LOTIN-КИРИЛЛ

Лейшманиоз касаллигидан сақланинг

Ўзингизни асранг!

Лейшманиоз касаллигидан сақланинг.

       Лейшманиозлар – одам ва хайвонлар орасида учрайдиган касаллик бўлиб, асосан ички аъзоларни ёки  тери ва шиллиқ  пардани зарарлайди.Касаллик одамга лейшманиоз билан зарарланган москитнинг  чақиши оқибатида юқади.

  Лейшманиоз касаллиги ўтган асрнинг 1960 йилларгача кенг тарқалиб, 1965 йилда батамом тугатилган эди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган статистик маълумотларга кўра, 350 миллион аҳоли яшовчи 88та давлатларда лейшманиоз касаллиги учрайди. Ҳар йили 12 миллионгача одам лейшманиоз касаллигидан азият чекади. Ҳозирги кунда Афғонистон Республикасидан қўшни Тожикистон Республикаси орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келиб, маҳаллий ўчоқлар пайдо бўлган.
Лейшманиялар асосан касалланган беморларнинг ички органлари жигар, талоқ, лимфа тугунларида, суяк кумигидаги хужайраларни зарарлаб, оддий бўлиниш йўли билан ривожланади ва кўпаяди.
Касаллик манбаи: касалланган итлар, чиябўри, тулки ва юмронқозиқлар ва кемирувчилар бўлиб, касалликни ўтказувчи қон сўрувчи ҳашоратлар туркумига кирувчи искабтопарлар ҳисобланади. Улар касалланган кемирувчилар қонини сўриб, одамларни чаққан вақтда, лейшманиялар соғлом одамга юқади.
Висцериал лейшманиоз касаллиги билан кўпроқ болалар касалланади. Касалликнинг яширин даври бир неча ҳафтадан бир неча ойгача бўлади.
Касаллик белгилари: тана ҳароратининг 39-40 даражагача кўтарилиши, иштаҳанинг кескин пасайиши, ҳолсизлик, тери ранги оқариши, қориннинг таранглашиб, шишиб кетиши, жигар ва талок катталашиши ҳисобига аниқ намоён бўлади.
Касалликни ўз вақтида аниқлаб даволатмаса, худди зотилжам, диспепсия, йирингли инфекциялар асорати билан оғриётгандай кузатилиб, висцериал лейшманиоз оғир ҳолатларда ўлим билан тугаши мумкин.
Яширин даври 3 хафтадан 3 йилгача.Кўпинча бир неча ой давом этади. Аста секин бошланганлиги сабас биринчи белгилари  сезмай қолиш хам   мумкин.Тери ранги оқариб тошма тошиши мумкин. Бемор холати кескин ёмонлашади  ориқлайди ва камқонлик кучаяди.  Жигар ва талоқнинг катталашиши  кузатилади.Беморнинг 10 фоизи  жигар циррози ва порталли гипертензия  вужудга келади. Сўнги босқичда буйрак бези зарарлангани учун  шишлар  пайдо бўлади.

Тери лейшманиози касаллиги асосан искабтопарлар кемирувчиларни чақиб кейин одамларни чақиши натижасида юқади касаллик, тери дўмбоқча яра ҳосил бўлиши билан бошланади. Тери лейшманиози-тери полиморф касаллигининг яширин даври бир хафтадан бир неча ойгача бўлиши мумкин.Касаллик турли кўринишда бўлади.Ўзбекистонда зооноз тери лейшманиози учраб туради. Ҳашорот чаққан жойда дўмбоқ 5 смгача етади.Касаллик бошланганидан  4-5 ойдан сўнг “мухрланган” из қолади.Кўпинча юз-қўл ва оёқ баъзан баданда бўлади.  Беморни фақатгина дерматолог шифокорлар тавсия этган махсус дори препаратлари билан даволангандан сўнггина тузалиш бошланади.
Тери лейшманиози ёш танламайди катталар ва болаларда бир хилда чивинлардан ҳимояланмай ухлаган пайтларида асосан кечқурун искаптопарлар чақиши натижасида юқади.
Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган маъқул.
Бунинг учун одамлар томонидан боқилаётган итларни ўз вақтида ветеринар назоратига рўйхатга қўйиш, итларида касаллик аломатларига гумон қилинганда дарҳол шаҳар ветеринария хизматига мурожаат қилиш, керакли маслаҳатларга амал қилиш, болаларни итлар билан ўйнашига рухсат бермаслик, искабтопар учрайдиган жойларда пашшахона ва турли хил реппилентлардан фойдаланиш, хонадонларда кемирувчилар кўпайишига йўл қўймаслик, хонадонларда қорамол гўнгларини йиғмаслик ва кўп қаватли уйлар атрофида чиқиндиларни фақат махсус чиқиндихоналарга тўкиш лозим.Шунингдек зарарсизлантириш ишларини олиб бориш(москитларга қарши)ертўла ва сабзавотлар сақланадиган омборхоналарни ьолхона ва паррандалар сақлайдиган бинолар озодалигини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.

                                                                    

 

      Учқудуқ туман Санитария-эпидемиолгик осойишталик ва жамоат  саломатлиги бўлими

Олий маълумотли энтомолог Г.А.Назарова

 

 

       

         

O'qilgan: 58 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: