Hokimiyat matbuot xizmati
ЖССТ «омикрон» коронавирус штамми тезроқ тарқалади, аммо «дельта» вариантига қараганда камроқ хавфли деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, «омикрон» COVID-19га қарши ишлаб чиқилган вакциналарнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Шу билан бирга, ташкилот ушбу хулоса чекланган ва дастлабки маълумотларга асосланганлигини таъкидлади.
Oхирги маълумотларга кўра, «омикрон» 63 та мамлакатда аниқланган. Ушбу мутация биринчи марта ноябрь ойида ЖАРда топилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг мақсади — давлат органлари фаолиятида давлат фуқаролик хизматининг давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. Лойиҳада давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, лойиҳада биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–735, 07.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.
Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.
1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 29 йил тўлди.
Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.
Мадҳия – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотади. Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, орзу-ўйи, маслак-мақсади мужассам.
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграганда, «Серқуёш» сўзи жаранглаши билан бутун вужудимизда ажиб энтикиш, дилимизда чексиз ифтихор туйғусини ҳис этамиз. Чунки унда юртимиз таровати, буюк келажак барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган халқимизнинг орзу-интилишлари, Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тобора юксалиб бораётган обрў-эътибори, ҳеч кимдан кам бўлмай, келажакка қатъий ишонч билан интилаётган ёшларимизнинг азму шижоати акс этган
10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда таълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчилари, корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Муратов иштирок этиб, 1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокими С.Хамроевнинг табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, байрам тадбирида Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» мавзусида ўтказилган танловнинг «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган мактаб» номинациясида ғолибликни қўлга киритган 20 – умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган оила» номинациясида ғолибликни қўлга киритган 20 – умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Юнус РИЗАЕВлар оиласи ҳамда «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган гуруҳ» номинациясида ғолибликни қўлга киритган 20 – умумий ўрта таълим мактаби 5-Б синф ўқувчилари туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва китоблар тўплами билан тақдирланди.
Тадбирда “Қизилқум” маданият уйи ҳамда 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаларининг чиқишлари катта қизиқиш билан томоша қилинди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроевнинг “Учқудуқ” маданият уйида «Конституция – бахтим қомусим!» мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда сўзлаган нутқи
Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошлар!
Қадрли тадбир иштирокчилари!
Дунё харитасида Ўзбекистон деган мустақил, суверен давлатнинг пайдо бўлганини мангу кафолатловчи муҳим тарихий хужжат-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!.
Ижодкорлар таъбири билан айтганда, бахтимиз - Қомуси, саодат ва иқболимиз калити, дунёда инсон сифатида яшашимиз, тенглар ичида тенглигимиздан нишон берувчи АДОЛАТ КИТОБИнинг қутлуғ санаси бутун мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу шукуҳли кунларда Сизларга ўзимнинг самимий ҳурмат ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан мамнунман.
Барчамиз учун муқаддас саналган Конституциямиз шу юрт, шу замонда яшовчи ҳар бир инсонга ўзгача фахр- ифтихор, юксак ғурур ва шукроналик бахш этиши билан бирга Ўзбекистон Республикасида яшаётган дини, тили, ирқидан қатъий назар ҳуқуқларимиз кафолатидир.
Халқимизнинг асрий орзулари, эзгу мақсадларни акс эттирувчи, миллатимиз ақл- заковатининг маҳсули бўлган Асосий Қонунимизнинг қабул қилиниши- жонажон Ўзбекистонимиз келажагини, тараққиёт йўлидан дадиллик билан одимлаётган мамлакатимиз ҳаёт тарзи ва мазмунини, бир сўз билан айтганда, юртимиз қиёфасини белгилаб берди! Шу боисдан ҳам Бош Қонунимиз вақт ўтгани сайин янада юксак қадр топиб, турмушимизга чуқур сингиб бормоқда.
Айниқса, кейинги йилларда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан одамларни рози қилиш, давлат ҳокимияти ва идораларининг халққа хизмат қилиши, барчага бирдек муносиб турмуш шароитларини яратиш каби тамойилларнинг ҳаётимизга шиддат билан татбиқ этилаётгани Конституциямизда кафолатланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг Янги Ўзбекистон шароитида чинакам олий қадриятга айлангани тантанасидир.
Шу билан бирга бугун улкан шукроналик ва миннатдорлик билан алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда дунёдаги жуда кўп давлатлар бошидан кечираётган глобал пандемия шароитида Ўзбекистонда Конституциямизда кафолатланган инсон ҳаёти давлат химоясида экани, фуқаролар бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги сингари олижаноб ғоялар янада ёрқин намоён бўлди.
Шу маънода бизнинг Конституциямиз ўзининг чинакам инсонпарварлик руҳи билан суғорилганини бугун бутун оламга намойиш этмоқда десак, асло муболаға бўлмайди!
Азиз юртдошлар!
Бугун қизилқум – гавҳари, қизилқум – жавоҳири, дея аталмиш – қадимий ва ҳамиша навқирон гўшаси бўлган Учқудуқда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ижобий ўзгариш ва янгиланишлар, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари бош Қомусимиз белгилаб берган имкониятлар асосида амалга оширилмоқда.
Бу эса Контитуциямизда белгиланган ҳуқуқ нормаларини ҳаётга татбиқ этишда очиқлик, ошкоралик, эркинлик тамойилларига амал қилиш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилишида муҳим аҳамият касб этаётганининг амалий тасдиғидир.
“Инсон қадри” тамойили асосида давлат органларининг халқимиз юкини ўз елкасида кўтаришдек катта масъулият Конституциямизнинг:“Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” ва Ўзбекистон Республикасида конституцион ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Меҳнаткаш, матонатли, ўз юртини севган ва унинг равнақи учун фидойилик кўрсатаётган барча учқудуқликларга, давлат органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва барчафуқароларимиз-га ўзимнинг самимий раҳматимни изҳор этар экан-ман, жамиятимизда Қонун устуворлигини таъминлашини, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини нафақат вазифам, балки муқаддас бурчим эканини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ишончим комилки, дунёда ягона, бетакрор Ўзбекистонимизни, озод ва обод Ватанимизни энг ривожланган демократик давлатлар қаторига олиб чиқишдек олижаноб мақсадлар йўлида азалдан орияти баланд, лафзи ҳалол ва заҳматкаш Учқудуқ аҳли муҳтарам Президентимизга, қўшқанот бўлиб, кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.
Ҳеч шубҳасиз, буюк халқимиз, 40 мингдан ортиқ туманимиз аҳли биланистиқлолимизнинг, истиқболимизнинг бундан ҳам ёрқин манзилларига омон-эсон етиб бораверамиз!
Йиллар, асрлар ўтса-да, Конституциямиз янги-янги авлодларимизга улкан ҳаёт Қомуси, бахт-саодат ва орзу интилишлар гарови, буюк юксалишларнинг пойдевори бўлиб хизмат қилаверади!
Азиз тумандошлар!
Сизларни ушбу қутлуғ байрам билан яна бир бор чин юракдан табриклаб, барчангизга сиҳат- саломатлик, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга қут барака ва узоқ умр тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртбошимиз омон бўлсинлар!
Ер юзида Янги Ўзбекистон номи баралла янграшининг рад этиб бўлмас кафолати, дунёда мавжудлигимизнинг олий эътирофи, йўлларимизни машъала каби ёритиб турувчи йўлчи юлдузимиз - Бош Қомусимизнинг таваллуд куни, навқирон 29 ёши барчамизга муборак бўлсин!
Эътиборлариз учун раҳмат.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай байрам тадбирлардан бири Учқудуқ туманида ташкил этилди. “Учқудуқ” маданият уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассаса мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
«Конституция – бахтим қомусим!» мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Тадбирда таъкидланганидек, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш Конституциямизнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадбирда туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, томонидан Ўзбекистон Республикаси Констититуциясини улуғловчи шеърлар билан бирга Асосий қонунни моддалари ёд айтилди.
Шунингдек, 99818-сонли ҳарбий қисм зобит ва аскарларининг кўргазмали чиқишларини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбирида туман ҳокими С.Хамроев туман аҳлига байрам табриги йўллади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан «КОНСТИТУЦИЯ – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИМИЗ КАФОЛАТИ!» мавзусида танлов эълон қилганди. Танловга 100 га яқин иштирокчи қатнашди.
Ушбу танловда ғолбиликни қўлга киритган 20 –умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Нозима Сайфуллаева, 10 –умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Илҳомиддинов, 20 –умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Маржона Самадовалар Учқудуқ туман ҳокимининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Байрам тадбирида тақдирганлар орасида “Учқудуқ” маданият уйи жамоалари ҳамда рус миллий-маданий марказ Учқудуқ туман бўлими жамоалари ҳам бор.
“Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоларининг дилтортар куй-қўшиқлари байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Ҳукумат қарори билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.
Бунда:
*уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
*туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
*ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
*далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.
Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.
Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:
Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.
Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.
Yangi ko‘rinishdagi banknotlar chiqarilishi pullarda zamonaviy himoya elementlarini qo‘llash va banknotlar tematikasini uyg‘unlashtirish bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. Bu avgust oyida 5 ming va 10 ming so‘mlik banknotlarni yangilash bilan boshlangandi.
O‘zbekistonda yangi ko‘rinishdagi 50 ming va 100 ming so‘mlik banknotlar chiqarilishi kutilmoqda. Bu ma'lumotni Kun.uz'ga Markaziy bank matbuot xizmati tasdiqladi.
Yangi ko‘rinishdagi pullar qachon chiqarilishi ma'lum emas.
“Chiqishga yaqin qolganda xabar beramiz. Batafsil ma'lumotlar e'lon qilinadi”, – dedi MB raisining matbuot kotibi Akmal Nazarov.
26 avgustdan boshlab O‘zbekistonda yangi ko‘rinishdagi 5 000 va 10 000 so‘mliklar muomalaga chiqarila boshlangandi.
O‘shanda yangi ko‘rinishdagi banknotlarni chiqarish pullarda zamonaviy himoya elementlarini qo‘llash bilan bog‘liq ekani aytilgandi.
“ Bugungi kunda “Davlat belgisi” DUKda modernizatsiya ishlari amalga oshirilgani uchun banknotalarimizda zamonaviy himoya elementlarini qo‘llash va har xil formatlarda raqamlash hamda laklash imkoniyati yaratildi. Jahon amaliyotida har bir mamlakatda banknotlarning tasvirlari yagona mavzu atrofida mujassamlashgan bo‘lib, xuddi shu kabi bizning banknotlarimiz dizaynini ham yagona mavzu atrofida birlashtirish maqsad qilingan. Bu mavzu Buyuk ipak yo‘li va mamlakatimizning qadimiy tarixiga qaratilgan. Jumladan, joriy yilning iyun oyidan muomalaga chiqarilgan 2 000 va 20 000 so‘mlik banknotlar va chiqishi rejalashtirilayotgan 5 000 va 10 000 so‘mlik banknotlar mavzusi Buyuk ipak yo‘li mamlakatimiz tarixiga bag‘ishlangan”, – degandi o‘shanda Markaziy bank mas'uli Zafar Asadov.
Bundan ko‘rinadiki, yangilanishi kutilayotgan 50 va 100 ming so‘mlik banknotlarni chiqarishdan maqsad – kupyuralarni yagona mavzu atrofida birlashtirish va zamonaviy himoya elementlarini qo‘llash bo‘lishi mumkin.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистонда ковид сабаб яна локдаун эълон қилиниши ёки йўқлиги ҳақида келиб тушган саволга аниқлик киритди.
Таъкидланишича, эпидемиологик таҳлил натижалари COVID-19 пандимияси даврида 2020–2021 йилларнинг март ойида касаллик кўрсаткичларининг аста-секин ўсиши, июль ойида эса касалликнинг энг юқори чўққига етганини кўрсатган. Март ойидан ушбу касалликнинг кўпайиши асосан COVID-19 инфекциясининг янги штамлари пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Пандемия даврида вирусларнинг мутацияга учраши ва янги штамларнинг пайдо бўлиши пандемиянинг анча давом этишига сабаб бўлиши мумкин.
«Тахминий нуқтаи назардан башорат қилиб кўрсак, агарда 2022 йилнинг баҳорида касаллик кўрсаткичларининг яна ўсиши кузатилмаса, у ҳолда мамлакатимизда локдаун ҳолати эълон қилинмайди. Шундагина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йилнинг охирида ёки 2023 йилнинг бошида COVID-19 пандемияси тугатилди, деб эълон қилиши мумкин. Бу бизнинг умидбахш тахминимиз холос», дейилади хабарда.
Пора олиш ва беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Лойиҳада “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилмоқда.
Муҳим ўзгариш сифатида коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда.
Эндиликда, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ёки фирибгарлик жиноятларини мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш қилмишлари учун 10 йилгача (илгари 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилмоқда.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги ва жазо енгилроғи билан алмаштирилмаслиги ва бошқа қатор долзарб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.