LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

03 Jan 2024

Prezident Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston xalqiga yo‘llagan Yangi yil tabrigida 2024-yilda ish haqi, pensiya, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshirilishini maʼlum qildi. Xo‘sh, bu yil mazkur to‘lovlar uchun davlat budjetidan qancha mablag‘ sarflanadi?

Joriy yilda davlat budjetidan ish haqi (ijtimoiy soliq bilan), stipendiyalar va ijtimoiy nafaqalar uchun jami 177,1 trillion so‘m ajratiladi. Bu haqda “2024-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining davlat budjeti to‘g‘risida”gi qonunda belgilangan. Mazkur miqdor jami davlat budjeti xarajatlarining 56,6 foiziga teng. 

Qonunda bu yilgi ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdorini, shuningdek, ayrim xizmatlar turlari bo‘yicha tariflarni oshirish bilan bog‘liq xarajatlar uchun qo‘shimcha 9,5 trillion so‘m ajratilishi belgilangan.

Xarajatlarning eng yirik miqdori ish haqi va ijtimoiy soliq xarajatlariga — 129,1 trillion so‘m yo‘naltiriladi. Stipendiyalarga 1,9 trillion so‘m, ijtimoiy nafaqalarga 18,6 trillion so‘m ajratiladi.

Joriy yildagi ish haqi, stipendiya va ijtimoiy nafaqalar uchun xarajatlar miqdori o‘tgan yildagidan 26,6 trillion so‘m ( 2023-yildagi ko‘rsatkich 150,5 trillion so‘m) ko‘p bo‘lishi rejalashtirilgan.

Budjet qonunchiligiga ko‘ra, 2024-yilda Pensiya jamg‘armasiga 16 trillion so‘m mablag‘ yo‘naltiriladi (2023-yildagi miqdor 15 trillion so‘m). Prognoz qilinishicha, 2025-yilda jamg‘armaga 19 trillion so‘m, 2026-yilda esa 23 trillion so‘m mablag‘ ajratiladi.

03 Jan 2024

     Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишборасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2023 йил 25декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-888-сонлиҚонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.
      Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:
-Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.
      Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қабул қилинган Қонун судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўришга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамдахалқимиз манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Учқудуқ туман иқтисодий
суди раиси Д.Турдиев

03 Jan 2024

       Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратилади-ган туман-шаҳарлар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилди.

       Бунинг натижасида туманда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 7 млрд. 90 млн. сўм миқдорида шу жумладан, маҳаллий бюджет параметрлари ҳисобидан 5 млрд. 849 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1млрд. 241 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган.

      1-мавсумда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 4  млрд. 541млн.сўм маблағ шакллантирилди. Ушбу маблағларни ўзлаштириш учун 238 та таклиф келиб тушган бўлиб,  овоз бериш жараёнларида 15 360 минг нафарфуқаро иштирок этди. Натижада 4 млрд. 470 млн. сўм маблағ сарфланадиган 17 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

        Жумладан, 1 млрд. 230 млн. сўм миқдоридаги  7 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;

-1 млрд. 700 млн. сўм эвазига 3 та лойиҳадаички йўлларни таъмирлаш ва пиёдалар йўлаклар барпо этиш;

- 640 млн. сўм маблағ ҳисобидан 3 та лойиҳада мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш;

- 700 млн. сўм маблағга 2 та лойиҳада тиббиёт объектларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;

- 200 млн. сўм пул ҳисобидан 2та лойиҳадааҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этишга йўналтирилди.

      “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 3 млрд.  829 млн. сўм маблағ шакллантирилди. Бефарқ бўлмаган фуқаролардан 250 та таклифлар келиб тушди.           Шундан овоз бериш жараёнларига 124 та асосли таклифлар қўйилиб,  19 минг 728 нафар фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этди. 2 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, 2 млрд. 620 млн. сўм малбағ йўналтирилди.

        Жумладан, 1 млрд. 320 млн. сўм миқдоридаги 1 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;

-1 млрд. 300 млн. сўм эвазига туман ички ишлар биносига борадиган ички йўлларни  асфальтлаштириш ва пиёдалар йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

03 Jan 2024

     Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий этилган «Аёллар дафтари»,  «Ёшлар дафтари» орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар турмуш тарзида туб ўзгаришлар бўлганига барчамиз гувоҳмиз. Бу давлатнинг ўз фуқаролари ҳаёти, бугуни ва эртаси учун бефарқ эмаслигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди, десак хато бўлмайди.

     Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига жами 803 та ариза келиб тушган, шундан 736 таси тасдиқланган, 64 таси рад этилган. Тасдиқланган 736 та аризанинг 716 тасига амалий ёрдам кўрсатилган.

     Жумладан, 10 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 7 нафари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқитилган, 37 нафарига меҳнат қуроллари харид қилинган, 79 нафарининг ўқув муассасаларидаги шартнома пуллари тўлаб берилган. 14 нафар ёшларга олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари қоплаб берилган. 4 нафарининг мамлакатимизда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлари тўлаб берилган бўлса, 22 нафарига  сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали “Ёшлар дафтари” маблағларидан тўланган. Жами 407 нафар ёшларга  1 млрд. 148 миллион сўм маблағ сарфланган.

    Шунингдек, 421 нафар хотин-қизлар 6 та тоифага ажратилган ҳолда 4-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилди. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар” тоифасига 122 нафар,   “Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 21 нафар, “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 135 нафар,  “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар  тоифасига 74 нафар, “Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар  тоифасига 4 нафар ҳамда “Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 65 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган.

      122 нафар ишсиз аёлларнинг  55 нафари захираланган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 67 нафарига  319 млн. 833 минг сўм маблағ эвазига субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилинди. Ва, ўзини - ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 8  нафари касб-ҳунарга тайёрлаш курсларида ўқиб, мутахассис-ликка эга бўлди.

      66 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга қўшимча ёрдам сифатида сектор раҳбари хулосасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида  бир марталик моддий ёрдам берилди. Бу мақсадларга  жами 35 млн. 880 минг сўм пул йўналтирилди.

     2-тоифадаги 21 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга жами 337 млн 600 минг сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди. Уларнинг  тадбиркорлик билан шуғулланишларига кўмаклашилди.

     23 нафар хотин-қизларнинг ўзи ва фарзандларини даволаниши, жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун 135 миллион сўм маблағ тиббиёт муассасаларига кўчириб берилди. 3 нафар хотин-қизларнинг даволанишга бориб келиш учун йўл харажатлари учун жами 1 млн. 921 минг сўм маблағ ажратилди.

     51 нафар дори воситаларига эҳтиёжи бор аёлларимизга жамғарма ҳисобидан жами 69 млн 600 минг сўм миқдорида маблағ ажратилиб, керакли дори-дармонлар сотиб олиб берилди.

 141 нафар хотин-қизлар туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан бепул бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

2023 йилда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг ижтимоий муаммаоларини ҳал этиш учун йил давомида жами 1 млр. 119 млн. сўм маблағ сарфланди.

    Туманда 4-босқичда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган йўл харитаси ижроси тўлиқ таъминланди.

03 Jan 2024

        Туманда иқтисодиëтда фаол аҳоли 22059 киши, банд бўлган аҳоли сони 20415 ни ëки 92,5 % ташкил этмокда. Ишсизлар сони йил бошига 1644 та бўлиб, иктисодиëтда фаол аҳоли сонига нисбатан 7,5% фоизни ташкил этган эди.  Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлилига тўхталадиган бўлсак, уларнинг 622 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 182 нафари мехнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чикиб, малакасини ошириш максадида касбга қайта тайёрлаш курсларига жалб қилинди.

         Кичик тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатиш дўкон ва ошхоналарда ишлаётган 2273 нафар фуқаронинг фаолияти легаллаштирилди. 268 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 198 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ажратилди.

        Меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб  162 нафар хотин - қизлар, уларнинг 72 нафари ëшлари миллий ҳунармандчилик йўналишида касбга ўқитилиб, 93,1 млн. сўм миқдорида стипендия тўлаб берилди. Касбга қайта тайёрлаш корхоналарига 127,9 млн. сўмлик харажатлар туман аҳоли бандлигига кумаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.

         Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини 1682-ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш бўйича белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Бунда  нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиб, рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих кодли маълумотнома берилди.

       «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида Мустақиллик маҳалласи  ҳудудида фаолият олиб бораётган  "ISHONCH FERUZ" хусусий корхонаси томонидан 26 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ушбу лойиҳага тадбиркорнинг 2 млрд. сўм ўз маблағи  7 млрд. сўм кредит маблағи  йўналтирилган. Яна 5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши эвазига тадбиркорлик фаолияти кенгайтирилиб,  иш ўринлари  сонини 51 тага етказиш кўзда тутилмоқда.

03 Jan 2024

     Инвестиция дастурига мувофиқ 2023 йилда қиймати 63,4 млрд. сўм бўлган 62 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 220 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, белгиланган режа тўлиғича амалга оширилди.

      Ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига бюджетга 1,1 млрд. сўмдан ошиқроқ қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар туширилди. Жорий йилда 11,085 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Ушбу инвестициянинг 11,085 млн. АҚШ долларини асосий капиталга киритилган инвестиция ҳисобига тўғри келади.

    Ҳисобот даврида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 1,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми NAVOIYQUARTZ" МЧЖ  томонидан 3,3  млн. АҚШ доллари, "HONG YUAN SHIYE" МЧЖ 7,6 млн. АҚШ доллари, "JUMA BOBO-2020" МЧЖ томонидан 0,3 млн АҚШ доллари, шу билан бирга "DARXAN TOKA" фермер хўжалиги томонидан наслли қорамолчиликни ташкил этиш лойиҳаси учун 0,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

03 Jan 2024

        Ўтган даврда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 694 та субъектларга қарийб 34,6 млрд.сўм кредитлар ажратилди. Шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 46 та субъектларга хом ашё ва айланма маблағлар учун 17,8 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 2023 йил бошидан туманимизда 648 та оилаларга 16,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди

      Натижада ўтган даврда туманда 247 дан та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони қарийб 1100 тага етказилди. Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларда 560 тадан кўпроқ янги иш ўринлари яратилди.

29 Dec 2023

 

Балиқ буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот

Бу инсонларни катта ишларда деярли учратиш мушкул. Бироқ балиқ буржи орасидан, ижодкор ва бадиий инсонлар кўплаб етишиб чиқади. Уларнинг яна бир хусусиятларидан бири, раҳбарликка эга чиқишни хоҳламайдилар. Мол дунё улар учун унчалик қизиқ эмас.

Бироқ, улар пул топиш борасида жуда уста. Шуни айтиш мумкинки, бошқалардан фарқли ўлароқ, улар ҳам пулга унчалик қарши эмас. Таклиф бўлса бас рад этмасдан қабул қилишади. Лекин балиқлар пул вақтинча керак бўладиган нарса эканини бошқа инсонларга қараганда яхши билишади.

Балиқ буржидаги инсонлар миллионер бўлишга унчалик ҳам қизиқмайди, фақат миллионерлардек яшасалар бас. Бу уларнинг фалсафий шиори десак ҳам янглишмаган бўламиз. Балиқ буржи оламни борича кўришга интилади. Улар инсон зотида ёқимсиз одатлар кўплигини яхши билишади, шунга қарамасдан улар ўзлари ёқтиргандек яшашни маъқул кўрадилар. Лекин шуниси маълумки, балиқларнинг ҳаётида ҳам тақдир зарбалари мавжуд ва улар ҳам бу тўсқинликка бошқалар каби учраб турадилар. Бу пайтда балиқлар хавфдан халос бўлиш ўрнига, ўзлариниг баҳоналари ортига яшириниб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Бироқ, шуниси аниқки ўзлари хоҳлашса бу муаммони ечиш учун уларнинг талантлари етарли.

Балиқ буржи: Эркаклар характери ҳақида

Балиқ буржига мансуб эркаклар ўзлариниг олдиларига қўйган аниқ бир мақсади бўлса, уларни бойлик ва обрў эътибор кутади. Бу бурждаги эркакларнинг қатъиятсизлари  билан эса бироз қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Балиқлар қатъиятли бўлишга ўрганишлари шарт ва бу йўлда ўз орзуларини бир четга суриб дадил қадам ташлаши кераклиги жуда муҳим ҳисобланади. Бу билан балиқларни ожиз киши демоқчи эмасмиз, фақат улар қайси пайтда қандай қарорга келиши кераклигини англашмайди.

Балиқ буржидаги барча эркаклар ҳам хаёлпараст саналмайди. Бироқ, уларнинг аксарияти орзуга берилишни яхши кўради. Лекин бу ҳам яхши одатлардан бири ҳисобланади, чунки онгли жон борки умид билан яшайди.

Гарчи дунёда орзуларсиз яшаб бўлмасада, бу ишларни бир четга қўйиб ҳаёт турмуш тарзи учун даромад топиш зарур.Деярли барча балиқ буржидаги эркаклар романтик бўлишади. Лекин шуни ёдда сақлаш керак, романтика билан қорин тўйғазиб бўлмайди. Балиқлардан истеъдодли рассом ва ёзувчилар етишиб чиқади.

Балиқ буржи: Аёллар характери ҳақида

Балиқ буржига мансуб аёллар гўзаллик бобида тенги йўқдир. Шунга қарамасдан бу буржлар орасида ҳам салбий характерга эга инсонлар йўқ эмас. Бундан ташқари, балиқлар эркак киши устидан ҳукм ўтказишга ҳаракат қилмайди, балким аксинча босиқлик билан ўз жуфтига ҳурмат эҳтиром кўрсатади.

Балиқ буржи бўлмиш аёллар, мағрур эркак кишилар учун оғир босиқ ҳисобланади. Улар орасидан ажойиб умр йўлдош топиш мумкин. Балиқларнинг яна бир хусусиятларидан бири, эркак кишини ўзларига асал йиғиш учун келган асаларидек жалб қила олади.

Бунақанги аёллар билан оз фурсат бўлса ҳам суҳбатлашсангиз ўзингизни анчайин тетик ва бахтиёр ҳис этасиз. Улар ўз жуфтини деярли айбламайдилар, аксинча дадил қадам ташлашга ундайди.

Саҳифадаги материалларни Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

29 Dec 2023

     Қадимги дунёда Янги йил қандай нишонланган ва унинг келишини қайси давлат биринчи бўлиб кутиб олган? Эътиборингизга Янги йилни турли мамлакатларда қандай нишонланиши тўғрисида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Қадимги Вавилонда Янги йил мартда нишонланган

Энг аввал Янги йил байрамлари тахминан 4 минг йил олдин қадимги Вавилонда бўлиб ўтган. Вавилонликлар учун баҳорги тенгкунликдан кейинги биринчи янги ой (бизда Наврўз байрами) йил бошланишини англатган.

Ушбу кун шарафига Акиту фестивали уюштирилган. Бироқ байрам ўйин-кулгига қараганда кўпинча ибодат тарзида ўтган.

Янги йилни биринчи бўлиб ким кутиб олади?

“Рождество” ороли сифатида танилган Тинч океанининг марказий қисмида жойлашган Кирибати бутун мамлакат бўйлаб ҳар бир қишлоқнинг барча ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказиладиган манба (йиғилишлар уйи) да дунёда биринчи бўлиб Янги йил байрамини нишонлайди.

Америка Самоаси эса... энг охиргилардан

Американинг Самоаси аслида одамлар яшамайдиган орол ҳисобланади. Баъзи сайёҳлар вақтдаги тафовутдан фойдаланиб, Янги йилни икки марта нишонлаш мақсадида бу ерга учиб келишади.

Узум омад тимсоли

Испаниялик оилаларда Янги йилнинг биринчи 12 сониясида тилакларини айтиб, 12 дона узумни ейиш анъанаси мавжуд. Улар кейинги йил албатта яхши бўлишига ишониб, шундай қилишади. Бу қишда кўпроқ узум сотмоқчи бўлган виночилар учун маркетингнинг яна бир тури бўлса, ажабмас.

Эфиопияда Янги йил 11 сентябрда нишонланади

Уларнинг тақвими бизнинг эрамизнинг 8-йилида бошланган. Мисрликлардан ўзлаштирилган бу қуёш тақвими 13 ойдан иборат.

Январь ойининг номланиш сабаби жуда қизиқ

Бу ой Рим худоси Янус номи билан аталган, аслида эса унинг илдизи лотинча "ianua" сўзидан келиб чиққан бўлиб, эшик маъносини билдиради ва Янги йилнинг бошланиши билан очиладиган янги имкониятларга ишора қилади.

Остонадаги идиш-товоқлар

Даниядаги ушбу анъана уй эгасининг ҳаётига кўплаб янги дўстларни олиб келиш (тилаш) ни англатади.

Япониянинг ибодатхоналарида Янги йил муносабати билан 108 марта қўнғироқ чалинади

Бу уларнинг аждодлар руҳлари илоҳи бўлган Тосигамини табриклаш учун қилинади.

Финлар қўрғошинда фол очишади

Янги йил кунидаги ўзига хос бу анъанани финлар молибдомантия деб аташади. Анъанага кўра, идишда қўрғошин эритилиб, совуқ сувга қуйилади. Мустаҳкам шаклга айланган металлдан инсоннинг тақдирини башорат қилиш учун фойдаланилади.

Мушакбозлик бир неча аср олдин пайдо бўлган

Мушакбозлик хитойликликлар томонидан ихтиро қилинган, деб ҳисобланади. Айтишларича, байрам арафасида мушакбозлик амали Янги йилнинг яхши бошланиши, ёвуз руҳларни ҳайдаш ва оилаларга омад келтириши учун бажарилади.

Янги йилнинг қайси бирини қачон ва қандай нишонлашингиз ўзингизга ҳавола. Асосийси — бу кун унутилмас ва ҳақиқий байрам бўлсин!  

29 Dec 2023

     ТошДУ ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатганимизга ҳам 30 йилдан  ўтган бўлсада, 34 нафар курсдошнинг борди-келдимиз узилган йўқ. Кунора қўнғироқлашиб, бир-биримиздан ҳол-аҳвол  сўраб  турамиз. Ҳатто тўйларимиз, маврид-маракаларимиз  ҳам бир-биримизсиз  ўтмайди. Айниқса, собиқ курсдош қизлар бир ерга йиғилсак борми, тунларни тонгларга уласак-да,  суҳбатимиз  ҳеч тугамайди.

   Дилфуза. Жиззахнинг  боҳаво, хушманзара Зоминидан. У ана шу юртнинг  энг кўзга кўринган, забардаст ижодкорларидан  бири ҳисобланади. У бир суҳбатимизда  даҳшатли воқеани сўзлаб  берганди. Ҳа, бу мудҳиш воқеани содир этилганига анча йиллар  ўтган бўлсада, ҳануз ерлик аҳоли шўрлик қизни изтироб билан эслашади.

Мен бугун минг истиҳолага борган ҳолда  ана шу воқеани  сизларга илингим келди.

... "Ҳа, бу воқеани эшитган билган инсон борки, кўзларида ёш, қалбида  эса бир оғриқ билан ёдга олади. Мен ҳам  ҳар доим иш юзасидан шу бекатдан ўтганимда ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган норасида қиз Орзигул  кўз ўнгимда гавдаланаверади. Қонли, айтиш жоиз бўлса, ҚИЁМАТ қопган кечага фақат-фақат Зоминнинг пурвиқор тоғларигина гувоҳ бўлди-я.

Ҳа, "Хом сут эмган бандамиз", деб шунга айтсалар керакда. Йўқса, эндигина 15 ёшга қадам қўйган  яккаю ягона қизини: "Қишки таътилни холангникида ўтказиб кел!", деб онаизор олис овулга ёлғиз жўнатармиди?!

Шу куни қор бўралаб ёғди. Бахтга қарши автобус ҳам қорли қировли йўлда роппа-роса икки соатча бузилиб қолди. Қиш фасли эмасми, ҳаял ўтмай қоронғулик бутун борлиқни қуршаб олди. Орзигул эса  бундан бошқа яна битта  уловга чиқиб овулга бориши керак эди. Қизалоқ жовдираганча  автобусдаги нотаниш кимсаларга нажоткорона боқди. “Ким Қиргули овулига  боради”, - деб сўрамоқчи бўлдию уялди. Қизлик ғурури  бунга йўл қўймади. "Ҳеч бўлмаса йўловчиларнинг лоақал бирортаси  мен билан бирга  овулгача борса эди", дея кўнгли ғашланди.  Лекин...

Баланд-баланд тоғлар этагидаги бекатга яқинлашганда  ҳайдовчи Орзигулга юзланди: “Онанг  тайинлаган бекатга келдик. Ҳув, ана бекатда тўрт-бешта одам борга ўхшайди. Сен ҳам ўша бекатга борда ишчиларнинг автобусини кут!", дедида ёшгина қизни ўттиз-қирқ метр наридаги бекатга боришини тайинлади. Боқибеғам йўловчиларнинг бирортаси: "Автобус кечикиб келди. Балки ишчиларнинг автобуси ўтиб кетгандир", демади.

Орзигул қўлида тугуни билан бекат томон бораркан, уни қандайдир ваҳима босди. Чунки у ерда  Орзигулни йўловчилар эмас, оч бўрилар кутиб турарди. У бекатда ўтирганлар йўловчилар эмас катта-кичик қашқирлар эканини сезиб орқага тисарилди. Бу пайтда автобус анча олислаб кетиб қолганини ҳис этдию товушининг борича дод солди. Унинг бу чинқириғини серрайиб турган тоғлару поёнсиз адирлар эшитди холос. У жон ҳолатда қўлидаги сумкасию холаси учун олинган майда-чуйда егуликларни оч бўрилар томон ирғитди...

Барибир... "ОНАЖОН, ЁРДАМ БЕРИНГ!" уни охирги айтган сўзи шу бўлди.

Қонга беланиб  тонг отди. Бекатда эса  фақат китоб дафтарлару қонга беланган кийимлар ҳар қаерда сочилиб ётарди. Бу ерга келган йўловчилар ҳайратдан ёқа тутдилар. Наҳотки!...дея уввос солдилар.  Улар  Орзигулни дафтарларидаги  манзилгоҳдан аниқладилар.

Ҳа, Орзигул бефарқлик қурбони бўлди. Агарда ўша автобусдаги йўловчиларнинг бирортаси уни ўз уйига олиб кетиб, тонгда холасиникига жўнатиб юборса бўларди.  Лекин ҳамма ўз юмуши билан оввора бўлиб  қизга эътибор беришмади. Ҳатто ҳайдовчи ҳам кеч бўлиши билан бу ерларда бўрилар, шоқоллар изғишини билса-да, Орзигулни холасиникига элтиб қўйишни ўзига эп кўрмади. Вақтини, ёқилғини қизғанди.

Эссиз! Ёшгина қиз бефарқлик, лоқайдлик қурбони бўлди.

Нурия Пўлатова

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: