Қадимий қадриятларимиз, хусусан мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, курашнинг тобора оммалашиб бораётганлиги нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилишга, мавжуд инфратузилма ва моддий-техник базани модернизация қилишга, спорт инвентарлари ва кийимлари таъминотини яхшилашга, бу борада ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарор қабул қилинган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Кураш федерасиясининг 2021-йилги мусобақаларни ўтказиш тақвим режасига асосан 2007-2010-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 6-центабр «Халқаро кураш куни» муносабати билан Учқудуқ туман прокурор кубоги мусобақаси 5 хил вазн тоифасида ташкил этилди. Учқудуқ туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг умумий шуғулланувчи ўқувчи-спортчилари ўртасида ўтказилган мусобақада қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритди.
30 кг вазн тоифасида
1-ўрин:Ҳасанов Абубакир.
2-ўрин: Бахриддинов Камол.
3-ўрин:Омонлиқов Рамазон.
36 кг вазн тоифасида
1-ўрин:Рахматов Асрор.
2-ўрин: Абдулҳакимов Жавохир.
3-ўрин:Исматуллаев Сардор.
42 кг вазн тоифасида
1-ўрин:Арзиқулов Маъмур.
2-ўрин: Тоиров Бехруз.
3-ўрин:Бахриддинов Шохжахон.
46 кг вазн тоифасида
1-ўрин:Тўраев Бакир.
2-ўрин: Исмоилов Озодбек.
3-ўрин:Рустамов Сардор.
+46 кг вазн тоифасида
1-ўрин:Рахматов Асадбек.
2-ўрин: Рахматуллаев Мирзабек.
3-ўрин:Файзуллаев Фаррухлар мусобақани мутлоқ чемпионлигини қўлга киритди.
Қизғин баҳсларларга бой тарзда ўтган беллашувларда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи А.Райхановлар иштирок этдилар ва кураш спортидан келажакда Учқудуқлик чемпионлар етишиб чиқишига умид билдириб ўтдилар . Ғолиб бўлган курашчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар билан тақдирландилар.