LOTIN-КИРИЛЛ

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг 2022 йил давомидаги фаолияти тўғрисида

Учқудуқ туманида 25 сайлов округларидан 25 нафар Халқ депутатлари сайланган бўлиб, бугунги кунда 25 нафар депутат ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Шундан 2 нафар депутат ўз аризасига биноан депутатлик ваколатидан озод этилган. 1-“Алтинтау” ва 4-“Ёшлар” сайлов округларида сайлов ўтказилиб, бўшаб қолган депутатлик ўрнига 2 нафар депутатлар сайланган.

2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 19 та сессиялар ўтказилган бўлиб, уларда 140 та масала кўрилган. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жумладан: туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими, туман тижорат банклари, туман халқ таълими бўлими, туман санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари эшитилди.

Туман Кенгаши депутатлари томонидан 24 та янги қабул қилинган Қонун юзасидан маҳаллаларда, меҳнат жамоалари ўртасида, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилди.

2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 140 та қарор қабул қилиниб, қарорлар эхат почта тизими орқали корхона ва ташкилотларга юборилди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари 2022 йил давомида 220 та тарғибот, учрашув ва 69 та сайёр қабулларда 610 та тадбирларда иштирок этди.

Учрашувлар жараёнида аниқланган 410 та муаммоларнинг 335 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 75 тасига тушунтириш берилди. Депутатлар томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 459 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Туманда депутатлар томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб, ёшлар томонидан кўтарилган масалалар, жумладан, кўчаларни асфальт қилиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, ишсизлик, кредит масалаларидаги муаммолар бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга 79 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўровларининг барчасига жавоб хати олинди.

Жорий йил давомида оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ўтказилган учрашувлар, тарғиботлар ва давра суҳбатлари туман ҳокимлигининг Facebook саҳифасида ҳамда “UCHQUDUQ” газетасида доимий ёритиб борилди. Жумладан, “UCHQUDUQ” газетасида 19 маротаба, телерадиода 5 маротаба, ижтимоий тармоқларда 359 маротаба жами оммавий ахборот воситаларида 302 маротаба ёритилди.

Туман Кенгаши депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси бўйича аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стрататегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида, лойиҳага киритилган ўзгаришлар ва янги таклифлар юзасидан тумандаги барча корхона ва ташкилотларда  тарғибот ҳамда давра суҳбатлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори 10.1-бандида берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш борасида ноябрь ва декабрь ойларида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида сектор раҳбарлари, ҳамда тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Дастур доирасида Учқудуқ туманида 7 та маҳаллалар ҳудудида 7 та лойиҳаларни амалга оширилиши белгиланган.

7 та лойиҳанинг смета ҳужатларини ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилиб лойиҳачини аниқлаш бўйича эълон берилди.

 4 та ички йўллар, 1 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти, 2 та электр таъминоти объектлар.

Айни дамда 7 та лойиҳа (ёки 100%) бўйича лойиҳа ташкилотлари аниқланган.

7 та лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ҳужжатлари экспертизадан ўтказилган.

7 та лойиҳа бўйича шартномалар тузилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини бошланган.

Жумладан, 4 та ички йўллар, 1 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти объектлари, 2 та электр таъминоти объектлар қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Назорат тизими юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат масъуллар
7 та маҳаллаларга бириктирилди.

Сектор раҳбарлари, бириктирилган масъул раҳбарлар билан биргаликда ҳар ҳафта жойларга чиққан ҳолда маҳалларда амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил қилиниши назоратга олинган.

 Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти

O'qilgan: 356 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 03 Feb 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: