Hokimiyat matbuot xizmati
Савол беринг-жавоб берамиз !!!
Савол;
Hayfsan olgan o'qituvchi ustama olomaydimi? dekabr oyida hayfsan olganman, hozirda o'quv yili uchun ustamaga hujjat topshirsam hujjatlarimni qabul qilishmadi. Menda hayfsan borligi sababli ustama ololmasligimni aytishdi. Shu to'g'risida malumot bersangiz?
Жавоб;
Бу масалада кўпчилик чалкашликка дуч келади. Мукофот пулини кўпчилик аслида нима эканлигини тушунмайди.
Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади.
Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.
Шунинг учун иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди (МК-180 моддаси. 3-қисми).
Демак, хайфсан олган ходимга устама берилиши мумкин. Чунки устама муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.
Устама олиш мумкин бўлса унда ходимга «Хайфсан» нима учун берилади, «Ҳайфсан» олган ходимга аслида қандай имтиёзлар берилмайди дейишингиз мумкин.
«Ҳайфсан» олган ходимга ХТБ томонидан бериладиган фахрий ёрлиқлар ёки давлат мукофотлари, эсдалик кўкрак нишони ёки муассанинг меҳнат ҳақи тизимига киритилмаган қўшимча тўловлар (маҳаллий ҳокимият органи томонидан бериладиган қўшимча моддий рағбатлантиришлар) берилмайди.
Шу нуқтайи назардан қараганда, сиздаги вазиятда МК 180-моддасига мувофиқ ҳайфсан олган ходимга устама бериш мумкин.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровларини қабул қилиш
1. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат этиши мумкин. Бунда электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, расмий электрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
2. Сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан амалга оширилади.
3. Сўров почта орқали келиб тушганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан конвертда сўров мавжудлиги текширилади.
Конвертда сўровнинг ёки сўровда кўрсатилган иловаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири (сўров ва у юборилган конверт билан бирга) сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходимда қолади, иккинчиси кузатув хатига илова қилинган ҳолда конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.
4. Электрон ҳужжат шаклида сўров тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.
5. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
6. Сўров аноним деб эътироф этилганда, бу ҳақда ижрочи (ёки ижрочилар) томонидан хулоса тузилади. Хулосада сўровни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Сўровни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан тасдиқланади ҳамда давлат органи раҳбари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан ижродан олинади.
7. Аввалги сўровлар бўйича юборилган жавобдан норозилик билдирилган, шунингдек агар такрорий сўров келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги сўров ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир ахборотдан фойдаланувчидан келиб тушган сўров такрорий деб ҳисобланади.
Такрорий сўровга у келиб тушгандан сўнг навбатдаги рўйхат индекси берилиб, Сўровларни рўйхатга олиш журналида ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида «такрорий» деб қайд этилади.
8. Айнан бир ахборотдан фойдаланувчининг сўрови нусхаси сўров дубликати ҳисобланади. Давлат органига сўров дубликати (нусхаси) келиб тушган ҳолларда, ушбу сўровга алоҳида тартиб рақами берилмасдан, биринчи марта рўйхатга олинган сўровнинг тартиб рақами ва ундан сўнг бош ҳарфда «/Д» белгиси ҳамда сўров келиб тушган сана билан қайд этилади (масалан, сўров биринчи марта 2016 йил 10 мартда 10-1-25 билан рўйхатга олинган бўлиб, сўров дубликати ҳам келиб тушганда, «2016 йил 10 март, 10-1-25/Д» каби рўйхатга олинади).
1-ИЛОВА
№ Ф.И.Ш Лавозими Берилган манзил Ҳаражат Сафарга бориш сони
1 Хамроев Соли Фармонович Туман ҳокими Тошкент шаҳри 287000 1
2 Шакаров Дилшод Эсанович Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Чимбай тумани 680000 1
3 Астанов Дўстмурод Уралбоевич Ҳокимнинг ўринбосари Чимбай тумани 4121603 5
4 Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна Ҳокимнинг ўринбосари Тошкент шаҳри 698680 1
5 Гаффоров Фарид Салимович Ҳокимнинг ўринбосари Тошкент шаҳри 2509068 1
6 Гаффоров Фарид Салимович Ҳокимнинг ўринбосари Чимбай тумани 1868000 1
7 Гадоев Лазиз Камолович Таш-назорат гуруҳи раҳбари Тошкент шаҳри 1633000 2
Учқудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ туман ободонлаштириш томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ тМактабгача таълим ташкилоти томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот
Учқудуқ Мактабгача таълим ташкилоти томонидан 2022 йил давомида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар тўғрисида маълумот