Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзХДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Ш.Сатторов, Ўзбекистон Экологик партиясидан туман Кенгаши депутати П.Амоновлар томонидан ўзи сайланган Айтим маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги таъминланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар юзасидан депутат томонидан тегишлига жавоблар бериб ўтилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.