Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—август ойларидаги ҳолатга кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 76,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
- бир болалилар — 24,1 фоиз;
- икки болалилар — 25,8 фоиз;
- уч болалилар — 18,3 фоиз;
- тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,9 фоиз.
Кузатув натижаларига кўра, 23,8 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
Аввалроқ қўмита Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига кўра жами 8 871 412 та оила мавжудлигини, қайси вилоятдаги оилалар энг серфарзанд эканлигини маълум қилганди.
Ички ишлар вазирлиги деярли барча маҳаллий бўлинмаларни электрошок қурилмалари билан таъминлади.
Электрошокерлардан фойдаланиш Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни олган ходимларга рухсат берилади.
Ички ишлар органлари ходими мазкур қурилмадан ўзига ёки фуқарога қилинган ҳужумни қайтаришда, жиноятни ёки ҳуқуқбузарликни тўхтатишда, жиноятга қўл урган одамни ҳибсга олишга ва яширинишга уринишда, қўлга олинган фуқаролар ва биноларни озод қилишда ҳамда оммавий тартибсизликларни олдини олишда фойдаланиши мумкин.
Йигирма еттинчи сентябрь...
Кузнинг рангларини сарғайтган бу кун, менинг сочларимни оқартган бу кун...
Йигирма еттинчи сентябрь...
Менинг бағрим тилинди бу кеч, менинг қалбим ўтинди бу кеч...
Йигирма еттинчи сентябрь...
Илтижоларимни, ўтинчларимни Тангри, даргоҳида қабул қилмаган кун!
Йигирма еттинчи сентябрь...
Болалигим ўтган ҳовлимда мотам, мен эса узоқ-узоқлардаман. Лекин юрагим бир кўнгилсизликни сезгандек, жуда хафа бўлиб ўйчан юрибман.
Ҳокимлик кичкина мажлислар залида семинар-тренинг ўтаяпти. Мендан: “Ҳозир айнан нима ҳақида ўйладингиз”, деб сўрадилар. Мен жавоб қайтараман: “Онамни!”.
Ва ниҳоят меҳрибон ва мушфиқ онажоним кўз олдимда намоён бўлади. Шунда сездим онамни соғинибман, жудаям. Қани энди қанотим бўлса-ю, учиб бориб қучоғингизга ўзимни ташласам. Фарзандингизга бўлган оналик меҳру муҳаббати тафтида эриб бағрингизга бутунлай сингаб кетсам...
Охирги марта уйга борганимда худди юрагим бир кўнгилсизликни сезгандай сиз билан хайрлаша туриб, кўча бошидан қайтиб келдим. Сиз билан қайта хайрлашдим. Юзимдан ўпиб, қўлингизни силкиб қолдингиз.
Мен ўшанда билмабман афсус, меҳрибон ва мушфиқ онажонимни мени сўнгги бор ўпиб қолаётганларини.
Бугун эса қувонсам ҳам хафа бўлсам ҳам сизни эсга оламан. Сиз ҳақингизда ўйлайман.
...Бундан йигирма етти йил олдин қизим бетоб бўлиб касалхонада даволанди. Ўткир ларингит билан касалланган. Унга кўп йиғлаши мумкин эмас. Шу боис, болалар бўлимининг ўша пайтдаги мудири, минглаб учқудуқлик болажонларнинг севимли духтири Ризо Камолович Жиянов қизимни ёнида қолишга рухсат бердилар.
Қизимни ёнида қолган пайтимда уйда қолган 6 ойлик ўғлимни ўйлайман, уйга бировга борганимда юрагим касалхона қолиб кетади.
Онани табиат яратмасин экан-а, ана шундай қийин дамларда сизнинг муштдеккина юрагингизни олти бўлакка бўлиб яшаганингизни, ҳар биримизнинг дарду ташвишларимиз учун юрагингиз пора-пора бўлганини ҳис қиламан.
...Онажон менинг ҳам жоним ўзимда эмас, уч нафар болажонимда. Улар кулса-куламан, йиғласа-йиғлайман, оғриса-оғрийман. Оламим улар билан тўлин, бахтим шулар билан бутун.
Жонфидолик зоҳирин нурли юзингиздаги ажинлар, пешонангиздаги қат-қат чизиқлар, қабариқ қўллар – биз фарзандларингизга бўлган меҳр-муҳаббат ва ширин ташвишлар ҳосиласи, эди аслида.
