LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

30 Jul 2022

    Ассалому алайкум муҳтарам ватандошлар!

   Қадрли дўстлар!

   Сиз, азизларни, бутун Учқудуқ тумани аҳолисини мамлакатимизда иккинчи бор нишонланаётган байрам – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман.

   Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 30 июль – бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланиб келинади. Ўзбекистонда 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан ушбу сана Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди. Бу байрамнинг таъсис этилиши бутун республикамиз аҳолисининг айни кўнглидаги иш бўлди.

   Дарҳақиқат, инсон ҳаётини безайдиган, унга маъно ва мазмун бағишлайдиган, унинг яхши кунида қувончига қувонч, шодлигига шодлик қўшиб, ёмон кунида эса суянч тоғи бўладиган мўъжиза бу – дўстликдир!

   Халқлар ўртасидаги дўстлик эса кимнингдир иродаси билан эмас, балки ҳаёт тақозоси билан юзага келади. Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради. 

   Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.

   Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистон – улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир”.

   Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани барчамизни қувонтиради. Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақи ва гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Юртимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар ўз фаолиятини эркин амалга оширмоқда. Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 150 та миллий маданий марказ катта роль ўйнамоқда. 

   Давлат таълим муассасаларида ўқув ишлари 7 тилда олиб борилмоқда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатув ва эшиттиришларини 12 тилда бериб бормоқда.

   Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 30 га яқин турли миллат ва элат тинч-тотув ҳамжиҳатликда истиқомат қилади. Таълим 3 тилда, “Учқудуқ” газетаси 3 тилда олиб борилади.

   Биз барчамиз туманимизда яшаб, Ватанимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, жумладан, миллий маданий марказларнинг раҳбарлари ва фаолларини яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

   Бу ҳақда сўз юритганда, “Рус миллий-маданий марказ”и раҳбари Колеватова Татьяна Андреевна, Шимолий кон бошқармаси ахборот-коммуникация технологиялари маркази муҳандис - дастурчиси Александр Халтуринский, “Ануш” хусусий корхонаси раҳбари Габриелян Роскир Абрамович, фахрийларимиздан Керуенбаев Абдулла Молдабаевич, Пардаева Гуласар Пардаевна каби ёш авлодимизга ўрнак бўлиб келаётган жамоатчилик вакилларининг номларини алоҳида тилга олишни истардим. 

   Муҳтарам тумандошлар!

   Бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида миллатлар ва конфессиялар ўртасида кескинлик кучайиб бормоқда. Бундай таҳликали шароитда биз биринчи навбатда жамиятимиздаги тинчлик, барқарорлик ва фуқаролараро тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз, фарзандларимизни кўпмиллатли халқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятлари руҳида тарбиялашимиз зарур.

   Ҳурматли дўстлар, барчангизни яна бир бор Халқлар дўстлиги куни билан табриклайман.

   Ишончим комилки, ушбу байрам юртдошларимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгаллайди ва ҳаётимизда эзгу анъанага айланади.

   Барчангизга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омад, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.

   Гўзал ва бетакрор юртимизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўпмиллатли Ўзбекистонимиз халқига бахту саодат ёр бўлсин!

   Эътиборингиз учун рахмат!

    

 

 

30 Jul 2022

     Халқимиз азалдан ардоқлаган дўстлик – мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи ришта. “Кончи” сиҳатгоҳида – “Халқаро дўстлик куни” нинг кенг миқёсда нишонланиши бу риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

 

МУХБИРИМИЗ.

 

 

30 Jul 2022

   Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган. 

   Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини байрам сифатида белгилашдан асосий мақсад – жамиятимизнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат. Ҳозир мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.

   Шу жумладан Учқудуқ туманида ҳам 30 га яқин миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, иноқликда умргузаронлик қилиб, Ватан равнақи халқ фаровонлигига муносиб улуш қўшмоқдалар.

   Сана муносабати билан Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда “Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватандир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири темир йўл цехида семинар тарзида ўтказилди. Унда корхонага қарашли бўлим ва бўлинмаларда меҳнат қилаётган турли миллатга мансуб опа-сингилларимиз иштирок этишди.

   Иштирокчилар турли миллат вакилларининг миллий либослари, миллий таомларидан иборат кўргазма билан яқиндан танишдилар. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенлик мавзуларида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иш тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

   Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги беқиёс ҳиссаси ҳақида ҳам сўз борди.

   Семинар ишида “Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.

Дилафрўз ХАЛИМОВА,  

ШКБ оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш кенгаши раиси.

 

30 Jul 2022

    Мемлекетімізде сан ғасырлар бойы түрлі ұлттар мен ұлыстар, мәдениет пен діннің өкілдері тату-тәтті өмір сүріп келгені белгілі. Қонақжайлылық, мейірімділік, жүректің кең пейілділігі, шынайы төзімділік халқымызға қашанда тән қасиет.

   Тәуелсіздік жылдарында елімізде этносаралық қатынастарды дамытудың жаңа кезеңі басталды. Адамгершілік мәдениетін дамыту, ұлтаралық келісімді нығайту, осы негізде өскелең ұрпақты Отанға деген сүйіспеншілік пен адалдық рухында тәрбиелеу Өзбекстанда мемлекеттік саясаттың маңызды бағыттарының бірі ретінде айқындалды. 

    Бүгінде елімізде 130-дан астам ұлт пен ұлыс өкілдері бір үйдің баласындай тату-тәтті өмір сүруде. Олар ортақ үйіміз – Өзбекстанды өркендету жолында бір кісідей жұмылып, барлық салаларда аянбай еңбек етіп, нарықтық экономикасы дамыған, азаматтық қоғамы күшті демократиялық құқықтық мемлекет құруға лайықты үлес қосуда.

    Конституциямызбен заңдарымызда Өзбекстан Республикасының барлық азаматтары ұлтына, тіліне және дініне қарамастан тең құқық пен бостандықтарға ие екендігі бекітілген. Әрбір ұлт өкілдеріне ұлттық мәдениетін, салт-дәстүрін, әдет-ғұрпын сақтап, дамытуға барлық мүмкіндіктер бар. Елімізде 16 конфессияның діни ұйымдары еркін жұмыс істейді. Мемлекеттік білім беру орталықтарында оқыту 7 тілде жүргізіледі. Өзбекстанның Ұлттық телерадиокомпаниясы, газет-журналдарды қосқанда 12 тілде хабар таратады.

   Үшқұдық ауданыда көп ұлтты аумақ болып есептелінеді. 40 мыңнан артық халқы бар мекенде 30-ға жуық ұлт өкілдері тату-тәтті өмір сүріп, Өзбекстанның дамуына лайықты үлес қосып жатқан қазақ, орыс, қырғыз, тәжік және басқа ұлт өкілдерінің қуанышында шек жоқ. Иә, алтын қаламызда қазақ тілінде білім беретін екі орта мектеп бар болғаны, сонымен қоса ауыл аймақтарда да мектептер қазақ тілінде тәлім алып барылып, онда жастардың білім алуы үшін барлық жағдай жаратылғаны мемлекетімізде әрбір ұлт өкілінің келешекке деген ұмтылысын күннен-күнге арттыруда. Қызылқұм жауһарына айналған – Үшқұдық ауданының тарихына назар аударсақ, 1953-1955 жылдары келген геологтар пайдалы қазба байлықтары бар екенін анықтап, зерттеу жұмыстарын бастайды. Осылайша біртіндеп тұрғын үйлер құрылып, кәсіпорындар мен ұйымдар ашылып,1958 жылы Үшқұдық қорғаны құрылды. Сол жылдан бастап Қызылқұмның ұлан-ғайыр шөлейттерінен шыққан қайсар да жанқияр түрлі ұлт өкілдері ел экономикасына маңызы зор жер асты байлықтарын іздеп тапты. Тек қана кен саласында ғана емес, экономиканың түрлі салаларында, білім, денсаулық сақтау, ғылым, мәдениет сияқты әлеуметтік салаларда да жемісті еңбек етіп, еліміздің өркендеуіне, тәуелсіздігін нығайтуға, халықаралық аренада республиканың беделі мен абыройын арттыруға лайықты үлес қосып келеді.

   30-шілде - Халықтар достығы күні – елімізде тұратын көп ұлтты халқымыздың татулығы мен келісімін қамтамасыз етуге бағытталған күш-жігердің символдық көрінісі. Болашақ жастарымызды түрлі мәдениеттерге, ұлттық және жалпыадамзаттық құндылықтарға құрмет рухында тәрбиелеуде бұл мерекенің маңызын салыстыруға болмайды. Ендеше, бұл күнді салтанатпен атап өту, ұлттық байлығымызды әлемге паш ету, халықтар арасындағы достық рухын дәріптеу баршамыз үшін үлкен мәртебе, үлкен жауапкершілік.

Абдулла КЕРУЕНБАЕВ,

«Достық» ордені иегері, еңбек ардагері.

 

28 Jul 2022

   Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2022 йил 20 июлдаги "Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги 18- сонли Қарори ижросини таьминлаш мақсадида Навоий вилоятининг Учкудук туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг Фавкулодда медиа режа асосида ходимлар томонидан деҳқон бозорда назорат ва санитар тарғибот ишлари ўтказилди.

   Жумладан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари, ботулизмни олдини олиш мақсадида туманда фаолият юритаётган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконларда, бозор атрофидаги умумий овқатланиш шаҳобчаларида савдо қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, сақланишда амалдаги санитария-гигиена талабларига риоя қилишда хамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадбирда СЭО ва ЖС бўлими ходими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

28 Jul 2022

 

   Гепатитнинг ўткир ва сурункали турлари мавжуд. Ўткир гепатит билан касалланган инсон жигари қайта тикланишига имкон бериш учун бир йилгача қатъий парҳезда бўлиши, спиртли ичимликлардан тийилиши керак. Сурункали гепатит ўлимга олиб келувчи жигар циррози ва саратони каби касалликлар асоратига сабаб бўлиши мумкин.

Гепатит билан қандай касалланиш мумкин?  

  Асосан, ушбу касаллик вирус юқиши туфайли ривожланади. Бундан ташқари, гепатит ўткир заҳарланиш, хусусан, спиртли ичимлик фонида ҳам ривожланиши мумкин.  

  Гепатитнинг А, B, C ва бошқалари нимаси билан фарқ қилади? 

Гепатит А — энг кўп учрайдиган, аммо бошқаларига нисбатан хавфсизроқ касаллик тури ҳисобланади. У деярли доим ўткир кечади ва сурункали бўлмайди, ўлимга ва бошқа турларга нисбатан жиддий оқибатларга олиб келмайди. Ушбу касаллик «кир қўллар касаллиги» деб ҳам аталади. Вирусни, асосан, кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда касалланган одам билан контактда бўлиш орқали юқтириш мумкин. Гепатит А билан касалланмасликнинг энг осон йўли унга қарши эмланишдир.  

  Гепатит B — касаллик турлари орасида энг хавфлиси ҳисобланади. Йилига ушбу касалликдан 700 минглаб инсон вафот этади. Ҳозиргача ҳам касаллик қўзғатувчисига бевосита таъсир қиладиган препарат мавжуд эмас. Даволаш муолажалари жигарни яхшилаш ва циррозга айланишининг олдини олиш ҳисобланади. Касаллик қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага ўтади. Агар касалланган одамнинг бир томчи қони ҳовузга тушса, ундаги сув зарарланиш хавфи бўлади.  

  Гепатит C — «Мулойим қотил» деб таъриф бериладиган ушбу касаллик тури ҳам кўпинча жигар циррози ёки саратонига сабаб бўлиши мумкин. Касаллик, асосан, қон орқали, яъни эҳтиётсизлик сабаб стоматолог, маникюр ва бошқа амалиётларда қон теккан буюмдан бошқа бир инсонга юқиши мумкин. Шунингдек, тиш чўткаси ёки соқол оладиган ускуна ҳам вирус юқиши учун сабаб бўлади. 

  Гепатит D — шифокорлар томонидан «суперинфекция» деб аталадиган гепатит D организмда гепатит B вируси бўлгандагина кўпаяди. Аксар ҳолларда касаллик билан зарарланиш қон қуйганда ёки гиёҳвандларнинг шприцлари орқали юқиши кузатилади. Онадан ҳомилага юқиши ҳам мумкин. гепатит B га чалинган беморлар гепатит D юқишига мойил бўлади. Гемофилия касаллиги бор кишилар гиёҳвандларнинг касалликка чалиниш эҳтимоли юқори. Бир вақтнинг ўзида гепатитнинг А ва B турларига чалиниш ҳолатлари ҳам учраб туради. Зарарлангандан кейин касаллик ривожлангунича гепатит B сингари 1 ойдан 6 ойгача вақт ўтиши мумкин. 

Гепатит E — гепатит А сингари E тури ҳам деярли сурункали кечмайди. Аммо аёл ҳомиладорлигининг сўнгги уч ойида ушбу вирусни юқтириб олса, ўлим эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади.  

  Гепатит билан зарарланмаслик учун нима қилиш керак?  

   Гепатитнинг вакцинаси бор турларига қарши эмланинг. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Тиббиёт муассасалари ва гўзаллик салонларида бир марталик асбоблардан фойдаланиш ва уларни стерилизацияланганига эътиборли бўлинг. Иложи борича бир йилда бир марта гепатитга қон таҳлили топширинг. Гепатитнинг баъзи турдаги вируслари қонга тушганидан кейин 20 йилгача ўзини намоён қилмаслигини унутманг.   

  Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг! 

Учкудук туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги булими. Г.А.Назарова.

 

28 Jul 2022

   Учқудуқ туман ҳокимлигида туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасига тайинлов ўтказишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман мактабгача таълим ташкилоти директорлари, бўлим мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

   Мажлисни туман ҳокими С.Хамроев бошқариб борди. Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Амонова сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 263-к сонли буйруғи билан таништирди. 

   Унга кўра, Учқудуқ туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига 3 ой синов муддати билан Ғайбуллаева Дилора Ўктамовна тайинланганлигини ўқиб эшиттирди. Д.Ғайбуллаева тайинловга қадар 10-сонли МТТ директори лавозимида фаолият олиб бориб, ўз иш фаолияти давомида ташаббускорлигини, фидоийлигини намойиш этди. Айниқса, у раҳбарлик қилган муассасада болаларни инглиз ва рус тилларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилди.  

   Тайинлов юзасидан туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман ҳокими матбуот котиби Р.Қодирова, 2-сонли МТТ директори Д. Камолова сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

28 Jul 2022

 

   “30 июль -Халқаро дўстлик куни” муносабати билан Шимолий кон бошқармаси Темир йўл цехи Маъмурий маиший комбинати биносида 2022 йил 26 июлда тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди. Семинарда ШКБ барча бўлинма “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кенгаши” раислари, Маънавият ва маърифат бўлими етакчилари, Ёшлар иттифоқи кенгаши раислари ва Касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳамкорлигида ўтказилди. 

  Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Шимолий кон бошқармаси жамоасида ишловчи барча кўп миллатли ходимларнинг ҳамжихатлик ва бирлашган ҳолда бир жамоа бўлиб ишлаши,  шунингдек Давлатимиз равнақи йўлида самарали меҳнатларини яънада такомиллаштириш мақсадида иш фаолиятларини ўрганиш ва маъмурий хўжалик бўлимларида самарали меҳнатларини жамоа ишчи ходимларига ўргатиш ҳисобланади. 

  Семинарда Шимолий кон бошқармаси бўлинма раҳбарлари, хотин-қизлар кумитаси раислари ҳамкорлигида байрам тадбири самарали ўтказилди. Семинар катта байрам тадбирига айланди, унда миллий либослар танлови, миллий таомлар кўргазмаси ҳам “Учқудуқ” маданият сарои ходимлари иштирокида гала концерт ташкилаштирилди. 

  Семинар иштирокчилари  тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирар экан бу каби тадбирларни бошқа жамоаларда ҳам ташкиллаштириш таклифларини билдириб ўтдилар. 

 

24 Jul 2022

    Шавкат Мирзиёев президентликка келгач, мамлакатдаги вазиятни юмшатиш, бозор иқтисодиётини рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, қўшни мамлакатлар билан алоқаларини қайта тиклаш каби бир қатор ислоҳотларни амалга оширди.

 

   Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 65 ёшни қарши олди. У ўтган вақт ичида мамлакат раҳбарлигида қандай ўзгаришлар амалга оширди?

   Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.

 

   Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимигача бўлган лавозимларда ишлайди. 1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

 
 

   Амал пиллапоялари бўйлаб

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон сиёсатида президентликкача бўлган барча поғоналарни босиб ўтган. Яъни, сиёсатда «қайнаган» одам. Аввалига, 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланган. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

  2003 йилдан бош вазир бўлади. Яъни, унинг фаолиятида фақат ўсиш кузатилган: аввал туман ҳокими, кейин вилоят ҳокими ва 2003 йил мамлакат сиёсатидаги иккинчи одамга айланиш. Жиззахдан Самарқандга ўтиши ҳам аслида шунчаки бир вилоятдан бошқасига ўтиш деб қаралмайди, Самарқандга ишга ўтиш ҳар қанақасига «кўтарилиш» ҳисобланарди.

 

  Мирзиёев бош вазирликка ўтишида айнан Самарқанддаги фаолияти асосий омил бўлган. Биринчи президент Ислом Каримов Самарқандда туғилгани учун бу вилоятга раҳбар қўйишда айниқса етти ўлчаб бир кесган. Катта эҳтимол билан, Шавкат Мирзиёевда етакчилик хусусиятларини кўрган Каримов уни охирги ҳал қилувчи синов сифатида Самарқандга раҳбар қилганди.

Мирзиёевнинг кўҳна шаҳардаги фаолиятини эса самарқандликлар жуда яхши эслайди. Ҳозир ҳам шаҳарда кўзга кўринган бинолар, хиёбонлар, стадионлар ўша вақтда қад ростлаган. Каримов Самарқандга ҳар келганида яхши ўзгаришларни кўргани сабаб иккиланмай Ўткир Султонов ўрнига 46 ёшли Шавкат Мирзиёевни бош вазир лавозимига таклиф қилганди.

  Ҳозир қайсидир ҳоким бош вазир бўлишини тасаввур қилиш қийиндир, лекин Самарқанддаги фаолияти сабаб Мирзиёев бу лавозимни эгаллаши ажабланарли ҳолат бўлмаганди. Ҳа, Самарқанд бу борада катта имкониятлар юрти ва ҳозирги президент ўзига берилган имкониятдан ўринли фойдаланганди. У ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланади.

Президентликка келиш

Шавкат Мирзиёев 2016 йил охирида Ўзбекистон президенти бўлди. Каримов вафот этгач, мамлакат сиёсий элитасида кимдир ажралиб чиқиши кутилганди ва бош вазир Мирзиёев илк кунларданоқ мураккаб вазиятда қолган мамлакатдаги сиёсий назоратни ўз қўлига олади ва ўшанданоқ мамлакатни бошқаришга муносиб номзод эканини кўрсатади.

Сайловгача бўлган уч ой муддатда жуда фаол сайлов кампанияси олиб борган Мирзиёев якунда катта устунлик билан ғалаба қозонади (88,61 фоиз). Айнан сайлов кампанияси давомида у чинакамига одамлар орасида машҳур бўла борди.

Президентликка киришганининг илк кунлариданоқ Шавкат Мирзиёев танқидий чиқишлари билан ёдда қолганди. Айниқса, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари кескин танқидга учрайди. Прокуратура тизимидаги кадрларнинг 80 фоизи янгиланади. Юқори доираларда ҳам катта «тозалаш» ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасида деярли барча вазирликлар раҳбари ўзгаради.

   Ислоҳотлар бошланиши

Мирзиёев президентликка ҳам катта энергия билан кириб келади. Бир ерда қотиб қолиш, эришилган кам сонли ютуқлар билан, тарих билан мақтаниш ярамаслиги, тинмай ҳаракат қилиш кераклигини айтади. Унинг ютуқларидан бири – одамларни биз дунё ривожидан анча ортда қолиб кетганимизга ишонтирганида бўлганди, у бу ҳақда қўрқмай гапириш керак эканини айтади.

Илк кунларданоқ аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва давлат органларининг очиқлиги бўйича янги тизим жорий этилди.

Шунингдек, давлат хизматлари тизими ривожлантирилиши, давлат хизматлари марказлари ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берилиши, инсон ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатининг тугатилишини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Бундан ташқари, ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилди, олий таълим тизими ривожлантирилди, университетларга қабул квоталари оширилди, миллий ва хорижий ОТМлар филиаллари очилди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий ва институционал ўзгаришлар амалга оширилди.

Жамият ҳаётида ОАВнинг роли ошиши

Янги эпохада ОАВ мустақиллиги учун йўл очилди. Медиа муҳит кенгайтирилди, нашрларнинг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлар қабул қилинишидаги ролининг оширилди.

Ўз навбатида оддий одамлар бугун ҳокимлардан муаммоларни ҳал қилишни талаб қила оляпти. Халқ давлат бюджети ўзи тўлаётган солиқлардан тўлишини аста-секин тушуниб етмоқда, одамлар давлатнинг пули қаерга сарфланаётганини ҳисоблайдиган, керак бўлса ҳисоб сўрайдиган бўлди, жамоатчилик назорати юзага кела бошлади.

Мирзиёев таклиф қилган очиқлик сиёсати ҳукуматнинг энг юқори қатламидаги сиёсатчилар ҳам халқнинг, журналистларнинг, фаол фуқароларнинг танқидларига учрашига олиб келди, ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги жарлик йўқолди, ҳокимлар қишлоқларгача бориб қабул ўтказиб, оддий одамларнинг ҳолини сўрашни ўрганди.

Иқтисодий ислоҳотлар

Иқтисодий соҳада ҳам кўплаб ислоҳотлар ўтказилди. Энг асосийси, валюта бозори эркинлаштирилди, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди. Долларнинг икки хил куриси бекор бўлди. Ҳозир ҳам мавжуд «қора бозор» курси банклардагидан фарқ қилмайдиган бўлиб қолди. Бу эса барча экспорт ёки импортчилар учун тенг бозор шароити яратди.

Камбағаллик расмий даражада тан олинди ва уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланди.

Тадбиркорлик муҳити яхшиланди, хусусан бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва уни юритиш бўйича жараёнлар соддалаштирилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти узоқ йил бозор тамойиллари йўқлиги сабаб ривожланиш суръатларини ошира олмаётганди. Бугун эса ниҳоят бозор иқтисодиётига чинакамига ўтиш ҳақида гапирилмоқда. Одамлар нарх-наво биз узоқ йиллар қилганимиз каби ричаг ёрдамида ушлаб туриладиган нарса эмаслиги, иқтисодий кўрсаткичлар билан баравар ўзгаришини тушуниб етди.

Халқнинг энг оғриқли муаммоси бўлмиш энергетика масаласида кескин ўсишга эришилди. Аввал свет ўчмайдиган жой дейилганда фақат Тошкент тушуниларди, бугунги кунда эса қишлоқларда бир муддат свет ўчса, одамлар эътироз қиладиган бўлди. Шунча йил одамлар электр учун кимга пул тўлаётганини билмай юрди, уйдан светга деб пул олиб кетишар, орқасидан фалон миллион қарз деб қоғоз келарди. Аслида жуда оддий бўлган коммунал муаммо ҳал қилинди.

Халқаро муносабатлар

Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилгани, чегаралар очилгани ва назорат пунктлари ташкил этилгани, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилгани – Шавкат Мирзиёевнинг эътироф этиш зарур бўлган яна бир тўғри сиёсатидир. У «окопга тушиб олиб ҳаммага душмандай қараш» сиёсати тўғри эмаслигини айтди ва шу йўлда ҳаракат қилди. Минг йиллик қўшниларимиз билан ўртадаги тўсиқлар олиб ташланди, атрофдагиларга қўл узата бошладик ва улар ҳам буни хурсанд бўлиб қабул қилди.

Туризмни ривожлантириш доирасида 90 мамлакат учун визасиз режим, 48 мамлакат фуқаролари учун визасиз транзит режими жорий этилди.

Давлат ичида ўз имижини ярата олган Мирзиёев халқаро майдонда ҳам дўстликни тарғиб қилувчи сиёсатчи эканини кўрсатди. Марказий Осиё етакчиларига «Келинг, бирлашайлик» деди ва минтақа лидерлари маслаҳатлашув учун йиғилишни одат қилишди.

Унинг айниқса Тожикистонга ташрифи тарихий бўлганди. Ташриф давомида қўшни Тожикистон билан алоқалар янги босқичга кўтарилди. Шавкат Мирзиёев мартда Душанбега борган бўлса, августда Имомали Раҳмон 20 йил ичида илк марта Ўзбекистонга келди. Мирзиёевнинг илк давлат ташрифи Туркманистонга бўлгани ҳам у халқаро муносабатларда қўшни давлатлар билан алоқаларни биринчи планга қўйишини кўрсатарди.

Халқаро муносабатлар ҳақида гапирганда қайд этиш керакки, Мирзиёев вақтида четга чиқиш осонлашди. Четга чиқишни истаганлар учун стикер олиш тартиби бекор қилиниб, бунинг учун «қизил паспорт» жорий қилинди.

Умидли истиқбол

Албатта, олдинда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар бор. Лекин асосийси – мамлакатда ўсиш суръати пайдо бўлган, давлат нарвоннинг қайси поғонасида эканини алдамай айтяпти, ҳукумат одамларга қўл узатишга ҳаракат қилмоқда, жамият ва ҳокимият орасидаги бўшлиқ қисқармоқда.

   Ривожланишда эса энг муҳими – тўғрисини тан олиш ҳисобланади. Одамларга иқтисодий кўрсаткичларни сохта қилиб кўрсатишдан, биз энг зўр давлатмиз деб айтишдан осони йўқ, лекин ҳозир давлат хато бўлса, айтинг деяпти, давлатнинг эгаси бўлмиш халқ билан ҳисоблашиляпти. Шавкат Мирзиёев сиёсатчи сифатида эришган энг катта ютуғи шу аслида.

    Шавкат Мирзиёев президентлик фаолияти давомида демократия принципларидан боришини айтиб келади. Бугун 65 ёшини нишонлаётган президентни табриклаймиз ва у фаолиятининг охирига қадар халқни фаровонликка етаклаш учун демократия йўлидан боришда давом этишига тилакдошмиз. Ахир замонавий дунё фаровонликка эришиш учун бундан бошқа йўл йўқ эканини кўрсатиб қуйди.

 

24 Jul 2022

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом”да ягона мактаб формасига қўйилган талаблар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилган.

   Унга кўра, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши, қишки ўқиш даврида ўқувчи-қизлар ягона мактаб формасига мос шим кийишлари мумкинлиги белгиланган.  

    Шунга кўра, ота-оналар ўқувчи-қизларнинг юбкасини 5-15 см.гача узунроқ фасонда тиктириши мумкинлигини маълум қиламиз

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: