LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

16 Dec 2022

    Мингбулоқ ёшларини спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мини футбол стадиони қуриб бугун фойдаланишга топширилди.
    11-умумий ўрта таълми мактаби ўқувчи-ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишларини кучайтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан қисқа муддат бир ой ичида замонавий ва кўркам мини футбол стадиони барпо этилди.
270 млн. сўм сарфланган сунъий қопламали стадион вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил иккинчи чорак даромадлари режасидан орттирилиб бажарилган қисмидан йўналтирилган маблағ ҳисобидан қурилган.
   Мини футбол стадионининг очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинаётгани алоҳида таъкидланди.
   Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир. Мазкур тадбир ҳам беш ташаббуснинг бири, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилганлиги эътироф этилди.
Ҳеч шубҳа йўқки, барча қулайлик ва шароитларга эга ушбу сунъий қопламали мини футбол стадионида тўп сурган мингбулоқлик спортчилар орасидан ҳам кўплаб чемпионлар етишиб чиқади.


 УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

16 Dec 2022

   Учитель из России Нурия Иксанова выиграла в Международном конкурсе «Лучшая русская школа за рубежом», проводимого ФГБОУ «Международный центр образования «Интердом им. Е.Д. Стасовой» при поддержке Министерства просвещения Российской Федерации. 

   Конкурс проводится с 2021 года в целях поддержки организаций и педагогических коллективов, реализующих программы изучения русского языка или ведущих обучение на русском языке в системах общего образования. В 2022 году конкурс проводился в двух номинациях: «Лучшая русская школа за рубежом» и «Учитель-международник». В конкурсе приняли участие 465 педагогов и педагогических коллективов из Республики Таджикистан, Республики Узбекистан, Киргизской Республики. Вне конкурса участвовали представители Республики Армения, Азербайджана, Республики Казахстан и Туркменистана.

   Церемония награждения призеров и лауреатов конкурса состоялся 16 декабря в очно-дистанционном формате на площадках в городах Душанбе, Ташкенте и Бишкеке. 

По условиям конкурса, было подготовлено видео. В съемке видеоролика приняли участие учителя школы 10. Монтаж был сделан учеником 7а класса Аброром Ахадовым. 

Директор школы Шахло Бафоева:  

- Мы рады, что наша школа выходит на международный уровень. Приятно осознавать, что учащиеся и ученики могут проявлять себя, заявлять о себе. Благодарю руководителя областного гороно Марата Шамуратова, Жамшида Халилова за поддержку наших идей.   

   Нурия Иксанова:

- В Учкудуке очень талантливые дети и профессиональные учителя русского языка. Администрация гороно и школы 10 всегда поддерживают новые начинания. Я благодарна всем. Это наша общая победа.

 

15 Dec 2022

    2022- yilning yanvar-sentabr oylari dastlabki ma’lumotlariga ko‘ra, Navoiy viloyati aholi umumiy daromadlari hajmida yollanma ishchilarning daromadlari ulushi 43,0 %ni tashkil etdi.
   Ma’lumot uchun: 2021- yilda 39,9 %ni, 2020- yilda 37,7 %ni tashkil etgan.

15 Dec 2022

 Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 40,3 % ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 39 % ни ташкил этган эди.

Таққослаш учун, жорий йилда хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 % га ошган.

15 Dec 2022

   2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Навоий вилоятида ЯҲМ ҳажми 49 729,0 млрд. сўмга етди ва ўсиш 5,5 % ни ташкил этди.

Қуйидаги асосий тармоқларда ижобий ўсиш кузатилди:

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 104,5 %,
саноатда 105,3 %,
қурилишда 108,6 %,
хизматлар соҳасида 107,1 % ни ташкил этди.

15 Dec 2022

 

   Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизми жорий этилгандан буён улар билан ишлашнинг вертикал тизими яратилди. 

   Давлатимиз раҳбарининг 25 ноябрдаги Навоий вилоятига ташрифи доирасида ёшлар билан ишлаш тизимида Хатирчи тажрибаси илгари сурилган эди. Ана шу муносабат билан Учқудуқ туманидаги 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 14-30 ёш орасидаги ёшлар қайта хатловдан ўтказилади.

   Бугун Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор корхона-ташкилот мутасаддилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Мажлис кун тартибида ёшларни қайта хатловдан ўтказиш масаласи муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳлари тузилди. 14 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўғри ташкил этилиши ҳақида масъулларга топшириқлар берилди. 

   Хатлов давомида ёшларга 20 турдаги имтиёзлар ва 312-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори хақида атрофлича тушунтириш ишлари амалга оширилади.

   Ҳар бир маҳаллада ёшларни хатловдан ўтказиш шу орқали ёшларнинг муаммоларини ўрганиш улар билан самарали иш ташкил қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар кўзда тутилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

13 Dec 2022

 

    Куни-кеча “Дўстлик” МФЙ даги 18-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларининг туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев билан учрашуви ўтказилди.  

    Унда иштирок этган битирувчи-ёшларга мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилаётганлиги хусусан таълимга қаратилган кучли ёндашув келгусида Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган этук кадрларни этишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни фан, техника, спорт ва яна кўплаб соҳаларда ривожланиб боришида бўлган шарт-шароитлар бутун дунё мамлакатлари орасида қизиқиш уйғотмоқда. 

    -Ана шу ёшлар орасида кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман, - деди туман ҳокими С.Хамроев.

    Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 11-синф ўқувчиси Сарвар Қўлдошев: “Қайси олийгоҳда ўқигансиз?!”, Ҳумоюн Элмуродов: “Ўн йилдан кейин Учқудуқни қандай тасаввур қиласиз?!” деган саволлар билан мурожаат қилди. Ва тегишли жавобларни олишиб, очиқ мулоқот қилишди.

    Мулоқотлар давомида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг: “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олмоғингиз ва амал қилмоғингиз ҳеч бир фойдадан ҳоли бўлмайди. Зеро бесамар ўтган бир сония ҳам келажакда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин деган хулосалар ўртага ташланди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

13 Dec 2022

 

   Ўзбекистон Республикаси    Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари халқимиз қалби ва онгидан чуқур жой олиб, бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга ҳамда уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Бу борада юртбошимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган секторлар фаолияти ўз самарасини бермоқда.

   Учқудуқ тумани 1-сектор раҳбари С.Хамроевнинг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули “Дўстлик” МФЙ да бўлиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, 1-сектор масъуллари томонидан сайёр учрашувларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

   Куни кеча ташкил қилинган мазкур сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг 17 та бандлик, банк кредити, таълим, коммунал соҳалар каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, “Йўлчилар” ОФЙ “Гулшан” кўчаси 116-уйда истиқомат қилувчи Дилоров Рахимова қизи Заринигор Ғиёсовани шартнома тўловларини тўлашда амалий кўмак сўраб мурожаат қилди. Тошкент давлат кимё технологиялари институтида тўлов контракт асосида таҳсил олаётган Зарнигор “Ёшлар дафтари”га киритилиб, васийлик кенгаши қарори билан тўлов-контрактни маълум бир қисмини тўлаб бериш белгиланди.

   “Мустақиллик” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Муҳайё Намозова, аввалги қабулда қилган мурожаати ижобий ҳал этилгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда иш сўраб мурожаат қилди.  

   Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, 

мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб, халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

12 Dec 2022

     Учқудуқ туман муҳташам Оазис масканида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан туманда фермерчилик ва деҳқончилик соҳасида кўп йиллардан бери меҳнат қилаётган, юқори натижаларга эришган фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда томорқа ер эгаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Жумладан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 30 йиллиги” Эсдалик нишони билан “Рахмиддин Орзу” фермер хўжалиги раҳбари Кенжаев Илхом Эсанович, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан “Аймурза Ковсар” фермер хужалиги раҳбари тақдирланган бўлсалар, тумандаги 5 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари:  “Ақбай Келажак” ф/х раҳбари Ю.Рахмонов,  Ўрмон хўжалиги бош чупони М.Кожаназаров,  “Шерхан Нурлибек” ф/х  раҳбари Е.Умурзахов,  Cахро Астриус ф/х раҳбари C.Эргашев, “Нурислам Тама” ф/х раҳбари Е.Нуржановлар ҳамда туман ташҳис маркази серология ходими Кулкаева Гулзира Муратбаевна ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходими Молдамуратова Рая Серикбаевна кўп йиллик меҳнати учун туман ҳокими  ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Соҳа ҳодимларига байрам муборак бўлсин.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: