LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистонда оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

«Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари томонидан ишлаб чиқилган Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳасида ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Жумладан, Жиноят кодексининг 244-моддасида:

  • ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка;
  • оммавий тартибсизликка;
  • фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ушбу жиноят учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасини:

  • фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилганлик учун БҲМ 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи биринчи қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
O'qilgan: 597 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: