Hokimiyat matbuot xizmati
Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар
-Хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар сони 51 та
-2023 йил давомида 39962 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, шундан 700 та ҳужжат лойиҳасига амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ишлаб чиқилганлиги сабабли қабул қилиш номувофиқ деб топилган. 34400 та ҳужжат лойиҳаси қонун ҳужжатларига мос равишда қайта кўриб чиқилиб ижобий хулоса берилган.
-60 га яқин талабнома-даъво ишларида иштирок этилган.
-Қонунчиликдаги янгиликлар доирасида 2592 та тарғибот ишлари амалга оширилган.
-6 та қонун ҳужжатларига таклиф берилган.
-Фаолият самарадорлиги хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар томонидан аноним сўровномага асосан ўрганилганда хизмат сифати 99 % га ижобий баҳоланган.
-Умумий фаолият самарадорлиги (КПИ) Республикада 208 та Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ичида 1- ўринда қайд этилди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича:
2023 йилда Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 736 нафар ёшлардан 720 нафарининг муаммолари ҳал этилди.
Хусусан, 10 нафари моддий ёрдам йўналишида, 3 нафари тадбиркорлик ва касб ҳунарга ўқитиш йўналишида, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш йўналишида 7 нафар, асбоб ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш йўналишида 37 нафар, тўлов-контракт бўйича 79 нафар, замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 нафар, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари бўйича 5 нафар, олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун 14 нафар, мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун
4 нафар, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали
22 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш 8 нафар, Фуқоролик пасспорти олиш тўлови учун 1 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш йўналишида 539 нафар, 2 нафар ёш 10 йилга ижара асосида ер майдони ажратиш бўйича дафтардан чиқарилган.
Жорий йил мобайнида “Ёшлар дафтари” жамғармаларига
1148.9 млн. сўм маблағ шакллантирилди ҳамда ушбу жамғармалар орқали тумандаги 407 нафар ёшларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жами 1148.9 млн. сўм маблағ сарфланди.
Жумладан, 7 нафар ёшларга ҳайдовчиликка ўқитиш харажатларини қоплаш учун 7.5 млн. сўм субсидия ажратилди, 22 нафар ёшларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 202 млн. сўм субсидия ажратилди, олий таълим муассасаларида таълим олаётган 73 нафар эҳтиёжманд талабаларга 239 млн. сўм контракт пуллари тўлаб берилди, оғир касалликка чалинган 3 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ харажатлари учун 4 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 16 нафар ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ бадали учун 304 млн. сўм субсидия ажратилди, шу жумладан, янги йўлга қўйилган ёрдам турлари бўйича, ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар ёшларни замонавий касб, IТ ва ҳорижий тил ўқув курси компенсацияси учун 5.7 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди.
Шунингдек, тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда вилоят бўйича маҳаллабай асосида
“Ёшлар бандлиги дастури” ишлаб чиқилди.
Дастурига киритилган жами 238 нафар ишсиз ёшларнинг
225 нафари (94.5 фоиз)нинг бандлиги таъминланди.
Қолаверса, жорий йилда ёшларнинг 347 нафари умумтаълим мактабларини тамомлаб, уларнинг 265 нафари (76.3 %) олий таълим муассасаларига қабул қилинди.
Қолган 13 нафарни профессионал таълимга қамраб олиниши ҳамда 69 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш белгилаб берилган. Бугунги кунда, 69 нафарининг (100 %) бандлиги таъминланди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича:
“Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида 1226 та тадбир ўтказилиб, 11 785 нафар ёшлар қамраб олинди.
Хусусан, Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла босқичини ўтказиш юзасидан март ойида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирга асосан Учқудуқ туманди 2023 йил 4 апрелдан Беш ташаббус олимпиадаси 1-мавсумининг 1-босқичи (маҳалла босқичларига) старт берилди. 1-мавсумда 21 та йўналишда спорт ва маданий тадбирлар ҳамда касб танловларини ўтказиш белгалаб олинган. Жорий йилнинг
4-10 апрель кунлари барча маҳаллаларда 9 турдаги Қувноқ стартлар, Стол тенниси, Шашка, Воркаут, Енгил атлетика, Стритбол, Ёшлар рақс фестивали, Киберспорт, Футбол ДХХ кубоги мусобоқаларининг маҳалла босқичлари ўтказилди. 15 апрелдан 26 апрелга қадар олимпиаданинг
2-босқичи (сектор босқичи) ўтказилди. 28 апрелдан 6 майга қадар 5 та йўналиш бўйича касблар танловари. Бунда ёшлар ўртасида Тикувчилик, Сартарошлик, Ошпазлик, Қандолатчилик, Ҳунармандчилик танловларининг туман босқичлари ўтказилди. 1-мавсум натижаларига кўра Футбол ДХХ кубоги мусобақасида Абай МФЙ жамоаси, Мини футбол мусобақасида қизлар ҳамда ўғил болалар ўртасида Айтим МФЙ жамоалари, шахмат мусобақасида 1-ўринни Ифтихор МФЙ ёшлари, Гимнастрада мусобақасида Абай МФЙ жамоаси, Стол тенниси мусобақасида 16-21 ёш тоифасида Ифтихор МФЙдан Махрубаев Руслан , 22-26 ёш тоифасида Навоий МФЙдан Амиров Мансур, 27-30 ёш тоифасида Айтим МФЙ Расулов Ойбек, Воркаут мусобақасида Айтим МФЙ ёшлари, Стритбол спорт мусобақасида Навоий МФЙ ёшлари
1-ўринни қўлга киритган. Спорт мусобақалари билан бир қаторда касб танловлари ўтказилиб, танловлар натижасига кўра ошпазлик мусобақасида Дўстлик МФЙ, тикувчилик танловида Дўстлик МФЙ, Сартарошлик танловида Абай МФЙ, Қандолатчилик танловида Дўстлик МФЙ, Хунармандчилик танловида Абай МФЙ ёшлраи 1-ўринни қўлга киритишди. Танловларнинг маҳалла, сектор, туман босқиларида жами 6000га яқин ёшлар қамраб олинди. 2 сектор ёшлари Стол тенниси мусобақаларидан Навоий МФЙда яшовчи Амиров Мансур 22-26 ёш тоифадан, Яхшибоева Моҳина 16-21 ёш тоифадан, “Абай” МФЙда яшовчи Тоиров Абдуғаффор 16-21 ёш тоифасидан вилоят босқичида
1-ўринни, Касб танловлари доирасида Ошпазлик танлови бўйича “Дўстлик” МФЙда яшовчи Иброхимова Зилола вилоят босқичида биринчи ўринни, “Айтим” МФЙ ёшлари Стритбол спорт мусобақасининг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритишди ва Республика босқичида иштирок этишди.
Жорий йилнинг 23 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан туманда Гало консерт ва ёшлар карвони ташкил этилди. Ёшлар карвонида тумандаги 1000 га яқин ёшни ўз ичига олди. Ташкил этилган консерт дастури учун эл ардоғидаги ҳонанда Жаноб Расул таклиф этилди. Тадбир сўнги мушакбозлик билан якунланди. Консерт дастури учун 79 100 000 (етмиш тўққиз миллион бир юз минг) сўм пул маблағи “Ёшлар жамғармаси”дан 12-июндаги 16 сонли Васийлик кенгашининг йиғилиш баёнига асосан молиялаштирилган.
Жорий йилнинг июль ойида 5 ташаббус олимпиадасининг
2-мавсумига ёшларни иштирокини таъминлаш мақсадида барча маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди. Жорий йилнинг август ойида 5 ташаббус олимпиадасининг 2 мавсумига ёшларни иштирокини таъминлаш мақсадида барча маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди. Туманда 14-30 ёшгача жами 8739 та нафар ёшлар бўлиб,
6515 нафар ёшлар мусобақаларда иширок этиш учун ботдан рўйхатдан ўтказилди. Гимнастрада спорт мусобақасида Айтим МФЙ жамоаси туманда 1-ўринни, Волейбол спорт мусобақасида қизлар ўртасида Мустақиллик МФЙ, ўғил болалар ўртасида Шалхар ОФЙ жамоаси
1-ўринни, Ёш китобхон танлови 20-30 ёш тоифасида Айтим МФЙдан Пардаева Лайло, 10-14 ёш тоифасида Дўстлик МФЙдан Азимова Хумора, 15-19 ёш тоифасида Ифтихор МФЙдан Исмоилова Маъмура
1-ўринни, Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги мусобақасида Ифтихор МФЙдан Сафаров Даврон рубоб бўйича ҳамда Фортепиано бўйича Жўрахонова Нозима 1-ўринни қўлга киритишди. Кураш спорт туридан 81+ вазн тоифасида Дўстлик МФЙдан Жўраева Дилдора туманда ҳамда вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритишди. Мусобақаларнинг маҳалла, сектор, туман ва вилоят боқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди ва Вилоят босқичида “Айтим” МФЙ ёшлари Заковат интеллектуалл ўйинидан 3-ўринни қўлга киритишди ҳамда Республика босқичида иштирок этишди.
Маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича:
Учқудуқ туманида 14 та маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимига танланди.
Мазкур етакчиларнинг 3 нафари (21 фоиз) 26-30 ёшгача,
7 нафари (50 фоиз) 31-35 ёшгача бўлган мутахассисларни ташкил қилади.
Шунингдек, уларнинг 8 нафари эркаклардан иборат бўлиб, етакчиларнинг 5 нафари (35.7 фоиз) олий, 7 нафари (58.3 фоиз) ўрта махсус ва тугалланмаган олий маълумотга эга.
ПҚ-92-сонли қарорга асосан, ёшлар етакчиларига хизмат хоналари ажратилди. Уларнинг 8 таси учун алоҳида хона ажратилди. Мавжуд барча ёшлар етакчилари тўлиқ равишда мебель жиҳозлари, компьютер жамламалари билан таъминланди ҳамда улар тўлиқ Интернет тармоғига уланган ҳолда планшетлар билан таъминланди.
Жорий йил давомида ёшлар етакчилари учун 3 маротаба республика даражасида, 5 маротаба вилоят даражасида ёшлар етакчилари учун ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари, қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, юклатилган функционал вазифалар ижросини таъминлашни сифатли йўлга қўйиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича самарали бошқарув тизимини жорий этиш борасида тушунчалар берилди.
Янги тизим асосида Навоий вилояти Учқудуқ тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан 2023 йилнинг май ойида маҳаллалардаги
14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган 8 739 нафар ёшларнинг электрон базаси доимий янгиланиб, уларнинг 736 нафари “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича тавсия этилган.
Шунингдек, жорий йил давомида барча вилоятлар ва туман шахарларда бўлгани сингари Учқудуқ туманида ҳам 14-30 ёшдаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли ёт ғоялардан сақлашга қаратилган индивидуал бириктириш жараёни амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар натижасида 8739 нафар ёшларни 3 та тоифа (яшил, сариқ ва қизил) бўйича баланси шакллантирилиб, ушбу ёшлар билан ишлаш мақсадида йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Ушбу тоифаланган ёшлар билан индивидуал ишлашда “Андижон тажрибаси” амалиётга тадбиқ этилиб, Тумандаги қизил тоифага мансуб
215 нафар ёшлар жами 15 та тегишли масъул раҳбарларига бириктирилди. Бугунги кун ҳолатида бириктирилган масъуллар томонидан жами 215 нафар ёшлар билан (100 %) учрашилиб, уларнинг 144 та муаммолари аниқланиб, олиб борилган амалий ишлар натижасида бугунги кунда аниқланган муаммоларнинг 144 таси (100 %) ҳал этилди.
Муаммоларни ҳал этилганлиги соҳалар кесимида:
– 9 та ишга жойлаштирилган;
– 3 та асбоб-ускуна олиб берилган;
– 31та даволаниш;
– 2 та моддий ёрдам маблағлари ажратилган;
– 3 та контракт тўлови;
– 1 та имтиёзли кредит;
– 2 та касб ҳунарга ўқитиш;
– 93 та бошқа масалаларда кўмак кўрсатилган.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича:
2023 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида туман бўйича ёшлар томонидан 18 та жиноятлар содир этилган.
Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш учун кўплаб тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар тармоқлар кесимида қуйидагича тавсифланади:
- Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида “Армия-менинг фахрим”, “Жалолиддин издошлари”, “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша”, “Қалвоним ватан!”, “Ҳарбий қисмда бир куним”, “Очиқ эшиклар куни”, “Ёшлар ватанпарварлик карвони”, “Мард ўғлонлар”, “Жасорат” ҳарбий ватанпарварлик ўқув йиғини каби 19 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилиб унда жами 880 нафар ёшлар қамраб олинди.
- Ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида
“Раҳбар ва ёшлар”, “Ёшлар ва қонун” “Конституция-тараққиёт гарови”, “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”, “Инсон ҳуқуқлари – келажак авлодлар учун” “Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайллари каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб унда 760 нафар ёшлар қамраб олинди. - Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш йўналишида “Давомат”, “Тиғ”, “Усмир”, “Тунги рейд”, “Кундузги рейд”, “Барчаси ўз қўлингда”, “Гиёҳвандлик умр заволи” каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб, уларда
540 нафар ёшлар қамраб олинди.
Қолаверса, бугунги кунда пробация ҳисобида турган 22 нафар, профилактик ҳисобда турган 78 нафар, миграциядан қайтиб келган
23 нафар ёшлар билан уйма-уй юрган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилиб жамиятга мослашишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шинингдек, жорий йил давомида Туман ИИБ, Ёшлар ишлари бўлими билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш борасида ёшлар етакчилари томонидан 262 нафар муаммоли ёшларга ижтимоий кўмак бериш бўйича хулосалар берилган.
2-тиббий санитария қисмида ҳам моддий-техник базани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йилдан бошлаб НКМК маблағлари ҳисобидан маънан эскирган тиббий асбоб-ускуналар босқичма босқич янгиланиб юқори технологияли тиббий ускуналарга алмаштирилмоқда. Бу эса беморларни қисқа вақт ичида текшириш, аниқ ташхислаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда.
Клиник лаборатория учун Германиянинг "НUМАN" компаниясида ишлаб чиқарилган лаборатория ва диагностика ускуналари харид қилиниб, лаборатория синовлари халқаро стандартларга мувофиқ бажариб келинмоқда. Шунингдек "FABIUS" наркоз қурилмаси, жонлантириш бўлими учун "SABINA" юрак мониторлари харид қилинди.
Портатив ЭКГ аппарати беморларни уйда электрокардиограмма қилиш имконини бермоқда. Марказий стерилизация бўлимига ўрнатилган ГК-100-3 русумли стерилизатор ва Аквадистиллатор эса тиббий асбобларни юқори сифатли стерилизация қилиш имконини бермоқда.
Стоматология поликлиникасига 5 та замонавий стоматологик крес-лолар олиниб, стоматологлар бу креслолар ва унга бириктирилган ускуналарнинг юқори технологик самарадорлигини қайд этишмоқда.
Поликлиникада ўрнатилган ултратовуш қурилмаси қорин бўшлиғи ички аъзолари касалликларини сифатли ташхис қилиш имконини бермоқда. Охирги йилларда катталар поликлиникаси оториноларингология хонасига олиб келинган янги тиббий ускуналар ҳам, ташхислаш соҳасидаги бирмунча қулайликларга сабаб бўлди. Ушбу аудиометрия аппарати эшитишнинг сенсоневрал ёки кондуктив туридаги пасайишини эрта аниқлаш имкониятини бермоқда. Шунингдек профилактик кўрик вақтида қаттиқ шовқин таъсирида пайдо бўладиган касалликларни аниқлашнинг осонлашишига эришилди.
Ушбу тиббий ускунанинг фойдали томони шундаки, эшитиш билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш орқали, ишчиларнинг касаллик оқибатида бутунлай эшитмай қолиш ҳолатларининг олди олинади.
Марказий стерилизация бўлимига лаборатория синовлари пайтида барқарор ҳарорат сақлаб қолиш учун ТСО-1/80 СПУ русумли электро термостат Қуритиш шкафи, иситиш плитаси келтирилган. Бу ускуналар лабораторияда амалга оширилаётган ишлар сифатини ошириш имконини бермоқда.
Физиотерапия хонасида ўрнатилган 7 та ВТЛ-400 ва ВТЛ-600 русумли қурилмалар ёрдамида бажариладиган муолажалар комбинациялашган даволашнинг сезиларли самарасини бермоқда.
Нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган беморларни ташхислашда янги рақамли сканерловчи "Проскан-2000" флюорографик қурилманинг ўрнатилиши ҳам бўлим учун касалликларни вақтида аниқлаш имконини бермоқда. Эскирган RUM - 20 русумли рентген машинаси DT-570 рақамли рентген тизими билан алмаштирилди ва бу жуда аниқ ва информацион натижа бермоқда.
Бундан ташқари 2021-2023 йилларда 1 дона «CORSIX-R32» портатив рентген аппарати, 1 дона портатив УЗИ аппарати, 2 дона ҳирургик коагулометр, 1 дона гемоконтакт анализатор, 1 дона барокамера, 1 дона портатив плазмофорез аппарати, 2 дона Дефибрилятор 4 дона тиббий отсос, 3 дона кардиомонитор, 1 дона чақалоқлар ИВЛ сипап аппарати, 1 дона венавизор ускунаси харид қилинди.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та – оилавий шифокорлик пункти ва 1 та оилавий поликлиника томонидан 37 495 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Марказлашган ҳолда 396 млн.162 минг сўм миқдорида дори-дармон воситалари олиб келинган.
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 3 млн. 280 млн. сўмга аквадистилятор, 38 млн. 400 минг сўмга стоматологик компрессор, 32 млн 800 минг сўмлик хирургик жамлама, 69 млн. 498 минг сўм маблағга янги туғилган чақалоқлар учун инкубатор - “Кувез” аппарати, 38 млн. сўм ҳисобидан сунъий нафас олишга мўлжалланган - ИВЛ ускунаси, 60 млн. 780 минг сўмга қуёш панели, 54 млн. сўмга фотоэлектрический панел харид қилинган.
Шунингдек, 366 млн. 633 минг сўм маблағга FATONG-7 FMBULANCE русумли тез тиббий ёрдам машиналари олиб келинди.
Учқудуқ тумани чорвачиликка ихтисослашган туман бўлиб асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Бугунги кунда 92 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 52 та чорвачилик масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритмоқда. Чўл шароитида ҳар зарраси олтинга тенг бўлган сувнинг қадри чорвада ҳам тобора аҳамият касб этмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда отарлар учун тик қудуқлар қазишга субсидия ажратилмоқда. Биргина жорий йилда 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан 20 та тик қудуқ қазиш ишлари белгиланган бўлиб, 15 та тик қудуқ фойдаланишга топширилди.
Учқудуқ туманида 305 та кўп қаватли уйлар 7882 та хонадон бўлиб, 6 та бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатилади. Аҳолидан йиғиладиган мажбурий бадар миқдори 1м.кв.га 1080 сўмдан 1600 сўмгача белгиланган.
2023-2024 йилларда туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид дастур тасдиқланган бўлиб, бошқарув сервис компанияси маблағлари эвазиша қуйидаги ишлар амалга оширилган.
3 та кўп қаватли уйларни том қисми, 25 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари, 7 та уйнинг электр тақсимловчи шитлари, 11 та уйнинг ертўла қисмидаги коммункация тармоқлари, 7 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
2022-2023 йилларда 5 та кўп қаватли турар жой биноларида 355 та хонадон ўз эгаларига топширилган. 2023-2024 йилнинг биринчи чорагида яна 350 хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уйнинг қуриб битказилади. Туманда 11 та қурилишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 53 та кўп вақтли уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада 3104 та оила ўз уйига эга бўлади, бу эса Учқудуқ аҳолисининг уй-жой билан таъминланганлик даражасини 30 фоизга оширади.
Бунинг учун сўнгги икки йилда тижорат банклари томонидан 26 та оилага 6,5 млрд. сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратган. Эҳтиёжманд 26 та оилаларга бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,1 млрд сўмлик субсидия тўлаб берилган.
Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компаниясининг лойиҳа-сметаси асосида янги қозонхона қуриш ишлари бошланган. “Янги замон” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қозонхона қурилиши ишларига 65 млрд. 600 млн. сўм маблағ сарфланади.
Шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида иссиқлик тизимида умумий узунлиги 2,200 км. бўлган 8 та манзилда алмаштириш-янгилаш ишлар олиб борилмоқда. “Учқудуқ” меҳмонхонаси, “Геологлар”, “Халқлар Дўстлиги”, “М.Авезов” кўчалари ва бошқа магистрал иссиқлик тармоқлари тизимидир.
Шу ўринда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга доир ижобий ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаш ўринли. Мингбулоқ овулидаги ер ости сув захирасидан шаҳарга тортилган «Иссиқлик манбаи» ДУК Учқудуқ туман филиали балансидаги 72 км узунликдаги сув қувури-нинг йиллар давомида эскиргани ва диаметрининг кичкиналиги боис, 19 млрд. 42 млн. сўм маблағ ҳисобидан 7,2 км қисми 530 мм.ли янги қувурга алмаштирилди.
Туман аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида, “Контай”, “Бузаубай” овулларига борадиган 11 км. узунликдаги ҳаво электр линияси ҳамда 209 та темир-бетон таянч устунлари алмаштирилди. 2 та трансформатор янгисига алмаштирилди. Жами 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Абай маҳалласида 5 млрд. 700 млн. сўм маблағ эвазига электр энергия таъминоти тармоғини тортиш ва тарқатиш қурилмасини қуриш ва монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Мустақиллик, Дўстлик маҳалларида 1 млрд. 245 млн. сўм маблағ эвазига трансформатор пункти янгисига алмаштирилди. Туман бўйича жами 25 та трансформатор пуктларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бу мақсадларга 1 млрд. 60 млн. сўм сарфланди.
Тумандаги 24 км табиий газ қувуридан 5,5 км. қувурни бўёқлаш, 3,2 км.ни босим остида синаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. 8 та газ ёпқичлар тафтишдан, 2 та манометр қиёслаш кўригидан ўтказилди. 14 та газ тақсимлаш қурилмалари ревизия қилинди.
Учқудуқ туман аҳолисининг 95 фоизи яъни 9701 та аҳоли хонадон-лари суюлтирилган газдан фойдаланади. 6754 нафар истеъмолчига газголдер қурилмалари, 2927 нафар истеъмолчига эса маиший баллонлар орқали йил бошидан буён 1 667 100 тонна суюлтирилган углеводород гази етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 7 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жами 23 млрд 228 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Абай маҳалласи “Чўл гули” кўчасининг 220 метрига қоплама қурилди, 9 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 10 та светофор, 16 та йўл белгилари, 69 метр сув ўтказувчи қувурлар, 390 п.м. сув қочириш лотоклари ўрнатилди. Пиёдалар йўлаги, бордюрлар қурилди. Ушбу ишларни амалга оширишга жами 1 млрд. 396 млн. сўм пул йўналтирилди.
Навоий маҳалласи А.Темур марказий кўчасининг 0,3 км қисми юқори қатламида асфальтлаштириш ишлари олиб борилиб, 1 млрд 200 млн. сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, 3 млрд. 185 млн сўм эвазига “Кокпатас” маҳалласига борувчи қарийб 4 км йўл ҳамда йўл ўтказгич - кўприк жорий таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.
Узунқудуқ овул фуқаролар йиғинидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 5 км. асфальтлаштирилди. Мазкур йўл “Қанарбай ота” зиёратгоҳига олиб борувчи йўл бўлиб, 3 млрд.750 млн. сўм маблағ сарфланди.
Транспорт инфратузилмасини ва жамоат транспортини ривожлантириш йўналишларида ҳам ижобий ишлар кўзга ташланади. Туманда 4 та автотранспорт кохонаси бўлиб, улардаги транспортлар сони 245 тани ташкил этади. 17 та автобус, 12 та микроавтобус, 203 та енгил автотранспорт, 13 та юк машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Йўловчи ташиш йўналишлари 11 тани ташкил этади.
Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида к-савдо электрон платформасига жойлаштирилган ер участкаларини сотиш ҳисобидан 160 та савдо объекти фойдаланишга берилди. Натижада 193 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, А.Темур кўчаси махсус хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш бўйича танлаб олинган бўлиб, ушбу кўчада 30 та янгидан шу жумладан, 7/24 соатлик туну-кун фаолият кўрсатувчи хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари аҳолига маиший хизмат кўрсатмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида хизмат кўрсатиш ҳажми 325,3 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,7 фоизга бажарилди. Эътиборлиси, 16 турдаги янги хизмат турлари ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон (29.12.2023 йил) қарори тасдиқланди.
Унга кўра:
2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказишни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгиланди.