Икки йиллик чекловлар сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида саъйи-ҳаракатлар амалга оширилиши бошлаган.
Биринчи халқаро йўловчи поезди жорий йил 1 апрель кунидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналиши бўйича қатнай бошлайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига яна бир йўловчи поезд ҳаракати ташкил этилмоқда.
2022 йил 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томон эса, «Олма-ота-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.
Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.
Чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассала сотиб олиш мумкин.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюро билиб олиш мумкин.