Hokimiyat matbuot xizmati
Кечаги кунимиз билан фахрланар эканмиз, унинг ортида қанча меҳнатлар , заҳматлар борлигини ҳам унутмаслигимиз зарур. Мустақилликнинг илк йирик корхонаси сифатида таъриф этиладиган 3-Гидрометаллургия заводи бевосита биринчи президентимиз Ислом Каримов бошчилигида бунёд этилган эди. Бугунги кунда бу ерда минглаб ишчи-хизматчилар меҳнат қилишмоқда. Ёшлар мутахассис сифатида келажагини кўрмоқда.
3-Гидрометаллургия заводида “Мен буюк аждодлар авлодиман” лойиҳаси доирасида ўтказилган маърифий тадбир И. А. Каримов ҳаётига бағишланди. Унда завод ёшлари фаол иштирок этишди. Тадбирда “Эъзоз” фильми намойиш этилди.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 30 oktyabrdagi “Sog‘lom turmush tarzini keng tatbiq etish va ommaviy sportini yanada rivojlantirish chora tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-6099-sonli Farmoni ijrosini ta’minlash hamda 2021 yil “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” munosabati bilan o‘sib kelayotgan avlodning sog‘ligini mustahkamlash, bolalar hamda o‘smirlarni jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shug‘ullanishga jalb qilish, ommaviy-sport va sog‘lomlashtirish ishlarini yanada takomillashtirish, yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga erishish va iqtidorli, iste’dodli sportchilarni saralab olish maqsadida “Sportni sev, sport bilan yasha” shiori ostida Tog’-kon jihozlarini ta’mirlash sexida TKJTS va EJTU yoshlari o‘rtasida sportning shaxmat va shashka turi bo‘yicha musobaqa tashkil etildi. Musobaqa yakunida g‘olib va sovrindorlar TKJTS va EJTU Yoshlar ittifoqi BT yetakchisi va 11-sonli Kasaba uyushmasi raisi o’rinbosari tomonidan diplom va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.
Bugungi kunga kelib xalqaro terrorizm, narkotrafik va odam savdosi singari transmilliy jinoyatlarning inson xavfsizligiga xuruj qilayotgani bois, ulardan jabr chekayotganlar, afsuski, ko‘pchilikni tashkil etayotganligi, hudud va chegara bilmaydigan bu jinoyatlarning har biri jamiyat taraqqiyoti va davlatlar rivojiga jiddiy xavf tug‘dirmoqda. Bugun ham yoshlar o‘rtasida huquqbuzarliklar jinoyatchilik va spirtli ichimlik iste’mol qilishning oldini olish maqsadida hamda ma’naviy ishlar samaradorligini oshirish uchun huquq-targ‘ibot organlari bilan Tog’ kon jihozlarini ta’mirlash sexida tadbir bo‘lib o‘tdi. Tadbirda o‘z ma’ruzalari bilan ishtirok etgan soha xodimlari Uchquduq tumani IIB bo‘limi xodimlari so‘zga chiqib, yoshlarni boshqa davlatlarda kechayotgan nohush voqealar hamda tartibsizliklardan voqif etish emas, balki o‘z tinchligimizning qadriga yetish, uni har qanday tahdidlardan asrab-avaylash ekanligini ta’kidladi. Shuningdek, bugungi kunda aksariyat yoshlarimiz spirtli ichimliklarga ruju quyayotganligi va buning natijasida turli jinoyatlar sodir etayotganli to‘g‘risida ham yoshlarga tushunchalar berib o‘tdi. Har qanday urush begunoh aholining qiyinchiliklari va iztiroblari bilan tugaydi, lekin bu kabi tartibsizliklarga ayrim kimsalar bundan faqat moddiy manfaat topish uchungina qo‘l uradilar. Biz bu tinchlikka osonlik bilan erishganimiz yo‘q shuning uchun endi uni qadrlashimiz, asrashimiz kerak va zarurligini, O‘zbekistonimizni asrash, uning tinchligini barqarorlashtirish esa yoshlarning qo‘lida ekanligi to‘g‘risida ham tushunchalar berib o‘tdi.
3–Гидрометаллургия заводи ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ёшларнинг иқтидорини аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида заводда меҳнат қилаётган 35 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида
“Энг яхши рационализаторлик таклифлар” танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳайият томонидан завод ёшлари томонидан таклиф этилган ишлаб чиқаришда миллиардлаб фойда келтирган ва келтирадиган юқори савиядаги рационализаторлик таклифлар кўриб чиқилди. Энг яхши рационализаторлик таклифлари аниқланиб, муаллифлар диплом ва эсдалик совғалари билан такдирландилар.
Энг яхши рационализаторлик таклифига эга бўлган 4 нафар ёшлар ШКБ бўлинмалари ўртасида бўлиб ўтадиган 2-босқичга 3-ГМЗдан номидан иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ва туман ходимлари ойлик маошини ошириш бўйича таклиф билдирилди. Бу ҳақда 27 январь куни президент ўтказган йиғилишда сўз борди.
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги 2020 йил биринчи чорагида тузилган эди. Агентликка ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.
27 январдаги президент селекторида ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди.
Йиғилишда президент иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини илгари сурди.
Лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқлардаги ташаббускор ёшларнинг иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилади.
«Масалан, қашқадарёлик ёш тадбиркор Сардор Содиқов пандемия туфайли барча ўқув марказлари ўз фаолиятини тўхтатган бир пайтда, инглиз тилини ўргатишнинг мобил дастурини яратиб, минглаб ёшлар учун масофавий таълимни йўлга қўйди. Қолаверса, ушбу дастурни интернет орқали хорижга ҳам экспорт қилмоқда.
Бундай инновацион ғоялар менга маъқул», – деган президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент 1 ой ичида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Президент Шавкат Мирзиёев талабалар уйлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
«Охирги 4 йилда ОТМлар сони 47тага ортди. Бугунги кунда 129та ОТМда 500 мингдан ортиқ талаба таълим оляпти. Лекин пойтахтнинг ўзидаги жами 85та талабалар уйида атиги 13 фоиз ёшлар турар жой билан таъминланган.
Ёки 18 минг талаба таҳсил олаётган Самарқанд давлат университетида бор-йўғи 1 600 ўринли ётоқхона мавжуд.
Шунинг учун 2021–2023 йилларда талабалар уйлари ташкил дастури 1 ой ичида ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилиши керак», – дея президентнинг 27 январь кунги селектордаги сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Давлат раҳбари бу топшириқ ижросини бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва молия вазири Тимур Ишметовга юклади.
Шу ой бошида Олий таълим вазирлиги расмийлари маълум қилгандики, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона билан таъминланиши кўрсаткичини 2020/21 ўқув йили охиригача 35–36 фоизга, 2025 йилгача 50 фоизга етказиш мўлжал қилинган.
Бунда ТТЖлар давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилади.
«Бу борада 2021–2025 йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиб, таклиф сифатида киритдик. Бу тасдиқланадиган бўлса, 2021 йилнинг ўзида 21та ТТЖ қурилади ва қўшимча 8200 талаба ётоқхона билан таъминланади», – деганди вазирлик бошқарма бошлиғи Отабек Базаров.
Унинг айтишича, 2030 йилгача мотел ва ҳостеллар ҳам қурилиб, уларнинг ҳисобига талабаларнинг 90 фоизга яқини турар жойга эга бўлиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг «фуқаробай» иш тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги селекторда маълум қилди.
«Энди ишни «маҳаллабай» ташкил этишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, мактаб директори, ёшлар етакчиси ёшлар муаммоларини «фуқаробай» аниқлайди.
Мана, бир пайтлар биз «мижозбай» ишладик. Энди маҳаллада «фуқаробай» ишлаймиз. Уйнинг ичидаги одамнинг кайфияти қандай? Нима мурод-мақсади бор? Нима муаммолари бор?
Шуларни «фуқаробай» аниқлаб, сектор раҳбарлари олдида аниқ ва лўнда масалаларни қўйишлари шарт», – деди президент.
Давлат раҳбарининг айтишича, вилоятлар ҳокимлари унга кафолат хатлари ёзиб берган. Бу ваъдалар бажарилишини Ҳисоб палатаси назорат қилади.
«Вилоят ҳокимлари жорий йилда қанча ёшларни касб-ҳунарга ўқитиши, тадбиркорликка жалб қилиши, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш бўйича кафолат хатлари ёзиб берган.
Мен уларни ўқидим. Энди бу хат номига эмас. Ҳар ҳафта душанба куни ёзилган кафолат хатлари нима бўляпти, деб, Ҳисоб палатаси раҳбари менга маълумот беради.
Бугун ушбу раҳбарлар қоғоздаги рақамларни амалдаги ишга айлантириш бўйича ҳисобот беришлари шарт», – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифасини Давлат хавфсизлик хизматига юклади.
Ўзбекистонда ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар пойтахт ва 6та вилоятда 50 мингга яқин ёшлар билан мулоқот ўтказилган.
«Билдирилган таклиф ва истаклар асосида туман ва шаҳарлар кесимида ёшлар дастурлари тасдиқланди. Ушбу дастурларнинг ижроси ҳамда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди», – деди давлат раҳбари 27 январь кунги селекторда.
Президентнинг қайд этишича, вазифанинг муҳимлиги инобатга олиниб, ДХХ ёшлар муаммолари бўйича режаларнинг жойларда амалга оширилишини назорат қилади. Бу режалар бажарилишига кўмаклашади ва лозим пайтда масъулларга бажартиради ҳам.
Қозоғистон томони Туркистондан Тошкентга қадар тезюрар темир йўли қурилиши бошланиши ҳақида маълумот берди. Шунингдек, янги темир йўлдан кутилаётган натижалар ҳақида ахборот берилди.
Яқин муддатда Қозоғистон томонидан Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
«Ушбу лойиҳа туризм соҳасида янги 22 минг иш ўрнини яратиб, сайёҳлар оқимини 50 фоизга кўпайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, иқтисодиётнинг турдош соҳаларида 100 минг иш ўрни яратилади», – деди мамлакат бош вазири.
Маминнинг сўзларига кўра, айни пайтда Қозоғистонда ички туризм салоҳияти 4,5 миллион сайёҳни жалб этган. Туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,2 фоизни ташкил этган.
Аввалроқ, Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилишини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр муҳокама қилган эди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон йирик шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатновларини йўлга қўйиш, Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли ҳамда «Учқудуқ – Қизилўрда» транспорт йўлаги қурилиши ҳақида сўз юритилганди.
Ўзбекистонда 18–30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани айтилди. Турли тузилмалар масъулларига ёшлар бўйича вазифалар тақсимлаб берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласида видеоселектор ўтказди.
Расмий релизга кўра, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади.
Мамлакатда 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинган.
Қайд этилишича, ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев бу ишлар иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини кўрсатди. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш; иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Таъкидланишича, бугунги кунда 18–30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз. Бу масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда.
Аниқланишича, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида кўплаб муаммолар бор.
Аксарият маданият марказлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг моддий-техник базаси қониқарсиз, тўгараклар номига ишлаяпти.
Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга кўра:
- ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
- солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
- ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
- туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.
2021 йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунар коллежларини асбоб-ускуна билан таъминлаш, касб стандартларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жойларда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.