8 – март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Учқудуқ туман ҳокими Учқун Файзуллаевич Елмуратовнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум азиз онахонлар, опа-сингиллар!
Дилбар қизлар!
Юртимизга орзиқиб кутилган гўзаллик ва яшариш фасли — баҳор кириб келган ушбу қутлуғ кунларда Сиз азиз аёлларни, барча мўътабар онахону мунис опа-сингилларимизни 8 март — Хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, машҳур меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлаб яратилган.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Қадрли опа-сингиллар!
Бугунги кунда аёлларнинг жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, Янги Ўзбекистонни барпо этишда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Ҳозирги вақтда туманимизда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳам юклатилган масъулиятли вазифани, ҳам фарзандлар тарбиясини, ҳам уй-рўзғор ишларини ўрнига қўйиб – оила ва жамиятда раҳбар аёл, меҳрибон она мақомига эга бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор.
Эътиборлиси, маҳаллий кенгашда депутатларимизнинг 30 фоиздан кўп қисмини фаол ва фидойи учқудуқлик аёллар ташкил этади. Шунингдек, аёллар таълим, тиббиёт, маданият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб келаётганингиз учун сизларга, туманимиз хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман!.
Муҳтарамма аёллар!
Хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитларини яратиш доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан аёллар муаммолари бўйича манзилли иш олиб бориш учун мутлақо янги тизим – “Аёллар дафтари” жорий этилди. Ўтган йил туманимизда икки босқичда ушбу дафтарга киритилган 476 хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатилди. Бу йўналишда 713 млн сўм маблағ сарфланди.
Жумладан, хотин-қизлар ва фарзандларининг даволаниши, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, дори воситалари сотиб олиш, шунингдек, уй-жой таъмири учун бир марталик моддий ёрдам, бир йиллик турар жой ижара компенсациясини тўлаб бериш сингари ва бошқа турдаги кўмаклар кўрсатилган.
Туман хотин-қизлар бўлими тавсияномаси асосида 48 нафар учқудуқлик аёллар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса баъзиларига тўлов контракт пуллари тўлаб берилган.
113 нафар хотин-қизларга субсидия асосида 10 турдаги жиҳозлар олиб берилган. Бундай хайрли ишлар жорий йилда бутунлай янги босқичда давом эттирилади.
Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Ҳурматли Юртбошимизнинг: “Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”, деган сўзлари Сиз азиз аёлларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг амалий намунасидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сиз орқали барча туманимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Доимо яқинларингиз, фарзанд ва набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида юриш насиб қилсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ўзингизни асранг!
Лейшманиоз касаллигидан сақланинг.
Лейшманиозлар – одам ва хайвонлар орасида учрайдиган касаллик бўлиб, асосан ички аъзоларни ёки тери ва шиллиқ пардани зарарлайди.Касаллик одамга лейшманиоз билан зарарланган москитнинг чақиши оқибатида юқади.
Лейшманиоз касаллиги ўтган асрнинг 1960 йилларгача кенг тарқалиб, 1965 йилда батамом тугатилган эди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган статистик маълумотларга кўра, 350 миллион аҳоли яшовчи 88та давлатларда лейшманиоз касаллиги учрайди. Ҳар йили 12 миллионгача одам лейшманиоз касаллигидан азият чекади. Ҳозирги кунда Афғонистон Республикасидан қўшни Тожикистон Республикаси орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келиб, маҳаллий ўчоқлар пайдо бўлган.
Лейшманиялар асосан касалланган беморларнинг ички органлари жигар, талоқ, лимфа тугунларида, суяк кумигидаги хужайраларни зарарлаб, оддий бўлиниш йўли билан ривожланади ва кўпаяди.
Касаллик манбаи: касалланган итлар, чиябўри, тулки ва юмронқозиқлар ва кемирувчилар бўлиб, касалликни ўтказувчи қон сўрувчи ҳашоратлар туркумига кирувчи искабтопарлар ҳисобланади. Улар касалланган кемирувчилар қонини сўриб, одамларни чаққан вақтда, лейшманиялар соғлом одамга юқади.
Висцериал лейшманиоз касаллиги билан кўпроқ болалар касалланади. Касалликнинг яширин даври бир неча ҳафтадан бир неча ойгача бўлади.
Касаллик белгилари: тана ҳароратининг 39-40 даражагача кўтарилиши, иштаҳанинг кескин пасайиши, ҳолсизлик, тери ранги оқариши, қориннинг таранглашиб, шишиб кетиши, жигар ва талок катталашиши ҳисобига аниқ намоён бўлади.
Касалликни ўз вақтида аниқлаб даволатмаса, худди зотилжам, диспепсия, йирингли инфекциялар асорати билан оғриётгандай кузатилиб, висцериал лейшманиоз оғир ҳолатларда ўлим билан тугаши мумкин.
Яширин даври 3 хафтадан 3 йилгача.Кўпинча бир неча ой давом этади. Аста секин бошланганлиги сабас биринчи белгилари сезмай қолиш хам мумкин.Тери ранги оқариб тошма тошиши мумкин. Бемор холати кескин ёмонлашади ориқлайди ва камқонлик кучаяди. Жигар ва талоқнинг катталашиши кузатилади.Беморнинг 10 фоизи жигар циррози ва порталли гипертензия вужудга келади. Сўнги босқичда буйрак бези зарарлангани учун шишлар пайдо бўлади.
Тери лейшманиози касаллиги асосан искабтопарлар кемирувчиларни чақиб кейин одамларни чақиши натижасида юқади касаллик, тери дўмбоқча яра ҳосил бўлиши билан бошланади. Тери лейшманиози-тери полиморф касаллигининг яширин даври бир хафтадан бир неча ойгача бўлиши мумкин.Касаллик турли кўринишда бўлади.Ўзбекистонда зооноз тери лейшманиози учраб туради. Ҳашорот чаққан жойда дўмбоқ 5 смгача етади.Касаллик бошланганидан 4-5 ойдан сўнг “мухрланган” из қолади.Кўпинча юз-қўл ва оёқ баъзан баданда бўлади. Беморни фақатгина дерматолог шифокорлар тавсия этган махсус дори препаратлари билан даволангандан сўнггина тузалиш бошланади.
Тери лейшманиози ёш танламайди катталар ва болаларда бир хилда чивинлардан ҳимояланмай ухлаган пайтларида асосан кечқурун искаптопарлар чақиши натижасида юқади.
Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган маъқул.
Бунинг учун одамлар томонидан боқилаётган итларни ўз вақтида ветеринар назоратига рўйхатга қўйиш, итларида касаллик аломатларига гумон қилинганда дарҳол шаҳар ветеринария хизматига мурожаат қилиш, керакли маслаҳатларга амал қилиш, болаларни итлар билан ўйнашига рухсат бермаслик, искабтопар учрайдиган жойларда пашшахона ва турли хил реппилентлардан фойдаланиш, хонадонларда кемирувчилар кўпайишига йўл қўймаслик, хонадонларда қорамол гўнгларини йиғмаслик ва кўп қаватли уйлар атрофида чиқиндиларни фақат махсус чиқиндихоналарга тўкиш лозим.Шунингдек зарарсизлантириш ишларини олиб бориш(москитларга қарши)ертўла ва сабзавотлар сақланадиган омборхоналарни ьолхона ва паррандалар сақлайдиган бинолар озодалигини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
Учқудуқ туман Санитария-эпидемиолгик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
Олий маълумотли энтомолог Г.А.Назарова
Ун импорт 1-нав кг
Горох кг
Нўхат кг
Гречка кг
Макарон олий навли кг
Сули ёрмаси кг
Тариқ ёрмаси (пишино) кг
Шакар кг
Повидилло литр
Ёнг ъоқ кг
Асал кг
Сарёғ 82,5% кг
Ўсимлик ёғи литр
Бодринг кг
Тухум 1 категория шт
Карам кг
Булғор қалампири кг
Қовоқ кг
Лавлаги (Свекло) кг
Турп кг
Пресланган хамиртуриш кг
Кўкатлар кг
Чеснок кг
Томат банка
Лимон кг
Беҳи кг
Олма кг
Разрихнител (180 гр) шт
Зира кг
Какао кг
Ёдланган туз кг
Қуруқ мева кг
Ванилин (5гр) шт
Сахарни пудра кг
Кўк чой кг
Наматак кг
Картошка крахмал кг
Кефир 0,5 шт
Қадоқланган сигир сути 2% литр
Творог (сертификатланган) кг
Сметана литр
Пишлоқ кг
Балиқ кг
Товуқ гўшти кг
Майиз кгУн импорт 1-нав кг
Горох кг
Нўхат кг
Гречка кг
Макарон олий навли кг
Сули ёрмаси кг
Тариқ ёрмаси (пишино) кг
Шакар кг
Повидилло литр
Ёнг ъоқ кг
Асал кг
Сарёғ 82,5% кг
Ўсимлик ёғи литр
Бодринг кг
Тухум 1 категория шт
Карам кг
Булғор қалампири кг
Қовоқ кг
Лавлаги (Свекло) кг
Турп кг
Пресланган хамиртуриш кг
Кўкатлар кг
Чеснок кг
Томат банка
Лимон кг
Беҳи кг
Олма кг
Разрихнител (180 гр) шт
Зира кг
Какао кг
Ёдланган туз кг
Қуруқ мева кг
Ванилин (5гр) шт
Сахарни пудра кг
Кўк чой кг
Наматак кг
Картошка крахмал кг
Кефир 0,5 шт
Қадоқланган сигир сути 2% литр
Творог (сертификатланган) кг
Сметана литр
Пишлоқ кг
Балиқ кг
Товуқ гўшти кг
Майиз кг
Елімізде ерен еңбегімен танылып, қоғамның дамуына сүбелі үлес қосып жүрген азаматтар баршылық. Олар әр салада тер төгіп, тіпті бүтін бір әулетімен белгілі бір қызметтің биігінен табылып жатады. Ауданымыздағы 3-санды гидрометаллугия заводының 30 жылдығына орай осы салада аянбай еңбек етіп келе жатқан жандармен газеттің әр санында таныстырып келе жатырмыз. Бұл санында да жас болуына қарамай өз саласының білгірі болған Нұрғалиев Алмас Советұлымен жақын танысамыз.
Алмас Нұрғалиев 1993 жылы 1 наурызда Мыңбұлақ ауылында қарапайым отбасында дүниеге келді. Мықты түлектерімен әйгілі 11-санды мектепті жақсы бағалармен тәмамдап, 2009 жылы аудандағы тау-кен коллежіне оқуға түседі. 2012 жылы оқуды бітіріп, ауданымыздағы 3-санды гидрометаллугия заводының BIOX цехінде электр жабдықтарын жөндеуші болып қызмет жолын бастайды. Осы жылдар аралығында сатылап өсті, Қахрамон Тилавов, Фахриддин Жабборов, Икром Тулаев сынды ұстаздардан бағыт-бағдар алып, саланың мықты маманына айналды.
Өнегелі еңбегі, тындырымды ісі және қарапайым да парасатты мінезімен ұжымының ортасында үлкен абырой-беделге ие болған Алмас Нұрғалиев өмірлік жары Амина Таменовамен бірге екі ұл, бір қыз тәрбиелеп отырған ардақты әке.
-Мен үшін тапсырманы жылдам әрі сапалы орындау аса маңызды. Бұл алдыңғы буын ұстаздарымнан қалыптасқан ең жақсы қасиетім деп білемін. Өзім де жылдар бойы жиғанымды жастармен бөлісуге тырысамын. Еңбек етіп, елге пайда тигізу әр адамның парызы. Мен қызметі республикаға аты әйгілі ГМЗ-3 секілді тарихы мен қойнауы бай кен орнымен байланысты болған бақытты тұлғамын, – дейді Алмас Советұлы.
Адал еңбегімен елге сыйлы, ауыр салалардың бірінде еңбек етіп келе жатқан алдыңғы буынға жақсы іні, кейінгі толқынға ақылшы ұстаз болып жүрген Алмас Советұлына біз зор денсаулық, мол бақыт, қажымас қайрат, талмас талап, отбасына амандық, еңбегіне табыс тілейміз.
Еңбегі елене берсін!
Мөлдір Бүркітбаева, тілші.
Ko‘p yillik tahlillar ko‘rsatkichlaridan shuni ko‘rishimiz mumkinki, kuz-qish mavsumida yong‘in xavfsizligini ta’minlash bo‘yicha profilaktika tadbirlari kuchaytirilgan tarzda amalga oshirilmagan taqdirda, yong‘inlar soni keskin ortishi mumkinligini ko‘rsatmoqda. Xususan, yong‘inlarning 75% dan ko‘prog‘i aholi turar joylari sodir bo‘lib, yong‘inlarga asosan elektr moslamalari va gaz jihozlaridan noto‘g‘ri foydalanish sabab bo‘lmoqda. Barchamizga ma’lumki joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabrigacha respublikamiz hududida “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari qizg‘in davom etayotganligini ko‘rishimiz mumkin. Bunda ko‘proq e’tiborni yong‘in chiqish xavfi yuqori bo‘lgan jabxaga qaratish maqsadga muvofiq.
Elеktr enеrgiyasidаn fоydаlаnish yong‘in chiqish хаvfini tug‘diribginа qоlmаy, pоrtlаshgа хаvfli ishlаb chiqаrishlаrdа ishlаtilаyotgаn elеktr qurilmаlаri bilаn pоrtlаsh хаvfini hаm yuzаgа kеltirishi mumkin. Elеktr qurilmаlаrini ishlаtishdа yong‘in vа pоrtlаsh хаvfsizligini oldini olishni tа’minlаsh uchun hоzirdа mе’yoriy hujjаtlаr ishlаb chiqilgаn bo‘lib, ulаrgа аmаl qilish lоyihаlаsh, tа’mirlаsh vа fоydаlаnish jаrаyonlаri uchun birdаy mаjburiydir. Bundа quyidаgi аsоsiy vаzifаlаrni bаjаrishgа e’tibоr bеrish kеrаk:
- elеktr uskunalаrini хоnаlаrgа vа hududlаrgа mоs qilib, mе’yoriy hujjаtlаrgа аsоsаn tаnlаb lоyihаlаshtirish;
- elеktr uskunalаrini mеyoriy hujjаtlаrgа vа tuzilgаn lоyihаlаrdаn chеtgа chiqmаgаn hоldа mоntаj qilish;
- elеktr uskunalаrini to‘g‘ri ekspluаtаtsiya qilish, ya’ni nоsоz elеktr uskunalаridаn fоydаlаnmаslik, hаr bir elеktr uskunasining ishlаtish pаspоrtigа yoki undаgi birkаsidа ko‘rsаtilgаn mа’lumоtlаrgа аsоsаn ishlаtish, bundаn tаshqаri dоimiy nаzоrаtdаn vа sinоvdаn o‘tkаzib turilishi kеrаk.
Elеktr uskunаlаridа sоdir bo‘lаyotgаn yong‘inlаr sоni stаtistikа bo‘yichа yuqori ko‘rsatkichlarni tаshkil etаdi, shuningdek yashin rаzryadi vа stаtik elеktr tufаyli yuzаgа kеlаyotgаn yong‘inlаr hаm bundan mustasno emas. Shuning uchun yong‘in хаvfsizligi хоdimlаri оldigа elеktr qurilmаlаrini ishlаtishdа yong‘in vа pоrtlаshgа хаvfsizlik bo‘yichа sifаtli nаzоrаtni аmаlgа оshirish yuklаtilgаn. Yong‘in хаvfsizligi nаzоrаtining sаmаrаsini оshirish оmillаridаn biri esа elеktr qurilmаlаridаgi yong‘in vа pоrtlаsh sаbаblаrini, shuningdеk turli shаrоitlаrdа elеktr uskunаlаridаn yong‘in vа pоrtlаshgа хаvfsiz hоldа fоydаlаnish mе’yor tаlаblаrini o‘rgаnish, texnologik jihozlarda statik elektr zaryadlarining hosil bo‘lishidan hamda binо va inshootlarni yashinning to‘g’ri urishidan himоyalаsh chоrаlаrini ko‘rishdir.
“NKMK” AJ va “Navoiyuran”
DK OYXTTEM ShKB
OYXTTEB inspektorlari
leytenant Ne’mat Beshimov,
leytenant Oybek Shukurillayev
“Navoiyuran” davlat korxonasiga qarashli obyektlarning 2025-yilda yong‘in xavfsizligi holatini batafsil tekshiruv yillik rejasiga asosan, Sulfat kislotasi ishlab chiqarish sexida batafsil tekshiruv o‘tkazildi. Ushbu jarayonda ShKB OYXTTEB boshlig‘i o‘rinbosari podpolkovnik I.I.Sobirov, bo‘lim inspektorlari leytenant E.I.Xomitov, N.N.Beshimov, O.K.Shukurulloyev, H.R.Yaxyayev hamda sulfat kislotasi ishlab chiqarish sexi boshlig‘i E.I.Vasiyev, bosh muhandis J.G.Rayimov, sex mexanigi Z.A.Abduraxmonov, sex energetigi M.A.Ostonov, FM, FV va yong‘in xavfsizligi bo‘yicha mas’ul A.S.Abdiyevlar ishtirok etishdi.
Tekshiruv davomida aniqlangan bir qator kamchiliklar joyida bartaraf etildi va ShKB OYXTTE bo‘limining 174-sonli 20 banddan iborat yozma ko‘rsatma va 173-sonli taqdimnoma obyekt raxbariga taqdim etildi, hamda 82 nafar ishchi xizmatchilar bilan favqulodda vaziyatlar, yong‘inlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish tartibi, isitish pechlari, gaz moslamalaridan foydalanish, is gazidan zaharlanishni oldini olish hamda boshqa noxush holatlarni kamaytirishga qaratilgan targ’ibot- tashviqot va tushuntirish ishlari olib borildi.
Soha mutasaddilari tomonidan olib borilayotgan bu kabi tekshiruv tadbirlari ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot hamda muassasalar rahbar va xodimlarini sergaklantirib, ular faoliyatida yo’l qo‘yilayotgan kamchiliklarning oldini olishda yana bir turtki bo‘ldi.
E.I.Xomitov
ShKB OYXTTEB inspektori leytenant
H.R.Yaxyayev
ShKB OYXTTEB inspektori kichik serjant
Давлат ва жамият фаровонлиги, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий барқарорлик қачон вужудга келади-ю улар ҳимояси қандай таъминланади?
Барча эркин, мустақил, демократик давлатларда бу саволнинг жавоби ягона: фақат адолатли қонунлар, уларнинг мунтазам ишлаши эвазига!
Шу маънода мамлакатимиз аҳлига муҳокама учун тақдим этилган “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ғоят муҳим аҳамият касб этади. Зеро, унда юртимиз аҳолисининг беистисно барчасига – ёши, жинси, тили, миллати, эътиқоди, касбу коридан қатъи назар – бирдек тааллуқли бениҳоя ҳассос масалалар қамраб олинган, уларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланган. Биз бу ерда қандайдир тавсифий маҳобатга йўл қўяётганимиз йўқ. Зеро, бу қонун, бошқа кўплаб қонунлардан фарқ қилароқ, туғилган ва ҳатто туғилажак чақалоқларга ҳам тааллуқлидир: унда никоҳ масаласидан тортиб, туғилган боланинг қайси дин вакиллари оиласида дунёга келиши билан боғлиқ диний ва дунёвий урф-одатларга муносабат ҳам акс этган.
Етти бобдан иборат қонун лойиҳасида Умумий қоидалардан сўнг мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлашнинг замонавий ҳолатига тавсиф берилади (2-боб), диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари белгиланади (3-боб), фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва бу борадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, уларни амалга ошириш механизмлари кўрсатилади (4-боб). Шунингдек, дунёвий давлатда умумжамият манфаатлари ва виждон эркинлиги уйғунлигини таъминлашга (5-боб) ҳамда дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва механизмларига оид (6-боб) қоидалар баён этилади. 7-бобда эса мазкур концепцияни ҳаётга узлуксиз татбиқ этиш, ижросини назорат қилиш юзасидан аниқ ва манзилли вазифалар белгиланади.
Қонун лоҳиҳаси муаллифлари томонидан амалга оширилган катта, тизимли илмий-ҳуқуқий меҳнат ва унинг натижаларидаги барча ижобий жиҳатларни эътироф этган ҳолда, лойиҳа юзасидан айрим мулоҳаза ва таклифларни баён этамиз.
- Лойиҳанинг 2-боб, 5-пункти 6-хатбошида “2000 йилларда жаҳон тарихида халқаро террористик ташкилотлар аъзолари фаолиятининг ҳаддан ташқари фаоллашуви кузатилди” деган гап ўрин олган. Бу гапдан гўё ўша ташкилотлар ҳаддида фаоллашиши мумкин, деган маъно чиқиб қоладики, бу – маъқул гап ҳам, иш ҳам эмас. Зеро, “ҳад” – чегара, меъёр маъноларини англатувчи сўз бўлиб, уни террорчилик ташкилотлари фаолиятига нисбатан қўллаш тўғри эмас. Шу туфайли “ҳаддан ташқари” ибораси ўрнига биргина “кескин” сўзини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
- Шу бобнинг 7-пункти 2-хатбошидаги “яратилганлиги”, “узатилаётганлиги”, “этилаётганлиги”, “юритаётганлиги” сўзларидаги “лиг” қўшимчаси ортиқча бўлиб, мазкур сўзлар “яратилгани”, “узатилаётгани”, “этилаётгани”, “юритаётгани” тарзида қўлланиши керак.
- Мазкур пунктнинг 5- ва 6-хатбошидаги гаплар бир хил – “олиб келиши мумкин” тарзида якунланадики, бу услубий сакталик ҳисобланади. Шу туфайли, 6-хатбошидаги гапни “келтириб чиқариш хавфи бор” шаклида якунлаш маъқулроқдир. Шу ердаги 7-хатбоши ҳам таҳрирталаб.
- 3-боб, 9-пункт 6-хатбошидаги “Конституциявий” сўзи ҳам кичик ҳарф билан ёзилиши лозим. Ундан олдинги хатбошида бу сўз тўғри ёзилган.
- Ўша боб, 11-пункт 2-хатбошидаги “Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарорларнинг Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги таъминланади” гапининг “Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарорларнинг Конституцияга ва диний соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги таъминланади” таҳририда баён этиш белгиланаётган қоиданинг мақсадга яқинлашувига хизмат қилади.
- 6-боб, 5-параграфнинг г) пунктидаги гап бошидан “маданият соҳасида” сўзлари чиқариб ташланиши керак.
- Шу бобнинг 7-параграфи й) пунктида баён қилинган “мавжуд ёки фараз қилинган ҳуқуқларнинг ўзбошимчалик билан амалга оширилишига йўл қўймаслик” қоидасига аниқлик киритилиши талаб этилади. Акс ҳолда, унинг қўлланилишида ўзбошимчалик, бошбошдоқликлар келиб чиқиши мумкин.
Лойиҳа матнида юқорида бир қисми кўрсатилганидан бошқа ҳам бир қатор имловий, услубий камчиликлар кўзга ташланадики, унинг якуний матни тегишли мутахассислар томонидан жиддий лингвистик экспертизадан ўтказилиши талаб қилинади.
Қонун лойиҳасида миллий қонунчилигимизда илк маротаба дунёвий давлат тушунчаси, унинг мақсад-моҳияти, дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва механизмларига батафсил ўрин ажратилган. Қонуннинг йирик икки боби айни шу масалалар талқинига бағишланган. Бошқа томондан эса, лойиҳанинг ўзида таъкидланганидек, 2021 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги Қонуни қабул қилинган. Шу боисдан янги қонун номини қисман ўзгартириш, унинг ички мазмун-моҳиятига номини ҳам мослаш таклиф қилинади. Бу ном эса қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин: “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний соҳадаги давлат сиёсати ва дунёвий давлатни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”.
Раҳмон ҚЎЧҚОРОВ
ТДЮУ доценти в.б., филология фанлари номзоди.
Учқудуқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия давомида кун тартибидаги бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Биринчи масала сифатида 2025 йилда Учқудуқ туманида 6-босқич "Аёллар дафтари"га киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ва уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси" муҳокама қилинди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Нажмиддинова ахборот берди.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тингланди. Бу борада туман ҳокими ўринбосари Н.Нажмиддинова, Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Иномжон Расулов, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Хуршид Шукуров, Инсон ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Умар Худойқулов ва "Микрокредитбанк" Учқудуқ банк хизматлари маркази бошлиғи Аслиддин Нуриддинович томонидан маълумотлар берилди.
Сессия кун тартибидаги бошқа масалалар қуйидагиларни ўз ичига олди:
Учқудуқ туман адлия бўлимининг 2024 йилда амалга оширган ишлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати;
2025 йилда туман маҳаллий бюджети ҳисобидан маблағ ажратиш масаласи;
Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш юзасидан 2025 йил январь ойида амалга оширилган микролойиҳаларни ўрганиш натижалари;
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик ва уни ўтказишга кўмаклашиш.
Шунингдек, сессияда қатор қўшимча масалалар ҳам кўриб чиқилди, жумладан:
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил этиш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиятини тасдиқлаш;
Давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш тартибини тасдиқлаш;
Кенгаш сўровини ва депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳини ташкил этиш.
Сессия якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги Қарорлари тасдиқланди.
Музокараларда депутатлар Лайло Каримова, Гулбаҳор Алланова, Малика Худойбердиева, Баҳодир Шарипов ва Молдабек Абдукаримовлар сўзга чиқиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
ShKB OYoXTTEBo`limi va uning quyi tizmida xizmat qilib kelayotgan harbiy xizmatchilar tomonidan zo`ravonlik va giyohvandlikni oldini olish borasida yig`ilish o`tkazildi. Yig`ilishda bo`lim boshlig`i o`rinbosari podpolkovnik H.A.Xoliqov so`zga chiqib zo`ravonlik, jinoyatchilik va tovlamachilik hamda giyohvandlikni oldini olish borasida harbiy xizmatchilarga tushunchalar berildi.
Shundan so`ng Uchquduq tuman Ichki ishlar bo`limi JTS Bo`linmasi katta inspektori kapitan J.Islomov so`zga chiqib bo`lim va uning quyi tizmida xizmat qilayotgan harbiy xizmatchilar o`rtasida sog`lom muhit yaratish va oilada turmish o`rtog`i bilan munosabatni yaxshilash bir-birini qo`llab – quvatlash oila muhitini yaxshilash, farzandlariga etibor qaratish borasida so`zini davom etirdi oilada sog`lom muhit yaratsak zo`ravonlik va giyohvandlikni oldini olgan bulamiz deb so`zini tugatdi, harbiy xizmatchilar o`zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar.
ShKB OYoXTTEBo`limi katta inspektori kapitan S.A.Baxodirov va oddiy askar I.F.Qilichev
More...
СӘУІРХАН ҚҰЛБАРАҚҰЛЫ АХМЕТОВ Үшқұдық ауданына қарасты Маралсай деген жерде 1958 жылы дүниеге келген. Жүзқұдықтағы ауыл мектебінде білім алып, алғашқы еңбек жолын клуб меңгерушісі болып бастаған. Құрылыс саласының маманы. Кəсібі бөгде болғанмен бала жастан өлеңге, өнерге, əдебиетке аса құштар болып өскен. Тауелібайда ғұмыр кешкен Базар жырау, Лəтіп Мірəшімұлы, Бердалы тоқа, Өмірзақ Қожамұратов т.б. ұлы таланттардың жырларынан сусындап өскен. Өзінің жерлесі, кезінде Ташкентте Төлеген Айбергеновпен бірге оқыған ақын Əбдіғаппар Шөлбаевпен, сондай-ақ үшқұдықтық ақындар Шүкірбай Ақназарұлы, Қайрат Ахметовтермен етене араласып, ауыл-аймақ арасында əдеби-мəдени іс-шаралардың ауқымды өтуіне атсалысып жүрген белсенді жерлесіміз.
Бойында тек ақындық қасиет қана емес, өнерге де бір табан жақын болған. Тауелібайлық айтыскер ақын Ақбай ағамен бірге əн салып, түрлі музыкалық аспаптардың құлағында ойнап, өнер ортасында жүрген. С. Ахметовтің өлеңдері аудандық, республикалық газеттерде, Алматыдан шыққан "Жүзім бағы", "Əділ сөздің алдаспаны ˗ Əйтеке би", "Қызылқұм жырлары " ұжымдық жинақтарына, Ташкентте жарық көрген "Шұғылалы елдің шабыты", "Өзбекстандағы қазақ ақын жырларының антологиясы" атты топтамаларға енген. 2013 жылы Алматыдағы "Сеп" баспасынан "Дүрліккен дүние дүбірі" аталған өлеңдер жинағы жарық көрген. 2024 жылы Науаи қаласындағы "Азиз китобхон" баспаханасынан ақын Сəуірхан Ахметовтің "Дала əуені" атты соңғы жылдары жазылған өлеңдер жинағы жарық көрді. Жырларының əр жолында салмақты ой, асқақ əуен тұнып тұр. Сөзінің жарығы нұр шашып тұратын талантты ақынымыздың жүрегінен туған жырларда Отанға, туған елге, табиғатқа, достыққа жəне адамгершілікке деген сүйіспеншілік сезімі ойлы өрнекпен шалқып төгіледі. Айтар сөзі сүбелі, сезімі шынайы.
ҚАЙРАТ ПЕРДЕБЕКҰЛЫ АХМЕТОВ -1984 жылы 3 ақпанда Науаи облысы, Үшқұдық ауданына қарасты Құлқұдық ауылында дүниеге келген. Алғаш білімін сол ауылдағы 1-мектепте алып, Науаи Мемлекеттік Педагогика Институтының Бастауыш сынып оқытушысы факультетін бітірген. 2004 жылдан бері қаладағы 9-санды мектепті ұстаздық қызметін атқарып келеді. Бірқанша облыстық, республикалық, халықаралық жыр мүшәйраларының жеңімпазы. Айтыскер, сазгер, әнші, ақын, асаба, аудандағы Қазақ мәдени орталығының белсенді өкілі. 2010 жылы Астана қаласында өткен “Туған тілім -тұғырым” атты халықаралық жыр мүшәйрасының лауреаты. 2015 жылы Қазақстан Республикасы Астана қаласында Қазақ хандығының 550 жылдығына орай өткен халықаралық жыр мүшәйрасының жеңімпазы. Шығармалары, өміршең өлеңдері аудандық, облыстық, республикалық, Халықаралық басылым беттерінде үздіксіз жарияланып келеді. Ақындық өнерімен қоса әншілік қабілеті де бар. 2009 жылы Науаи қаласында өткен Облыстық “Шәмші әндері” ән байқауының жеңімпазы, облыстық “Нихол” ән байқауының лауреаты.
Жуырда Үшқұдық қаласындағы №9 мектепте кітапханашы Бақыт Сақыбаева мен ақын ұстаз Қайрат Ахметовтардың ұйымдастыруымен "Қызылқұм жырлары " атты әдеби-сазды кеш өтті. Онда жерлес қаламгерлер Сәуірхан Ахметов, Қайрат Ахметов, Бауыржан Пулатовтардың шығармашылығы кеңінен дәріптеліп, жиналғандар әдеби-сазды кештен әдебиет майданы, ақындық жолы, қаламгер туындылары туралы мол мағлұмат алды.
Шара барысында мектеп оқушылары ақынның өлеңдерін жатқа оқып, шағын концерттік бағдарламасын көрермендер назарына ұсынды. Қос ақынның шәкірттері, жас ақын Есен Батырхан пен ақын Қайрат Ахметов асыл сөздің төресі Айтыс жасады. Шара соңында қос ақынға мектеп әкімшілігі атынан шапан жабылып, алғыс хат пен гүл шоқтары табыс етілді.
Меҳнат – инсонни улуғлайди, дейди доно халқимиз. Аслида ҳам шундай! Меҳнат қилган инсон бор-ки, ҳар ерда ризқини топиб, ҳурматга сазовор бўлаверади. Бу галги қаҳрамонимиз “олтинтопар”лар фаолият олиб борадиган 3-сонли гидрометаллургия заводи BIOX цехи оператори Азизжон Раззоқов.
У 1983 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида оддий ишчи оиласида туғилиб вояга етган. Барча қишлоқларда бўлгани каби бу оилада ҳам ҳар бир бола меҳнат муҳитида улғайган. Ота-она эса 7 нафар фарзандни: "Ҳунарли бўлсанг, кам бўлмайсан" деган ҳаёт сабоғи билан катта қилган.
Азизжон 2000-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги автомобил йўллари техникумида ўқиди. Эгаллаган соҳасида ишлаб ҳам бир-нечта ҳунар ўрганди. “Бир йигитга қирқ ҳунар оз” деганларидек, устозлардан сабоқ олган қаҳрамонимиз яхшигина уста бўлиб етишди.
Акаларига ҳавас қилиб, Учқудуққа келди. 2009 йилда 3-сонли гидрометаллургия заводига ишлаш учун ҳужжат топширди. BIOX цехида иш бошлади. Бу ерда фидойилик ва меҳнатсеварлик талаб этиладиган касб эгалари билан бир сафда бўлиш унинг ҳаётига мазмун киритди.
