LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

04 Jan 2024

        Учқудуқ тумани чорвачиликка ихтисослашган туман бўлиб асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Бугунги кунда 92 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 52 та чорвачилик масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритмоқда. Чўл шароитида ҳар зарраси олтинга тенг бўлган сувнинг қадри чорвада ҳам тобора аҳамият касб этмоқда. Шуни инобатга олган  ҳолда отарлар учун тик қудуқлар қазишга субсидия ажратилмоқда. Биргина жорий йилда 2 млрд сўм маблағ ҳисобидан 20 та тик қудуқ қазиш ишлари  белгиланган бўлиб, 15 та  тик қудуқ фойдаланишга топширилди. 

    Учқудуқ туманида 305 та кўп қаватли уйлар 7882 та хонадон бўлиб, 6 та бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига  коммунал хизматлар кўрсатилади. Аҳолидан йиғиладиган мажбурий бадар миқдори 1м.кв.га 1080 сўмдан 1600 сўмгача белгиланган.

     2023-2024 йилларда туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид дастур тасдиқланган бўлиб, бошқарув сервис компанияси маблағлари эвазиша  қуйидаги ишлар амалга оширилган.

3 та кўп қаватли уйларни том қисми, 25 та  кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари, 7 та уйнинг электр тақсимловчи шитлари, 11 та уйнинг ертўла қисмидаги коммункация тармоқлари, 7 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2022-2023 йилларда 5 та кўп қаватли турар жой биноларида 355 та хонадон ўз эгаларига топширилган. 2023-2024 йилнинг биринчи чорагида яна 350 хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уйнинг қуриб битказилади. Туманда 11 та қурилишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 53 та  кўп вақтли уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада 3104 та оила ўз  уйига эга бўлади, бу эса  Учқудуқ аҳолисининг уй-жой билан таъминланганлик даражасини 30 фоизга оширади.

Бунинг учун сўнгги икки йилда тижорат банклари томонидан 26 та  оилага 6,5 млрд. сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратган. Эҳтиёжманд 26 та оилаларга бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,1 млрд сўмлик субсидия тўлаб берилган.

04 Jan 2024

    Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компаниясининг лойиҳа-сметаси асосида янги қозонхона қуриш ишлари бошланган. “Янги замон” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қозонхона  қурилиши ишларига 65 млрд. 600 млн. сўм маблағ сарфланади.

     Шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз иссиқлик билан таъминлаш мақсадида  иссиқлик тизимида умумий узунлиги 2,200 км. бўлган 8 та манзилда алмаштириш-янгилаш ишлар олиб борилмоқда. “Учқудуқ” меҳмонхонаси,  “Геологлар”, “Халқлар Дўстлиги”,  “М.Авезов” кўчалари ва бошқа магистрал иссиқлик тармоқлари тизимидир.   

Шу ўринда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга доир ижобий ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаш ўринли. Мингбулоқ овулидаги ер ости сув захирасидан шаҳарга тортилган «Иссиқлик манбаи» ДУК Учқудуқ туман филиали балансидаги 72 км узунликдаги сув қувури-нинг йиллар давомида эскиргани ва диаметрининг кичкиналиги боис, 19 млрд. 42 млн. сўм маблағ ҳисобидан 7,2 км қисми 530 мм.ли янги қувурга алмаштирилди.

       Туман аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида, “Контай”, “Бузаубай”  овулларига борадиган 11 км. узунликдаги ҳаво электр линияси ҳамда  209 та темир-бетон таянч устунлари алмаштирилди. 2 та трансформатор янгисига алмаштирилди. Жами 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

      Абай маҳалласида  5 млрд. 700 млн. сўм маблағ эвазига электр энергия таъминоти тармоғини тортиш ва тарқатиш қурилмасини қуриш ва монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Мустақиллик, Дўстлик  маҳалларида  1 млрд. 245 млн. сўм маблағ эвазига  трансформатор пункти янгисига алмаштирилди. Туман бўйича жами 25 та трансформатор пуктларида  жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб,  бу мақсадларга 1 млрд. 60 млн. сўм сарфланди.

     Тумандаги 24 км табиий газ қувуридан 5,5 км. қувурни бўёқлаш, 3,2 км.ни босим остида синаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. 8 та газ ёпқичлар тафтишдан,   2 та манометр  қиёслаш кўригидан ўтказилди. 14 та газ тақсимлаш қурилмалари ревизия қилинди.

Учқудуқ туман аҳолисининг 95 фоизи  яъни  9701 та аҳоли хонадон-лари суюлтирилган газдан фойдаланади. 6754 нафар истеъмолчига газголдер қурилмалари, 2927 нафар истеъмолчига эса маиший баллонлар орқали йил бошидан буён  1 667 100 тонна суюлтирилган углеводород гази етказиб берилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 7 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жами  23 млрд 228 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

      Абай маҳалласи “Чўл гули” кўчасининг 220 метрига қоплама қурилди, 9 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 10 та светофор,  16 та йўл белгилари, 69 метр сув ўтказувчи қувурлар, 390 п.м. сув қочириш лотоклари ўрнатилди. Пиёдалар йўлаги, бордюрлар қурилди. Ушбу ишларни амалга оширишга жами 1 млрд. 396 млн. сўм пул йўналтирилди.

Навоий маҳалласи А.Темур марказий кўчасининг 0,3 км қисми юқори қатламида асфальтлаштириш ишлари олиб борилиб, 1 млрд 200 млн. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, 3 млрд. 185 млн сўм эвазига “Кокпатас” маҳалласига борувчи қарийб 4 км  йўл ҳамда  йўл ўтказгич - кўприк жорий таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

    Узунқудуқ овул фуқаролар йиғинидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 5 км.  асфальтлаштирилди. Мазкур йўл  “Қанарбай ота”  зиёратгоҳига олиб борувчи йўл бўлиб,  3 млрд.750 млн. сўм маблағ сарфланди.

      Транспорт инфратузилмасини ва жамоат транспортини ривожлантириш йўналишларида ҳам ижобий ишлар кўзга ташланади. Туманда 4 та автотранспорт кохонаси бўлиб, улардаги транспортлар сони 245 тани ташкил этади. 17 та автобус, 12 та микроавтобус, 203 та енгил автотранспорт, 13 та юк машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Йўловчи ташиш йўналишлари 11 тани ташкил этади.

04 Jan 2024

      Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида к-савдо электрон платформасига жойлаштирилган ер участкаларини сотиш ҳисобидан 160 та савдо объекти фойдаланишга берилди. Натижада 193 та янги иш ўринлари яратилди.

      Шунингдек, А.Темур кўчаси махсус хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш бўйича танлаб олинган бўлиб, ушбу кўчада 30 та янгидан шу жумладан, 7/24 соатлик туну-кун фаолият кўрсатувчи хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари аҳолига маиший хизмат кўрсатмоқда.

      Амалга оширилган ишлар натижасида хизмат кўрсатиш ҳажми 325,3 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,7 фоизга бажарилди. Эътиборлиси, 16 турдаги янги хизмат турлари ташкил этилди.

04 Jan 2024

  Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон (29.12.2023 йил) қарори тасдиқланди.

Унга кўра:
 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

 малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказишни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгиланди.

03 Jan 2024

Prezident Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston xalqiga yo‘llagan Yangi yil tabrigida 2024-yilda ish haqi, pensiya, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshirilishini maʼlum qildi. Xo‘sh, bu yil mazkur to‘lovlar uchun davlat budjetidan qancha mablag‘ sarflanadi?

Joriy yilda davlat budjetidan ish haqi (ijtimoiy soliq bilan), stipendiyalar va ijtimoiy nafaqalar uchun jami 177,1 trillion so‘m ajratiladi. Bu haqda “2024-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining davlat budjeti to‘g‘risida”gi qonunda belgilangan. Mazkur miqdor jami davlat budjeti xarajatlarining 56,6 foiziga teng. 

Qonunda bu yilgi ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdorini, shuningdek, ayrim xizmatlar turlari bo‘yicha tariflarni oshirish bilan bog‘liq xarajatlar uchun qo‘shimcha 9,5 trillion so‘m ajratilishi belgilangan.

Xarajatlarning eng yirik miqdori ish haqi va ijtimoiy soliq xarajatlariga — 129,1 trillion so‘m yo‘naltiriladi. Stipendiyalarga 1,9 trillion so‘m, ijtimoiy nafaqalarga 18,6 trillion so‘m ajratiladi.

Joriy yildagi ish haqi, stipendiya va ijtimoiy nafaqalar uchun xarajatlar miqdori o‘tgan yildagidan 26,6 trillion so‘m ( 2023-yildagi ko‘rsatkich 150,5 trillion so‘m) ko‘p bo‘lishi rejalashtirilgan.

Budjet qonunchiligiga ko‘ra, 2024-yilda Pensiya jamg‘armasiga 16 trillion so‘m mablag‘ yo‘naltiriladi (2023-yildagi miqdor 15 trillion so‘m). Prognoz qilinishicha, 2025-yilda jamg‘armaga 19 trillion so‘m, 2026-yilda esa 23 trillion so‘m mablag‘ ajratiladi.

03 Jan 2024

     Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишборасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2023 йил 25декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-888-сонлиҚонуни қабул қилиниши бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.
      Мазкур Қонун билан суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг янги тартиби жорий қилинди. Яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб:
-Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибда,
- вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши,
- шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди.
      Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қабул қилинган Қонун судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўришга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамдахалқимиз манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Учқудуқ туман иқтисодий
суди раиси Д.Турдиев

03 Jan 2024

       Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратилади-ган туман-шаҳарлар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилди.

       Бунинг натижасида туманда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 7 млрд. 90 млн. сўм миқдорида шу жумладан, маҳаллий бюджет параметрлари ҳисобидан 5 млрд. 849 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1млрд. 241 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган.

      1-мавсумда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 4  млрд. 541млн.сўм маблағ шакллантирилди. Ушбу маблағларни ўзлаштириш учун 238 та таклиф келиб тушган бўлиб,  овоз бериш жараёнларида 15 360 минг нафарфуқаро иштирок этди. Натижада 4 млрд. 470 млн. сўм маблағ сарфланадиган 17 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

        Жумладан, 1 млрд. 230 млн. сўм миқдоридаги  7 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;

-1 млрд. 700 млн. сўм эвазига 3 та лойиҳадаички йўлларни таъмирлаш ва пиёдалар йўлаклар барпо этиш;

- 640 млн. сўм маблағ ҳисобидан 3 та лойиҳада мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш;

- 700 млн. сўм маблағга 2 та лойиҳада тиббиёт объектларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;

- 200 млн. сўм пул ҳисобидан 2та лойиҳадааҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этишга йўналтирилди.

      “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 3 млрд.  829 млн. сўм маблағ шакллантирилди. Бефарқ бўлмаган фуқаролардан 250 та таклифлар келиб тушди.           Шундан овоз бериш жараёнларига 124 та асосли таклифлар қўйилиб,  19 минг 728 нафар фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этди. 2 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, 2 млрд. 620 млн. сўм малбағ йўналтирилди.

        Жумладан, 1 млрд. 320 млн. сўм миқдоридаги 1 та лойиҳада таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлашга;

-1 млрд. 300 млн. сўм эвазига туман ички ишлар биносига борадиган ички йўлларни  асфальтлаштириш ва пиёдалар йўлагини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

03 Jan 2024

     Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий этилган «Аёллар дафтари»,  «Ёшлар дафтари» орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар турмуш тарзида туб ўзгаришлар бўлганига барчамиз гувоҳмиз. Бу давлатнинг ўз фуқаролари ҳаёти, бугуни ва эртаси учун бефарқ эмаслигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди, десак хато бўлмайди.

     Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига жами 803 та ариза келиб тушган, шундан 736 таси тасдиқланган, 64 таси рад этилган. Тасдиқланган 736 та аризанинг 716 тасига амалий ёрдам кўрсатилган.

     Жумладан, 10 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган, 7 нафари ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқитилган, 37 нафарига меҳнат қуроллари харид қилинган, 79 нафарининг ўқув муассасаларидаги шартнома пуллари тўлаб берилган. 14 нафар ёшларга олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари қоплаб берилган. 4 нафарининг мамлакатимизда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлари тўлаб берилган бўлса, 22 нафарига  сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали “Ёшлар дафтари” маблағларидан тўланган. Жами 407 нафар ёшларга  1 млрд. 148 миллион сўм маблағ сарфланган.

    Шунингдек, 421 нафар хотин-қизлар 6 та тоифага ажратилган ҳолда 4-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилди. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар” тоифасига 122 нафар,   “Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 21 нафар, “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 135 нафар,  “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар  тоифасига 74 нафар, “Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар  тоифасига 4 нафар ҳамда “Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига 65 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган.

      122 нафар ишсиз аёлларнинг  55 нафари захираланган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 67 нафарига  319 млн. 833 минг сўм маблағ эвазига субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилинди. Ва, ўзини - ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. 8  нафари касб-ҳунарга тайёрлаш курсларида ўқиб, мутахассис-ликка эга бўлди.

      66 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга қўшимча ёрдам сифатида сектор раҳбари хулосасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида  бир марталик моддий ёрдам берилди. Бу мақсадларга  жами 35 млн. 880 минг сўм пул йўналтирилди.

     2-тоифадаги 21 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга жами 337 млн 600 минг сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди. Уларнинг  тадбиркорлик билан шуғулланишларига кўмаклашилди.

     23 нафар хотин-қизларнинг ўзи ва фарзандларини даволаниши, жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун 135 миллион сўм маблағ тиббиёт муассасаларига кўчириб берилди. 3 нафар хотин-қизларнинг даволанишга бориб келиш учун йўл харажатлари учун жами 1 млн. 921 минг сўм маблағ ажратилди.

     51 нафар дори воситаларига эҳтиёжи бор аёлларимизга жамғарма ҳисобидан жами 69 млн 600 минг сўм миқдорида маблағ ажратилиб, керакли дори-дармонлар сотиб олиб берилди.

 141 нафар хотин-қизлар туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан бепул бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

2023 йилда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг ижтимоий муаммаоларини ҳал этиш учун йил давомида жами 1 млр. 119 млн. сўм маблағ сарфланди.

    Туманда 4-босқичда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган йўл харитаси ижроси тўлиқ таъминланди.

03 Jan 2024

        Туманда иқтисодиëтда фаол аҳоли 22059 киши, банд бўлган аҳоли сони 20415 ни ëки 92,5 % ташкил этмокда. Ишсизлар сони йил бошига 1644 та бўлиб, иктисодиëтда фаол аҳоли сонига нисбатан 7,5% фоизни ташкил этган эди.  Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлилига тўхталадиган бўлсак, уларнинг 622 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 182 нафари мехнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чикиб, малакасини ошириш максадида касбга қайта тайёрлаш курсларига жалб қилинди.

         Кичик тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатиш дўкон ва ошхоналарда ишлаётган 2273 нафар фуқаронинг фаолияти легаллаштирилди. 268 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 198 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ажратилди.

        Меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб  162 нафар хотин - қизлар, уларнинг 72 нафари ëшлари миллий ҳунармандчилик йўналишида касбга ўқитилиб, 93,1 млн. сўм миқдорида стипендия тўлаб берилди. Касбга қайта тайёрлаш корхоналарига 127,9 млн. сўмлик харажатлар туман аҳоли бандлигига кумаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.

         Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини 1682-ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш бўйича белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Бунда  нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиб, рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих кодли маълумотнома берилди.

       «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида Мустақиллик маҳалласи  ҳудудида фаолият олиб бораётган  "ISHONCH FERUZ" хусусий корхонаси томонидан 26 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ушбу лойиҳага тадбиркорнинг 2 млрд. сўм ўз маблағи  7 млрд. сўм кредит маблағи  йўналтирилган. Яна 5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши эвазига тадбиркорлик фаолияти кенгайтирилиб,  иш ўринлари  сонини 51 тага етказиш кўзда тутилмоқда.

03 Jan 2024

     Инвестиция дастурига мувофиқ 2023 йилда қиймати 63,4 млрд. сўм бўлган 62 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 220 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, белгиланган режа тўлиғича амалга оширилди.

      Ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ва ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига бюджетга 1,1 млрд. сўмдан ошиқроқ қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар туширилди. Жорий йилда 11,085 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинди. Ушбу инвестициянинг 11,085 млн. АҚШ долларини асосий капиталга киритилган инвестиция ҳисобига тўғри келади.

    Ҳисобот даврида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 1,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми NAVOIYQUARTZ" МЧЖ  томонидан 3,3  млн. АҚШ доллари, "HONG YUAN SHIYE" МЧЖ 7,6 млн. АҚШ доллари, "JUMA BOBO-2020" МЧЖ томонидан 0,3 млн АҚШ доллари, шу билан бирга "DARXAN TOKA" фермер хўжалиги томонидан наслли қорамолчиликни ташкил этиш лойиҳаси учун 0,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: