LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

17 Dec 2021

    17 декабрь куни Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

   Олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқаси шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари.  янгради. Тантанали маросимда Тонгги софлик мамлакатининг қадимий тарихи ва ёрқин замонавийлиги ўз аксини топди.

   Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

    Корея Республикаси Президенти олий мартабали меҳмонни қутлар экан, Сеул Тошкент билан ҳамкорликни барча йўналишларда янада ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

- Ҳурматли Шавкат Мирзиёев жанобларини, менинг қадрли биродаримни қутлайман. Сеулга хуш келибсиз. Шу йил январь ойидаги учрашувимизни яхши эслайман. Ўша мулоқотимиз жорий йилнинг биринчи олий даражадаги учрашувим бўлди. Бугун эса Сиз билан йил якунида юзма-юз кўришиб турибмиз. Менинг дипломатик тадбирларим айнан Сиз билан бошланиб, якунига етаётганидан айниқса мамнунман. Корея ва Ўзбекистон алоҳида стратегик шериклик муносабатлари билан боғланган ҳамкорлардир. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қишлоқ хўжалиги ускуналари ва электр техникаси ишлаб чиқариш, энерготехника тармоғи ва энергетика, саноат корхоналарини барпо этиш каби соҳаларда турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сизнинг ташрифингиз доирасида қатор муҳим ҳужжатларга имзо чекилади. Биз Ўзбекистон билан елкама-елка туриб, глобал иқлим ўзгаришларига қарши туришга, “ақлли” шаҳарлар, смарт-фермалар, АКТ ва электрик автомобиллар ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз. Келаётган йилда биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Умид қиламанки, янги йилда биз биргаликда фаровонликнинг янги саҳифасини очамиз.

   Президент Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, очиқлик ва ўзаро ишонч икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганини таъкидлади.

-  Учрашиб турганимиздан жуда мамнунман. Давлат ташрифи билан гўзал Кореяга келишга таклиф қилганингиз ва ҳар доимгидек илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорман. Ҳозир об-ҳаво совуқ, лекин кореялик биродарларимизнинг қалби қайноқ. Биз мамлакатингиз ва корейс халқига алоҳида бир самимият билан қараймиз. Менталитетимиз, анъана ва маъанавий қадриятларимиз ўхшаш. Сизнинг “Янги сиёсат”ингиз юқори технологиялар, рақамлаштириш, инновацион ва “яшил” тараққиёт соҳаларида юртингиз етакчилигини мустаҳкамлаш, истеъдодли корейс халқининг улкан интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди, - деди Ўзбекистон Президенти.  

    Мана 15 йилдирки, мамлакатларимиз стратегик шерикдир. Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг дўстлиги ва сиёсий иродаси эса Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигига янги суръат бағишлашга кучли рағбат бўлди           .Давлат раҳбарлари тўртинчи бор учрашмоқда. 2017 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлди. 2019 йил апрель ойида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга жавоб ташрифи бўлиб ўтди, унинг доирасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. 2021 йил январь ойидаги онлайн саммитда эса етакчилар ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш бўйича қатор янги ва долзарб ташаббусларни илгари сурдилар

Кореяга бу галги ташриф фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.

    Ўзбекистон етакчиси узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий шерикликнинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқишни даврни ўзи тақозо қилаётганини алоҳида таъкидлади. Икки мамлакат ҳамкорлиги глобал иқтисодиётнинг бугунги таҳдидларига тўлиқ жавоб бериши керак.

    Корея Республикаси Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони қарийб икки баробар ортди. Пандемия оқибатларига қарамай, кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда.

   Ўзбекистон ва Корея Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш масаласида анча илгарилади. Учрашувда ушбу ҳужжатнинг келгуси йилда имзоланиши туфайли товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва мувозанатга келтириш имконияти пайдо бўлишига ишонч билдирилди.

    Кореянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. Жорий йилда 320 миллион доллар, яъни 2020 йилга нисбатан 20 фоиз кўп ўзлаштирилди. Бу маблағлар ҳисобига кимё, нефть-кимё, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Корея Эксимбанки ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан кўп йиллик самарали ҳамкорлик алоҳида диққатга сазовор. Масалан, ушбу жамғарма доирасидаги молиялаштириш ҳажми 1 миллиард долларга етказилди. 2023 йилга қадар Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли маблағ йўналтирилмоқда.

    Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан сермаҳсул шериклик ҳам кенгаймоқда.

Ўзбекистон Президенти яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлади. Истиқболдаги барча қўшма лойиҳалар, дастур ва ҳаракатлар режаларини шу асосий устуворликлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш таклиф этилди.  

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг инсон капитали ва табиий ресурслари Корея Республикасининг истиқболли технологиялари ва билимлари билан бирлашса, жаҳон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун яхши замин яратиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини (EDPF) жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирди. Унинг ҳудудида фан-таълим муассасалари, илғор технологиялар соҳасидаги тадқиқот ва ишланмалар марказларини жойлаштириш мумкин бўлади.  

Томонлар қайд этганидек, мамлакатимизда биргаликда ташкил этилган Тўқимачилик технопарки ва Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маркази фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва ривожлантириш давом эттирилади.

Ўзбекистон Кореянинг рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, “ақлли шаҳарлар”, аутсорсинг, алоқанинг янги авлоди ва интернет-технологиялар борасидаги ютуқларидан ўз амалиётида фойдаланишдан манфаатдор.

Мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш, мактабгача ва олий таълим соҳаларида жиддий ҳамкорлик қилмоқда. Тиббиётда амалга оширилган илк йирик қўшма лойиҳа натижасида ўтган йилдан буён Тошкент шаҳрида Болалар кўп тармоқли клиникаси фаолият юритмоқда.

Корея таълим модели дунёдаги энг намунали тажрибалардан биридир. Айнан шу боис юртимиз мактабгача таълим тизими Кореядаги ҳамкорларнинг илғор тажрибаси ва билимлари асосида тўлиқ ислоҳ қилинди.

Ўзбекистон Президенти университетлар ўртасидаги инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг мунтазам мулоқоти учун доимий майдон яратиш, келгуси йилда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Музокаралар чоғида пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси иқтисодий ўсиш локомотивларидан бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Ўзбекистон Корея компанияларининг меҳмонхоналар ва инфратузилма объектлари қурилиши билан боғлиқ лойиҳалардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Келгуси йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва корейс диаспораси Ўзбекистонда истиқомат қилишининг 85 йиллигини нишонлайдилар.

Давлатимиз раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.

Шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Кореянинг кўплаб масалалар юзасидан қарашлари ўхшашдир. Мамлакатларимиз халқаро майдонда бир-бирига кўмаклашмоқда. Корея Республикаси Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланишини, шунингдек, 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясини ўтказиш жойи сифатида Самарқанд номзодини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон, ўз навбатида, Кореянинг 2024-2025 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси бўлиш ниятини қўллаб-қувватлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Корея Республикаси – Марказий Осиё” форумининг минтақамиз барқарор тараққиётига кўмаклашишдаги ўрни кучайиб бораётганини юқори баҳолади.   

   Ўзбекистон етакчиси ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳа ва дастурларини илгари суриш мақсадида парламентлар ва ҳукуматлар даражасидаги мулоқотнинг янги самарали механизмларини жорий қилишни таклиф этди.  

   Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи, унинг доирасида қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра, алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада юқори даражага олиб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор яратувчи тарихий воқеа бўлди.

 

17 Dec 2021

 

   Soʻrovnomalar asosiy demografik koʻrsatkichlar, aholining mexanik harakati, migratsiyasi, milliy xususiyatlari, fuqaroligi, taʼlim darajasi, uy xoʻjaligi aʼzolarining iqtisodiy holati, bolalar soniga oid savollardan iborat boʼladi. 

    Yashab turgan xonadonida roʻyxatdan oʻtishni istamagan respondentlar uchun roʻyxatga olish soʻrovnomalarini toʻldirish ularning oʻzlari yashab turgan mahallalarda tashkil etiladigan instruktorlik uchastkalarida amalga oshiriladi. Respondentlar tomonidan taqdim etilgan shaxsga doir maʻlumotlarning maxfiyligi va ularning mazmuni oshkor etilmasligi roʻyxatga oluvchi tomonidan kafolatlanadi.

   Ikkinchi usulda respondentlarga qulaylik yaratish maqsadida internet jahon axborot tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtish imkoniyati yaratiladi. Bunda soʻrovnomalar aholining oʻzi tomonidan maxsus dastur orqali toʻldirilib, belgilangan elektron manzilga joʻnatiladi.

    Aholini roʻyxatga olishning birlamchi maʼlumotlari hududiy statistika boshqarmalari huzurida tashkil etiladigan markazlarda maxsus dasturiy taʼminot asosida 2024- yil 1- yanvardan 31- dekabrga qadar operatorlar tomonidan elektron bazaga kiritiladi. Roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan tayyorlangan yigʻma roʻyxatlar natijalari asosida shahar va qishloqlar, shu jumladan, erkaklar va ayollar boʻyicha aholi soni toʻgʻrisidagi dastlabki maʼlumotlar esa 2024- yil 1- martga qadar tayyorlanadi. 

    Aholini roʻyxatga olishning elektron maʼlumotlar bazasi 2025- yil 1- dekabrgacha tahlil etiladi va yakuniy maʼlumotlar respublika hamda hududlar boʻyicha shakllantirilib, rasman eʼlon qilinadi.

   Mazkur vazifalar tizimli tarzda amalga oshirilgani holda, roʻyxatga olish orqali respublika aholisi va uning farovonligi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumotlar toʻplanadi. Ular aholi soni, tarkibi va taqsimlanishi boʻyicha toʻliq bazani shakllantirish bilan birga, Milliy rivojlanish strategiyalarini ishlab chiqish, ularda foydalaniladigan demografik oʻzgarishlar tendentsiyalari, mehnat resurslari joylashuvi hamda ilmiy tadqiqotlar olib borishda qoʻl keladi.

Uchquduq tuman statistika bo‘limi

 

17 Dec 2021

    «Ўзагроинспекция»нинг Учқудуқ туман бўлими томонидан Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги Учқудуқ саноат техникумида ёшларни ўқишга ва ишга, хусусан, тракторчи-машинист гувоҳномасини берадиган янгидан ташкил этилаётган ўқув курсларига жалб этиш мақсадида тарғибот учрашуви ташкил этилди.

    Тадбир давомида Инспекция туман бўлими бошлиғи Шавкат Самиев, техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими инспектори Лазиз Қодиров, таълим муассасаси ўқитувчиси Шакарбой Шамиевлар сўз олиб, юртимизда ёшларни турли соҳаларда билим олиб, касб-ҳунар ўрганиши учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлашди. Жумладан, техника соҳасига қизиқиши баланд ёшлар барча туманларда очилиши кутилаётган тракторчи- машинист гувоҳномасини берадиган ўқув курсларида таълим олишлари мумкинлиги ҳақида гапирилди. Эътиборлиси, бундай ўқув курсларида нафақат йигитлар, балки қизлар ҳам ўқиб, тракторчи- машинист ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишади. 

  Айтиш керакки, саноат ва қишлоқ хўжалиги асосий даромад манбаи бўлган вилоятимиз ёшлари учун бу ажойиб имконият деганидир. Шу билан бирга бундай ўқув курслари ташкил этилиши йигит-қизларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ишсизликни камайтириш, салоҳиятли кадрлар орқали иш унумдорлигини ошириш жиҳатлари билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

     Учрашув якунида техникум ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга агроинспекция ходимларидан батафсил жавоб олишди. Эътирофлиси, ёшлар орасидан тракторчи-машинистликка иштиёқи баланд йигит-қизлар ташкил этиладиган ўқув курсларида иштирок этиб, назарий ва амалий билимларни эгаллашга тайёрликларини билдиришди.

  

 «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси матбуот хизмати

 

16 Dec 2021

    Ҳоким ёрдамчиларининг аввалги иш жойидаги маошларини сақлаб қолиш масаласи 2022 йил учун давлат бюджетида кўзда тутилган.

   Сенат ялпи мажлисида Танзила Норбоева молия вазири Тимур Ишметовдан ҳоким ёрдамчиларининг аввалги юқори маошларини сақлаб қолиш масаласи ҳақида сўради.

   Молия вазири бу нарса давлат бюджетида назарда тутилганини тасдиқлаб, агарда ҳоким ёрдамчиси аввал давлат бюджетидан ойлик олиб келган бўлса ва аввалги маоши янги лавозиминикидан паст бўлса, эски иш жойидаги маоши сақланиб, янгисидан маош олмаслигини билдирди.

    Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори билан ҳоким ёрдамчиларининг маоши миқдори белгиланган. Унга кўра, маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4 млн 932 минг сўмдан 5 млн 754 минг сўмгача бўлган маошлар тўланади.

    Шунингдек, қарорда ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг аввалги иш жойидагидан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб борилиши назарда тутилган.

   Аввалроқ, Kun.uz’да ҳоким ёрдамчилари лавозимига молия-иқтисодиёт секторида иш тажрибасига эга бўлган касб эгалари мажбуран ўтказилаётгани, улар олиб келган юқори маоши камайиб кетишидан хавотирдалиги ёритилганди.

   Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 22-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонуни маъқулланди.

 

16 Dec 2021

      Ҳужжат қуйидаги асосий қоидаларни жорий этишга қаратилган:

➖ фавқулодда ҳолат қуйидаги ҳодисалар содир бўлганида жорий этилиши белгиланмоқда:

? реал ташқи хавф, Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;

? кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, экологик ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар;

➖ фавқулодда ҳолат президент фармони билан республиканинг бутун ҳудудида ёки алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилиши, мазкур фармон 3 сутка мобайнида Олий Мажлис палаталарига киритилиши ва уларнинг қўшма мажлисида тасдиқланиши қайд этилмоқда

➖ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан, унинг алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 60 суткадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда;

➖ фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида тегишли чоралар ва вақтинчалик чекловлар қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда;

➖ республиканинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида сайлов ва референдум ўтказилмаслиги белгиланмоқда;

➖ президентнинг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳужжатлари амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлилиги назарда тутилмоқда;

➖ президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича махсус давлат органлари (давлат комиссияси ва ҳудуд комендатураси) тузилиши назарда тутилмоқда ва уларнинг ваколатлари белгиланмоқда;

➖ фавқулодда ҳолат шароитида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланмоқда. Хусусан:

? авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва таъминлаш учун жалб этилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш кафолатланмоқда;

? жабрланган шахсларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган шартлар ва тартибда турар жойлар берилиши, етказилган моддий зарар қопланиши, ишга жойлашишда кўмак берилиши ва зарур ёрдам кўрсатилиши қайд этилмоқда;

➖ жисмоний куч ишлатишнинг, махсус воситаларни, жанговар ва махсус техникани ҳамда ўқотар қуролни қўллашнинг қонунчиликда белгиланган шартлари ва чегаралари фавқулодда ҳолат шароитларида ўзгартирилмаслиги белгиланмоқда;

➖ комендантлик соати қоидаларини бузган шахслар комендантлик соатининг охиригача, шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган шахслар эса – уларнинг шахси аниқлангунга қадар, бироқ 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга ички ишлар органи бошлиғининг қарори билан ушлаб турилиши назарда тутилмоқда.

16 Dec 2021

   “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази биноси реконструкциядан сўнг иш фаолиятини бошлади!

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада банк, мижозларга кўсатилаётган хизматлар сифати ҳамда сонини, шунингдек қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

   Хусусан, “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Навоий вилоят минтақавий филиалига қарашли Учқудуқ банк хизматлари маркази биноси янгидан реконструкция қилиниб, ўз фаолиятини бошлади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, мижозларга қулай ҳамда самарали хизмат кўрсатишда реконструкция қилинган ҳамда инновация жиҳозлар билан таъминланган бинонинг аҳамияти катта. Мазкур банк хизматлар маркази биноси халқаро стандартлар асосида таъмирланиб, илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланди.

    Банк хизматлари маркази банк тизимида олиб борилаётган трансформация жараёнида 2019 йилда филиал негизида қайта ташкил этилган. Марказда 9 нафар малакали менежерлар ва 3 нафар агент томонидан юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилмоқда.

    Жумладан, марказда жисмоний шахслар учун қулай шартларда микроқарз, овердрафт, истеъмол, имтиёзли ва бошқа турдаги кредитларни расмийлаштириш имконияти мавжуд. Пластик карталари қисқа муддатда расмийлаштириб берилади. 

   Бундан ташқари, мижозларга мутахассислар маслаҳатини олиш, ҳисоб рақам очиш ва кредитлар олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар, валюта айирбошлаш ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд.

   Хусусан марказ томонидан 1 000 дан зиёд юридик ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида 5 800 донадан зиёд Uzcard ва Humo карталари эмиссия қилинган. Марказда замонавий банкомат ўрнатилган.

   “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ томонидан 2021 йил давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 13,5 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 380 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилган.

   “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури” доирасида 250 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъекталирга 8,4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Шундан, ёшлар дафтарига киритилган 84 нафарга 1,9 млрд. сўм, “Аёллар дафтарига” киритилган 39 нафар ишсиз хотин-қизларга 843,0 млн. сўм, бундан ташқари “Темир дафтар” киритилган ҳамда ишсиз фуқароларни 128 нафарига 5,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бунинг натижасида туманимиздаги ишсиз ёшлар ва ишсиз аёллар ажратилган кредитлар натижасида ишлаб чиқариш корхоналари, тикув цехлари ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар салмоғи ошишига эришилди.  

   “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ биноси реконструкциядан сўнг фойдаланишга топшириш маросимида туман фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

   Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Райҳон ҚОДИРОВА,

махсус мухбиримиз.

Суратда: “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ биноси реконструкциядан сўнг.

 

15 Dec 2021

  Навоий вилояти, Учқудуқ туман МТБ тасарруфидаги МТТ психологлари томонидан 2021 йилнинг 14 декабрь куни “Ирода-бахт шарти“ мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Семинар тренингни туман психологлар услубий бирлашма раҳбари С. Комилова бошқариб борди. Даставвал мавзу юзасидан тушунча берилди. Тренингнинг танишув шарти “Сеҳрли кўзгу“ усули билан бошланди. Дастур давомида муаммоларга ечим топишда ёрдам берувчи “Ўргимчак тўри“ ўйини психолог Ф. Солиева томонидан ташкил этилди. С. Комилова томонидан кайфиятни кўтарувчи “Қувноқ фирма“ ўйини, З. Юлдашева томонидан инсон иродаси, қадр -қиммати ва жавобгарлиги акс этган “Ҳалокатга учраган кема“ ўйини, Ж. Ҳамроева томонидан “Сиз учун қадрли инсон“ медитасион машқи, қолган психологлар томонидан эса “Қувноқ эртак“, “Иродангни сина“ ўйинлари ташкил этилди. Семинар- тренинг сўнгида барча семинар иштирокчилари билан ёқимли сўзлар ёрдамида мусиқий дақиқа ташкил этилди ҳамда психологлар томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Дастур йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.

14 Dec 2021

   Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар!
   Азиз учқудуқлик юртдошлар!
   Сессия иштирокчилари!

  Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим ҳамда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқида:“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган даъватга қўшимча қилиб: “Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак”ва ҳар бир раҳбар халқга юк бўлиши эмас, балки халқни юкини кўтариш керак” деб таъкидлаб ўтдилар.

   Бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир мутасадди ўзига берилган вазифа юклатилган масъулиятни ҳар қачонгидан теранроқ тушуниб, ўзи яшаб турган маҳалла, ўзи ишлаб турган корхона қолаверса туман ҳаётини тубдан мукаммал билиши муҳим.

  Даврнинг ўзи бундай ўткир, халқнинг оғирини енгил қилиш, юкини елкага олиш талабини ҳар биримиз тушунишимиз ва амал қилишимиз керак бўлади.

  Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда халқ вакиллари бўлган сиз депутатларнинг ҳам алоҳида муҳим ўрнингиз бор, албатта.
Бугун биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонли-гини ошириш, фойдаланилмаётган имкониятларимиз ва захира-ларимиздан самарали фойдаланишга доир йўналишларни аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур.

  Азиз дўстлар!

 Ўтган 2020 йилнинг сўнгида янги 2021 йилда олдимиздатур-ган муҳим вазифалар, амалгаоширишимиз лозим бўлган ишлар ҳақида эзгуниятлар билдиргандик, туманимиз аҳолиси ва тад-биркорларига МУРОЖААТ қилгандик.

Авваламбор, ушбу мурожаатда белгилаб олинган вазифалар-нинг ижроси тўғрисида ҳисобот бериб ўтсам.

  Туманда 2021 йил якуни билан деярли барча соҳаларда иқтисодий ўсишга эришилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 146,3 млрд.сўм ёки ўсиш сурати 112,4 фоизни,халқ истемол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 91,1 млрд.сўм ёки ўсиш сурати 107,3 фоизни, қурилиш пудрат ишлари 59,3 млрд.сўм ёки ўсиш сурати117,2 фоизни, чакана савдо айланмаси 384,7 млрд.сўм ўсиш сурати 112,5 фоизни,хизматлар ҳажми 238,3 млрд.сўм ўсиш сурати114,2 фоизни, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 245,8 млрд.сўм ўсиш сурати110,3 фоизни ташкил этмоқда.

  Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2021 йил якунлари бўйича макро-иқтисодий кўрсаткичлар прогнози барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда. Учқудуқ туманида 2021 йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилишига қуйидаги омиллар сезиларли туртки бўлди.

  Авваламбор, ўтган даврда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 388 та субъектларга қарийб 38,4 млрд.сўм кредитлар ажратиб берилди.
Шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 71 та субъектларга хом ашё ва айланма маблағлар учун 12,2 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 2021 йил бошидан туманимизда 247 та оилаларга 8,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

   Иккинчидан, асосий эътибор туманда бизнес муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилди.

    Туман ҳокимлигига мурожаат билан келган тадбиркорларнинг ҳар қандай масаласини қисқа муддатларда ҳал этиш имконияти яратилган.

   Хусусан, тадбиркорлик субъектларига лойиҳадан тортиб, ер, бино, кредит ажратиш, муҳандислик тармоқларига уланиш, рўйхатдан ўтиш каби масалаларни тизимли ҳал этиш механизми ишлаб чиқилган.

   Телеграм каналларда, ижтимоий тармоқларда “Сизни ҳоким эшитади”, “Учқудуқ халқ мурожаатлари”саҳифалари ташкил этилиб, тадбиркорларни онлайн мурожаат қилишлари йўлга қўйилди.

   Тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролардан бугунги кунга қадар жами 198 та мурожаат келиб тушиб, улардан 172 таси (86,8 фоиз) ижобий ҳал этилди,
36 таси (13,2фоиз) тушунтириш бериш орқали ҳал этилди.

  Ёш тадбиркорларга бизнес юритишнинг илк сабоқлари ва ҳозирги ривожланиш тенденцияларини ўргатиш мақсадида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Ҳозирда 183 нафардан ортиқ тингловчилар солиқ, молия, иқтисод соҳаларининг малакали мутахассислардан сабоқ олмоқдалар.

   Учинчидан, инвестиция дастурига мувофиқ 2021 йилда қиймати 134,4 млрд. сўм бўлган 115 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 365 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, белгиланган режа тўлиғича амалга оширилди.

   Ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицялар ҳисобига бюджетга
1,0 млрд.сўмдан ошиқроқ қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар туширилди.

    Тўртинчидан, ўтган даврда туманда 416 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони
1103 тага етказилди. Янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларда 870тадан кўпроқ янги иш ўринлари яратилди.