Илм, меҳнат ва интилиш – муваффақият калити, у бир йил ичида оддий ишчидан аппаратчига айланди. Цех фаолиятининг аналоги нафақат республикамизнинг балки дунё саноат корхоналарида ҳам камдан-кам учрашини эътиборга оладиган бўлсак, вазифалар кўлами нечоғли кенг ва мураккаблигини англаш мумкин.
Табиатан янгиликка интилувчан ва тиришқоқ Азизжон янги технологияларни ўзлаштиришда пешқадамлардан бўлди. Қаҳрамонимиз ва унинг ҳамкасблари меҳнати ортидан 10 литр ҳажмли идишда олиб келинган бактериялар бугун 983 метр кублик, 60 та реакторда парвариш қилинаётганлиги эътирофга сазовор албатта!
Бу жараёнда Азизжон каби ўз ишининг фидоийлари бош қаҳрамон ҳисобланади. Шундан-ми, ҳамкасблари ҳазиллашиб унга "бактерияларнинг отаси" деб ном беришган.
Дарвоқе, ушлаб бўлмайдиган кўзга кўринмас бактериялар билан ишлаш осон иш эмас. Бу масъулият ва доимий эътибор талаб этади. Ҳар тўрт соатда уларнинг кўрсаткичлари ўлчанади, яшаш шароити назорат қилинади. Азиз ака каби ходимлар катта ҳажмдаги бочкасимон идишлар устида узоқ вақт меҳнат қилишади. Усти қора мойга буланса-да, қилаётган ишидан мумнун. Чунки, улар дунё кон саноатида камдан-кам учрайдиган мураккаб технологияни пухта ўзлаштирган ўзимизнинг қоракўзларимиз, ахир!
Азизжон Раззоқов ишда қандай сабрли ва масъулиятли бўлса, оиласида ҳам шундай меҳрибон. Ҳозирда аёли Эътибор Шодиева билан Озодбек ва Одилбек исмли фарзандларни тарбияламоқда. Катта ўғли ота касбига қизиқиб, Навоий давлат кончилик технологиялари университетида таҳсил олмоқда.
Ҳикоямиз сўнгида Азизжон Розиқович қилаётган ҳалол меҳнати билан жамият тараққиётига улуш қўшаётганлигини таъкидлаган ҳолда у ҳаётда ўз ўрнига эга меҳнатдан қувонч ва бахт топган инсоннинг ҳақиқий қиёфаси, деган хулосага келдик!.
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил!
Бу ҳикояни менга 38-40 ёшлардаги бир аёл сўзлаб берган эди. Унинг ҳикоясини эшитганимдан сўнг анча вақт ўзимга кела олмаганман. Аёл эса шу афсус-надомат билан яшашга маҳкум эди...
— Бундан ўн икки йил аввал катта хатога йўл қўйганман. Натижада, ўйламай қилган ишимнинг жабрини тортяпман. Ўша воқеанинг жабрдийдаси Гулсевар қизим яқинда ўн олтига тўлади. Ҳар сафар унинг кўзларига қараганимда, юрагим симиллайди. Қизимнинг бўйи етиб қолди, аммо келгусида ҳаёти қандай кечишини билмайман.
Ўша пайтларда қайнонам билан бирга яшардим. Ёш ва қизиққон бўлганман. Мулоҳазали эмасдим. Қайнонам рўзғор ишларини ўргатмоқчи бўлиб насиҳат қилса, “Қилдан қийиқ қидириб, жанжал чиқармоқчи”, деб ўйлабман. Бугун ёшим қирқдан ўтгач, турмушнинг паст-баландини тушунганимда ўйласам, қайнонам ўз ишига пухта, пазанда аёл бўлган экан. Шунинг учун ҳам унга пала-партиш, шошқалоқлик билан қилинган ишлар ёқмасди. Овқатни ҳам танлаб ерди.
Уйимдагилар мени мактабни тамомлашим билан, турмушга узатиб юборишганди. Қайнонам камчиликларимни айтса, осмонга сапчиб кетаверган бўлсам керакки, уйимизда тез-тез жанжал чиқиб турарди.
— Нега ҳамма ишимдан айб топаверасиз, бошқа келинларга ўхшаб хизматингизни қиляпман-ку, яна нима истайсиз, — дердим асабийлашиб.
— Рўзғор ишига янаям пишиқроқ бўлинг-да, бу аҳволда ҳадемай уйингизни бўлаклаб қўйсам, маҳаллага масхара бўласиз-ку, — деб мени гап билан “узиб” оларди қайнонам.
“Қайнона-келин нега бир-бирига душмандек қилиб яратилган экан”, деб ўйлардим. Уйимдагиларни қойил қолдириш учун қанчалик уринмай, ишларим чаппасига кетарди. Асабийлашганимдан овқатни гоҳида шўр қилиб қўйсам, баъзан хамирга туз солишни унутардим.
Уйда мен тенги, бўй етган қайнисинглим ҳам бор эди. Аммо супир-сидир, кир-чирга сира ҳам қарашмасди. Кир ювиб, нон ёпаётганимда уйда телевизор кўриб ўтирарди. Бундан икки ҳисса асабийлашардим. Шундай кезларда ўзимни келин бўлиб тушган уйимнинг хизматкоридек ҳис қилардим.
Шу тариқа катта қизим, Гулсевар туғилди. У икки ёшдан ошмай туриб, укаси Азиз ҳам дунёга келди. Икки боланинг инжиқликлари, рўзғордаги юмушлар мени шу қадар чарчатарди-ки, баъзан уйдан қочиб кетгим келарди. Қайнонам билан қайнсинглим эса ўша-ўша, менга совуқ муомалада эдилар.
Бугун ўйлаб кўрсам, ўша пайтларда қайнонамнинг насиҳатларини тўғри қабул қилмабман. “Нега жанжал учун баҳона қидираверади”, деб ўйлабман-у, бу уйдагиларга меҳр қўймабман. Ҳозирги ақлим ўша пайтларда бўлганда эди, қайнонамнинг ҳар бир сўзини тарозига солиб кўрардим. Насиҳатларига амал қилардим...
Қайнисинглимни узатганимиздан кейин, уйдаги юмушлар яна ҳам кўпайди. Қайнисинглим жуда бўлмаганда сигир-бузоқларни, томорқа ишларини эплаб турган экан. Буни тўй ўтгандан кейин тушундим. Мен бўлсам ош-овқатга қарашмаяпти, деб қайнисинглимга аччиқ-чучук гаплар айтиб, бир неча марта зарда қилиб улгургандим. Шу сабаб у билан орамиз анча совуқлашиб қолганди. Қайнонам мени хушламай қолганига ҳам балки, ёлғизгина қизига яхши муомала қилмаганим сабаб бўлгандир...
Бир куни эрталабдан нон ёпиб, кир ювдим. Ҳовлидаги супир-сидирларни саранжомладим. Тушга яқинлашганда жуда чарчаб, ҳолдан тойдим.
Шу пайт қайнисинглим кириб келди. Қайнонам қизини кўриб, севиниб кетди. Менинг эса елкамга яна битта тоғ қулагандек бўлди. Ахир меҳмонга бирорта таом пишириш керак эди-да. Қайнисинглим билан хушламайгина кўришдим. Дастурхон ёзиб, чой қўйдим.
— Нафиса, ўтиринг ўзингиз ҳам чой ичиб олинг, бугун анчагина чарчадингиз, — деди қайнонам. — Кейин Зулфия билан бирорта овқатга уринасизлар...
— Сизлар ичаверинглар, мен овқатнинг ҳаракатини қилай, — дедим, қовоғимни осилтириб.
— Қўйинг, овора бўлманг келинойи, келинг биз билан ўтиринг, — деб ёнидан жой кўрсатди қайнисинглим. Мен ҳеч нарса демай, ошхонага бурилдим. Шу пайтда она-бола кўзимга балодай кўринишаётганди.
Ошхонага кириб, қозонни газга қўйишим билан ортимда ўғлим Фарҳод кириб келди.
— Ойи, сув ичаман, — деди у қўлчаларини менга чўзиб.
— Бор-е, ўйнаб тур, — деб ўғлимни нари сурдим.
У хархашасини қўймай этагимга ёпишди. Бу вақтда Гулсевар қизим, бувиси билан аммасининг ёнида эди.— Гулсевар! Укангга қара! — дедим дераза оша, ташқарига юзланиб.
— Бор, Зулфия Фарҳодни олиб тургин, келинойинг бугун жуда чарчади, — деди қайнонам қайнисинглимга.
— Ҳозир шу овқат шарт эмасди, ойи, ўзи кейинги пайтларда ҳеч нарса егим келмай юрибман, — деб норози тўнғиллади Зулфия.
Шу гап юрагимни тилиб ўтди.
— Гулсевар!!! — деб бақирдим. Қизим чўчиб мен томонга юзланди-ю, аммо дарров ёнимга чопиб келмади. “Аммангга ўхшамай ўлгур”, деб ўйларканман, асабийлашганимдан қўлларим титраб кетди.
— Нега чақирганда келмайсан, ҳайвон!! — дея бақирдим-у, мен тарафга юзланган қизимга олдимда турган санчқини отиб юбордим...
Гулсевар чинқириб йиғлаб қолди. Ҳушимни йиғиб ташқарига отилдим. Чиққанимда боламнинг кўзидан қон оқаётганди. Зулфия “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилди. Қайнонам калишини ҳам киймай, машинаси бор қўшнининг уйига югурди. Қизим касалхонага етиб боргунча оғриқдан ҳушини йўқотди.
Врачлар югуриб-елиб қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Аммо Гулсеварнинг кўзига зарб билан теккан санчқи кўз гавҳарига шикаст етказиб бўлган экан...
Ўз қўлим билан боламни битта кўзидан жудо қилгандим... Дадаси иккимиз қанчалик куюнмайлик энди қизимнинг кўзини жойига қайтара олмасдик. Қизимни операция қилиб, шиша қорачиқ қўйиб беришди.
Мана ўн икки йилдирки, “ўша куни нега қайнонам билан қайнисинглимга аччиқ қилдим, нега аламимни боламдан олмоқчи бўлдим”, деб ўзимни тинимсиз койиб яшаяпман. Аммо фойдаси йўқ...
Қизимнинг бўйи етгани сайин, кўзларига тик қарай олмаяпман. Турмушга узатадиган вақтимиз ҳам яқинлашяпти. Қизим рўзғор ишига пишиқ-пухта бўлиб ўсди. Аммо кўзи нуқсонли бўлиб қолди... Шу ўкинч юрагимни кемиради. Эҳтимол Гулсеварнинг ўзи ҳам ич-ичидан сиқилса керак, лекин билдирмасликка ҳаракат қилади.
Аёл ҳикоясини айтиб бўлиб, буни одамларга етказинг опа, ҳеч ким боласига зулм қилмасин, деди.
Афсуски, бошқаларга аччиқ қилиб боласидан аламини олаётганлар бор орамизда. Шундай оналарга эслатма бўлсин учун бу ҳикояни тўлиғича эътиборингизга ҳавола қиляпман. Болаларга, норасидаларга қилинган бундай зулм унинг болалигида қолиб кетмайди. Юрагида руҳий жароҳат бўлиб, у билан бирга ўсаверади.
Бировдан аччиқланиб, болангизга заҳрингизни сочманг. Акс ҳолда шу аёлдек бир умр, азобда яшашингизга тўғри келади...
Ҳамрохон МУСУРМОНОВА, журналист.
Дунё саноатида сульфидли маъдандан олтин ишлаб чиқариш – ўта мураккаб жараёнлардан бири саналади. Бу жараённинг асосий муаммоси шундаки, олтин табиий ҳолатда сульфид минералларининг қатламлари остида яширин ҳолда бўлиб, уни ажратиб олиш катта меҳнат ва технологик инновацияларни талаб қилади.
Бироқ, инсон ақли ва сабр-матонати ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишга қодир. Ҳар бир мураккаб жараённинг ортида катта ютуқлар яширин ва ана шу қийинликларнинг мағзини чақиш, инсоннинг ўзига ва меҳнатининг қудратига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Бугунги кунда сульфидли рудани қайта ишлашнинг самарали усулларидан бири бу биооксидлаш жараёнидир.
2008 йилда Жанубий Африка Республикасидан 10 литрлик идишда олиб келинган тирик микроорганизм учқудуқлик мутахассисларнинг меҳнати, интилиш ва изланишлари натижасида улкан миқёсдаги биопроцесснинг асосига айланди. Бу биологик микрожонзотлар сульфид қатламини парчалаш ва олтинни ажратиш жараёнида муҳим рол ўйнайди.
Агарда ўша 10 литрлик идишдаги бактериялар ўз вақтида кичик ҳажм ҳисобланган бўлса ҳозирда уларнинг авлодлари 60 та улкан реакторларга ҳам сиғмай тошади, баъзида.
3-сонли гидрометаллургия заводи BIOX цехининг ҳар бир реактори 983 куб метр ҳажмга эга. Бу рақамлар биооксидлаш цехининг ҳайбати ва залворидан далолат бериб турибди.
Ана шу кичкинагина микрожонзотлардан бошланган улкан жараён ҳозирда жаҳон саноатида илғор технологиялар сирасига кириб, қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг экологик хавфсиз ва самарали усулларидан бирига айланди. Бу эса изланиш, илмий тадқиқотлар ва фидоийлик демакдир!.
Ҳақиқатда, тинимсиз меҳнат орқали кичик бир нуқта улкан космосга айланиши мумкин. Бугунги BIOX цехи мана шу эволюциянинг ёрқин тимсоли ҳисобланади. Чунки шу митти бактериялар бўтана таркибидаги олтинни ўраб турган сульфидли минералларни парчалайди ва олтинни “озодлик”ка олиб чиқади. Айтиш жоизки, бу жараённи бирор бир мукаммал технология бактериялар каби аниқликда бажара олмайди.
ВIОХ цехи таркибида икки муҳим биооксидлаш участкаси ва қарама-қарши ювиш участкаси фаолият юритмоқда. Бу цех уч навбатда ишга туширилган бўлиб, дастлаб 24 та реактор билан иш бошлаган. Иккинчи навбатида 48 та реактор, учинчи навбати фойдаланишга топширилиши билан 12 та қўшимча реактор фаолияти йўлга қўйилган.
Цехнинг биринчи ва иккинчи навбати 8 та модулдан иборат бўлиб, ҳар бир модулда 6 та реактор бор. Жараённинг узлуксизлиги учун бактерияларга зарур бўлган озуқа моддалар аммоний сульфат ва аммофос каби кимёвий эритмалар махсус кублар орқали берилади. Иккита куб икки модулга хизмат қилади. Бактериялар томонидан оксидланган руда "биокек" деб аталади ва у ювиш ҳамда қуюлтириш участкаларига йўналтирилади.
У ерда темир, мишьяк ва сульфат кислотаси қолдиқларидан тозалаш жараёни амалга оширилади. Бу "тескари ювиш" деб номланади. Чунки пульпа пастдан юқорига ҳаракатланса, сув унга қарама-қарши юқоридан пастга йўналтирилади. Бу орқали муҳит рН кўрсаткичи 1 дан 8,5 гача оширилиб, оптимал ишқорий муҳит яратилади.
Биооксидлаш цехида технологик кўрсатгичларни яхшилаш ва намуналар таҳлилини аниқ ва тўғри ўтказишни назорат қилиш мақсадида ҳар бир реактор устига намуна олгичлар ўрнатилган. Бактериялар учун энг қулай ҳарорат 40-44°C бўлиб, улар фаол ишлагани сари муҳит қизиб кетади. Реакторларда ички муҳитни барқарор ушлаб туриш учун гидроциклонли схема ишлаб чиқилган. Ҳар бир реакторга 4 тадан музлатгич ўрнатилган. Шунингдек, ҳар 4 соатда 8-9 та асосий кўрсаткич мунтазам ўлчаниб, жараён назорат қилиб борилади. Бу шундай нозик жараёнки, бактериялар тирик организмлар бўлгани учун уларга зарур шароитларни яратиб бериш мураккаб саноат мажмуасиининг асосий вазифаларидан бири.
Олтинни сульфидли қопламалардан халос бўлиши бу табиат ва фан уйғунлигидаги улкан синов. Буни аъло даражада уддалаётган цехга Бобур Эшпўлатов раҳбарлик қилади. 140 нафар ишчи-мутахассис фаолият олиб бораётган катта жамоада иш самарадорлигини ошириш янгиликларни жорий этиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.Жумладан, лабораторияда намуналарни фильтрловчи янги схема ва қурилмалар ишга туширилган. Реакторларни таъмирлаш ишларини тезлаштириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиб, режали таъмирлаш ишлари 100-115% бажарилмоқда. Биореакторларда узоқ йиллар давомида ечимини кутган технологик кўпикни бартараф этиш усули ишлаб чиқилган. Завод раҳбарияти ва цех муҳандис-ходимлари биореакторлар ичидаги маҳсулотни аэролифтлар ёрдамида тепага кўтариб, технологик кўпик устидан ёғдириш усулини жорий қилишди. Эндиликда технологик кўпик пастга тўкилиши натижасида биореакторлар конструкциясининг кимёвий емирилишининг олди олинди.
Биооксидлаш цехида механиклар жамоаси WARMAN 10/8 ва WARMAN 12/10 насосларини модернизация қилиш орқали карама-қарши ювиш участкасида сув узатиш ҳажмини соатига 600-650 м³дан 850-900 м³га оширишга эришдилар. Қарама-қарши ювиш ва нейтраллаш участкасида оксидланган бўтана сифатини яхшилаш учун сув миқдори 7% оширилди. Бу эса қолдиқ темир миқдорини 0,3 гр/л гача камайтиришга ва сифатли маҳсулот олишга ёрдам беради. УПФ бўлимида эса насос ўрнига аэролифтли схема ишлаб чиқилган бўлиб, бу валюта сарфини иқтисод қилиш имконини берди.
Технологик жараёнларни автоматлаштириш гуруҳи ва электр таъминоти жамоаси томонидан цехда электр узилишларига қарши чоралар кўрилди. Узилишларда қурилмаларни тез ва аниқ ишга тушириш схемаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, цехдаги барча ёритиш воситалари энергия тежамкор лампаларга алмаштирилиб, электр сарфи 70-80%га қисқартирилди. Шу тариқа заводнинг технологик жараёнларини самарали автоматлаштириш ва харажатларни камайтиришга эришилди.
Бу каби ютуқларда цехда меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходимнинг ҳиссаси беқиёс. Жумладан, Рахим Содиқов бошчилигидаги биооксидлаш участкаси жамоасининг Жасур Туробов, Озод Муҳаммадиев, Шерали Истамов, Феруз Бахромов, аппаратчилар Асрор Рахмонов, Элёр Қодиров, Азиз Раззоқов, Хазрат Ёдгоров сингари ўз касбига садоқат билан ёндошиб ишлаётганларнинг меҳнати ҳар қанча таҳсинга сазовор.
Қарама-қарши ювиш участкасида Раҳим Мейлиев раҳбарлигидаги Алимардон Хушиев, Нодир Тожимуратов, Сирож Холматов, Мансур Исматов ва Илёс Собировлар ишлаб чиқариш жараёнини юксалтиришга ҳисса қўшиб келмоқдалар. Энергетиклар участкасида Қаҳрамон Тилавов, Алишер Ражабов, механик хизмат кўрсатиш бўлимидаги тажрибали мутахассислар Фарход Мамаюсупов, Ҳусен Ахмедов, Отамурод Сатторовлар малака ва салоҳиятини ишга солиб, ускуналарнинг узлуксиз ишлашини таъминламоқда.
Шунингдек, назорат-ўлчов асбоблар бўлими раҳбари Сухроб Йўлдошев ҳам билимли ва масъулият мутахассислардан.
Цехда бактериялар биринчи марта олиб келинган кундан бошлаб то ҳозирга қадар ишлаб келаётган мутахассислар Раҳимжон Содиқов, Шерали Истамов, шунингдек, Озод Хамроев, Бекдулло Ҳакимов, Абдувоҳид Эшмуродовларнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.
Асосийси, номлари тилган олинган ва олинмаган цех жамоасини барча ишчи-мутахассисларнинг машаққатли меҳнати ва саъй-ҳаракатлари билан ишлаб чиқариш жараёни самарали давом эттирилмоқда.