Ана шу мақсадда ШКБ ташаббуси билан “Келажак” ёшлар марказида "Ёшлар дафтар"ига киритилган учқдуқлик ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда сенатор Баҳодир Шарипов, Учқудуқ туман ҳокими Соли Ҳамроев ва ШКБ директори Яркин Шакаров ва 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

55

Учрашувда кўпчилик ёшлар ҳудуддаги гигант корхона –ШКБга ишга кириш иштиёқида эканликларини билдиришди. Аммо ШКБда бугунги кунда бўш иш ўринлари мавжуд эмас. Бироқ касбга қайта ўқитиш, касбга йўналтириш учун корхонада имконият бор. Ёшларга 8 йўналишда текинга касб –ҳунарга ўқитилиши таклиф этилди. Шу билан бирга уларга НКМК ШКБ томонидан касб ҳунарга ўқитилганлиги ҳақида сертификат берилади.

- 1 нафар фарзандим бор, ёлғиз онаман. Ҳозирги кунда сартарошлик билан шуғулланаман. Бироқ Учқудуқ туманида йўқ соҳа- косметологияни ривожлантирмоқчиман. Бу учун менга жой ва маблағ зарур- дея муаммоларини бўлишган Шоира Салимованинг таклифи ШКБ раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди. Тўғрироғи у сабаб кўплаб тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларнинг масаласи жойида ҳал бўлди.
ШКБ балансида бўлган бироқ ҳозирда бўш турган 2 қаватли “Аптека” биносидан ўзларининг тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун жой ажратилади.Бу ерда иш ўрни яратиб ўз-ўзини банд этган ёшлар ижара ҳаққи тўламайди, яъни текинга фаолият юритишади. ШКБ раҳбариятининг бу таклифи ёшларга маъқул келди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

03 Feb 2021

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2020 йил декабр ойида Ўзбекистонда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини эълон қилди. Бунда жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олингани айтилмоқда.

«Ўрганишлар шуни кўрсатадики, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади», дейилади хабарда.

Истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан — нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавотлар, полиз, мевалар (цитрус мевалар ва зираворлар) сут маҳсулотлари киритилган. Шунингдек, ноозиқ-овқат — дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари маҳсулотлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ва қўшимча ўқув курслари ҳам ўрин олган.

Истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи — меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши лозим. Федерация бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматларнинг рўйхатини ҳам тайёрлади.

 

Унга кўра, бир киши ой давомида 10 дона нон, 3 кг ун, 8 кг мол, қўй ва товуқ гўшти, 1 кг колбаса истеъмол қилади. Шуниндек, 3 кг балиқ маҳсулотлари, 2 литр сут, 18 дона тухум, 1 кг шакар ва 1 литр ўсимлик ёғи ҳамда 2 кг гуруч рўйхатдан ўрин олган.

Қолаверса, 8 кг картошка, 6 кг пиёз, 2 кг сабзи, 4 кг помидор, 2 кг бодринг, мевалар эса 1 килограмдан истеъмол қилиниши қайд этилган. Озиқ-овқат маҳсулотларига жами — 1 млн 299 минг сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотларига эса — 858 минг сўм сарфланиши белгиланган.

03 Feb 2021

Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан 2020 — 2025 йилларда 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда республикада аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун харид қилинадиган, 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга поливитамин махсус комплексларини ва болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.

Шунингдек, республикада оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар «A» витамини билан;

2 — 10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланиши;

б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланиши;

в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳа қабул қилиниши билан 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда 11 миллион нафар, 2022 йилда 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ҳамда аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади.

03 Feb 2021

Вазирлар Маҳкамасининг “Бола ҳимояси” ягона электрон дастурий мониторинг тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, лойиҳа Бош прокуратура томонидан  ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда болаларга ғамхўрлик қилишга мутасадди бўлган тузилмаларнинг масъулиятини янада ошириш, ушбу йўналишда идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан 2020 йилда республика бўйича 11 764 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланган ҳамда 9 731 нафар вояга етмаганларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларда ёки низоли жараёнларда иштирок этилган. Бугунги кунда васийлик ва ҳомийлик органлари назоратида 71 628 нафар вояга етмаган болалар мавжуд.

“Айни пайтда назоратсиз ва қаровсиз қолган болалар ҳисобини юритиш ягона базасининг мавжуд эмаслиги бу соҳада тизимли таҳлил қилиш имконини бермайди.

Таҳлиллар ижтимоий ҳимояга муҳтож чин етимлар, ота-онаси чет элга кетган, ажрашган ҳамда нотинч оилалар фарзандлари баъзан назоратсиз ва қаровсиз қолаётганлигини кўрсатмоқда. Оқибатда бундай болалар жиноят кўчасига кириб қолиши, айрим ҳолларда эса балоғатга етмаган ёшлар ўртасида эрта туғуруқ, ўз жонига суиқасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда”, - дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, биргина Бухоро вилоятида чет элга чиқиб кетган, ажрашган ва бошқа муаммолари бўлган 17 330 нафар фуқароларнинг назоратсиз ёки қаровсиз қолган 4 073 нафардан ортиқ болаларини тўла-тўкис ижтимоий муҳофаза қилишда узилиш ва айрим камчиликлар юзага келган.

Хусусан, 4 073 нафар болаларнинг атиги 995 нафарига (24 фоиз) васий ёки ҳомий тайинлангани, 1 086 нафарида ўқув қуроллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтожлик мавжудлиги, 43 нафари таълимга жалб қилинмагани аниқланди.

“Бош прокуратура ташаббуси билан шу каби яна кўплаб муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Бола ҳимояси” электрон дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилиб, тажриба тариқасида Бухоро вилоятида муваффақиятли ишга туширилди. 

Бу тизим ота-она қарамоғисиз қолган ҳар бир бола тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади. У орқали ҳар бир боланинг аҳволи, нима билан машғуллиги, унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатини ким қай тарзда таъминлаётганини бевосита кузатиш мумкин.

Мазкур тизим синов тариқасида ишлаган икки ой мобайнида вилоятдан чет элга чиқиб кетган ота-оналарнинг 493 нафар болалари тизимга киритилиб, уларнинг 386 нафарига васий, 107 нафарига ҳомий тайинланган.

Тизимда назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларга доир маълумотларнинг секторлар кесимида таҳлил қилиниши имконияти яратилганлиги сабабли 1 086 нафар болаларга ўқув қуроллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар берилиши ҳамда 536 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди, 43 нафари таълимга жалб қилиниб, ҳуқуқлари тикланди”, - дейилади лойиҳада.

Қайд этилишича, мазкур қарорнинг қабул қилиниши ва электрон дастурий тизим тўлақонли ишга туширилиши натижасида:

  • ҳужжатлар айланишининг қоғоз шаклидан воз кечилиб, уларни электрон тайёрлаш, юклаш ва тезкор айланиш (онлайн) имконияти пайдо бўлади, яъни васий ва ҳомий тайинлаш жараёни автоматлаштирилади;
  • ортиқча сансалорлик ҳамда суиистеъмолчиликлар олди олинади;
  • ягона маълумотлар базаси шаклланиб, статистик кўрсаткичлар ҳаққонийлиги таъминланади;
  • боланинг таълим-тарбияси ва соғлиғи, тўгаракка жалб қилинганлиги ҳамда ота-онасининг бандлиги ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида кузатиб борилади;
  • болалар қаровсизлигини секторлар кесимида таҳлил ва назорат қилиш имконияти яратилади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: