LOTIN-КИРИЛЛ

ҲАР БИР ДАРАХТ “ҲИСОБОТИ” БЎЛАДИ

     Сир эмас ҳар йили баҳор ойида ниҳол экиш оммалашади. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам дарахт бўлиб бўй чўзмайди. Баъзида топшириқ бажарилдими бўлди, деган бепарволигимиз бизни баҳорда экилиб ёзга бормай чўпга айланадиган ниҳолларимиз уволига қолдиради. 

    “Учқудуқ экологиясини яхшилайман десанг ўз касбинг билан ёрдам қил!” шиори остида ишлаётган ёшлардан бири ШКБ ахборот коммуникацион технологиялари маркази дастурчиси Азиз Солиев бўлади. Ёш дастурчи томонидан “Яшил макон-2022” дастури яратилди. 

    Бу дастур орқали Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларидаги ҳар бир дарахтнинг электрон ҳисоботи олиб борилади. Дастурининг афзаллиги шундаки, ҳар бир бўлинма учун алоҳида очилган саҳифада унинг ҳудудидаги мавжуд дарахтлар жойлашувига қараб рақамлаштирилади. Янгилари эса қўшимча равишда киритилиб борилади. Бу дастур бир вақтнинг ўзида раҳбарият томонидан назорат қилинади. 

    Демак-ки, ҳар бир дарахт учун ўша жойда ўз-ўзидан масъуллар тайинланиб, экологияга ҳурмат кучаяди. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан яшил табиатга қирон келтиролмайди. Дастурни ”огоҳлантирмай” дарахт кесолмайди. 

   Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Экологик муҳитни яхшилаш мақсадида бошланган “Яшил макон”лойиҳа доирасида НКМК АЖ Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида 12 мингдан зиёд туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали чўл ҳудудидаги яшил майдонларни 4 гектарга кўпайтириш режа қилинган.

  Ушбу лойиҳа доирасида шу кунгача Шимолий кон бошқармаси томонидан куз фаслидаёқ 7 минг 700 туп манзарали дарахт, 280 та мевали, 250 та турли бута кўчатлари экилди. Дарахтларнинг 120 таси ҳомийлик асосида олиб келинди. 

    Жорий йил 1 мартдан бошланган “Яшил йиллик» умуммиллий тадбирида ШКБ ва шаҳар ҳудудида ишчи-ходимлар томонидан 3 минг 100 та чўл ҳудудига чидамли қайрағоч, тут, жийда, ясень, гужум ва қоратол каби дарахтлар экилмоқда. Экилган ва экилаётган ҳар бир дарахт Азиз яратган дастурга киритилиб борилади ва шу орқали улар асраб қолинади.

Лайло КАРИМОВА, ШКБ ахборот хизмати раҳбари.

 

O'qilgan: 498 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: