Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та бўлимдан ташкил топган бўлиб, уларда 100 та мақсад акс эттирилган.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини ташкил этиш борасида Учқудуқ тумани бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хусусан,Дастур ижросини ташкил этиш ва ўз муддатида сифатли ижросини ташкил этиш бўйича Учқудуқ тумани ҳокимининг 2022 йил 14 февралда 25-5-76-Q/22-сонли қарори қабул қилиниб, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларнинг ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда 94 та банддан иборат туманда комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мазкур Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 204,1 млрд сўм шундан, 1,4 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Ушбу маблағларнинг 34,4 млрд сўми давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, 148,8 млрд сўм ҳамда 1,4 млн. АҚШ доллари ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини, амалга оширилган ишларни умумлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида, туман ҳокимининг барча ўринбосарларидан иборат бўлган таркибда туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида доимий ишловчи мониторинг - таҳлил гуруҳи ташкил этилди.
Бундан ташқари, давлат дастурини ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимлигида алоҳида йиғилиш ўтказилиб, дастурда белгилаб қўйилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳар бир бандга корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан масъул бириктирилди.
Давлат дастури ижросини таъминлашда, 1 та Ўзбекистон Республикаси Қонунига, 1 та Ўзбекистон Республикаси Фармонига,
5 та Президент қарорига, 8 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорига,
34 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар киритилди.
Жорий йил давомида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни ижроси бўйича олиб борилган ижобий ишлар натижасида дастур доирасида 206 млрд. 141 млн. сўм яъни, режага нисбатан 100,9 фоиз миқдорида маблағлар ўзлаштирилди ва дастурдаги 94 та бандда белгиланган чора - тадбирлар ижроси тўлиқ бажарилишига эришилди.
Жумладан, давлат дастурининг 71-бандига кўра, ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш бўйича туман молия бўлими томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
2022 йил давомида 1-2 мавсумларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга қарийб 3,3 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларининг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 1.7 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларини таъмирлаш учун 700,0 млн.сўм, кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 100.0 млн.сўм, Йўлчилар ОФЙдаги ичимлик сувини таъмирлаш учун 650.0 млн.сўм, тумани марказига суғориш тизими қувурларини тортиш учун
200,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Давлат дастурининг 28-мақсадида: Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 900 млн АҚШ долларига етказишни ўз ичига олган 118-бандида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Экспортни ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда экспорт ҳажмини 1,4 млн. АҚШ долларга етказиш назарда тутилган.Учқудуқ туманига 2022 йил учун 1 019,1 минг АҚШ доллар (шундан, саноат маҳсулотлари 1 019,1 минг доллар) миқдоридаги экспорт режаси белгиланган бўлиб, йил якуни билан 1001,3 минг АҚШ долларлик миқдорида (шундан, саноат маҳсулотлари 1001,3 минг АҚШ доллар) экспорт ҳажмлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, давлат дастурининг 125-126-127-бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги
ПҚ-271-сон қарорига мувофиқ, тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан кичик саноат зонаси ташкил этиш учун ер участкалари 40 та лотга ажратилди.
Жорий йилнинг 31 январь ҳолатига 10 та лотдаги ер майдонлари бўйича ўтказилган аукцион савдолари натижасига кўра, уларнинг барчаси лойиҳа ташаббускорлари томонидан аукцион савдолари орқали сотиб олинган шунингдек, жорий йил 20 феврал кунига қадар қолган 30 та лотдаги ер участкалари бўйича аукцион савдолари тўлиқ якунланади.
Давлат дастурининг 85-мақсадида, мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш бўйича вазифа юклатилган.
2022 йилнинг январ-декабр ойларида 3415 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг декабрь ойига қадар 3872 та янги иш ўринлари яратилди яъни режага нисбатан 113,4 фоизга бажарилишига эришилди.
Дастурни соҳалар кесимида бажарилишини таҳлил қиладиган бўлсак, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2 150 та режа белгиланган бўлиб, 2 835 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 131,9 фоизни ташкил этади.
Шу жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 956 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, 1435 та янги иш ўринлари яратилган яъни, режага нисбатан 150,1 фоизга, ҳунармандчилик йўналишида 560 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб 627 та янги иш ўринлари яратилди яъни режага нисбатан 112,0 фоизга, ўзини-ўзи банд қилиш бўйича 2828 та янги иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан кўп бажарилишиги эришилди.
Туманда иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилда Инвестиция дастурига киритилган саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 146,5 млрд. сўмлик 74 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 687 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ўз маблағи ҳисобидан 129,9 млрд. сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 16,5 млрд. сўм, хорижий кредит линияси орқали 1,2 млн АҚШ. доллари ҳамда 3,4 млн АҚШ. доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Бундан ташқари, давлат дастурининг 29-мақсади ҳисобланган тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармонига асосан, Учқудуқ тумани ҳудудида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди:
1. 461 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 13 645,0 млн.сўмлик кредит ажратилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 566,6 млн.сўм, шундан, майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, насиллаи қора мол 258,0 млн.сўм, 304,0 млн.сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун йўналтирилди.
Бундан ташқари паррандачилик учун 283,0 млн.сўм, балиқчилик учун 155,0 млн.сўм йўналтирилди.
Шу билан бирга, мебел ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 325,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун
560,1 млн.сўм, мусқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун
128,0 млн.сўм, ва хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича
3 941,5 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.2. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга 429 нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилди.
3. 2022 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида жами 521 та
(383 та юридик ва 138 та якка тартибдаги) тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
4. Жорий йилнинг январ-декабрь ойлари давомида 4 313 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 916 нафари доимий иш жойларига, 569 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 828 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
Жумладан: “Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан 31 октябрь куни “Aйтим” маҳалла фуқаролар йиғинида “Samo yulduzlari” нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Mуассасада 6 та доимий иш ўринлари яратилиб, 50 ўринли оилавий боғчада кичкинтойларнинг униб-ўсиши учун барча шароитлар яратиб берилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 108 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 88,5 млн.сўм, 110 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамгʼармаси”дан 531.7 млн.сўм, ва “Аёллар дафтари жамгʼармаси” дан 35 нафар фуқароларга 188.2 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
2022 йилнинг январ-декабрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди.
Давлат дастурининг 57-мақсадида, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасида жаррохлик амалиётини олиб бориш учун 74.321.000 сўмлик (операциён) апарат ва бундан ташқари 32.352.610 сўмлик ЭКГ аппаратлари олинди ҳамда хар битта Оилавий поликлиникаларда биттадан пулсаксаметр, электрон термометр билан таъминланди. Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Вилоят ҳокимининг 2022 йил 25 июлдаги 3322-сонли баёнини 6-бандида кўрсатилган туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг Лабораториясига гемолатик анализаторини ва КТМРнинг алоҳида кириш хонаси ажратилиб нафас таҳлилини олиб бориш мақсадида чоралари кўрилмоқда. Хозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасида асбоб-ускуна ва жиҳозларни техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Давлат дастурининг 69-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан дастурнинг 254-бандида белгилаб берилган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, Давлат дастурининг 34-мақсадида: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришнинг 163-бандга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентиринг 2022 йил
18 мартдаги “2022 - 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан “Обод маҳалла” дастури доирасида 2022 йилда 13176 млн. сўмлик маблағ ҳисобидан туманнинг 2 та “Айтим” МФЙ, “Навоий” МФЙларининг архитектура қиёфасини тубдан яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида Ободонлаштири бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси, Молия бўлими, Қурилиш бўлими томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудни биргаликда ободонлаштириш юзасидан бир қанча ташаббусли ишлар амалга оширилди.
“Обод маҳалла” дастури доирисасида 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилотларини таъмирланиши режалаштирилган ҳозирда 15-сонли МТТда умумий қиймати3 300 млн. сўмга пудратчи ташкилот "BEHZOD KELAJAK NUR" XK томонидан.қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилган, 315,0 млн.сўмга 7-умумий ўрта таълим мактабида пудратчи ташкилот "Бахора қурилиш келажак" МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган. Шунингдек 6180,0 млн. сўмга 14-сонли МТТ да қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Обектда ишлар умумий ҳисобда 100 фоизга бажарилган.
Давлат дастурининг 80-мақсадида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш учун Ўрмон хўжалиги бўлими (И.Саитов) томонидан 290-бандида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 млн туп дарахтлар экиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиб.
Бунда: Учқудуқ туманида 2022 йил баҳор мавсумида 239 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган. Туман ҳокимлиги томонидан 2022 йил 1 март куни туман ШТАБИ тузилган. Туман штаби ходимлари томонидан “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлари ҳисобини юритиш ягона эликтирон платформасига 240,8 минг дона кунлик экилган кўчатлар сони киритиб, экология бўлими маъсул ходимлари томонидан 225,5 минг донаси ўрганилиб тасдиқланган.
2022 йил баҳор мавсумида экилиши режалаштирилган 308 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ишлари якунига етказилди.
Бундан ташқари, туманида 2022 йил куз мавсумида 562,4 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 581 минги 320 дона (153,53 %) кўчат экиш ишлари тўлиқ якунига етказилди ҳамда Туман штаби ходимлари томонидан “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлари ҳисобини юритиш ягона эликтирон платформасига 581 минг 320 дона кунлик экилган кўчатлар сони киритиб, экология бўлими маъсул ходимлари томонидан ўрганилиб тасдиқланган.
Давлат дастурининг 41-мақсадининг 204-бандида белгилаб берилган Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 2 минг ўқувчи ўрни яратиш, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов) томонидан бир мунча ишлар ташкил қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек давлат дастурининг 70-мақсадида: Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришни йўлга қўйиш учун Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Н.Харипов) Ёшлар билан ишлашнинг самарали бошқарув тизимини жорий этиш, Ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш ва соҳада янгича бошқарув механизмларини жорий этиш,
Маҳаллаларда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалага оширилди.
Жумладан, Ёшлар жамғармасига 2022 йил учун Ёшлар дафтарига киритилган 342 нафар фуқароларга 1,775 млрд сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, Шундан бугунги кунга қадар 1,724 млрд сўм маблағлар сарфланди.
Шунингдек, 2022 йил давомида 305 нафар ёшларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилганЖумладан: 12,8 млн.сўм маблағлар ҳисобига 10 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилган, 4,9 млн сўм маблағлар ҳисобига 4 нафар ёшлар ҳайдовчиликка ўқитилган, 386,3 млн.сўм маблағлар ҳисобига 57 нафар ёшларга абоб ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилган, 408,6 млн.сўм маблағлар ҳисобига 118 нафар ёшларга таълим тўлов контракти тўлаб берилди, 6.0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга даволаш харажатлари қоплаб берилди, 47,570 млн.сўм маблағлар ҳисобига 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари пуллври тўлаб берилди, 1,2 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга ижара тўлови тўлаб берилишида кўмаклашилди, 295,4 млн.сўм маблағлар ҳисобига 51 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди, 46,0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 18 нафар ёшга истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўмаклашилган, Беш ташаббус тадбирлари учун йил бошидан 249,9 млн сўм пул маблағлари сарфланган. Бошқа йўналишлар учун жами 299,3 млн сўм маблағлар жамғарма томонидан сарфланилишига эришилди.
Давлат дастурининг 67-мақсад 245-банди ижроси бўйича жорий йилда Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш Спорт бўлми (А.Бўронов) Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 28 фоиздан 45 фоизга етказиш мақсадида тумандаги аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Этноспорт” ва миллий спорт турлари спорт мусобақалари ташкил этиш, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп–2022” футбол мусобақалари ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги”, 5 ташаббус каби спорт мусобақаларини йил давомида режага асосан ўтказилмоқда. Ҳозирги вақтда туман маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда спорт билан шуғулланувчилар қамрови 35 фоизга етди.
Шунингдек, давлат дастурининг 134, 148-бандлари ижроси самарали ташкил этилганлиги натижасида тумандаги барча тоифа хўжаликларида гўшт ишлаб чиқариш 5 734,4 тоннага, сут 4504,6 тоннага, тухум 604,4 донага, жун 337,8 тоннага ва қракўл тери олиш 27,6 минг донага бажарилган бўлиб, жорий йил якуни билан қишлоқ хўжалигини 105,9 фоизга оширишга эришилди.
Фарруҳ ИСЛОМОВ,
Учқудуқ туман ҳокимлиги мониторинг гуруҳи раҳбари.