LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

11 Aug 2021

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатидан сўнг, берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир режалар белгилаб олинган.
     Хўш, ушбу белгиланган вазифа ва режалар қай тарзда амалга оширилмоқда. Мақоламиз шу ҳақда.  Аввало, иккинчи чорак якунлари бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, чорак якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 115,0 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 103,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 101,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 104,7 фоизга, хизматлар ҳажми 110,0 фоизга ўсишга эришилди.
   Энг асосийси аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,1 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4,7 млн. сўм, чакана савдо айланмаси 4,9 млн. сўм, хизматлар ҳажми аҳоли жон бошига 2,9 млн. сўмдан тўғри келмоқда.
     Охирги тўрт йилда кичик бизнесга бўлган эътибор, айниқса олис чўл ҳудудларида тадбиркорликни кенг ривожлантириш мақсадида қабул қилинган ПҚ-3301 сонли қарор ижроси юзасидан ҳамда юртимизда табдиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида туманда табиркорлик субъектларининг сони 2017 йилга нисбатан беш баробарга ошиб, бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1265 тани ташкил этмоқда.
    Улар ҳисобидан 2657 та янги иш ўринлари ташкил этилиши, туман маҳаллий бюджетига қарийиб 16,7 млрд сўмга яқин қўшимча тушумлар тушишига сабаб бўлди.
Иқтисодиётнинг қон томирига айланган кредитларни ўзлаштириш борасида ҳам туманда қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида тумандаги 2 та тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 17,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга кўп демакдир. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 157 нафар ёш тадбиркорга 4,9 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши ҳудудда янги тадбиркорлик субъектлари сонининг ошишига олиб келди. Туман марказидаги А.Темур кўчасида аҳолига туну-кун хизмат кўрсатадиган, барча хизмат турларини ўзида мужассам этган “Хизматлар кўчаси” ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 40,0 млрд. сўм бўлиб, бу ерда 14 та янги хизмат тури ташкил этилади.
     Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурлари белгилаб олинган. Умумий қиймати 393,1 млрд. сўмлик, шундан ўз маблағи 319,8 млрд. сўм бўлган 142 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 1 219 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу мақсадли дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги, йўналишларида 45,7 млрд. сўмлик 45 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, бунинг натижасида 419 та янги иш ўринлари яратилди.
     Жумладан, саноат йўналишида 227 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 132 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 60 та янги иш ўрни яратилди.
Саноат йўналишида “Жума бобо 2020” МЧЖ томонидан ўз маблағи ҳисобидан 4 500,0 млн. сўмлик маблағ сарфланиб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. 20 та янги иш ўрни яратилди.  Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида “Учқудуқ Қимиз” МЧЖ томонидан жами 2 870,0 млн. сўм, шу жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий минтақавий филиалининг   157,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредити ҳамда ўзининг 500,0 млн. сўм маблағи сарф қилиниб, аҳолига сифатли транспорт ва юк ташиш хизматлари ташкил этилди.        Қишлоқ хўжалиги йўналишида “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан гидропоника усулида замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси учун жами 6 442,0 млн. сўм маблағ шу жумладан, ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали томонидан ажратилган 400,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги хорижий кредит ҳамда ўз маблағи ҳисобидан 2 642,0 млн. сўм маблағ сарф қилиниб, лойиҳа ишга туширилганлиги натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан, тумандаги “Боздун” ОФЙ да саноат зонаси ҳудудидан 10,0 гектар ер майдонда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этиш белгиланган.  “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш мақсадида, умумий қиймати 33 600,0 млн. сўмлик 28 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, ушбу инвестиция лойиҳаларига ер майдонлари ажратиб берилди. Қурилиш ишлари олиб борилаётир.
Туманда локализация дастури амалга оширилиши ҳамда иқтисодиётдаги туб ўзгаришлар натижасида, ўтган 2020 йилда 3,6 млн. долларлик маҳсулот импорти амалга оширилган бўлса, жорий йилда 1,4 млн. долларлик импорт амалга оширилди.
      Мазкур дастур доирасида “Учқудуқ промзона” МЧЖ томонидан тоғ-кон саноатида ишлатиладиган махсус юк техникалари учун оғир юк кўтариш автомашиналарининг радиаторларини йиғиш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган якка тадбиркор Рима Абдикаримова томонидан туя жунидан кигиз ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шунингдек, жорий йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан 4,4 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинган. Бу борада ишларни давом эттириб, йил якунига қадар “Навоий қуарт” МЧЖ негизида қўшимча 5,0 млн. доллар қийматига эга кварц қумини кайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Туманимиз асосан чорвачилик ва тоғ-кон саноатига ихтисослашган бўлиб, шу йўналишда янги лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Мисол учун “Темурбек Файз” МЧЖ томонидан 100,0 минг. доллар эвазига Россия Федератив Республикасидан 120 бош наслли моллар келтириб парваришланмоқда. Худди шунингдек, “Барака Сервис Учқудуқ” ф/х томонидан умумий қиймати 1,5 млрд. сўм эвазига бўрдоқчилик комплекси ташкил этилиб, бугунги кунда 40 дан ортиқ йирик шохли мол ва йилқилар бўрдоқига боқилмоқда.
      Бугунги кунда туманда 1608 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан 442 га яқин хотин-қизларни ташкил этади. Ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.  Жумладан, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йил охиригача “Жума Бобо 2020” МЧЖ томонидан 1,7 млрд. сўм эвазига трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 250 ўринли тикувчилик комплексини фойдаланишга топширш юзасидан ишлар олиб борилаётир.
       Ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тизимида ҳам талайгина ишлар амалга оширилмоқда.
Даставвал 1105 нафар оила “Темир дафтар”га, 612 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” га, 188 нафар аёл “Аёллар дафтари” га киритилиб, улар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.
1105 та эҳтиёжманд оилалардан 1171 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзосини бандлигини таъминлаш бўйича “Темир дафтар”га киритилиб, 2020 йил якуни билан 1 097 та оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
       Бугунги кунда “Темир дафтар”да 8 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила мавжуд. Улар билан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
   Туманда 5 минг 911 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 612 нафари ёшлар дафтарига киритилган. Хатлов натижасида уларнинг 514 нафари ишсиз эканлиги аниқланди. Ушбу ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг 81 нафарига 1917 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, Бир ёшга бир тадбиркор “1+1” лойиҳаси доирасида 86 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Касб-ҳунарга ўргатиш марказлари орқали 82 нафар ёшлар касбга йўналтирилди.

      Шунингдек, туманда мавжуд корхона ва ташкилотлардаги бўш вакант жойларига ишга жойлаштириш орқали 175 нафар ёшларнинг бандлиги, 76 нафар ёшларга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 118,6 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилган.
Пировардида, 567 нафар 92,6 фоиз ёшлар Халқ депутатлари туман кенгашининг қарорларига асосан дафтардан чиқарилди.
Туманда “Аёллар дафтари” борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ҳудудда истиқомат қилаётган 37 минг 689 нафар аҳолининг 53,8 фоизини, яъни 20 минг 278 нафарини аёллар ташкил килиб, 30 ёш ва ундан юқори бўлган аёллар 48,1 фоизни, яъни 9 минг 733 нафарни ташкил этади.
Хатлов якунига кўра 188 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг барчасига турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Уларнинг 138 нафарининг бандлиги таъминланди, 2 нафари қайта касбга ўқитилди, 35 нафарига 734,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди ҳамда 59 нафарига эса турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб туманимизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
     Ўтган 2017 йилда жами 7 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи 65,1 % ни ташкил этган. Бугунги кунда туманимизда 3-7 ёшли болалар 3721 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3669 нафари ёки бўлмаса 98,6 фоизи 32 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Жорий йил охиригача яна 4 та оилавий уй-боғчаларни фойдаланишга топшириш ҳисобидан қамров 100 фоизга етказилади.
    Бундан ташқари, ҳудудда 11 та соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, овул ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўриклар ташкил қилиниб, аҳолини вакциназация қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

11 Aug 2021

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тарбия муассасаларидаги болалар муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш вазифаси юклатилмоқда. Бу ҳақда “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

   Бунда:

   2021 йил 1 ноябрдан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади;

   Жамғарма маблағлари ҳомийлик, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдо корхоналари соф тушумининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма (йиллик 85 млрд сўм) ҳисобидан шакллантирилади.

    Шунингдек, етим болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини қамраб олувчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" юритилмоқда

11 Aug 2021

      Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь—июнь ойларида 19 406 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган.

      Жами никоҳдан ажралишларнинг яшаш даврийлиги:

  • 1 йилгача яшаб ажрашиш — 5,4 фоиз;
  • 1—4 йил яшаб ажрашиш — 33,8 фоиз;
  • 5—9 йил яшаб ажрашиш — 27,2 фоиз;
  • 10 йил ва ундан ортиқ яшаб ажрашиш — 33,6 фоиз.
11 Aug 2021
 

    1916 йил (бундан 105 йил олдин) – ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ғулом Аҳмедов таваллуд топди.

   Унинг илмий асарлари жиноят ҳуқуқини такомиллаштириш, хусусан, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши кураш муаммоларига бағишланган. У ҳуқуқшуносликка доир луғатлар тузган, ўзбек тилидаги юридик атамаларнинг шаклланишига ҳисса қўшган.

    1938 йил (бундан 83 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Исмоилова таваллуд топди. У – Зайнаб Савриеванинг қизи. “Холисхон” (Ҳамза) спектаклидаги Зуҳра унинг саҳнада яратган илк образидир. У ўз ижоди давомида лирик, драматик характердаги турли образларни яратди, фильмларда бир неча қаҳрамонларга овоз берди. Дилбар Исмоилова 1998 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

    1956 йил (бундан 65 йил олдин) – Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони очилди.

   1981 йил (бундан 40 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг қарори билан атроф-муҳитни ва кишилар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида бутифос ўткир заҳарли моддасини дефолиант сифатида қўллаш ман этилди. Лекин амалда бу қарор бажарилмади. Ғўзани бутифос билан дефоляция қилиш олдингидек ҳаттоки аҳоли яшайдиган қишлоқлар яқинида ҳам амалга оширилаверди.

   2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

    2017 йил (бундан 4 йил олдин) – ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари соҳиби, атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси “Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

    2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 
11 Aug 2021

   Туманимиздаги "Учқудуқ қимиз" МЧЖ ўз автотранспорт паркини Хитойда ишлаб чиқарилган катта ҳажмли замонавий "ZHONG TONG" автобуслари билан янгиламоқда.
   Ушбу МЧЖ узоқ йиллардан бери вилоят ичи шаҳарлараро ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчиларга сифатли транспорт хизмати кўрсатиш билан бир қаторда замон билан ҳамнафас бўлиб мунтазам равишда автотранспорт паркини янгилаб келмоқда.
  МЧЖ ўзининг саъй ҳаракатлари билан Президентимиз раҳбарлигида 2020 йил 30 ноябрда ўтказилган видеоселектр йиғилишида юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича дадил қадамларни амалга ошириб, узоқ Учкудуқ туманинини вилоят маркази, вилоят марказини Республиканинг бошқа катта шаҳарлари билан йўловчи транспорт воситаси билан боғлаш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу МЧЖ тасарруфида бўлган Учқудуқ марказида жойлашган "Ерлер ота" автостанцияси орқали вилоятнинг Зарафшон, Навоий шаҳарлари, Хатирчи тумани, Бухоро вилояти ва мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрига мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
   МЧЖ қатновлар сонини ошириш ва унинг мунтазамлилигини таъминлаш мақсадида ҳозирда эксплуатацияга шай бўлиб турган ушбу автобуслар сафига қўшимча автобусларни сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаб, яқин бир ой ичида яна тўртта худди шундай транспорт воситаларини халқ хизматига тақдим этади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

10 Aug 2021

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    Йиғилишда йилнинг 1-ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

   Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

   Президент соҳа мутасаддиларига истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

    Хусусан, 2-ярим йилликда 32 миллиард куб метр табиий газ ресурслари балансини таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун ҳар бир кон кесимида аниқ чора-тадбирларни белгилаб, истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш, хорижий ва қўшма корхоналар салоҳиятидан ҳам унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

    Геологик-техник тадбирларни бажаришга тажрибали пудратчиларни, ишлатилмасдан турган конларга танлов асосида инвесторларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    2-ярим йилликда 457 минг тонна, йил якуни билан 850 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаб, аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

    Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари ва янги газ-кимё лойиҳалари ишга туширилиши инобатга олиниб, келгуси 5 йилда табиий газга бўлган талаб ортиши ҳисоб-китоб қилинган. Давлат раҳбари бу йиллар учун зарур табиий газ ресурсларини шакллантириш мақсадида ҳозирдан аниқ режаларни ишлаб чиқиш, энергетика соҳасини рақамлаштириш кераклигини таъкидлади.

    Бунинг учун соҳада геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

 
10 Aug 2021

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    Йиғилишда йилнинг 1-ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

   Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

   Президент соҳа мутасаддиларига истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

    Хусусан, 2-ярим йилликда 32 миллиард куб метр табиий газ ресурслари балансини таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун ҳар бир кон кесимида аниқ чора-тадбирларни белгилаб, истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш, хорижий ва қўшма корхоналар салоҳиятидан ҳам унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

    Геологик-техник тадбирларни бажаришга тажрибали пудратчиларни, ишлатилмасдан турган конларга танлов асосида инвесторларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    2-ярим йилликда 457 минг тонна, йил якуни билан 850 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни таъминлаб, аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

    Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари ва янги газ-кимё лойиҳалари ишга туширилиши инобатга олиниб, келгуси 5 йилда табиий газга бўлган талаб ортиши ҳисоб-китоб қилинган. Давлат раҳбари бу йиллар учун зарур табиий газ ресурсларини шакллантириш мақсадида ҳозирдан аниқ режаларни ишлаб чиқиш, энергетика соҳасини рақамлаштириш кераклигини таъкидлади.

    Бунинг учун соҳада геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

 
10 Aug 2021

     2022 йилдан эътиборан 6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган мактаб битирувчиларига ОТМларга имтиҳонларсиз киришга тавсиянома берилиши мумкин. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    «Энди унинг механизмини ишлаб чиқиш керак. Ҳозир вазифа қўйилган. Барибир, кўпчилик кириш имтиҳонларидан норози… Имтиҳонни иккига бўлса бўлади, унинг мазмуни ва бошқариш бор. Имтиҳонни бошқариш жараёнларида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Катта аудиторияларда ўтказилиши, видеокузатув ва бошқалар. Лекин энди одамлар имтиҳоннинг мазмунини тушунишни бошлашди. Олдин адолатсизлик бўлса, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермас эди», — деди у.

 

    Вазир сўзи давомида ҳозирда 10 мингта мактабда 6,5 миллион ўқувчи таълим олаётганини таъкидлаб, тавсиянома кимларга берилиши мумкинлигига тўхталди.

    «Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак? Келинглар, мактаб битирувчиларининг қанчадир фоизини, масалан, 6-синфдан буёғига яхши ўқиган, хулқи яхши бўлган болаларга (тавсиянома — таҳр.) берайлик деган вазифа қўйилди», — деди у.

    У шунингдек, танганинг иккинчи томони борлигига ҳам эътибор қаратди.

    «Бу вазифанинг иккинчи томони — эртага (тавсия олган битирувчилар ҳажми — таҳр.) жуда катта фоиз бўлиб кетадиган бўлса, мактабда қандай қилиб потенциал коррупциянинг олдини оламиз, деган масала бор. Эртага баҳоларнинг бирдан ошиб кетишининг олдини қандай оламиз? Шунинг учун бу жараёнларнинг ҳаммасини ишлаб чиқамиз. Мана, ҳозир электрон кундалик қилишимизнинг сабаби ҳам электрон архив турсин, деяпмиз. Охирида мана бу болани аълочи қилиб чиқаришимиз керак, деб баҳоларни тузатиб чиқа олмаслиги учун архив бизда турсин, деяпмиз», — деди Шерзод Шерматов.

    Унинг сўзларига кўра, бу жараён вақт талаб қилади. «Бунинг ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганиб чиқишимиз керак. Кейинги йилдан бир қисми ишга тушади. Буни ўрганишлар якунида эълон қиламиз», — деди халқ таълими вазири.

    2021 йилнинг февралида абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида олган балларига мактабнинг сўнгги 6 йилида олган баҳоларининг ўрта арифметик кўрсаткичини қўшиш таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Унда, шунингдек, ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг сўнгги 6 йилда барча фанлардан олган йиллик баҳоларини киритиб бориш учун электрон платформа яратилиши қайд этилган эди.

    Бу қарор мактабдаги таълим сифатини ошириш ўрнига, «сотиб олинган» баҳолар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин, дея ёзган эди нашр колумнисти Комил Жалилов таҳлилий мақолада. Кейинчалик бунга ДТМ ҳам ўз жавобини билдириб ўтди.

10 Aug 2021

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишни таклиф этувчи қонун лойиҳасини муҳокамага эълон қилди. Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, тузатишлар энг яхши хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

    Унга кўра:

  •     муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);
  • транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;
  • фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 миллион 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 миллион 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда — 4 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган);
  •   бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 миллион 200 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 миллион 400 минг сўмдан 4 миллион 900 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўмдан 2 миллион 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
  •    йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун 4 миллион 900 минг сўмдан 24 миллион 500 минг сўмгача, эндиликда 1 миллион 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 миллион 200 минг сўмдан 36 миллион 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 миллион 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
  • паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);
  • Ўзбекистон фуқароси паспорт олмагани ёки унинг шикастланиши, йўқолгани, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмагани, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолгани учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;
  • Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2 миллион 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:

  •    ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

    Ҳужжатда қайд этилишчича, бугунги кунда деярли барча замонавий транспорт қурилмалари техник алоқалар қурилмалари билан жиҳозланган бўлиб, улар қўллардан фойдаланмаган ҳолда телефонда мулоқот қилиш имконини беради. Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШ, Россия, Қозоғистон, Польша ва бошқа мамлакатларда bluetooth орқали, телефон орқали мулоқот қилишга рухсат берилган.

  • автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;
  • ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ИД-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспорт, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

   Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

  • ҳаракат тезлигини ўлчашда тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.
09 Aug 2021

  Олимпиада аксарият атлетлар учун – Кевин Дюрант, Наоми Осака каби юқори маош ишлаб топадиган спортчилардан ташқари – бу элита даражасидаги молиявий рақобат курашларидир.

    Спорт анжомлари учун харажатлар, мураббийлар учун маошлар, машғулотларга сарфланадиган маблағлар ва тиббий харажатлар – буларнинг бари катта сумма талаб этадиган юқори харажатлардир. Спорт – жуда қиммат соҳа, айниқса, профессионал спорт. Олимпиадада совриндор бўлиш учун эса, албатта, ҳаваскор даражадаги тайёргарлик камлик қилади. Ўз навбатида, мамлакатлар учун атлетларини шоҳсупадан жой олиши катта ифтихор, ғурур ҳамдир. Ғолиблар эса турли давлатларда ҳар хил эътироф этилади: кимдир катта миқдорда пул берса, кимдир бепул тиббий суғурта, яна кимдир бир умрлик ойлик нафақа тайин қилади, дея ёзади Форбес.

Масалан, АҚШ Токио Олимпиадасида совриндор бўлган ҳар бир атлетни – олтин 37,500 доллар, кумуш учун 22,500 доллар ва бронза учун 15,000 доллар ҳамда бепул тиббий суғурта каби бир қатор имтиёзлар билан рағбатлантиради. Бу кўрсаткич Рио Олимпиадаси билан анча фарқланган: олтин учун 25,000 доллар, кумуш учун 15,000 доллар, бронза учун 10,000 доллар.

    Мезбон мамлакат Япония ҳам Олимпиада ғолибларига деярли худди шундай мукофот пуллари топширади: олтин учун тахминан 45,000 доллар, кумуш учун 18,000 доллар ва бронза учун 9000 доллар – бейсболдан ташқари, чунки Япония Олимпия қўмитаси мамлакат бейсбол терма жамоаси агар Олимпиадада ғалаба қозонса, ҳар бир спортчига қўшимча 45,000 доллар миқдорида мукофот пули берилишини ваъда қилган. (Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 15:00дан бейсбол бўйича Япония термаси финал баҳсида АҚШ терма жамоасига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳисоб японлар фойдасига: 1 0).

    Ҳамма давлатлар ҳам Олимпиадада зафар қучган спортчиларни рағбатлантирмайди. Масалан, Буюк Британия, Янги Зеландия, Норвегия ва Швеция каби давлатлар медаллар учун мукофот пуллари беришмайди. Аммо кўплаб мамлакатлар ўз қаҳрамонларини яхши миқдордаги мукофот пуллари билан сийлайдилар. Австралия, Бразилия, Канада, Финляндия, Португалия, Сербия ва Швейцария каби давлатларда медаллар учун топшириладиган мукофот пуллари 15,000 - 70,000 доллар оралиғида саналади. Бироқ шундай мамлакатлар ҳам борки, улар Олимпиадада совриндор бўлган атлетлар учун жуда катта миқдордаги мукофот пуллари таклиф этишади.

    Қуйида, Олимпиада совриндорлари учун 6 хонали (АҚШ доллари) рақамларда мукофот пули тақдим этувчи мамлакатлар:

Сингапур

    Олтин медаль учун мукофот: 1 миллион Сингапур доллари (738,000 доллар)

  Жануби-шарқий осиёликлар якка тартибдаги олтин медаль соҳибига 1 миллион Сингапур доллари, кумуш медаль эгалари учун 500 минг, бронза медаллари учун эса 250 минг Сингапур доллари миқдорида мукофот пули ажратади. Умумжамоа ҳисобида иштирок этадиган спортчилар учун каттароқ суммада мукофот пули тақсимланади. Дарвоқе, бугун Токио Олимпиадасида иштирок этган охирги сингапурлик атлет ҳам Олимпия медалларидан бенасиб қолди. Ёдингизда бўлса, Рио Олимпиадасида афсонавий сузувчи Майкл Фелпсни ўзининг энг севимли услуби баттерфляй йўналишида доғда қолдирган Жозеф Скулинг Сингапурга Олимпиадалар тарихидаги илк олтинни тақдим этган эди.

Хитой Тайпейи (Тайвань)

   Олтин медаль учун мукофот: 20 миллион Янги Тайвань доллари (716,000 доллар)

   Токиодаги оғир атлетика беллашувларида тайпейлик атлет Куо Син-Чжунь -59 килограммгача бўлган аёллар баҳсида Олимпиада рекордини ўрнатиб, олтин медалга эга чиқди. Хитой Тайпейи бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, ҳаттоки 7 8 ўринларни қўлга киритган спортчилар учун ҳам 900,000 Янги Тайван доллари (32,000 доллар) миқдорида мукофот пули ажратади.

Индонезия

   Олтин медаль учун мукофот: 5 миллиард Индонезия рупияси (346,000 доллар)

Индонезиялик спортчилар учун ҳам мукофот пули яхшигина. Ўз навбатида, Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган бадминтончилар Тонтови Аҳмад ҳамда Лилияна Натсирлар 5 миллиард Индонезия рупияси миқдоридаги мукофот пули билан рағбатлантирилган эди. Индонезия ҳукумати эса Токио Олимпиадаси ғолибларига бунданда зиёдроқ мукофот пули берилишини ваъда қилган эди. Токиодаги беллашувларда бу сафар ҳам бадминтончилар мамлакат учун жамоавий баҳсларда олтин медаль олиб келди. Грейсия Полий ва Априяни Рахаю хитойлик рақибаларини мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритишди. Ўз навбатида, Индонезияда Олимпиада ғолибларига 1400 доллар миқдоридаги бир умрлик ойлик нафақа ҳам тўлаб борилади.

Бангладеш

   Олтин медаль учун мукофот: 300,000 доллар

Миллий олимпия қўмитаси расмийсига кўра, ҳали ҳеч бир спортчиси Олимпиада ғолиблигини қўлга киритмаган Бангладеш олтин медаль учун 300 минг доллар, кумуш учун 150 минг доллар ва бронза учун тахминан 100 минг доллар миқдорида мукофот пули берилиши ваъда қилинган.

Қозоғистон

   Олтин медаль учун мукофот: 250,000 доллар

Қозоғистон ҳукумати олтин медаль соҳибларига 250 минг доллар, кумуш медаль эгаларига 150 минг доллар ва бронза медаль соҳибларига 75 минг доллар миқдорида мукофот берилишини эълон қилган эди. Бугунгача қозоғистонлик атлетлар 7 та бронза медаль олишга улгуришди.

Малайзия

   Олтин медаль учун мукофот: 1 миллион Малайзия ринггити (237,000 доллар)

Индонезия сингари, Малайзия ҳукумати ҳам медаль соҳибларига бир марталик тўлов ва ойлик нафақа беради: олтинга тахминан 237 минг доллар, кумушга 71 минг доллар ва бронзага 24,000 доллар, ойига тахминан 1200, 700 ёки 470 доллар миқдорида нафақа тўлаб борилади. Ҳукуматнинг 2016 йилги қарорида белгиланишича, мамлакат паралимпия спортчилари ҳам худди шундай миқдорда мукофотланадилар.

Италия

   Олтин медаль учун мукофот: 180,000 евро (214,000 доллар)

Италия олтин медаль соҳибларига 180 минг евро - бу 2016 йилги Олимпиада мукофот пулидан 20 фоиз кўп - кумуш учун 90 минг евро, бронза учун эса 60 минг евро мукофот пули тўлайди. Ҳозирча европаликлар 10 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 18 та бронза медаллари билан Токио Олимпиадаси рейтингида 8- поғонада боришмоқда.

Филиппин

   Олтин медаль учун мукофот: 10 миллион Филиппин песоси (200,000 доллар)

Оғир атлетикачи Ҳидилин Диас мамлакатига Олимпиадалар тарихидаги биринчи олтин медални тақдим этиш билан биргаликда Олимпия рекордини ҳам ўрнатди. Диас, шунингдек, 200 минг доллар миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқади ва Филиппин Олимпия комиссиясининг қўшимча 5 миллион песо (100 минг доллар)ига ҳам. Президент Родриго Дутерте Ҳидилин Диас туғилиб ўсган Замбоанга шаҳри ва атлетнинг у ерда машғулот ўташи учун ёрдам берган компанияларга умумий ҳисобда 48,5 миллион Филиппин песоини (970 минг доллар) ажратди. Шунингдек, Диасга уй, мамлакат бўйлаб бепул транспорт ва иккита авиакомпанияда чексиз рейслар ваъда қилинди.

Ўзбекистон

   Олтин медаль учун мукофот: 200,000 доллар

Президент қарори билан Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари олтин медаль учун – 200,000 доллар, кумуш медаль учун – 100,000 доллар, бронза медаль учун – 50,000 доллар миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Венгрия

   Олтин медаль учун мукофот: 50 миллион венгер форинти (166 минг доллар)

Венгрия Олимпиада олтин медаль соҳиблари учун тахминан 166 минг доллар (солиқлар билан бирга), кумуш медаль эгалари учун 118 минг доллар ва бронза медаль совриндорлари учун 94 минг доллар ваъда қилмоқда, шунингдек, тўртинчи-саккизинчи ўрин соҳиблари ҳам пул мукофотига эга бўладилар. Бугунгача венгерлар ҳисобида 6 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медаллари мавжуд. Умумжамоа ҳисобида эса 12- ўринда боришмоқда.

Косово

   Олтин медаль учун мукофот: 100,000 евро (119,000 доллар)

Косово ҳукумати Олимпиада чемпионларига 100 минг евро, кумуш медали соҳибларига, 60 минг евро ҳамда бронза медали эгаларига 40 минг евро миқдорида пул мукофоти тўлайди. Совриндор спортчилар мураббийлари эса ўзи тайёрлаган атлетлар мукофот пулларининг ярми миқдорида, мос равишда: 50, 30, 20 минг евро оладилар. Шунингдек, Косово Олимпия қўмитаси ҳам Олимпия совриндорлари учун ўз мукофотини тақдим этишни режалаштирмоқда, аммо ҳали аниқ суммаси маълум эмас.

Эстония

   Олтин медаль учун мукофот: йилига 4600 евро (5500 доллар)

Эстония Олимпиада совриндорлари учун бир марталик мукофот пули тақдим этмайди, аммо олтин медални қўлга киритган эстониялик спортчи ҳар йили давлатдан 4600 евро (5500 доллар) миқдорида нафақа олиб боради. Бу дегани, масалан, 29 ёшли Олимпия чемпиони 78 ёшга киргунича, 300 минг доллар миқдорида нафақа олган бўлади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: