Гул ҳаётни асранг, одамлар,
Асрангерни, сувни, ҳавони.
Тинчликберингуларгафақат,
Болаларгаберинг, дунёни!.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Бола – будунё, бола – буҳаётмазмуни. Болаларўзтабассумибиланинсонларқалбидаҳаётга, яшашгақизиқишуйғотади. Кўзларидаэзгуликвамеҳрқалқибтурганболажонмусаффоосмондаэркинпарвозэтаётганқалдирғочгаўхшайди.
Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланиб, келажак эгалари учун турли тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилади. Ушбу азалий анъанага содиқ қолган ҳолда Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болажонлар учун “Пирамида” кафесида “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р. Рахматовлар иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлаш баробарида, келажакда юртга муносиб фарзанд бўлиб етишишлари учун тинмай ўқиб-изланишлари ва ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишлари кераклигини таъкидлашди.Болаларга турли совғалар улашилди.
“Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга жўр бўлишди. Албатта, ўтказилган тадбирдан олам-олам завқ олган болажонларнинг кўзларидаги қувонч эртанги келажакка ишончдир.
Шунингдек, сана муносабати билан 2-сонли “Каптарча” ДМТТ да ҳам "Мустақил юрт эртасимиз, истиқлолнинг эркасимиз" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда муассаса тарбияланувчилари томонидан бахтли болаликни, истиқлолни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Кичкинтойларга совғалар, ширинликлар улашилди.
Мухтасар айтганда, байрамни нишонлашнинг асосий мақсади – улғайиб келаётган ёш авлоднинг келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир.
Жанагул БУЛЕКБАЕВА,
туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари.