LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

25 Dec 2023

     ⚡️2024-yil uchun qoʻshimcha dam olish kunlari belgilandi

     Prezident farmoni bilan 2024-yilda quyidagi qoʻshimcha dam olish kunlari belgilandi. (https://t.me/huquqiyaxborot/15091)

     Barcha xodimlar uchun (ish haftasining turidan qatʼi nazar):

22-mart – juma;
11-aprel – payshanba;
18-iyun – seshanba;
3-sentabr – seshanba;
31-dekabr – seshanba.

        Olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun:

2-yanvar – seshanba;
23-mart – shanba;
12-aprel – juma;
31-avgust – shanba;
30-dekabr – dushanba.

          Besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kunlari quyidagi tartibda koʻchiriladi:

6-yanvar – shanba kunidan 2-yanvar – seshanba kuniga;
13-aprel – shanba kunidan 12-aprel – juma kuniga;
14-dekabr – shanba kunidan 30-dekabr – dushanba kuniga.

25 Dec 2023

 

     “Ұстаздық еткен жалықпас, Үйретуден балаға” деп дана ақын Абай ұлы кәсіп иелерін жоғары дәріптеген. Баланың болашағына алаңдап, бағыт-бағдар беретін ұстаздар қауымы қашанда мың мақтауға лайық, зор құрметке ие. Ұстаздар сонымен қатар болашақ азаматтарды ғана емес, бүкіл болашақ қоғамды қалыптастырады.

    Таяуда мектебіміздің қазақ тілі және әдебиеті пәні оқытушысы Жүнісов Алмат Опабекұлының қоғам алдындағы өлшеусіз еңбегі, шәкірттерге берген терең тәлім-тәрбиесі, жоғарғы жетістіктері бағаланып, “Халыққа білім беру ісінің үздігі” төсбелгісімен марапатталды. Алмат мектебіміздегі беделді де білікті ұстаздардың бірегейі. Әр жылы дәстүрлі түрде өтетін Пән олимпиадасының аудандық, облыстық басқыштарынан дайындаған шәкірттері топ жарып келеді. Оқушыларын Республикалық басқышқа дейін шығарып, еселі еңбек етіп келуде. Өз ісінің нағыз шебері. Осы жылы да қос шәкірті Пердебеков Нұрсұлтан мен Жамаладинова Альбиналарға қазақ тілі пәні бойынша республикалық басқышқа жолдама алып бергені - ұстаз еңбегінің айқын дәлелі. Ұлағатты ұстазды лайықты марапатымен ұжымымыз атынан шынайы жүректен құттықтай отырып, өскелең ұрпақ тәрбиелеудегі өрелі жұмыстары мен абыройлы істеріне толымды табыс тілейміз!

РОЗА ЖУСИПБЕКОВА

9-мектеп директоры

 

25 Dec 2023

 

     “Ұстаздық еткен жалықпас, Үйретуден балаға” деп дана ақын Абай ұлы кәсіп иелерін жоғары дәріптеген. Баланың болашағына алаңдап, бағыт-бағдар беретін ұстаздар қауымы қашанда мың мақтауға лайық, зор құрметке ие. Ұстаздар сонымен қатар болашақ азаматтарды ғана емес, бүкіл болашақ қоғамды қалыптастырады.

    Таяуда мектебіміздің қазақ тілі және әдебиеті пәні оқытушысы Жүнісов Алмат Опабекұлының қоғам алдындағы өлшеусіз еңбегі, шәкірттерге берген терең тәлім-тәрбиесі, жоғарғы жетістіктері бағаланып, “Халыққа білім беру ісінің үздігі” төсбелгісімен марапатталды. Алмат мектебіміздегі беделді де білікті ұстаздардың бірегейі. Әр жылы дәстүрлі түрде өтетін Пән олимпиадасының аудандық, облыстық басқыштарынан дайындаған шәкірттері топ жарып келеді. Оқушыларын Республикалық басқышқа дейін шығарып, еселі еңбек етіп келуде. Өз ісінің нағыз шебері. Осы жылы да қос шәкірті Пердебеков Нұрсұлтан мен Жамаладинова Альбиналарға қазақ тілі пәні бойынша республикалық басқышқа жолдама алып бергені - ұстаз еңбегінің айқын дәлелі. Ұлағатты ұстазды лайықты марапатымен ұжымымыз атынан шынайы жүректен құттықтай отырып, өскелең ұрпақ тәрбиелеудегі өрелі жұмыстары мен абыройлы істеріне толымды табыс тілейміз!

РОЗА ЖУСИПБЕКОВА

9-мектеп директоры

 

22 Dec 2023

Oʻzbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirishga alohida eʼtibor qaratiladi.

Prezident “Oʻzbek tili va adabiyoti” fani oʻqituvchilariga ham xalqaro sertifikatga ega boʻlgan boshqa fan oʻqituvchilaridan kam boʻlmagan miqdorda qoʻshimcha haq toʻlanishi adolatdan boʻlishini taʼkidladi.

Shu maqsadda milliy sertifikatga ega boʻlgan “Oʻzbek tili va adabiyoti” fani oʻqituvchilariga kelgusi oʻquv yilidan boshlab 50 foiz ustama toʻlanadi.

Oʻzbek tili boʻyicha xalqaro fan olimpiadasi oʻtkazilishi, gʻolib va sovrindorlari pul mukofoti bilan taqdirlanishi hamda oliygohlarga oʻzbek tili filologiyasi yoʻnalishi boʻyicha davlat granti asosida oʻqishga qabul qilinishi belgilandi.

20 Dec 2023


       20 декабрдан бошлаб автовокзалларда 381 та, темирйўлларида 58 та, ҳаво йўлларида эса 17 та қўшимча қатновлар бўлиши кутилмоқда. Графикдан ташқари қўйилаётган автобусларнинг қўшимча қатнови 7 январгача давом этади, ҳаво йўллариники 29 декабрда якунланади.

        Янги йил байрами муносабати билан ички қатновлар учун қўшимча рейслар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

     Автовокзаллар

     Қайд этилишича, 20 декабрдан 7 январгача «Тошкент» ва Абу Сахий ҳамда ҳудудий автовокзаллардан кунлик график асосида қатновчи рейслардан ташқари 381 та қўшимча рейслар ишга туширилади. Бу орқали 18 минг 669 йўловчиларга хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.

Хусусан, «Тошкент» автовокзалидан жами 14 та йўналишда 290 та рейс орқали 14 минг 210 йўловчига ташилади.

     Рейслар ва ташиладиган йўловчилар тақсимотининг йўналишлар кесимидаги рақамлари:

«Тошкент-Қарши» – 40 та рейс 1960 йўловчи;
«Тошкент-Қоракўл-Олот» – 36 та рейс 1764 йўловчи;
«Тошкент-Термез» – 28 та рейс 1372 йўловчи;
«Тошкент-Шахрисабз» – 16 та рейс 784 йўловчи;
«Тошкент-Денов-Узун» – 23 та рейс 1127 йўловчи;
«Тошкент-Бухоро» – 103 та рейс 5047 йўловчи;
«Тошкент-Зармитан» – 5 та рейс 245 йўловчи;
«Тошкент-Джуш» – 5 та рейс 245 йўловчи;
«Тошкент-Зарафшон» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Учкудук» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Мирбозор-Хатирчи» – 8 та рейс 392 йўловчи;
«Тошкент-Ургенч» – 9 та рейс 441 йўловчи;
«Тошкент-Хива» – 9 та рейс 441 йўловчи.
      Абу Сахий автовокзалидан жами 7 та йўналишда 91 та рейс орқали 4 459 йўловчига хизмат кўрсатилади. Маълумотларга кўра, Тошкентдан Ғиждувон, Навоий, Нукус, Тўрткўл, Беруний, Бойсун ҳамда Урганч йўналишларига 13 тадан рейс ажратилади ва уларда 637 нафар йўловчи ташилади.

        Вазирликка кўра, Тошкент шаҳрини бошқа вилоятлар билан боғловчи 44 та шаҳарлараро йўналишларда 276 та автобуслар бириктирилган бўлиб, байрам арафасида ушбу автобусларнинг барчаси тўлиқ фаолият олиб борадади.

Темирйўллар

      Ашурматовнинг таъкидлашича, шу йилнинг 22 декабрь кунидан 2024 йил 7 январига қадар «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан қатновлар учун 58 та қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилади. Бунинг натижасида қишқи таътил даврида 50 минг 240 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.

Йўналишлар кесимидаги рейслар ва ташиладиган йўловчилар сони:

«Тошкент-Хива-Тошкент» – 18 та рейс 10800 нафар йўловчи;
«Тошкент-Бухоро-Тошкент» – 12 та рейс («Афросиёб») 3432 йўловчи;
«Тошкент-Самарқанд-Тошкент» – 28 та рейс («Афросиёб») 8008 йўловчи.
Бундан ташқари, «Тошкент-Урганч-Тошкент», «Тошкент-Андижон-Тошкент», «Тошкент-Термиз-Тошкент», «Тошкент-Бухоро-Тошкент», «Тошкент-Қўнғирот-Тошкент» ва бошқа шу каби йўналишларда қатновчи йўловчи поездларга қўшимча тўрттадан вагонлар уланади.

Ҳаво йўллари

      Авиация йўналишида эса 23—29 декабрь кунлари «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан қўшимча 17 та авиақатнов амалга оширилади.

Хусусан:

«Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишида 5 та (25, 26, 27, 28, 29 - декабрь кунлари);
«Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 4 та (23, 25, 26, 29 - декабрь кунлари);
«Тошкент – Нукус – Тошкент» йўналишида 3 та (23, 24, 29 декбар кунлари);
«Тошкент – Термиз – Тошкент» йўналишида 2 та (23, 25 декабда);
«Тошкент – Фарғона – Тошкент» 1 та (25 декабрь);
«Тошкент – Қарши – Тошкент» 1 та (27 декабрь);
«Тошкент – Наманган – Тошкент» 1 та (29 декабрь) йўналишларида қўшимча рейслар бажарилади.
      Бундан ташқари, йўловчи оқимидан келиб чиқиб, «Тошкент – Нукус – Тошкент», «Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишларида кичик фюзеляжли лайнерларни кенг ҳаво кемаларига алмаштириш орқали қўшимча йўловчилар ташиш учун ўриндиқлар яратилиши режа қилинган.

    «Humo Air» авиакомпанияси томонидан «Тошкент – Урганч – Тошкент», «Тошкент – Нукус – Тошкент», «Тошкент – Қарши – Тошкент» ҳамда «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишларида 180 та ўринга мўлжалланган А-320 ҳаво кемаларида қўшимча 7 та рейс йўлга қўйилиб, 1280 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

    Масъулнинг қўшимча қилишича, Транспорт назорати инспекциясининг 195 нафар инспекторлари республикадаги ҳар бир туманга бириктирилган бўлиб, улар томонидан байрам кунларида тадбиркорлик субъектлари (таксилар) йўлкира нархларини сунъий равишда ошириб юбормаслиги бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари ҳамда назорат тадбирлари олиб борилади. Бу чора-тадбирлар билан мавсумий талаб тўла қондирилиши ваъда қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача деб белгиланганди.

Таътил 13 календарь кун давом этади ва дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.

20 Dec 2023

     31 декабр куни ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги босқичи 2023 йилнинг 31 декабр куни якунланади.

      ЙҲХХ маълумотига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Гувоҳномани янгилашга улгурмаганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари - 340 минг сўм жаримага тортилади.

      Гувоҳномани алмаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига ва Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказларига (фақат ҳайдовчилик гувоҳномалари) мурожаат қилиш мумкин. Фуқаролар у ерга эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомобил «техпаспорти» ва паспорт билан бориши керак.

      Ўзбекистонда 2017 йил октябр ойида янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт» жорий қилинган эди. Дастлаб, 2020 йилнинг 31 декабрига қадар гувоҳнома ва «техпаспорт» алмашишни якунлаш режалаштирилганди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга, кейин 2021 йил ноябрда - 2022 йил охиригача, 2022 йил апрелда - 2023 йил охиригача узайтирилди.

20 Dec 2023

     Ассалому алайкум азиз ёшлар!

     Қадрли тадбир иштирокчилари!

     Барчамизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялаш йўлида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди.

    Бу эътибор ва рағбатга жавобан бугун Сиз ёшларнинг етакчи куч бўлиб ҳаётга кириб келаётганингиз, ўз билим ва салоҳиятингиз, иқтидорингиз билан юртимиз тараққиётини мустаҳкамлашда таянч ва суянч бўлаётганингиз ҳамиша бизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

       Эътироф этиш жоизки, ўтган қисқа муддат ичида мамлакатимизда сиз ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилди.

 Хусусан, ёшлар масалаларига оид  40 дан ортиқ  қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.Ўсиб келаётган келажагимиз эгаларининг интилишларини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти, “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи» мукофоти, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони таъсис этилгани уларга янгидан-янги қирраларни очмоқда.

      Шунингдек, эртамиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар дастурлари” ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда.

Биргина Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига жами 803 та ариза келиб тушган, шундан 736 таси тасдиқланган, 64 таси рад этилган. Тасдиқланган 736 та аризанинг 716 тасига амалий ёрдам кўрсатилган.

        Жумладан, 10 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 7 нафари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқитилган, 37 нафарига меҳнат қуроллари харид қилинган, 79 нафарининг ўқув муассасаларидаги шартнома пуллари тўлаб берилган. 14 нафар ёшларга олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари қоплаб берилган. 4 нафарининг мамлакатимизда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлари тўлаб берилган бўлса, 22 нафарига  сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали “Ёшлар дафтари” маблағларидан тўланган. Жами 407 нафар ёшларга  1 млрд. 148 миллион сўм маблағ сарфланган.

     Жорий йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан ўтказилган ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, Учқудуқ туманида 232 нафар ишсиз ёшлар учун бандлик дастури шакллантирилган. Бандлик дастури асосида 225 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, 7 нафарини иш билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

        Азиз ёшлар!

        Ёшлар — мамлакатнинг энг катта бойлиги, Ватанимиз таянчи ва халқимиз суянчи ҳисобланади. Шу боис, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар йигит-қизларимиз билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этишга қаратилди.

        Бугунги кунда ёшларнинг эътиборсиз қолиши жуда катта муаммо бўлиб, унинг ечими давлат, фуқаролик жамияти, хусусий сектор, қўйингки, барчанинг биргаликда ҳаракат қилишини талаб этади.

Шунингдек, рақамли технологиялар асрида ёшларнинг кам ҳаракат бўлиб қолиши, ҳамма нарсага хафсаласизлик, дунёқарашнинг торайиши, базавий билимларнинг бўшлиги сингари муаммолар глобал даражага чиқмоқда. Шу маънода, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласига аввалгидек: “битта тўгарак машғулоти ўтказилса бўлди, ўтиб кетади” дея қараб бўлмайди.

     Хўш, бизда бу борада ҳолат қандай ва нима ишлар қилиняпти? Бунга мисол сифатида маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида ўтказилаётган 5 - босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси”ни келтириш мумкин. Август ойида эълон қилинган 2- босқичида  6515 нафар  ёки 74,5 фоиз ёшлар мусобақаларда иштирок этиш учун ботдан рўйхатдан ўтказилган.

Гимнастрада, волейбол, миллий кураш, стритбол, шашка-шахмат сингари ўнлаб спорт турларидан мусобақалар ўтказилди. Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги йўналишида ўтказилган беллашувларда ҳам туман ёшлари фаол иштирок этишди.

“Айтим” маҳаллар ёшлари “Заковат” интеллектуал ўйинидан туман ва вилоятда биринчи ўринларни қўлга киритиб, мамлакат босқичида фаол иштирок этди.

     Мазкур лойиҳа доирасида эришилган натижалар ҳақида гапирганда 2022 йилги олимпиада доирасидаги спорт мусобақаларида республикада ғолиб ва совриндор бўлган  “Мустақиллик”, “Айтим” ва “Абай” маҳалласи ёшлари учун Work out майдончлари қуриб берилди.

   Қадрли ёшлар!

2024 йилда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш мақсадида “Ёшлар омбор дафтари” тизимини жорий этиш бўйича ишлар режалаштирилган. Унга кўра, жами 9 та йўналишда ишлар олиб борилади.

  1. Давлат кўмагига муҳтож оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш йўналишида хатлов асосида 75 нафар ёшлар “Оғир” тоифага киритилиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали ҳаёти яхшиланишига кўмак кўрсатилади.
  2. Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида жами 187нафаришсиз ёшларни касб-ҳунар, замонавий касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия, ер майдони ва кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланади.

III. Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида
2023-2024 ўқув йили битирувчилари сони 744 нафарни ташкил этиб, уларнинг 515 нафари таълимнинг кейинги босқичига, 25 нафари доимий иш ўринларига, 90 нафари замонавий касб ва тадбиркорликка ўқитилади, 8 нафарига субсидия, 10 нафарига кредитлар ажратилади ҳамда 27 нафари янги ташкил этиладиган иш ўринларига жойлаштирилади.

  1. Хориждаги ёшлар билан ишлаш йўналишида чет давлатлардаги ёшлар хатловдан ўтказилиб, жами 31нафар ёшларни ватанга қайтариб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
  2. Норасмий банд ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишида жами 40нафарёшларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, расмий секторга ўтказилиб, бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.
  3. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш йўналишида 2024 йилда 171нафар  ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

VII. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш йўналишида жиноятчиликка мойиллиги бор бўлган 19 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 8, 9 – йўналишларда:  маҳаллаларда ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш  йўналишларида ҳам қатор ижобий ишлар кўзда тутилган.

“Ёшлар омбор дафтари” тизимини ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 2024 йилда туман бўйича жами 29 минг 916 нафар ёшлар қамраб олиниши режалаштирилган.

      Қадрли ёшлар!

      Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади”!

Барчангизга ана шундай улкан бахт ва шараф насиб этсин! Ишонаманки, Сиздай шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, туманимиз иқтисодий салоҳияти янада мустаҳкамланади. Ижтимоий соҳада ютуқларимиз бардавом бўлади ҳамда тадбиркорлик юксалаверади. Кўзлаган юксак марраларимизни дадиллик билан забт этаверамиз!

Азиз ёшлар ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан   муваффақиятлар тилайман!

Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!

        Эътиборингиз учун рахмат!

20 Dec 2023

     Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат  саломатлиги бўлимининг Паразитология лабораторияси томонидан  2-10 ёшли болалар ўртасида гижжа касалликларини олдини олиш ва саломатлигини сақлаш бўйича Дегельминтизация тадбирларини ўтказиш мақсадида гелминтоздан сақланиш бўйича тавсиялар

Гельминтозлар профилактикаси учун эcлатмa

 Гeлминтозлap - инсон организмида яшаб, унинг соғлигига жиддий зарар келтирувчи паразит чувалчанглap-гижжaлap томонидан кўзғатиладиган бир гурух касалликлар хисобланади.

           Юқиш йўллари:

- мулоқот-маиший юқиш йўли - ифлос, тоза ювилмагaн қўллаp opкaли;

- озиқ-oвқат орқали юқиш йўли - ювилмаган мева-сабзавотлар,кўкатлар, очик сув хавзаларининг суви ва бошқа термик ишлов берилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали;

- кам холатларда хаво-чанг орқали гельминтозлap тухумларини ютиш ёки нафас олиш йўли орқали.

   Гельментлар билан зарарланганлик белгилари

-Ўзини ёмон хис килиш,кучcизлик, заифлик, тез чарчаб қолиш, юқори жиззакилик, cepжaxллик;

-aллeprик peaкциялap(тошмалар);

-иштаханинг пасайиши ёки аксинча доимий очлик хиссининг бўлиши;

-кориндаги оғриқлар, метеоризм ва бошқа диспепсик ўзгаришларнинг бўлиши;

-таъм сезиш хиссининг ўзгариши;

-баъзида тана xapopатининг кўтарилиши;

-юқори нафас йўлларининг зарарланиши, қуруқ йўтал, хансираш, Haфac eтишмовчилиги;

-мушакларда ва бўғимлардаги оғриқлар.

        Оддий шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларига амал қилиш билан  бу касалликларнинг олдиии олиш мумкин:

-овқатланишдан олдин, хожатхонага киргандан кейин, кўчадан келгандан кейин, хайвонлар билан мулоқотдан сўнг ва тупроқ билан боғлиқ ишлардан кейин кўлларни яхшилаб совунлаб ювиш;

-Xом холатда истеъмол қилинадиган кўкатлар, меваларни 5-10 дақиқа оқиб турувчи сувда ювиб кайноқ сувда чайиб олиш;

-яхшилаб қайнатилган ва қовурилгаи гўшт ва гўшт махсулотлари, балиқ ва балиқ махсулотарини истеьмол қилиш:

-кайнатилмаган сувларни, айникса, очиқ сув хавзаларидаги сувларни қайнатмасдан истеъмол қилмаслик;

-яйловларга, хайвонлар сув ичадиган сув хавзаларига яқин жойлардаги ифлосланган чучук сув хавзаларида чўмилмаслик;

-дезинфекцион воситалар билан доимий равишда хоналар ичида нам тозалаш ишарини олиб бopиш:

-гилам, юмшок ўйинчоқлар, кўрпа ва ёстиқлар, тўшакларни чанг юттич билан тозалаш ва очик хавода шамоллатиш;

-ўрин чойшаб-оқликларини ва ички кийимлар тозалигига эътиборни кучайтириш, уларни ювилгандан кейин дазмоллаш, ўзининг караватида ухлаш, бошкаларнинг шахсий гигиеник воситаларидан фойдаланмаслик:

-унитазлар, кечки тувакларни дезинфекцион воситалар билан ювиш ва устидан кайноқ сув қуйиш;

-уй хайвонларини ўз вақтида гельминтоз касалликларидан даволаш, уй хайвонларини гельмпнтоз касалликлар билан касалланишини олдини олиш:

-ўғит сифатида хайвонларнинг янги нажас/гўнгларини ишлатмаслик,             фақат  чиритиш ишлари ўтказилганлан сўнг фойлаланиш керак.

 ЭСЛАТМА!!!

 

       Ушбу қоидаларга мунтазам риоя қилиб борилса гижжа касалликларини олдини олган бўламиз. Соғлигингиз ўз қўлингизда эканлигини ўнутманг.

19 Dec 2023

         Янги йил байрами олдидан туман марказида ва олис овулларида ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган. Бунда асосий эътибор аҳоли байрам дастурхонинг тўкин бўлишини таъминлаш, сифатли ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш шунингдек нарх-наво кескин ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган.
        Бугун “Кокпатас” маҳалласида ўтказилган кўчма байрам ярмаркасида сифатли ва сархил мева, сабзавот ва полиз экинлари, шунингдек, 20 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилди. Ушбу ташаббус орқали олис манзилларда яшовчи аҳоли вакилларига бир қатор қулайликлар яратиш билан бирга нархларнинг асоссиз равишда оширилишининг олди олинмоқда.
        Маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилувчи бундай кўчма дўконларни туманнинг бошқа олис манзилларида ҳам ташкиллаштириш кўзда тутилган.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

19 Dec 2023

Учқудуқ туманида 2023-2024 йилларда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланишда пайдо бўладиган муаммо ва масалаларни тезкорлик билан ечиш мақсадида штаб ташкил этилган.

ҚАНДАЙДИР МУАММО БЎЛСА ҚУЙИДАГИ РАҚАМЛАР БИЛАН       БОҒЛАНИНГ

☎️1.Штаб (79) 593-33-07
☎️2  Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими рахбари  (93) 147-11-11
Мутахассиси   (93) 767-34-34
☎️3.Туман Электр тармоқлари корхонаси  (95) 611-40-09
Масъул ходим:  (93) 950-19-09
☎️4.Туман ободонлаштириш бошқармаси   (93) 317-99-49
Масъул ходим:   (93) 145-40-00
☎️5.Туман йўл бўлими   (79) 593-06-17
Раҳбари;     (94) 198-44-04
☎️6.“Berejlivost” МЧЖ Учқудуқ
Туман бўлими бошқарувчиси  (94) 379-38-37
☎️7.Экология бўлим бошлиғи    93-463-16-35
Исситиш тизими бўйича.
☎️8.Туман газ бўлими  (104)    
Раҳбари    (90) 299-72-00
☎️9. Иссиқли манбаи ДУК туман филиали    (79)593-51-71 (79)593-51-70
Раҳбари    (93) 088-21-41
☎️10. Дўстлик МФЙ "Учқудуқ Гулноз Голд БСК "<ШИРКАТ>  (79) 593-11-93
Масъул ходим:    (93)-462-08-63
Раҳбари    (93)460-73-37
☎️11. Айтим МФЙ "Учқудуқ Сахро Гулшани"БСК  <ШИРКАТ>    (79) 593-06-10
Масъул ходим:  (88) 379-12-79
Раҳбари    (99) 750-02-79
Мастер    (93) 142-71-12
☎️12.Навоий МФЙ "Учқудуқ ДуруГавҳариКоммуналчи "<ШИРКАТ>  (79) 593-10-72
Мастер     (93) 663-01-80
Раҳбари    (93) 211-00-54
☎️13.Абай МФЙ"Учқудуқ Голден Гроуп" БСК <ШИРКАТ>    (79)-593-43-03 
Масъул ходим  (99) 036-48-60 (97)-928-87-37
Раҳбари    (94) 365-99-99
☎️14.Мустақиллик "Учқудуқ Голд Сити БСК" <ШИРКАТ>  (93) 142-92-02
Мастер     94-136-92-42
Раҳбари    (93) 314-09-63
☎️15.Истиқлол Массиви "Қизилқум Ифтихори Коммуналчи" БСК  <ШИРКАТ>: (93) 952-94-02
Раҳбари     (93) 952-94-02

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: