LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ  туманида 2023 йилда чорвачилик, ўрмон хўжалиги бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида умумий МАЪЛУМОТ

Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 92 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 52 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.

Чорва мол бош сонлари: 2023  йил  якуни билан  барча тоифа хўжаликларда йирик шоҳли қорамоллар жами  5980  бошни,  қўй  ва  эчкилар    142976  бошни,  отлар жами 4510 бошни,  паррандалар  эса жами 18142 бошни ташкил этиб, йил давомида туманда чорвачиликнинг ўсиш суръати 105,0 % ни ташкил этди.

Чорвачилик маҳсулотлари: 2023 йилда барча тоифа хўжаликларда
6 349 тонна (тирик вазнда) гўшт,  соғиб олинган сут 4 988 тонна,  олинган тухум 726 минг дона,  қирқиб олинган жун 347,3 тонна ва олинган қоракўл терилар эса 31 498 донани ташкил этиб, чорвачилик маҳсулотларининг ўсиш суръати 105,2 % ни ташкил этди.

Туманда 2023 йилда умумий қиймати 27 200 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича  29 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан қиймати 1 500 млн сўмлик қорамолчилик бўйича 1 та лойиҳа, қиймати 9 100 млн сўмлик йилқичилик бўйича 10 та лойиҳа, қиймати 13 300 млн сўмлик қўйчилик бўйича 15 та лойиҳа, қиймати 1 300 млн сўмлик паррандачилик бўйича 1 та лойиҳа ва қиймати 2000 млн сўмлик балиқчилик бўйича 2 та лойиҳалар шакллантирилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг барчаси ишга туширилиб 65 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда барча тоифа хўжаликларда 2023-2024 йиллар қишлов мавсумида 5 980 бош қорамол, 142 976 бош қўй ва эчкилар, 4 510 бош отлар,  3420 бош туялар мавжуд.

Туманда бугунги кун ҳолатига 92 та фермер хўжаликларига қарашли 76 та чўпон уйларидан 72 таси ёки 95 %, 97 та ярим ёпиқ қўралардан 93 таси ёки 95,8 % тўлиқ таъмирланган.

 Тумандаги барча тоифа хўжаликларда 2022-2023 йиллар қишлов мавсумига тайёргарлик ёки ем хашак базасини мустаҳкамлаш қишлов мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 51 минг тонна дағал хашак жамғариш режалаштирилиб, шундан шахсий ёрдамчи деҳқон хўжаоикларида 34 минг тонна, фермер хўжаликларида эса 17 минг тонна дағал хашак жамғариш режаси белгиланиб, бугунги кун ҳолатига аҳолида 33,6 минг тонна хашак жамғарилиб режага нисбатан
98 %, фермер хўжаликларида 16,4 минг тонна жамғарилиб режага нисбатан 97 % га бажарилган.

Учқудуқ туманида  қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланганлиги сабабли чорвачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлар танлаб олиниб, 2023 йилда 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан 20 та тик қудуқ қазиш ишлари олиб бориш режалаштирилган бўлсада ҳозирда 15 та  тик қудуқлар қазилиб фойдаланишга берилган.

 (Яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш):

“Яйловларни ишга солиш орқали” туман ҳудудидаги яйловларда кўп йиллардан буён фойдаланилмай келаётган 80 дан ортиқ тик ва шахтали қудуқларни қайта тиклаш имконияти мавжудлиги аниқланди. Яйлов ва сув таъминоти оғир бўлган майдонлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун туманда  250,0 минг гектар ерларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда туман ўрмон хўжалиги бўлими томонидан ижара шартномалари асосида ва “Учқудуқ Чорва Кластер” МЧЖ томонидан иккиламчи ижара шартномалари асосида жами 221,2 минг гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Тумандаги яйлов ерларида ёшлар бандлигини таъминлаш дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастурга мувофиқ Алтинтау, Боздун, Мингбулоқ, Кокпатас, Узунқудуқ ОФЙ ҳудудларидан жами 23 800 гектар яйлов ерларни аукцион савдоларига чиқариш орқали, 4 та тик қудуқлари қазиш, 4,5 минг бош чорва чорва молларини ташкил этиб, 33 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Бугунги кунда 4 нафар чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланишга берилган яйлов ерларда жойлашган тик қудуқлар “Учқудуқ чорва кластер” МЧЖ томонидан ажратиб берилди ва бундан ташқари Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига Учқудуқ туманидан доимий фойдаланишга берилган яйлов ерлардан  15 970 гектар яйлов ер майдонлари ҳам “Учқудуқ чорва кластер” МЧЖ томонидан 33 нафар ёшларга ажратиб берилди.

Ўрмон хўжалиги бўйича:

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманида  2022-2026 йилларда 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш режалаштирилган.

Туман Давлат ўрмон хўжалиги бўлими томонидан жорий йилда 71,6 тонна саксовул уруғлари йиғиб олинган бўлиб, 2023 йил баҳор мавсумида 5 500 гектар майдонга уруғ сепиш ишлари олиб борилган. Жорий йил куз мавсумида эса 14 500 гектар майдонга уруғ сепиш ишлари олиб борилмоқда, бугунги кунда эса 13 100 гектар майдонга 52,4 тонна саксовул уруғлари экилган ва ҳозирда экиш ишлари давом этмоқда.

Д.Астанов  Туман ҳокими ўринбосари  

O'qilgan: 345 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 29 Jan 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: