Ассалому алайкум азиз ёшлар!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун учқудуқликларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қал-бимдан самимий муборакбод этаман.
1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий ша-роитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.
Бу йил маънавий ҳаётимиз-дан мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаган ушбу тарихий санани - Ўзбек тили байрами куни сифатида иккинчи бор нишон-ламоқдамиз.
Янгича руҳда нишонланаёт-ган ушбу қутлуғ санада она тилимизнинг бугунги ҳаётимиз-даги ўрни ва аҳамиятини, уни ривожлантиришдаги муҳим ва-зифаларни теранроқ тушуна-миз.
Ҳурматли Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев: “Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамият-нинг обрў-эътибо-ридир. Янги Ўзбекистонни, янги Ренес-санс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадлари-мизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаёт-бахш қудратига таянамиз” деган сўзлари она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда Учқудуқда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила деб билад-ган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам соф ўзбек тили-да сўзлаши уни ўрганишга катта қизиқиш ва истак билди-раётганлари айниқса эътибор-лидир.
Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган барча мил-лат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривож-лантириш учун ҳам зарур ша-роитлар яратилган. Таълим ўз-бек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида ҳам олиб борил-моқда.
Ҳурматли дўстлар!
Атоқли маърифатпарвар Аб-дулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир!.
Ёки бўлмаса, Исоқхон Ибрат таъкидлаганидек, “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний илмдир!”.
Шу маънода, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Бугун ушбу тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаё-тий эътиқодига айланганлиги ўзбек тили ва адабиёти, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг амалий ифодасидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузи ортиб боргани сари шунга мутаносиб равишда тилимизга хорижликларнинг қизиқиши ҳам кучайиб бормоқда.
Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Тожикис-тон ва бошқа кўплаб мамла-катларда ўзбек тили умумий ўрта таълим ва олий таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Туркия Республикасининг 70 дан ортиқ олий таълим муас-сасаларида ўзбек тили ўрганил-моқда.
Азиз тумандошлар!
Она тилимизнинг софлигига нутқимиздаги ортиқча сўзлар, чет эл сўзларини қўшиш ва ше-ва элементларининг кўп қўлла-нилиши жуда катта таъсир кўр-сатмоқда. Адабий тил қоида-ларига риоя қилган ҳолда сўзланаётган нутқ тингловчига аниқ ва тушунарли бўлади.
Айниқса, бу масалага таълим муассасаларида асосий эътибор берилиши керак.
Давлат тилининг ҳуқуқий мақоми ва ҳимояси Ўзбекистон Рес-публикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси-нинг "Давлат тили ҳақида”ги Қонунида мустаҳкамлаб қўйил-ган. Қонуннинг 24-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тил-ларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади деган қоида ўрнатилган ва жавобгар-лик белгиланган.
Шу маънода она тилимиз-нинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъул-миз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.
Азиз ва қадрли ватан-дошлар!
Сизларни - Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман.
Барчангизга соғлик-омон-лик, бахту саодат, хонадон-ларингизга тинчлик-хотиржам-лик, файзу барака тилайман.
Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!