Инвестиция дастурига мувофиқ 2023 йилда қиймати 63,4 млрд. сўм бўлган 62 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 220 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, белгиланган режа тўлиғича амалга оширилди.
Ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига бюджетга 1,1 млрд. сўмдан ошиқроқ қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар туширилди. Жорий йилда 11,085 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Ушбу инвестициянинг 11,085 млн. АҚШ долларини асосий капиталга киритилган инвестиция ҳисобига тўғри келади.
Ҳисобот даврида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 1,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми NAVOIYQUARTZ" МЧЖ томонидан 3,3 млн. АҚШ доллари, "HONG YUAN SHIYE" МЧЖ 7,6 млн. АҚШ доллари, "JUMA BOBO-2020" МЧЖ томонидан 0,3 млн АҚШ доллари, шу билан бирга "DARXAN TOKA" фермер хўжалиги томонидан наслли қорамолчиликни ташкил этиш лойиҳаси учун 0,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.