    Бешинчидан, жорий йилда 1,3 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Ушбу инвестициянинг 1,1 млн. АҚШдоллариниасосийкапиталгакиритилган инвестиция ҳисобигатўғрикелади.Ҳисобот даврида махсулотлар ва хизматлар экспорт ҳажми 1,4 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми “NAVOIY QUARTZ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 1,0 млн АҚШ доллари ҳамда “Uchquduq Qimiz” МЧЖ томонидан
300,0 минг АҚШ доллари инвестциялар ўзлаштирилиши ҳисобига тўғри келади.
2021-2022 йилларда “Wisdom Labs Trade ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ақилли шахар лойиҳасини амалга оширишга 600,0 минг. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиши режалаштирилган.
Таҳлилларга эътиборингиз қаратадиган бўлсак, туманда иқтисодиëтда фаол аҳоли 22,7 минг киши, банд бўлган аҳоли сони 21,8 ни ëки 96,0 % ташкил этмокда. Ишсизлар сони 1982 та бўлиб, иктисодиëтда фаол аҳоли сонига нисбатан 8,3 фоизни ташкил этади.
Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлилига тўхталадиган бўлсак, уларнинг 410 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 141 нафари мехнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чикиб, малакасини ошириш максадида касбга қайта тайёрлаш курсларига жалб қилинди. Ўзини-ўзи банд килган 1393 нафар шахсга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилди.
864 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 54 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ажратилди. Бунда асосан, меҳнат миграциясидан қайтганлар, ёшлар ва хотин қизларнинг касб-ҳунар эгаллашига эътибор қаратилмоқда.
Меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб 114 нафар хотин - қизлар, уларнинг 69 нафари ëшлари миллий ҳунар-мандчилик йўналишида касбга ўқитилиб, 290,5 млн. сўм миқдорида стипендия тўлаб берилди. Касбга қайта тайёрлаш корхоналарига 80,0 млн. сўмлик харажатлар туман аҳоли бандлигига кумаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.
Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини - ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш бўйича белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Бунда 1 423 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиб, рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих кодли (QR-код) маълумотнома берилди.
    Ҳурматли сессия иштирокчилари!
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 февралдаги 21-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туман ҳокимининг
2021 йил 10 февралдаги 32-сонли қарори қабул қилинди ва чора - тадбирлар дастури тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами
429,9 млрд.сўм, шундан - 355,3 млрд.сўм ва 7 031,0 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар сарфланди;
-шу жумладан, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан 16,6 млрд.сўм, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари - 310,6 млрд.сўм;
-тижорат банкларининг кредитлари 28,1 млрд.сўм;
-хорижий инвестиция ва кредитлар 4031,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар сарфланиши режалаштирилган.
    Эътиборингизни дастур ижросига қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг феврал – ноябр ойларида 134 млрд. 114 млн. 700 минг сўм ва 4 019,8 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлашти-рилганлигини кўришимиз мумкин.
Натижада давлат дастурининг 54 та бандида белгиланган чора - тадбирлар ижроси тўлиқ бажарилди. Қолган бандлар бўйича масъуллар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Дастур ижросининг баъзи бир бандларини таҳлил қиладиган бўлсак, 78-бандига асосан, ҳар бир қишлоқ ёки маҳаллани уларнинг имкониятлари, ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда туманда
13 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларини “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
83-бандидаги туман марказий кўчаларини ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш,йўл атрофидаги инфратузилма объектларини реконструкция қилиш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 500,0 млн. сўм маблағ ажратилиб фойдаланишга топширилди.
   Бундан ташқари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туман марказидаги Мустақиллик кўчасида
1,5 км. узунликдаги йўлни кенгайтириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ҳамда ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлашитирди.
    Ҳурматли сессия иштирокчилари!
   Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар турмуш тарзида туб ўзгаришлар бўлганига барчамиз гувоҳмиз. Бу давлатнинг ўз фуқаролари ҳаёти, бугуни ва эртаси учун бефарқ эмаслигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди, десак хато бўлмайди.
    Туманда ижтимоий ҳимояга мухтож, сурункали касал оила аъзолари бўлган, иш топишда қийналаётган ишсиз ёшлар ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топшига қийналаётган хотин қизларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган
3 та дафтарларга, жумладан “Темир дафтар”га 1106 та оила, “Аёллар дафтари”га 398 нафар аёллар, “Ёшлар дафтари”га
627 нафар ёшларга жами 2131 нафар фуқаролар киритилиб уларга 21 йўналишда умумий қиймати 3,9 млрл.сўм бўлган амалий ёрдам кўрсатилди.
    Шунингдекдафтарларда мавжуд ишга мухтож фуқароларнинг 209 нафари доимий иш ўринларига, 89 нафари йўл инфратузилмаси объектларига, 57 нафари ободонлаштириш бўлимига, 32 нафари бошқа турдаги йўналишларга ишга жойлаштирилди.
Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар, яъни ҳақ тўланадиган жамоатчилик иши, қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилаётган иш ўринлари мавсумийдир, яъники бир марталик характерга эга эканлиги жуда ачинарлидир. Бу эса, аҳолини камбағалликдан чиқаришда самарали натижа бермайди.
Мухтасар айтганда, муҳтож одамларга тўғридан-тўғри молиявий ёки табиий ёрдам кўрсатиш орқали қашшоқлик муаммосини ҳал қилишда жиддий ижобий натижага эришиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Албатта, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур, аммо камбағалликнинг турли хил сабабларини ҳисобга олган ҳолда, унга қарши курашда ҳар қандай муҳим ютуқларга одамлар ўзларининг моддий муаммоларини мустақил ҳал эта оладиган ва ўзларини зарур даромадлари билан таъминлайдиган шароитлар яратилгандагина эришиш мумкин.
    Тумандаги сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан “маҳаллабай ишлаш” тизими орқали амалга оширилган ижобий ишлар натижасида тумандаги “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, “Ҳар бир оила-тадбиркор” доирасида 247 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш мақсадида 8,3 млрд.сўмлик микрокредитлар ажратилди.
Шу жумладан, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 83 нафар фуқарога 1 963,1 млн. сўм, “Аёллар дафтари”га киритилган 39 нафар фуқарога 843,9 млн. сўм, “Темир дафтари”га киритилган 3 нафар фуқаро 59,4 млн. сўмлик ҳамда 88 нафар ишсиз фуқароларга 3 956,5 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
   Ажратилган кредит маблағларининг 936,1 млн.сўм озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 707,7 млн.сўми ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 2 531,8 млн. сўм чорвачилик йшналишига, 150,0 млн. сўми паррандачилик, 1 104,5 млн. сўм тикувчилик ҳамда 1 297,7 млн. сўмлик кредит маблағлари хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларини ривожлантириш учун жалб этилди.
   Хусусан, туманда 2 этапда “Аёллар дафтари”га киритилган жами 188 нафар ижтимоий химояга мухтож хотин-қизларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шундан 138 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлса, уларнинг барчасини бандлиги таъминланди. Шундан, 34 нафар ишсиз хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида 754,9 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
    Шунингдек, 2 нафар касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар пазандачилик ва тикувчилик йўналиши бўйича касб-ҳунарга ўқитилиб сертификатлар тақдим этилди, 19 нафар боқувчисини йўқотган ва 7 нафар 2-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарорига асосан 25,4 млн. сўм миқдорида Аёллар жамғармаси маблағлари хисобидан моддий ёрдам ҳамда 2 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга, 1 нафар қарамоғида ноги-ронлиги бўлган боласи бор аёлларга моддий ёрдам сифатида 20 бошдан товуқ берилди.
   Тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган 13 нафар тиббий ёрдамга муҳтож аёлларнинг барчаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, тумандаги сектор ва маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари билан биргаликда ижтимоий-ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ишсиз 398 нафар хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, амалий ёрдамлар бериш бўйича 9 та йўналишларга ажратилди.
     “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармасидан ажратилган 60,0 млн. сўмлик маблағ ҳисобидан ҳар бирига 2,0 млн. сўмлик 20 бошдан товуқ берилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз хотин-қизларга ўз фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва бошқа меҳнат воситалари харид қилиш учун 400,9 млн. сўмлик субсидия ҳамда уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди.
    “Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан моддий аҳволи қийин ёшларга, ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, мамла-катимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт тўловлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 122 нафар ёшларга 368,9 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.
     Тумандаги “Боздун” овул фуқаролар йиғини саноат зонаси ҳудудидан 10,0 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркор-лик зонаси” ташкил этиш белгиланган.
    “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш мақсадида, умумий қиймати 33, 6 млрд.сўмлик 28 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.
Учқудуқ туманида 87 нафар уюшмаган ёшлар“Ёшлар 1+1” дастури доирасида тумандаги “Келажак ёшлар маркази”да касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналишида ўқитилди.
   Шу жумладан, уларнинг 87 нафари тўлиқ касб-ҳунарга ўқитилиб сертификатлар топширилди ва бунинг натижасида банк томонидан 84 нафар уюшмаган ёшларга 1,9 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорликка жалб этилганлиги натижа-сида уларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида тумандаги 87 нафар ёшларга кичик бизнес субъектлари бириктирилиб, ушбу ёшларнинг барчасини бандлиги кичик бизнес субъектларида тўлиқ таъминланди.

    Ҳисобот даврида ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, жорий йилда 31,6 млрд.сўм маблағлар доирасида ҳудуддаги ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда 100 фоиз маблағ ўзлаштирилди.

Бунинг эвазига мазкур объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

     Маълумот учун: 2 та мактабгача таълим, 9 та умумтаълим мактаби, 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси бинолари фойдаланишга топширилган.Шунингдек, 15,6 км автомобиль йўллари объектлари, 2 та аҳоли яшаш пунктларида ичимлик суви таъминоти объектлари фойдаланишга топширилган.

    Туман марказида 65 км. узунликдаги ички йўллар мавжуд. Маҳаллалардан ўтувчи бу ички йўлларда йиллар давомида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги оқибатида абгор, яроқсиз ҳолга тушиб қолган. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди.

Туман ички йўллари Ободонлаштириш бошқармаси балансига қабул қилингандан сўнг, ички йўлларга эътибор ортди. Икки йилдан буён бюджет параметрларидан орттириб бажарилган маблағнинг аксарияти ички йўлларни таъмирлашга сарфланмоқда.

    Жумладан, туман марказидаги Мустақиллик, Айтим, Абай, А.Навоий, Дўстлик маҳаллаларида жами - 12,3 км. масофада ички йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    Шунингдек, Мустақиллик маҳалласида 1,1 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчаси таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари, “Обод марказ” дастури доирасида Мустақиллик кўчасида 1,52 км. масофада автомобиль йўлида кенгайтириш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

7956п/м узунликда - иссиқ ва совуқ сув қувурлари пластик қувурларга алмаштирилди, 30 та кўп қаватли уйларни кириш йўлаклари, 4814 м2 -масофада уй олди кириш йўлаклари таъмирланди.

900 м2-ҳажмда фрамуга ромлариакфа ромларига алмаштирилди, 48 дона кириш эшиклари таъмирланиб, 10 та кириш йўлакларига кодли қулфлар, 425 дона уй олдига ўриндиқлар ўрнатилди.

70 та ер тўлада муҳандислик коммуникациялариалмаштирилиб, 55 та электр тақсимловчи шитлар таъмирланди.

    Кўп қаватли уйларга 1636 п/м узунликда ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 14 та болалар майдончаси таъмирланди.

10 та янги болалар майдончаси қурилиб болажонлар ихтиёрига топширилди. Мавжуд 7 та болалар майдончасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ туман филиали балансидаги
1,2 км иссиқ сув қувурларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 1,46 км иссиқ сув қувурлари ортиғи билан мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, 78,6 км иссиқ сув қувурлари жорий таъмирдан чиқарилди. 3 км. масофадаги қувурлар қопламаларида, 5 та иситиш қозонларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Туман аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида, 8,6 млрд сўм маблағ эвазига 65,6 км. узунликдаги электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилди. 10 та янги трансформатор ўрнатилди.

2021 йилда аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туманида жорий йилда умумий қиймати 300,0 млн. сўмлик 40 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилди.

   Туманда ободонлаштириш ишлари сифатини янада яхшилаш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармасига 580 млн. сўм эвазига Исузу юк ташиш автомашинаси, 800,0 млн.сўм маблағ эвазига Баландликка кўтариладиган махсус автомашина, 329,0 млн сўм маблағ эвазига 1 та эксковатор харид қилинди.
    Ҳурматли депутатлар!
    Ҳозирги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони 3721 нафарни ташкил этади. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 3591 нафар бола қамраб олинган, шундан 3100 нафар бола давлат мактабгача таълим ташкилотларига, 491 нафар бола эса нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим тарбия бермоқда.
2021 йилда 10 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти янгидан фаолият бошлаши натижасида 155 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинди. Бу кўрсаткич 2020 йилдан ҳозирги вақтгача 2,5 % га ўсган бўлиб, қамров - 96,5 фоизни ташкил этмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш харажатлари учун 366,9 млн. сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилди ва бу маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан тўлиқ ўзлаштирилди.
Бугун умумтаълим мактабларида жами 815 нафар педагог ходим фаолият юритади, уларнинг 94 нафари ёки 11,5 % олий тоифали, 199 нафари ёки 24,4 % 1-тоифали, 258 нафари ёки 31,6 % 2-тоифали, 264 нафари ёки 32,3 % мутахассис ўқитувчилар ташкил этмокда. 782 нафари ёки 96 % олий маълумотли, 23 нафари ёки 3 % тугалланмаган олий маълумотли ва 33 нафари 4 % ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни ташкил этади.
    Фидойи, ўз касбининг моҳир устаси бўлган ўқитувчилар мехнати муносиб рагбатлантирилмокда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан 3-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқутувчиси Лагутина Ольга Владимировна “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Шунингдек, туман халқ таълими тизимидаги 6 нафар педагог “Халқ таълими аълочиси”, 1 нафар педагог “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасалари “Замановий мактаб”ларга қўйилган талаблар асосида саралаб олинди. Учқудуқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этиб, жами 484.5 балл тўплаб 3-даражали “Замонавий мактаб” мақомига сазовор бўлди.
    Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари моддий техник базасини мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш харажатлари учун 605 млн. сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилди.
2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларини 446 нафар ўқувчилар туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларини тугатди. Шундан 443 нафар битирувчилар олий таълим муассасаларига хужжат топширишди. Мактаб битирувчиларидан 267 нафари (60 %) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспeкцияси томонидан 2020 йил натижаларига кўра умумий ўрта таълим мактаблари миллий рейтинги натижалари эълон қилинди:
-рейтинг натижаларига кўра Учқудуқ тумани туман ва шаҳарлар ўртасида – 5-ўринда;
-туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби республикада мактаблар ўртасида 5-ўринда, вилоятда 2-ўринда;
-битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши бўйича Учқудуқ тумани 2-ўринда;
-битирувчиларнинг олий таълимга кириш имтихонларида ўртача тўплаган баллари бўйича Учқудуқ тумани 6-ўринда;
-чет тиллари сертификатига эга бўлган ўқитувчилар салмоғи юқори бўлган туман ва шаҳарлар ўртасида Учқудуқ тумани 1-ўринда.
Қуръа йўли билан танлаб олинган 20% мактабларда халқаро тадқиқотлар талаблари асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва математик саводхонлик даражаси бўйича Она тили саводхонлиги бўйича ҳудудлар рейтингида Учқудуқ тумани 4-ўринда қайд этилди.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида туманнинг олис “Кокаяз” ОФЙдаги 14-умумий ўрта таълим мактаби 2,2 млрд. сўм маблағ ҳисобига, “Узунқудуқ” ОФЙ Бузаубай овулида жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактаби
1,7 млрд. сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирланди.
    Ҳурматли депутатлар! Сессия иштирокчилари!
    Учқудуқ тумани чорвачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд ҳисобланади. Ҳудудда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Бугунги кунда 119 та чорвачилик фермер хўжалиги ҳамда 27 та чорвачилик масъулияти чекланган жамияти фаолият юритмоқда.

   2021 йил 1 октябрь ҳолатига барча тоифа хўжаликларда йирик шохли қорамоллар жами 6287 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,3 фоизга, сигирлар 3033 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,4 фоизга, қўй ва эчкилар 155 249 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,2 фоизга, йилқилар жами 4477 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,8 фоизга, паррандалар эса жами 24364 бошни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,9 фоизга ошган.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 38 517 млн. сўм бўлган 50 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, ҳозирда 33 517 млн. сўм маблағ эвазига 48 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 102 та иш ўрни яратилди.

    Жумладан, “Темурбек Файз” фермер хўжалиги томонидан Россия Федерацияси Татаристон Республикасидан 77 бош наслли қорамол олиб келинган. “Барака Сервис Учқудуқ” фермер хўжалиги томонидан ҳам қорамолчилик йўналишида умумий қиймати 2 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилган.Ушбу наслли моллар туман аҳолисини сифатли арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида парваришланмоқда.
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан нафақат туманлар балки маҳаллаларнинг ҳам“ўсиш нуқталари” драйвер йўналишлари белгилаб берилган. Овул фуқаролар йиғини драйвер нуқтаси ҳудуд географиясидан келиб чиқиб, Мингбулоқда – туячилик, Алтинтауда – йилқичилик, Узунқудуқда – қўйчилик, Шалхарда - паррандачилик соҳасини ривожлантириш белгиланган бўлса-да, туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутасаддилари бу йўналишда етарлича иш олиб бормаяпти.
Учқудуқ тумани яйлов майдонлари кенг, чорвачилик билан шуғулланиш учун қулай, мол боши сонини кўпайтириш учун етарли шарт-шароит бўлган бир пайтда соҳа масъуллари томонидан олиб борилаётган ишлар, умуман уларнинг фаолияти бугунги кун талабигамутлақо жавоб бермайди.
    Қизилқум ҳудуди ўз ер ости бойликлари билан ҳақли равишда фахрланади. Бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган.
    Жумладан, минерал тузлар, ферросиликон ишлаб чиқариш учун хом ашё, олтин-сульфидли рудаларни қайта ишлашда фойдаланиш учун оҳактош, рангли тошлардан кахоланг, бирюза, қурилиш моллари учун шиша хомашёси, ғишт ва плита ишлаб чиқариш мумкин бўлган хомашёлар бор.
Лекин ҳудудда ана шу табиий ер ости бойликларини қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик лойиҳалар амалга оширилмаган. Бир сўз билан айтганда, туманда маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳаси оқсаяпти.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинганлигидан хабарингиз бор, албатта.
Ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижалари рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорнинг 1-иловасида 2021 йил 1 сентябрга қадар ишга туширилиши лозим бўлган 77 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари рўйхати тасдиқланган.
Ушбу рўйхатда «Боздун» ОФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда ташкил этилаётган ёшлар саноат зонаси ҳам бор. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида 31, 35 млрд. сўм маблағ эвазига19 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 4 таси саноат, 15 таси хизмат кўрсатиш лойиҳаларидан иборат.
    Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 94 та янги иш ўрни яратилиши керак эди. Афсуски, ҳалигача лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари якунига етказилмаган.
Бу каби ишларга панжа орасидан қараб, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлаётган инвестициялар, хусу-сийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зо-налари масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Фарид Ғаффоров хулоса чиқариши, комплекс ишини тубдан қайта кўриб чиқиши зарур бўлади.
Хабарингиз бор, 2018 йил 1 январданДавлатхизматларимаркази фаолият бошлади.Биринчи навбатда жисмоний ва юридик шахсларнинг идоралараро сарсон бўлиши ва ортиқча вақт сарфлашларига чек қўйилди.
Эндиликда фуқаролар эмас, балки ҳужжатлар ҳаракатланиши асосий мезон сифатида белгиланди. Кўрсатилаётган давлат хизматлари сони босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда.
Бугунги кунда Учқудуқ туман Давлат хизматлари марказида мурожаатчилар учун етарлича шароитлар яратилган. Тартибли навбат жорий этилган. Мурожаатчилар марказда ўрнатилган махсус инфокиоскда ЭРИ (электрон рақамли имзо) калити орқали бемалол фойдаланиш, керакли маълумотномани эса шу инфокиоскнинг ўзида чоп қилиб олиш имкониятига эга.
Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ҳисобот даврида жами кўрсатилган хизматлар сони – 12 557 тани ташкил қилади.
    Фуқаронинг шахсан ўзи келиб мурожаат қилганлар – 11 746 та, интернет орқали – 811 та ёки 6,5 фоизни ташкил этади. Туман Давлат хизматлари маркази - 198 та хизмат тури бўйича хизмат кўрсатиш имконияти яратилган бўлиб, ҳудудда энг кўп кўрсатилган хизмат турлари сони – 59 тани ташкил этмоқда.
Учқудуқ туман давлат хизматлари марказида яна қўшимча талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, туғилганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни тақдим қилиш, электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш ҳам марказ орқали амалга оширилмоқда.
    Ҳурматли сессия иштирокчилари!

    Учқудуқ тумани аҳоли тинчилиги таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорликдаги ишлари кучайтирилмоқда.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 9 тага (31-40) ёки 29 фоизга ошган.

     Иқтисодий жиноятлар 3 тага (12-9) ёки -25,0 фоизга, бошқа хизмат йўналишидаги жиноятлар 1 тага (12-11) ёки 8,3 фоизга камайган.
Оғир турдаги жиноятлар 6 тага (16-22) ёки 37,5 фоизга, номусга тегиш 2 тага (0-2) ёки 200 фоизга, безорилик 2 тага (1-3) ёки 200 фоизга, фирибгарлик 5 тага (6-11) ёки 83,3 фоизга ошган.

    Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
   Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди.
Республикамизда бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 1521 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган шундан 2021 йил ноябрь декабрь ойларида туманимизда 570 минг дона, 2022 йил баҳор мавсумларида951 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган.
    Мазкур режани амалга ошириш бўйича ҳозирги кунда “Яшил майдон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан жами 1 млн. 521 минг та манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда тумандаги “Навоий” МФЙ ҳудудидан 1 гектар, “Айтим” МФЙ ҳудудидан 1 гектар бўш турган ер майдонларидан “Яшил майдон” ҳамда “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар” истироҳат боғидан 3,8 гектар, ва “Хотира боғи” ҳудудидан 2,4 гектар жами 6,2 гектар ер майдонларидан “Жамоат парк”лари ташкил этилади.

    Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Бу каби амалга оширилган ижобий ишлар эришилган ютуқлар ўзимизники, галдаги вазифамиз келаётган 2022 йил учун пухта тайёргарлик кўриш, аниқ режаларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлида барча ресурсларни сафарбар этиш ҳисобланади.

2022 йилда амалга оширадиган ишларимиз, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда олиб бориладиган ислоҳотларимизнинг устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилаб олишимиз керак.

   Тадбиркорларни доимий эшитиш ва қабул қилиш, масала ва муаммоларини ҳал этиш ҳар бир масъул раҳбарнинг кунлик иши бўлади.

Белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳисобига
2022 йилда 416 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, улар сони 1500 тага етказилади, банклар томонидан бу соҳагаажратилаётган кредитларни 2 баробар ошириб
17,7 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Барча кредитлар миқдори 50 млрд. сўмдан ошади.
Шунингдек:
— хизмат кўрсатиш дастури бўйича 5,0 млрд. сўм;
— “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 9,0 млрд. сўм;
— “Ёшлар – келажагимиз” дастури бўйича 2,0 млрд. сўм;
— “Ҳунармандчилик” дастури доирасида 0,7 млрд. сўм;
— “Аёллар дафтари” бўйича 1,0 млрд. сўм кредит ажратилади.

Асосий эътибор ёшлар кичик саноат зонасини ишга туширишга қаратилади ва умумий қиймати 65,0 млрд.сўмбўлган
39 та янги лойиҳалар ишга туширалади ҳамда 180 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида урғу берган ҳолда 2022 йил давомида 124 та хизмат кўрсатиш субъектлари ташкил этилади.

 Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан туманларнинг “ўсиш нуқталари” драйвер йўналишлари белгилаб берилган. Учқудуқ тумани драйвер нуқтаси ҳудуд географиясидан келиб чиқиб кишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида ўсиш нуқталари белгилаб олинган.

