LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

22 Jul 2022

 

   Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 4-августдаги ПҚ–4797-сон қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими амалиётга жорий этилди.

   Бугунги кунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига 13 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 44 турдаги маьлумотлар электрон олинмоқда.

   Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини ўз вақтида манзилли ва мақсадли етиб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021-йилдаги 654-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан;

   Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш билан боғлиқ қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди.

амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилди.

болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди.

тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилди.

нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланиши жорий этилди. Бунда:

3 ёшгача битта фарзанди учун – 325 минг сўм;

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 минг сўм;

иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;

учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 100 минг сўмдан;

 фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши жорий этилди.

моддий ёрдамнинг миқдори – 380 минг сўмни ташкил этади.

   Аввалги тартиб билан солиштириладиган бўлса, 4 та фарзанди бор оила 384 минг сўм миқдорида 14 ёшгача нафақа олиб келган бўлса, ушбу оила ҳам эндиликда 600 минг сўм миқдорида нафақа олиш имкониятига эга бўлди.

   2022 йилдан бошлаб – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 557 сўм)дан ошмаганда оилани кам таъминланган деб эътироф этилиши белгилаб қўйилди.

   Мурожаат қилиш тартиби: Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

 

19 Jul 2022

    Ўзбекистон ҳудудларидаги доимий аҳоли сонимаълум қилинди.       Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти – 4 069,3 минг киши
  • Фарғона вилояти – 3 931,1 минг киши
  • Қашқадарё вилояти – 3 438,6 минг киши
  • Андижон вилояти – 3 283,8 минг киши
  • Тошкент вилояти – 2 962,5 минг киши
  • Наманган вилояти – 2 959,3 минг киши
  • Тошкент шаҳри – 2 909,5 минг киши
  • Сурхондарё вилояти – 2 771,1 минг киши
  • Бухоро вилояти – 1 990,4 минг киши
  • Қорақалпоғистон Р. – 1 962,4 минг киши
  • Хоразм вилояти – 1 936,6 минг киши
  • Жиззах вилояти – 1 457,7 минг киши
  • Навоий вилояти – 1 044,0 минг киши
  • Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши
    Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

 

 

 

 

18 Jul 2022

 

     Инсон янги ҳаёт остонасига қадам қўйиши нафақат мактабда балки мактабдан кейинги таълимда ҳам ўзига хос ҳаяжон билан кечади. Бугун Учқудуқ саноат техникуми битирувчиларига ҳам “Қайсидир касбнинг эгаси бу“ - деб айтишга сабаб бўладиган диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими С.Ф.Хамроев иштирок этиб, касб-ҳунар сирларини ўрганиб катта ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси фаолиятида омад тилади. 16 та йўналиш бўйича 471 нафар ўқувчи ёшларга топширилган диплом аслида келажакка йўлланма десак муболаға бўлмайди. Тадбир давомида ўқув йилида ўзининг намунали хулқи ва одоби, зеҳни ва салоҳияти билан бошқаларга ўрнак кўрсатган 30 нафар ўқувчилар имтиёзли диплом ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Тадбирнинг бадиий қисмида янграган куй ва қўшиқлар, ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди. Тадбирда ота-оналар, иш берувчи ташкилот ходимлари ва бир қатор меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

   Туман хокими таълим муассасасини имтиёзли диплом билан тамомлаган ўқувчиларга ОТМга имтиёз асосида ўтказиладиган суҳбат жараёнларида ўз билимини муносиб намоён этишини ва барча битирувчилар зиммасида таълим олган муассасасининг ғурури борлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Йил давомида фаол бўлган устозлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди. Самимий тилаклар ва улкан ҳаяжон билан ўтган тадбир, битирувчилар қалбида бутун умр муҳрланиб қолгани шубҳасиз. 

18 Jul 2022

Метеожурналга кўра, келаётган ҳафтанинг жума кунига қадар, Туркманистоннинг кўплаб ҳудудларида +45, +48 даражалик иссиқ ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.

Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини узоқ муддат деярли ҳаракатсиз, паст босимли ўта иссиқ ҳаво оқими таъсирида шаклланади. "Термик депрессия" дея ном олган бу ҳаво оқими келаётган ҳафта Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳавосига ҳам таъсир кўрсатади.

 

Янги ҳафтанинг жума кунларидан бошлаб, Марказий Осиёнинг ғарбига Кавказ, Волгабўйи ҳамда Каспий денгизи устидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимининг "бостириб" келиши Туркманистон шимоли ғарби, хусусан, Ўзбекистоннинг шимолига ҳам янги ҳафтанинг дам олиш кунлари умудбахш салқин об-ҳавони тақдим этиши кутилади, деб ёзади мутахассис метеоролог

15 Jul 2022

         Навоий вилоят ҳокими томонидан жорий йилнинг 30 июн куни тасдиқланган, Навоий вилояти раҳбарларининг 2022 йил июль ойида фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўказиш режа жадвалига асосан жорий йилнинг 15 июл куни Учқудуқ туманининг  “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Нуронийлар” масканида ҳамда  туманнинг  “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Овул” биносида мазкур туман аҳолиси, уюшмаган ёшлар ва тадбиркорлик субъэктлари билан сайёр қабул ташкил этилди.

          Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи У.Шодиев ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, коммунал ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган қабул давомида бу ерга ташриф буюрган 14 нафар фуқаролар  Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич томонидан қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ёшлар томонидан қилинган бўлиб,  жами мурожаатдан 7 таси жойида ҳал этилди, 2 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 5 та мурожаатни ижроси назоратга олинди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Оғир” ҳудуд ва “Обод маҳалла” дастурига киритилганлиги юзасидан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи,  4-сектор раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиб бориш билан бир қаторда туман фуқаролари яшаш тарзини енгиллаштириш учун амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ва йўл қуриш ишлари ҳолати билан ҳам танишди.

15 Jul 2022

   Ошқозон ичак касаллиги кўпроқ йилнинг иссиқ пайтларида учрайди.Улар касаллик қўзғатувчи микроблар таъсирида ривожланади. Микроблар оғиз орқали тушиб, ичак йўлида кўпаяди ва деворини яллиғлантиради. Шунинг учун нажасда шиллиқ модда ва қон бўлиши мумкин баъзи микроблар ўзидан токсин яъни захар ажратиш хусусиятига ега. Ушбу токсин қонга сўрилиб, бутун танани захарлайди.

   Касалликнинг юқиш йўллари

   Касаллик асосан бемордан юқади. Микроблар беморнинг нажаси, сўлаги, сийдиги, қусуғи билан ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Юқумли ошқозон ичакларининг тарқалишида пашша, суварак ва шу каби бошқа ҳашоратларнинг ҳам ўрни катта. Улар ифлос жойларда тухум қўйиб, кўпайиб касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни ўзига илаштириб олади ҳамда озиқ-овқат махсулотлари, сув ва идиш-товоққа қўниб, уларга микробларни тарқатади.

   Юқумли ошқозон ичак касаллиги қуйидагича намоён бўлади:

   Ичнинг одатдагидан кўра тез-тез ва суюқ кетиши, баъзи ҳолларда нажасда қон бўлиши, кўнгил айниш, қусиш, дармон қуриши.

   Шифокор келгунга қадар уй шаройитида беморга қандай ёрдам бериш керак?

   Беморга одатдагидан кўра кўпроқ суюқлик ичиришга ҳаракат қилинг. Беморга шифокор билан маслаҳатлашмасдан туриб, турли хил дори воситалари, жумладан антибиотик бериш мумкин емас. Кўпроқ қайнатилган сув ичиш тавсия етилади. Хўл меваларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш зарур. Яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатларни ёки салатларни истеъмол қилишдан чекланинг. Совутгичларни тоза тутиш, ундаги махсулотларни ўз вақтида истеъмол қилиш, тез-тез янгилаб турмоқ даркор. Идиш-товоқларни ювгандан сўнг қайнаган сувга ботириш ёки чайиш керак. Касалхонага борганда бемор яқин кишингиз бўлсада масофа сақланг.

   Чақалоқларни овқатлантиришда сунъий овқатларни болага етарли қилиб тайёрлаб беринг ҳамда узоқ сақламасликка эътибор қаратинг.

   Aтроф-муҳит, хонадонлар ва аҳоли умумий фойдаланадиган жойларни доимо озода бўлишини таъминлаш керак. Ҳар биримизнинг соғлигимиз юқорида айтилган қоидаларни қандай бажаришимизга боғлиқ.

 Aгарда юқорида айтиб ўтилган фикрларга амал қилсангиз, ўткир юқумли ошқозон ичак касалликлари ва унинг оғир асоратларидан йироқ бўласиз. Aсосийси эса оилангиз аъзоларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссангизни қўшасиз.

 

Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

15 Jul 2022

   Вирусли гепатит A касаллиги-кўпинча жигарни шикастловчи вирус орқали юзага келади. Касаллик 14 ёшгача бўлган болаларда енгил, 14 ёшдан катта болаларда ва ҳомиладор аёлларда оғир кечади. Болаларда вирусли гепатит A касаллиги асосан тоза эмас қўллардан, идиш-товоқлардан ва ўйинчоқлардан юқади. Ушбу касаллик болалар қўлини ювмасдан овқатланганида, қайнатилмаган сув ичишлари сабабли касалликка чалинишади. Шу билан биргаликда болалар мактабгача таълим муассасаларида мактабларда ўзаро мулоқот жараёнида ҳам гепатит A касаллигини юқтириб олишлари мумкин.

   Вирусли гепатит A касаллигининг қандай белгилари бор?

   Касалликнинг илк даврида беморда сариқлик аломатлари бўлмайди, лекин ундан олдинги белгилар бўлади. Бу нафас ёлларининг яллиғланиши, ич кетиш, грипп ва ЎРВИ (ўткир респератор вирусли инфексиялар) хасталикларинининг аломатларидир. Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштахасизлик, кўнгил айниши, қаид қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, бўғимларда оғриқ, қорин ўнг қовурға ости сохасида оғирлик ва дискомфорт, сийдик ранги тўқлашиши, ахлат ранги оқариши.

   Вирусли гепатит A касаллигидан қандай ҳимояланиш керак?

   Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқат тайёрлашда овқатланишдан олдин, жамоат жойларга ва хожатхонага боргандан сўнг қўлни яхшилаб совунли сувда ювиш. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-епидемиологик қоидаларга риоя қилиш. Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш ва сўнгра қайнаган сувда ювиш. Яшаш жой гигиенасига риоя қилиш, хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш керак.

 

Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.

 

 

15 Jul 2022

   ДЕЗИНСЕКЦИЯ (дез… ва лот. insectum — ҳашарот) — юқумли касаллик қўзғатувчиларни тарқатадиган зараркунанда бўғимоёқлиларнн йўқотиш учун қўлланиладиган чора-тадбирлар мажмуи. Дезинсекция одам ва ҳайвонларда турли инфекцион касалликларни ташиб юрадиган бўғимоёклилар (кана, пашша, бит, чивин, искабтопар), шунингдек, турар жойлардаги суварак, қандала, бургаларни қириш учун ўтказилади. Дезинсекция терминини биринчи бўлиб рус микробиологи Н. Ф. Гамалея киритган (1910).

          Дезинсекция 2 га турга - Профилактик ва қирувчи турларга бўлинади. Профилактик дезинсекцияга шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, чиқиндиларни вақтида чиқариб ташлаш, тураржой ва хўжалик биноларини озода саклаш, ҳовуз ва арикларни тозалаш, ҳашаротлар пайдо бўлиши ва кўпайишининг олдини олиш киради.

   Қирувчи дезинсекция физик, кимёвий ва биологик усуллар билан амалга оширилади. Кўпроқ кимёвий воситалар (жумладан инсектицидлар) қўлланилади. Улар таъсир этиш механизмига кўра тери орқали таъсир этадиган (хлорофос, трихлофос ва б.), ичак орқали таъсир этадиган (бор кислота, бура, бутадион ва б.) ва фумигант — ҳашарот организмига нафас йўллари орқали таъсир этадиган воситаларга бўлинади. Биологик Дезинсекция усули заракунандаларни «бир-бирига едириш»га (мас, патоген микроорганизмлар, гельминтлар, вируслар ва ҳ. к.), физик дезинсекция эса юқори ёки паст босим билан таъсир этишга асосланади. Бу усуллар ёрдамида ҳашаротларнинг кўпайишига анча чек қўйилади. Ветеринария да Дезинсекция чорва моллари соғлиғига зарар етказадиган ва улар маҳсулдорлигининг пасайишига олиб келадиган ҳашаротлар ва каналарни йўқотишга қаратилган тадбирлардир. Ҳайвонлар, чорвачилик ва паррандачилик бинолари, фермалар ҳудудлари, омборхоналар, ҳайвонот хом ашёсини қайта ишлаш корхоналари, кушхоналар, гўшт комбинатлари, ветеринариясанитария назорати ўрнатиладиган бошқа объектларда ўтказилади.

   Деҳқончиликда Дезинсекция уруғлик ва кучатлар, захира озиқ-овқат ва ем учун мулжалланган маҳсулотлар захирасидаги ва ўсимликлардан олинган техникавий хом ашёлардаги, омборлар, ун ва ёрма ишлаб чиқарадиган корхоналардаги зараркунанда қашаротларни йўқ қилишда қўлланилади. Одатда, кимёвий Дезинсекцияда бромметил, дихлорэтан, хлорпикрин, металлихлорид ва б. билан фумигациялаш, бино ичини таркибида гексахлоран ёки унинг гамма-изомерлари бўлган аэрозоллар билан ишлаш, сиртдан таъсир қилувчи инсектицидлар пуркаш, уруғлик захирасини инсектицид ва акарицид дустлари билан чанглаш; новда, каламчаларни инсектицид ва акарицидлардан тайёрланган суюкликка ботириб олиш ва б. қўлланилади. Айрим ҳолларда дон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг идиш ва қоплари инсектицидлар билан ишланади, паст ҳароратда совитилади ёки юқори қароратда қиздирилади. Дезинсекциянинг оддий усули — зараркунанда тушган уруғлик бошқа жойга кўчирилади ёки махсус машиналарда тозаланади.

 

Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлим

Дезифекция тадбирлари бўлими дезинструктори С.М.Ҳамроқулова

Мурожаат учун тел: +99855-351-04-13

 

 

 

 

14 Jul 2022

   “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида“ Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

   Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стрататегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлашга хизмат қилади. Бугун айнан шу масалада туман кенгаши депутати, ЎзЛиДеП партияси депутатлари гуруҳ раҳбари Алланова Гулбаҳар Ескабуловна туман тиббиёт бирлашмаси ва 11-сонли мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, лойиҳага киритилган ўзгаришлар ва янги таклифлар юзасидан ходимлар билан суҳбат ўтказиб, Референдумда барчани фаол иштирок этишга чақирди.

 

13 Jul 2022

 

     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11- ноябридаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамизда 2023- йилнинг 1-25 ноябр кунлари аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.

   Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

   Шу билан бирга, аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар ҳисобга олинмайди.

Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.

   Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини, жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини, ўз ходимларининг рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишини, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

Чиникулов А.И, 

Учкудук туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: