Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 12-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 16-мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-320 IV-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022-йилнинг май ойида тугаши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 март куни ўтказилган мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилиниб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди. Шунингдек, сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди. Айни пайтда ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузилмоқда.
Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Унда туман ҳокими ва туман комиссиясининг аъзолари иштирок этдилар.
Туманда мавжуд 14та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловни юксак савияда ташкил этиш ҳамда фаол ва фидойи, элу юрт ичида ўз нуфузига эга шахсларни сайлаш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда Сайловолди чора-тадбирлар режаси ва вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.
Учқудуқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.