LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

15 Feb 2021

Гвинея ҳукумати мамлакат жануби-шарқида Эбола безгаги эпидемияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳукумат баёнотига таяниб Guinee114 портали хабар берди. 

Хабарда таъкидланишича, касаллик Нзерекоре префектураси ва Гуеке шаҳрида бошланган. Шу сабабли эпидемияга қарши бир қатор чоралар киритишга, жумладан Эболага чалинганлар билан алоқада бўлганларни аниқлаб, уларни яккалашга қарор қилинган.

Таъкидланишича, бундай чоралар Эбола безгаги белгилари билан вафот этган 4 кишининг қон таҳлили натижалари олингандан кейин қабул қилинган. Натижалар вафот этганларнинг 3 нафарида вирус борлигини тасдиқлаган.

Гвинея ҳукумати берган маълумотларга кўра, мамлакатда безгакка чалиниш бўйича илк ҳолат 28 январда вафот этган ҳамширада қайд қилинган. Эртаси куни ҳамширанинг дафн маросимида иштирок этган ва Эболага чалинган бўлиши мумкин бўлган 7 киши аниқланган.

14 февралда ЖССТ Гвинеяга касалликка қарши курашда ёрдам бериш учун барча захираларни тезкорлик билан сафарбар қилишини эълон қилган. 

Гвинея 2014-2016 йилларда Ғарбий Африкада Эбола вируси тарқалиши ўчоқларидан бирига айланганди. Ўшанда бу ҳудудда 28 мингдан кўпроқ киши касалликка чалинган, 11,3 минг киши ундан вафот этган. Энг оғир эпидемиологик вазият Гвинеяга қўшни Либерия ва Сьерра-Леонеда кузатилган. 

Гвинеяда вируснинг тарқалиши Африкада жорий ойда қайд қилинаётган иккинчи ҳолатдир. 1 февралда Конго Демократик Республикасининг Бутембо шаҳрида Эболага чалинган 4 киши аниқланганди. Улардан 2 нафари вафот этган.

15 Feb 2021

Катта эҳтимоллик билан коронавирус одамга кўршапалаклардан ўтган. Бундай фикрни ЖССТ мутахассиси Питер Дасзак The New York Times нашрига берган интервьюсида билдирди. 

Дасзакнинг фикрича, коронавирус дастлаб Жануби-Шарқий Осиё ёки Жанубий Хитойда кўршапалакларда пайдо бўлган. Сўнгра вирус кўршапалакдан ёввойи ҳайвонлар фермаси ишчиларидан бири ёки у ерда боқилувчи жонзотлар - бўрсиқ, сассиқкузан, енотсимон ит ва циветага юққан бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ЖССТ мутахассислари ва хитойлик тадқиқотчиларнинг биргаликдаги муҳокамаси давомида коронавируснинг одамга ёввойи ҳайвонлардан оралиқ тур орқали юққани версияси энг кўп қўллаб-қувватлов олган. 

Дасзакнинг айтишича, ЖССТ экспертлари Хитойга ташриф вақтида баъзи беморларнинг шахсий ишларини ўрганиб чиқиш учун беришни сўрашган, бироқ рад жавоби олишган, чунки Хитойда “беморларнинг тиббий маълумотлари ўта махфий маълумот” ҳисобланади. 

15 Feb 2021

Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

  • республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил, молиявий риск бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, жумладан хорижда фаолият юритаётган ватандошларни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон давлат корхоналари ва бошқа корхоналар ходимларининг малакасини ошириш, хорижнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.

Университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

19 Aug 2020

14 июня исполнился 25 лет с момента ввода в эксплуатацию Гидрометаллургического завода №3 Северного рудоуправления.

За прошедшие годы коллектив завода прошёл славный путь. В 2005 году было начато строительство комплекса, предназначенного на переработку сульфидных руд, добываемых с рудников «Кокпатас» и «Даугистау». Первая очередь нового комплекса, названного как BIOX, была запущена в 2008 году. После запуска второй очереди в 2012 году удалось увеличить объём производства готовой продукции на 34 процента. BIOX – это ещё один завод, построенный на ГМЗ-3. В 2012 году выполнены работы по переходу на новый тип сорбента в технологии сорбции – активированный уголь. За короткий срок возведены цеха десорбции, электролиза и реактивизации.

В рамках программ по увеличению производства драгоценных металлов в НГМК до 2026 года, принятых Президентом Республики Узбекистан Ш.Мирзиёевым, на ГМЗ-3 реализуются перспективные проекты. Институтом «Узгеорангметлити» в сотрудничестве с немецкой компанией «Engineering Dobersek» был разработан проект, направленный на дальнейшее совершенствование технологии переработки сульфидных руд золоторудных месторождений Кокпатас и Даугистау. В 2019 году введён в эксплуатацию высокотехнологичный комплекс – цех фильтрации, сушки и обжига, возведённый на средства в размере 114 миллионов евро. Данный комплекс, обладающий высокотехнологичными решениями, увеличил возможности гидрометаллургического завода по переработке золотосодержащих руд. За счёт реализации нового проекта создано более 200 новых рабочих мест.

Сегодня на заводе находит своё подтверждение эффективность уникальной и сложной технологии в мировой горнодобывающей практике – извлечения золота путём бактериального окисления сульфидных руд. Благодаря самоотверженному труду коллектива завода из года в год увеличивается объём производства продукции. В прошлом году производство золота увеличилось в 4,5 раза по сравнению с 1995 годом. Работники, инженерно-технические сотрудники предприятия отмечают славную дату завода с достойными трудовыми показателями. За пять месяцев текущего года план по производству продукции выполнен на 103,4 процента.

Пресс-центр НГМК

20 Jan 2020

Президент Қонунчилик палатаси мажлисида парламентга мурожаат санасини очиқлади.

photo_2020-01-20_15-23-45.jpg

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, парламентга мурожаат жума, 24 январь куни бўлади. 

20 Jan 2020

Президент Қонунчилик палатаси мажлисида парламентга мурожаат санасини очиқлади.

 

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, парламентга мурожаат жума, 24 январь куни бўлади. 

13 Feb 2021

2020 йил давомида республикада 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаро жиноят жабрланувчисига айланган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар, қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1 фоиз), ер, уй олди-сотдиси (13.9 фоиз), ўқишга ёки ишга киритиш (9 фоиз) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги кўрсаткичларнинг ошиб кетишига сабабчи бўлиб қолманг. Арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб, ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка эгалик қиламан, деб жабрланувчилар сафидан жой олманг.

Сизга тегишли мулкларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳаракатларни давлат органлари орқали амалга оширишни сўраймиз. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда”, - дейилади маълумотда.

12 Feb 2021

«Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари томонидан ишлаб чиқилган Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳасида ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Жумладан, Жиноят кодексининг 244-моддасида:

  • ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка;
  • оммавий тартибсизликка;
  • фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ушбу жиноят учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасини:

  • фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилганлик учун БҲМ 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи биринчи қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
12 Feb 2021

Ягона тергов органини тузиш, қамоқхоналарни адлия тизимига ўтказиш, навбатчи (кечаси ишлайдиган) судья институтини жорий этиш каби бир нечта таклифларни илгари сурди Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова.

 

Бугун, 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2020 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди.

Қуйи палата хабарига кўра, омбудсман ҳисобот бериш билан бирга, инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги таклифларни ҳам ўртага ташлаган:

  • прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги тергов идораларини бирлаштириш ҳамда ягона тергов органини ташкил этиш;
  • жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва уни Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказиш ёки алоҳида мувофиқлаштирувчи орган ташкил этиш;
  • тарафларга суд жараёнининг бошланиши ҳақида олдиндан хабар бериш борасида ахборот технологиялар ёрдамидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • судларнинг ихтисослашувини янада мустаҳкамлаш, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқларини тезкор таъминлаш мақсадида навбатчи (кечаси фаолият юритадиган) судья институтини жорий этиш;
  • доимий фаолият кўрсатадиган, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича алоҳида институт жорий қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Феруза Эшматова омбудсман лавозимига бир ҳафта аввал сайланган эди.

Маълумот учун, 2019 йил декабрида адлия вазири Русланбек Давлетов ЖИЭМлар масаласида фикр билдирганди. «Жазони ижро этиш муассасалари Адлия вазирлигида эмас, Ички ишлар вазирлиги тизимида тўғри турибди. Қамоқхона ва колонияларнинг бўйсинуви бўйича орган ўзгаргани билан тизим ўзгариб қолмайди. Яқин ва ўрта келажакда бу масала кўриб чиқилмайди», деганди у.

Куни кеча Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев шу мавзуга яқин масалада фикр билдирди. Унинг айтишича, қамоқхоналардаги қийноқ ҳолатлари аниқланмай қолаётганининг сабабларидан бири – бу борада тегишли хулосани берувчи тиббиёт ходимлари Ички ишлар вазирлигига бўйсунишидир. Қамоқхоналардаги тиббиёт ходимларини ИИВ эмас, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувига ўтказиш ҳақида ўтган йили омбудсман киритган таклиф очиқ қолган.

2019 йилги парламент сайловлари арафасида «Адолат» социал-демократик партияси ягона тергов органини тузиш учун ҳаракат қилишини эълон қилганди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: