Туманимиздаги "Учқудуқ қимиз" МЧЖ ўз автотранспорт паркини Хитойда ишлаб чиқарилган катта ҳажмли замонавий "ZHONG TONG" автобуслари билан янгиламоқда.
Ушбу МЧЖ узоқ йиллардан бери вилоят ичи шаҳарлараро ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчиларга сифатли транспорт хизмати кўрсатиш билан бир қаторда замон билан ҳамнафас бўлиб мунтазам равишда автотранспорт паркини янгилаб келмоқда.
МЧЖ ўзининг саъй ҳаракатлари билан Президентимиз раҳбарлигида 2020 йил 30 ноябрда ўтказилган видеоселектр йиғилишида юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича дадил қадамларни амалга ошириб, узоқ Учкудуқ туманинини вилоят маркази, вилоят марказини Республиканинг бошқа катта шаҳарлари билан йўловчи транспорт воситаси билан боғлаш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу МЧЖ тасарруфида бўлган Учқудуқ марказида жойлашган "Ерлер ота" автостанцияси орқали вилоятнинг Зарафшон, Навоий шаҳарлари, Хатирчи тумани, Бухоро вилояти ва мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрига мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
МЧЖ қатновлар сонини ошириш ва унинг мунтазамлилигини таъминлаш мақсадида ҳозирда эксплуатацияга шай бўлиб турган ушбу автобуслар сафига қўшимча автобусларни сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаб, яқин бир ой ичида яна тўртта худди шундай транспорт воситаларини халқ хизматига тақдим этади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.