  Туманда 2022 йилда барча мақсадли дастурларни амалга ошириш натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 120,0 фоизга, халқ истъемоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмини 115,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 119,0 фоизга, қурилиш - пудрат ишларини 118,0 фоизга, чакана савдо айланмаси 116,0 фоизга, асосий капиталга киритиладиган инвестицялар ҳажмини 105,0 фоизга, жами хизматлар ҳажмини 130,0 фоизга ошириш-ни режалаштирганмиз.
Туманда мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида саноат, хизмат кўрсатиш, сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида жами 62 та умумий қиймати 303,5 млрд. сўм миқдоридаги лойихаларни амалга ошириш шундан, ўз маблағи 288,7 млрд.сўм, банк кредити
15,9 млрд. сўм, хорижий кредит 300 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 782 та янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, бугунги кунда юртимизда аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун етарлича имкониятлар яратилиб, қатор имтиёзлар берилаёт-ганлигига қарамасдан, ушбу янгиликларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, ҳудудга четдан хорижий ҳамкорларни, инвесторларни жалб қилиш бўйича туманда Инвестиция ва ташқи савдо бўлимининг ходимлари томонидан худудларда берилган имтиёзлар тоғрисидаги маълумотлар кенг тарғиб қилиб борилади.
Бунга мисол қилиб бугунги кунда туманда 10 дан ортиқ геологик тадқиқотлар ўтказилган ва 20 дан ортиқ ўрганилмаган конлар мавжуд. Ушбу конларга хориждан инвесторларни жалб қилиш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида бўлимнинг олиб бораётган ишлари ўта қониқарсиз.
    Хусусан, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлган бугунги кунда фойдаланилмаётган шаҳар ташқарисида жойлашган бўш турган бинони “Жума бобо - 2020” МЧЖга “нол” қийматда инвестиция киритиш шарти билан шунингдек, ушбу унитар корхонасига қарашли туман марказида жойлашган ҳозирда бўш турган йўл бўлими собиқ маъмурий биносини аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни касбга ўқитиш мақсадида туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси таъминланмасдан қолмоқда.
   Худудда тадбиркорликнинг ривожланиши албатта инфраструктура объектларининг жойлашуви ҳамда ҳудуд хом ашё базасига боғлик эканлигини инобатга олиб, тумандаги кичик саноат зонасида келажакда 11 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, меҳмонхона хизматини ташкил этиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тери ва жунни қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
   Бундан ташқари, 2022 йилда маҳаллийлаштириш дастурига алоҳида эътибор қаратилиб, ташкил этиладиган кичик саноат зонасида, “JON BEK STROY” МЧЖ томонидан болт - гайка, саморез ишлаб чиқаришни ташкил этилади.
Туманда иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларда Инвестиция дастурига киритилган саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича умумий қиймати 2,1 трлн. сўмлик 812 та лойиҳалар шакиллантирилмоқда.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 4 735 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 645,0 млрд. сўм, хорижий кредит линияси орқали 10,0 млн. АҚШ.доллари ҳамда 7,5 млн. АҚШ.доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.
2022-2026 йиллар давомида туманга 7,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш кўзда тутилган.
Экспорт ҳажми бўйича2022-2026 йилларда жами 5,6 млн. АҚШ доллари шундан, саноат маҳсулотлари 4,6 млн. АҚШ доллари, мева-сабзавот маҳсулотлари 1,0 млн. АҚШ доллари қийматида экспорт ҳажми амалга оширилиши режалаштирилган.
    Ҳурматли депутатлар!

   Ҳаммангизнинг хабарингиз бор, туман марказидаги уй-жой коммунал хўжалиги муаммолари кўпчиликни ташкил этади.

Туман марказидаги кўп-қаватли уй-жой фондини таъмирлаш борасида ҳам қатор чора тадбирлар белгилаб олинган. Мавжуд 305 та кўп қаватли уйнинг 5 тасида таъмирлаш - реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган.
“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Айтим маҳалла ҳудудида 5 км. масофада ички йўлларни, 0,69 км. узунликдаги пиё-далар йўлакчасини жорий таъмирлаш режалаштирилган. Шунинг-дек, 3,33 км. пиёдалар йўлакчаси, 2 км. масофада велосипед йўлак-ларини қуриш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Навоий маҳалла ҳудудидаги 5 км узун-ликдаги ички йўлларни, 3 км. масофадаги пиёдалар йўлакларини жорий таъмирлаш ҳамда 2 км. велосипед йўлакларини қуриш белгиланган.

    Аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, 2022 йилда умумий қиймати 330 млн. сўмлик 35 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилади.

14-сонли мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ишларига 4,1 млрд. сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

    Марказлаштирилган электр энергия, газ, сув тармоғига эга бўлган “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги собиқ бетон заводи ўрнида қурилиш материаллари саноатига ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил қилинади.

Бунда, ташкил этиладиган ушбу кичик саноат зонасида табиий газ, электр энергия, сув тармоқлари алоҳида тортилиб, узлуксизлиги таъминланади.

    Мазкур кичик саноат зонасини ташкил этишдан асосий мақсад, ҳудудда мавжуд бўлган ер ости фойдали қазилма бойликларидан фақат хом-ашё сифатида эмас балки, қўшимча қиймат яратишга мўлжалланган йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

    Жумладан, кичик саноат зонасида келажакда, газаблок ишлаб чиқариш, мармар, гранит тошларини қайта ишлаш, кварц, каолин хом-ашёлсини, тери ва жунни қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Бундан ташқари, ташуббускор тадбиркорлар томонидан меҳмонхона, теннис корти, мебель ишлаб чиқариш цехи, биллиард ва боулинг клублар, сартарошхона, гўзаллик салони сингари қатор маиший хизмат кўрсатиш нуқталари барпо этилади.

    Бугунги кунда Учқудуқ туманига ички миграциянинг яъни кўчиб келувчилар сонининг кескин ортиши, саноат ишлаб чиқа-ришнинг йилдан-йилга кенгайиши, тадбиркорлар томонидан 9 та янги кўп қаватли хусусий уй-жойлар қурилаётганлиги натижасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда муаммолар юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 2019 йил 28 январда тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 9-бандига асосан туман марказидан 75 км. узоқликда жойлашган “Янги - Аймирза” сув иншоотини қуриш ишлари 2023-2026 йилларда амалга оширилади.
Бу эса ҳудудда тоза ичимлик суви тақчиллиги долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, Учқудуқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Туманда аҳолига сифатли ва намунали маиший хизмат кўрсатиш ишлари кўламини янада кенгайтирилиб, Навоий маҳалласи ҳудуди 3 – қаватли, Айтим маҳалласи ҳудудида 2-қаватли, Дўстлик маҳалласи ҳудудида – 2 қаватли маиший хизмат кўрсатиш мажмулари қурилиши кўзда тутилган.

    Йўлчилар овул фуқаролар йиғини ҳудудида эса 2 та автосалон ва тикув цехи фаолияти йўлга қўйилади.

    2022 йилда “NAVOIY QUARTZ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан кварц қумини қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
2022 йилдаижтимоий соҳаларда ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш тиббиёт бирлашмаси моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича марказий шифохонанинг туғруқ бўлимига чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш учун болалар “СИПАП” ва “КЮВЕЗ” аппаратлари харид қилинади.
Марказий стерилизация бўлими учун янги автоклав ва аквадесстилятор аппаратлари олиб келинади.
Марказий шифохонанинг юқумли касалликлар бўлими ҳамда кўп тармоқли поликлиника биноларида қурилиш капитал таьмирлаш ишлари амалга оширилади.
Туманимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва қулайликлар яратиш мақсадида, умумий қиймати 4,8 млрд.сўм бўлган тиббиёт бирлашмасининг 20-ўринли терапия ва “морг” биноси қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, тез ёрдам бўлимига қарашли маьнан ва моддий жиҳатдан эскирган 1 дона Дамас автомашинасини алмаштириш режалаштирилмоқда.
2022 йилда йўлларга хизмат кўрсатиш учун махсус автомашина харид қилиш режалаштирилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4602-сонли қарори биноан, 2023 йилда тумандаги “Абай”, “Дўстлик”, “Айтим”, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини худудларида ва “Истиқлол” массивида давлат-хусусий шерикчилик асосида 22 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилади.

    Замонавий қурилиш материаллариданфойдаланган ҳолда ушбу кўп қаватли уйларнинг 1-қавати маҳалла, адлия бўлими, халқ қабулхонаси, ҳунармандлар маркази бинолари, юқори қавати эса яшаш хонадонларидан ташкил топади. Умумий қиймати 87,1 млрд. сўм бўлган қурилиш ишларини тумандан рўйхатдан ўтган10 та тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилади.

    Туманда 2022 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш дастурига кўра, саноат, қишлок хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш, мавжудларини кенгайтириш ҳисобига 1469 та доимий иш ўрни яратилади.

     Бунда, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 607 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 862 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

    Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёшлар, хотин-қизлар ишчи гуруҳи хулосасига кўра, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” га киритилади ҳамда 2022 йил давомида ушбу дафтарга киритиладиган кам таъминланган хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг устувор масала сифатида қаралади. Ушбу йўналишдаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тақдим этилган йўриқномага асосан, етти йўналишда хусусан, ижтимоий кўмаклар, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилади. Уларнинг асосий қисмини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали бандлиги таъминланади. Амалий кўмак берилгандан сўнг, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг тегишли қарорлари асосида камбағаллик мақомидан чиқарилади.

Туманда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ишларини 5 та оилавий мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш орқали қамров даражасини 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонларга сифатли таълим бериш, инглиз ва рус тили ўқитувчилари, дефектолог, хореограф, мусиқа раҳбари каби педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилади.

    Халқ таълими йўналишида туманда 2022 йилда давлат хусусий - шерикчилик шартлари асосида хусусий мактаб ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозири кунда ушбу мактабни ташкил этиш борасида ота-оналар фикрини билиш мақсадида сўровномалар ўтказилиб, тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

2021-2022 ўқув йилида таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган 815 нафар педагогкадрларнинг 21,3 фоизини олий тоифали (174 нафар), 31,8 фоизини биринчи тоифали (239 нафар), 33,1 фозини иккинчи тоифали (235 нафар) ўқитувчилар қаторига ўтказиш режалаштирилган.
     Бундан ташқари, туманда 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабини битираётган 301 нафар битирувчининг 72 фоизини олий таълим муассасаларига ўқишга киришини таъминлаш халқ таълими бўлими ва шу тизимдаги умумтаълим мактабларининг асосий вазифаси этиб белгиланади.
    Шунингдек тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабини информатика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби сифатида ташкил этиш, 3-умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш орқали ўқувчилар учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш режалаштирилган.
    Учқудуқлик спортчи ёшлар ва тренерлардан Дилобар Тоирова, Абдурасул Абдирашидовлар - белбоғли кураш ва эркин кураш спортидан Ўзбекистон ҳамда Осиё чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб, юксак марраларни забт этишни мақсад қилишган.

    Шунингдек, спортнинг таэквандо, пара пауэрлифтинг, пауэрлифтинг ҳамда самбо турларидан тренер Ғиёс Абдирайимов, Ҳаёт Умаров ҳамда 5 карра жаҳон чемпиони Илҳом Бўриевлар ҳам иқтидорли спортчиларни юқори савияда мусобақаларга тайёрлашмоқда.
Натижада 2022 йилги Республика, Халқаро ва Осиё мусобақаларида учқудуқлик спортчиларимиз ҳам нуфузли ўринларни эгаллайдилар.
    Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
  Учқудуқ туманида жорий йилнинг ўтган 10 ойида содир этилган 60 та жиноятни, ҳар 100 минг кишига тақсимласак 162,4 фоиздан тўғри келади.
Содир этилган жиноятларнинг 7 таси ёки 11,6 фоизи аёллар ўртасида содир этилгани жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар борлигидан далолат беради.

  Оила турмушида, ака-ука, эр-хотин, ота-бола, яқин қариндошлар, шунингдек, қўни-қўшнилар ўртасида узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериш ва олдини олиш мақсадида, рўйхат шакллантириб, маҳаллалардаги «Яраштириш комиссиялари» иш самарадорлигини оширишимиз муҳим аҳамият касб этади.

“Яраштириш комиссия”лари таркибида маҳаллада обрў-эътиборга эга кишиларнинг маслаҳат ва кўмагидан фойдаланиш билан бирга маҳалла раиси ва фаоллари масъулиятини ошириш зарур бўлади.

    Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва унинг тегишли ўринбосарлари, имом-хатиб ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири билан алоҳида профилактик-тарбиявий ишларни амалга ошириш, айниқса улар томонидан оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганлиги сабабли, маҳаллалар, корхона, муассаса ва ташкилотларда хотин-қизлар билан алоҳида йиғилишлар ўтказиш талаб этилади.

   Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида муҳокама қилиб, муҳокамаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раиси ва фаоллари, имом-хатиб, хотин-қизлар қўмиталари иштирокини таъминлаш, ҳар бир ҳудудда жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасидаги самарали иш тажрибаларни оммалаштириш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва муҳокамаларнинг таъсирчанлигини ошириш зарур.

 Мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, аввало, аҳолини ўзини мулкини асрашга даъват қилувчи тарғиботни кучайтириб, мол-мулкини қаровсиз қолдиришга йўл қўймаслик, жамоатчилик ёрдамида “тунги гуруҳлар”, “жамоат-чилик назорат масканлари” фаолиятини кучайтириш, хонадонлар, савдо нуқталари, кўп қаватли уйлар, кўчалар, корхона ва ташкилотларга замонавий кузатув мосламаларини ўрнатиш долзарб масаладир.

 Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда тарғибот ишларини жадаллаштириш зарур бўлади.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    "Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловолди учрашувларида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз", деди Президентимиз.
Хабарингиз бор, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.
“Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
   Ушбу ёрдамчилар “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.
   Шунингдек, ҳурматли Президентимизнинг яна бир “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Унга кўра, 1 январдан бошлаб ҳар бир ҳар бир маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.
Учқудуқ туманида ҳам мазкур лавозимга муносиб, ёш, истиқболли, ўз устида ишлайдиган “Республиканинг олтин захира фондига” муносиб иқтисодий комплекс вакилларидан 14 нафари республика ишчи гуруҳи сухбатидан кўп сонли номзодлар орасидан саралаб олинди.

   Биз кейинги йилда туманда амалга оширадиган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги чора-тадбирларимизни бевосита ушбу номзодлар билан биргаликда амалга оширамиз. Давлатимиз рахбари таъкидлаб ўтканларидик бундан кейинги ислоҳотларни биз ушбу ёрдамчилар орқали махалалабай, хонадонбай амалга оширамиз.

   Туманимизда иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий ва устувор йўналиши этиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ҳар бир ижро органларини тадбиркорларга кўмакчига айлантиришимиз зарур бўлади.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади, ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.
Шу билан биргаликда “хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш, маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизлар бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради.
Ҳоким ёрдамчисига оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёри берилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса беради. “Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайди.
Ҳоким ёрдамчиси лавозимга тайинланган кундан эътиборан олтин кадрлар захирасига киритилади ҳамда меҳнат фаолияти натижадорлигига кўра Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таклифларига асосан юқори лавозимларга танловсиз тўғридан-тўғри ўтказилади.
    Азиз депутатлар! Сессия иштирокчилари!

   Бугунги мурожаатимиздан кўриниб турибдики, олдимизда жуда кўплаб вазифалар бор. Режаларимиз улкан!

    Сизлар билан биргаликда аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирларни изчиллик билан давом эттириш, 2022 йилда ҳам Учқудуқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб олинган барча устувор вазифалар ижросини ўз вақтида ва сўзсиз таъминланишини 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шахсан ўзим кафолатлаймиз.

    Зеро, буюк Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.

   Бугун шу муҳташам залда Учқудуқ туманининг фаоллари, халқ сайлаган депутатлар, корхона ва ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари ўтирибди.

Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, олдимизда турган марраларни эгаллашимиз, энг муҳими Учқудуқ халқининг розилигига эришишимиз мумкин бўлади.

Бу хайрли ишларни амалга оширишда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, толмас куч-ғайрат, оилавий бахт ва саодат тилайман.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

14 Dec 2021

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

  Булар қандай ўзгариш ва қўшимчалар?

   Амалдаги қонунчиликка мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсияси қарамоғидаги шахсларга улар 16 ёшга тўлгунга қадар, ўқувчи бўлсалар 

    18 ёшга тўлгунга қадар тўланади. Фуқаро 18 ёшга тўлганда, кўпинча олийгоҳга ўқишга киради. Табиийки, у ўқиш билан банд бўлган даврда таъминотсиз қолиб кетади.

   Эндиги таҳрирга кўра боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, яъни, яна 2 йилга узайтирилмоқда. Агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса, 23 ёшга тўлгунга қадар, яъни 5 йилга узайтирилган ҳолда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш таклиф этилмоқда. 

   Бу эса, етим болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш ҳисобланади.

    Шунингдек, ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга амалда 16 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисобланаётган бўлса, бу муддат ҳам 2 йилга узайтирилиб, 18 ёшгача қилиб ўзгартирилмоқда.  

   Яна бир масала, айни пайтдаги қонунчиликка асосан, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда, кўпи билан 3 йил иш стажига ҳам қўшилади. Бу эса, кўп ҳолларда аёлларни бола парваришлаш даврида боласини ҳар тарафлама соғлом қилиб вояга етказиш ўрнига ишга чиқишга ҳам мажбур бўлмоқда.

   Қолаверса, мазкур тартиб бўйича бошқа давлатлар тажрибаси ўрганилганида, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия давлатларида 6 йиллик давр аёлларга пенсия ҳисоблашда бола парвариши таътилида бўлиш вақти иш стажига қўшиб ҳисобланади.

   Юқоридагиларга асосан, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларни ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг бола парвариши даврида бўлиш таътил вақтини муносиб рағбатлантириш долзарб эканлигидан келиб чиқиб бола парваришлаш таътилларини меҳнат стажига қўшимча яна 3 йил қўшилиши таклиф этилмоқда. Яъни, ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланиши билан ҳаммасини жамлаганда болани парваришлаш таътиллари даврида бўлиш вақтининг 6 йили иш стажига қўшиб ҳисобланади.

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: