Навоий ижоди шундай уммонки, унда сузган ғаввос истаган дуру хазинасини териб олади. Чунки, ҳазрат Навоий асарларида барча замонларда ҳам бирдек долзарб мавзулар қаламга олинган. Ватанга муҳаббат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, гўзаллик ва муҳаббат, меҳр ва мурувват, ижтимоий адолат учун кураш ғоялари билан йўғрилганлигидир.
Шу боис ёш авлодни аждодларимиз меросидан баҳраманд қилиш, уларда миллий фахр ва ғурур ҳиссини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу мақсадда туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб адабий-бадиий кечалар, тарбияланувчилар иштирокида эрталиклар бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирлардан бири 13-сонли ДМТТнинг “Эркатой” мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида “Навоий издошлари” мавзусида ўтказилди. Тадбирда кичкинтойлар ҳазрат Навоий қаламига мансуб ғазал, рубоий ва туюқларидан намуналар айтишди. Ҳаёт йўллари акс этган саҳна кўринишлари болажонлар талқинида маромига етказиб ижро этилди.
Ҳа, Навоий каби буюк аждодларимиз қолдирган бой ва улкан адабий мерос бугунги глобаллашув даврида ҳам инсонларни эзгуликка, аҳиллик ва бирдамликка чорлаб турувчи мақё вазифасини ўтайди.
Дилфуза КУЛДАШЕВА,
13-сонли ДМТТ тарбиячиси.