Уйдаги “бека” аталмишга хос ташвишларингиз бир эдию, “иш” ҳаммасидан ошиб тушарди.
Тонг қоронғусида сут-товар фермасига ишга отланасиз. Эсимни таниб, танимасимданоқ, онамнинг қийналиб қолишини истамай ёрдамга отланаман. Билмадим ўшанда нечанчи синфда ўқийман. Балки учинчи синфдадир?!
Тонг қоронғусида уйқусирамасдан чаққон кийиниб онамга эргашаман. Мактабга бориб келаману, яна қўлимда бир парча нон билан сизга кўмакка шошиламан. Туннинг алламаҳалида қор она, қор бола бўлиб уйга қайтамиз...
Бугун, бугун эса иложини топсаму, жаҳон аҳлига эшиттириб нидо қилсам: «Ота-онанинг тириклиги ўзи катта бахт сизларга. Улар ҳаётлигида ҳурматини бажо келтиринг. Кўчадан кириб келишингизнинг ўзи катта бахт уларга. Бўйингизни кўриб хурсанд бўлишади. Тириклиги ғанимат уларнинг.
Агар, агар ўз ҳолига ташлаб қўйган бўлсаларинг, тезроқ хабар олинглар. Она меҳрибон, гуноҳларинг бўлса кечиради. Ҳар қанча орзу ҳавасларинг бўлса, ота-она тириклигида қилинглар.
Сизчи, сиз азиз ўқувчим?! Бугун ота-онангиз зиёратига бордингизми? Лоақал телефон орқали бўлса-да, ҳол-аҳвол сўраб қўйдингизми?! Ота-она қўларингга қарамайди, йўлларингга қарайди, ахир!.
Ҳа, ҳушёр бўлинглар, яна армонда қолманглар!
Райҳон ҚОДИРОВА,
журналист.
Учқудуқ тумани Навоий вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири. Бу ерда маҳалла фуқаролар йиғинлари қаторида овул фуқаролар йиғинлари ҳам фаолият юритадики, уларнинг оралик масофаси камида 100 чақиримча чиқади. Аҳоли тарқоқ жойлашган Учқудуқ ҳудудида ҳам эндиликда, юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи Учқудуқ тумани юридик хизмат кўрсатиш марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Айтиш жоиз, бу ерда ҳам марказ моддий-техник база билан тўлиқ таъминланган. Ишчи гуруҳ вакиллари мавжуд қулайликларни кўздан кечирар экан, ходимлар билан ҳам мулоқотга киришди.
Суҳбат жараёнида уларнинг ўз вазифаларини қай даражада билиши, масъулиятни ҳис қилиш даражаси англашилган бўлса, ўз ўрнида ходимларни қизиқтирган саволларга гуруҳ вакиллари томонидан аниқ жавоблар берилди. Самимий мулоқот амалий семинарга уланди.
Бунда ҳар бир туман давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ижро интизоми учун масъул мутахассислари семинарда юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги,соҳа вакилларига қўйилаётган меъёрлар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, йиғилганларга “e-huquqshunos” дастури ва унинг афзалликлари тўғрисида муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Ҳукумат қарори билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади. Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.
Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар; боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар. Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади. Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.
Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга; Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига; олий ҳарбий таълим муассасаларига.
Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
Ҳукумат қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Бунда, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси – етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси – бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.
Куни-кеча Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, сессия ишида “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ ҳудудгаз Навоий МЧЖ бош муҳандиси Бахриддин Худаяров Бахриддин, Навоий вилоят уй-жой давлат хизмат кўрсатиш бошқармаси иссиқлик манбаи ДУК бошқармаси бош муҳандиси Ўткир Элов Ўткир, “Навоий ҳудудий электор тармоқлари корхонаси” АЖ техник масалала бўйича директори Ойбек Раимов,Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Насриддин Хўжаев иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими, кенгаш раиси Соли Хамроев олиб борди.
Даставвал, депутатлар туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп хонали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқорор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишларнинг ижроси тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг 24-моддасига асосан туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп хонали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқорор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ижроси юзасидан ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси юзасидан туман кенгаши депутати, туман ҳокимининг жамоатчилик ишлари бўйича маслаҳатчиси М.Абдикаримовни маърузаси эшитилди.
Очиқ, ошкора ва танқидий руҳда ўтказилган мажлисда олдиндан иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув қувурлари созлиги, электр энергия билан таъминлаш чоралари кўрилмаса ҳаво совиб кетганда учқудуқликларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз борди.
Таъкидландики, коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар айниқса кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг норозичиликларига сабаб бўлмоқда.
Айниқса, куз-қиш фаслида айрим кўп қаватли уйларнинг охирги қаватидагилар томдан чакка ўтишидан азият чекса, пастки қаватдагилар зах ва ертўладан анқийдиган бадбўй ҳиддан нолишади.
Бундан ташқари, иссиқ ва совуқ сув тармоқларидаги носозликлар, иситиш тизимидаги камчиликлар йилдан-йилга оддий ҳолга айланиб бормоқда.
Бу ва бошқа бу каби муаммо ва кечиктириб бўлмайдиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жумладан, Туман ободонлаштириш бошқармасига:
-А.Темур, Шон-Шараф, Ўзбекистон, Тоғ, Х.Дўстлиги, Мустақиллик
кўчасида жойлашган 0,5 км.лик суғориш қувурларини жорий таъмирлаш;
-А.Темур, Наврўз, Шон-Шараф, Ўзбекистон, Тоғ, Халқлар дўстлиги,
Мустақиллик, Чўл гули, Олтинтоғ, Пушкин, Тинчлик кўчаларига 186 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш;
-хазонрезгилик натижасида хосил буладиган барг ва дарахт шохлари қолдиқларини ўз вақтида тозалаш ва куз қиш мавсумида балансида бўлган 65 км йўлларни соз ҳолатда йўл хавфсизлик қоидалари талаблари асосида сақлаш вазифаси юклатилсин.
Туман Уй-жой коммунал хўжалик бўлимига:
-614 м2 уй олди кириш йўлакларини таъмирлаш;
-кириш йўлакларига 10 та кодли қулфлар ўрнатиш;
-2838 п/м иссиқ ва совуқ сув қувурлари пластик қувурларга
алшмаштириш;
-уй олди қисмига 43 та ўриндиқлар ўрнатиш;
-4 та болалар майдончаси қуриш;
-17 та электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш;
-7 та ертўладаги суматорларни қиёслашдан ўтказиш вазифалари
юклатилсин.
“Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман филиалига:
-0,8 км иссиқ сув қувурларини мукаммал таъмирлаш;
-қувурларни таъмирлаш учун ковланган йўлларни таъмирлаш;
-0,1 км ичимлик суви қувурларини мукаммал таъмирлаш;
-буғ қозонхонаси жорий таъмирлаш;
-сув иситиш қозонхонасида жойлашган НПТС 1,2 насосларини
ўрнатиш;
-сув иситиш қозонхонасига ДСН 1 насоси ўрнатиш;
-таъмирталаб қувурларни таъмирлаш учун бузилган асфальт қопламали йўлларни таъмирлаш вафалари юклатилсин.
Туман ҳокими ўринбосари (О.Рамазонов), туман Уй-жой коммунал хўжалик бўлими (Ғ.Асланов)ларга:
-ҳар бир кўп қаватли уй ва ижтимоий соҳа муассасаларида куз-қиш
мавсумини ўтказиш бўйича масъулларнинг фаолияти устидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари билан биргаликда аҳолига кўмир ёқилғиси етказиб берилишини доимий назоратга олиш, бунда газлашмаган ва табиий газ етиб бориши қийин бўлган жойлардаги аҳоли пунктлари учун кўмир ёқилғиси етказиб берилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
-2021 йил 15 ноябрдан бошлаб 2022 йил 1 мартига қадар бошқарма,
хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида куз-қиш мавсумини барқарор ўтказилишини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича махсус штаблар ташкил этиш ва уларда узлуксиз равишда навбатчиликлар олиб бориш юзасидан барча зарур чораларни амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман мактабгача таълим бўлими, Учқудуқ саноат техникуми раҳбарлари ҳар бир муассасаларнинг иситиш тизими қиш мавсуми давомида барқарор ишлаши бўйича шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби эса туман аҳолисига қиш мавсуми давомида ёқилғи энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, кўмир ёқилғиси етказиб бериш нархлари ҳамда тарифларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилди.
Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлар раҳбарларига:
ўзларига бириктирилган ҳудудда штаб ташкил этиш ва штаб
масъуллари билан биргаликда шахсан ҳудуддаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ кўриб чиқиш;
-ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъуллар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича аниқ чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;
-ҳар бир кўп қаватли уйни кириш йўлаги (подьезди)га замонавий дизайн билан пештахта (стенд) ўрнатиш;
Бунда, пештахтага кўп қаватли уйга хизмат кўрсатадиган уй – жой хўжалиги, банк, маҳалла раиси, электр ва газ таъминоти корхоналари раҳбарларининг телефон рақамлари, жойлашган манзиллари, исми шарифи ва иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлишига асосий эътибор қаратиш тавсия этилди.
Бундан ташқари, туман хокими ўринбосарлари Рамазонов.О ва У.Тураевларга овуларда яшаётган ахолини куз қиш мавсумини беталофат ўтказишлари учун етарли миқдорда кўмир маҳсулотлари билан таъминлашга масъул эканлинлари белгилаб қўйилди.
Ушбу қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Абдикаримов зиммасига юклатилди.
Сессия кун тартибида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.
“Маҳалла-беш ташаббус бешиги” кўрик-танловининг туман босқичи тўғрисидаги масала юзасидан комиссиялар таркибининг маълумотларини инобатга олган ҳолда қарор лойиҳаси депутатлар томонидан билдирилган таклифлар ва қўшимчалар билан тўлдириган ҳолда қабул қилинди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан2021 йил 8 ой давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 1сентябр холатига қабулхонага келиб тушган, жами 279 та (289 та масалалар).Масалаларнинг 242 таси (83,7%) ижобий ҳал қилинди, 47 тасига (16,3% ) тушунтириш берилган.100% барча мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.
(Жумладан, август ойининг ўзида34 мурожаатлар тегишли тартибда ягона интерактив давлат парталига рўйхатга олиниб, ижро учун юборилган, Мурожаатларнинг 15 таси сайёр қабулдан 18 таси Бош вазир қабулхонасига, 1 таси “business.gov.uz”порталига келиб тушган бўлиб, 31 август ҳолатига мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилган бўлиб, Шундан 24 таси (70,6%) қаноатлантирилиб, 10 тасига (29,4%) тушунтиришлар берилди).
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири: Ҳайдаров Иномжон Нўмонқулович
Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий компанияда фуқароларнинг фаоллиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Куни-кеча туманимиздаги 7-умумий ўрта таълим мактабида семинар жараёни иштирокчилари малакасини оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди.
Унда сайлов комиссияси жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссияси раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари иштирок этиб, сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишди.
Бу каби амалий семинарни ўтказишдан мақсад – участка сайлов комиссиялари раҳбарлари ва аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини ошириш, сайловни туманимизда юқори савияда ўтказишдан иборат бўлди.
Сайлов жараёни иштирокчилари малакасини ошириш мақсадида бўлиб ўтган амалий семинар ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти адмистрациясидан Учқудуқ туманига юборилган масъул ходим А.Бекқулов, Учқудуқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев, Учқудуқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Рахматов, Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Райханов, Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Шодиевлар ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
Зухриддин Мустафоев ШКБ АКТМ да дастурчи бўлиб ишлайди. У ва жамоасининг яратаётган ҳар бир дастури бугунги кунда ишчи-ходимларга енгиллик ва қулайлик яратмоқда.
Яқинда Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш тизимини холислик ва шаффофлик принциплари асосида олиб бориш, ҳамда кадрлар заҳирасини шакллантиришни янада такомиллаштириш мақсадида, АКТМ дастурчи муҳандис Зухриддин Мустафоев томонидан “ишга қабул қилиш бўйича очиқ портал ” ахборот тизими яратилди.
Мазкур ахборот тизими Шимолий кон бошқармасига ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ортиқча оворагарчиликсиз, эшикма-эшик юрмасдан ҳужжатларни онлайн режимида топшириш, танлов ўтадиган кунлардан тезкор тарзда хабардор бўлиш, зарур мутахассислар бўйича истиқболда кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда ишга жойлаштириш жараёнини шаффофлик, адолат ва холислик принциплари асосида олиб бориш имконини беради.
Бугунги кунда ахборот тизими hr.nkmk-shkb.uz сайт сифатида интернет тармоғида жойлаштирилган ва тест режимида фаолият юритмоқда.