LOTIN-КИРИЛЛ

КОРХОНАМ-ФАХРИМ!

   Ҳар эрталаб ёки оқшомда севган ишимга қараб отланар эканман, кундан-кунга чирой очаётган шаҳримиз кўчалари, замонавий тусда қад ростлаётган ҳашаматли биноларнинг барпо этилаётганлигини кўриб ич-ичимдан севинаман. Кўнглим ғурур ва ифтихорга тўлади. Юртимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган ишлаб чиқариш корхоналари тинчлик - осудаликда фаолият олиб бораётганлигига яна бир бор шукр қиламан. 

Бугунги кунда қайси соҳада бўлмасин, ишлаб чиқаришнинг қайси тармоғи бўлмасин унда биз идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларининг ҳам ўз ўрни бор. Биз меҳнат қилаётган бўлинманинг асосий вазифаси қўриқланадиган объектларда қабул қилинган Низом асосида хавфсизликни таъминлаш ва корхона ташкилотларнинг товар-моддий бойликларини қўриқлашдан иборат. Шундан бўлса керак корхонамизни Шимолий кон бошқармасининг “виждони”, деб биламан.  

Жорий йилда 59 йиллигини нишонлаётган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ҳаракатлари дадил, нигоҳлари ўткир, ўзига ишонган ходимларни жамлаган, десам муболаға бўлмайди. Ўзининг ақлу-заковати ва меҳру-муҳаббати билан корхонанинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимларимиз борки, уларнинг меҳнати ҳам қадрли. 

Бошқа корхоналарда бўлганидек бизда ҳам Ватан тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб, касбига садоқат билан меҳнат қилаётган ходимлар талайгина. Бахтиёр Жумаев, Ҳамид Астанақулов, Аброр Дўстов, Рисбек Адилханов, Толмас Ахмедов, Ўктам Ҳомидов, Бердиёр Жамолқулов каби фаол назоратчи ва қоровуллар шулар жумласидандир. 

Замонлар оша яшаб келаётган бир ҳақиқат бор. Жамиятнинг маданий даражаси иқтисодий ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабатда акс этади. Бинобарин, аёллар ўзларининг меҳнатсеварлиги, ишига, касбига садоқати, меҳр-муҳаббати билан жамиятда поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб туради. 

“Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси Проза Майдабекова, назоратчилар Нигора Акрамова, Дилфуза Қодирова, Хонзода Рустамова, Гулҳаё Эргашева, Марина Королькова, Малика Бекназарова каби йигитлар билан бир сафда туриб меҳнат қилаётган аёлларга корхонамизда ўзгача ҳурмат ва эътибор мужассам.

Кўча-кўйда ҳарбий либосдаги йигитларга ҳавас ва ҳурмат билан қарар эдим. Бугун эса ўзим ҳам идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўғлонлари билан бир сафда туриб, ёнма-ён меҳнат қилмоқдаман. Эгнимдаги ИҲҚО либоси билан ғурурланаман. Йигитлар билан елкама-елка туриб ишда фаолият олиб бориш ҳақиқий матонатлигини ич-ичимдан ҳис қилиб фахрга тўламан. 

Жонкуяр раҳбарларимизнинг маҳорат ва кўникмалари, талабчанлиги жамоамизнинг ютуқларини таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Ринат Исанов бошчилигида, Т. Суюнов, У Латипов, Б.Рахматов, Ғ.Тулеков, А.Фармонов, Ш.Шукуров, С.Ҳайитов каби йўлбошчиларимизнинг меҳнати корхонанинг самарали ва бир маромда фаолият юритишида муҳим аҳамиятга эга албатта. 

Фурсатдан фойдаланиб ИҲҚОнинг барча ишчи ходимларини 27 январь - отряд ташкил этилган кун муносабати билан самимий муборакбод этаман. 

Барча ходимларга мустаҳкам соғлик, оилаларида тинчлик, машаққатли фаолиятларида омад тилаган ҳолда: “Қалбингиз – иймонни, кўнглингиз - хотиржамликни, танингиз - саломатликни, юзингиз – табассумни”, ҳеч қачон тарк этмасин, деб қоламан!. 

Жамила Кенжаева, 

ИҲҚО 1-даражали назоратчи. 

O'qilgan: 326 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: