Бугун Учқудуқдаги кўп қаватли уйлар, мактаблар деворларини мурал расмлар безаб турибди. Энди эса Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларидаги йўлаклар ва хоналарга ҳам бу санъат асари кўчмоқда. Ҳозиргача Ахборот коммуникацион технологиялар марказида ана шундай “деворий расмлар” чизилди.
“Бўш деворлар – бу жиноят”, - деган эди машҳур инглиз рассоми Бэнкиси. Албатта бундай расмлар санъат даражасида бўлмасада ишчи-ходимлар учун хушкайфият бағишлайди. Ҳар ким ундан баҳраманд бўла олади.
- Бу расмлар замонавий тилда стрит-арт дейилади. Унинг ижодкорлари ҳам машҳур рассомлар эмас балки АКТМ ходимлари бўлишди, -дейди АКТМ раҳбари Жонибек Раҳматов. –Ишчиларимизнинг бир ойлик бўш вақтлари ана шу оқланган йўлакларда ўтди. Ҳар ким ўз имконияти етадиган даражада қора бўёқда расмларни бўяди. Бу жамоавий расмлар биз биргаликда катта куч эканлигимизни ҳар кун эслатиб турибди.