LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоати фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 2023 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

      Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоати фонди асосий хисоб ракамида қолдиқ 2023 йил 1 январ ҳолатига асосий 61,4 млн. сўм, “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги қолдиқ 94,8 млн сўмни ташкил этди. Жами колдиқ 156,2 млн сўмни ташкил этди

   Тушумлар:

 2023 йил 12 ойи давомида жами 1 648,6 млн сўм тушган бўлиб, шундан туман “Маҳалла” хайрия жамоати фондига 768,8 млн сўм ва “Саховат ва кўмак” жамғармасига 879,8 млн сўм келиб тушган. Шундан:

  Умумхалқ хайрия хашаридан - 197,1 млн сўм,

Республика Маҳалла фонди бошкарувидан Сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий тадбирлар учун амалга оширилган харажатлар (банк хизмати б-н бирга) -546,1 млн сўм,

Бошка тушумлар -25,5 млн сўм

“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағ-879,8 млн. сўмни ташкил этди

Харажатлар:

Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2023 йил 12 ойи давомида жами сарф-харажатлар 828,6 млн сўмни ташкил этиб, шундан

Референдум муносабати билан сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий тадбирлар учун амалга оширилган жами харажатлар              535,2 млн сўмни ташкил этиб,

Ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб қувватлаш учун бир марталик моддий ёрдам -24 млн сўм;

Фонд тадбирий харажатлари учун -8,1 млн сўм;

2023 йил 8 феврал куни 10-сонли мактабда фаоллар залида Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таввалудининг                     582 йиллиги муносабати билан “Шеърхонлик кечаси” тадбири ўтказилиб, ушбу тадбир ғолиб ва иштирокчиларни тақдирлаш учун фонд бўлинмаси маблағлари ҳисобидан 0,5 млн сўм сарфланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 мартдаги  91-ф-сонли фармойишига мувофиқ ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда ҳудудий бўлим, бўлинмаларига тушган маблағларни манзилли ва мақсадли сарфлаш бўйича Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошкарувининг 2023 йил 18 июлдаги ХДФУ 95-сонли, Навоий вилоят бўлим бошкарувининг 2023 йил  21 июлдаги ХДФУ-07/04-сонли бошкарув карорлари ижросини таъминлаш мақсадида  

“Нуроний” ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаларига  10 фоиз ажратма учун - 22,4 млн сўм;

Юқори ташкилотга 5 фоиз ажратма учун – 5,6 млн сўм;

Бошқа хражатлар -15,2 млн сўм;

Маъмурий харажатлар (иш хақи, солиқ тўловлари ва бошқалар) -  28,1 млн сўм;

4 та МФЙ ва ОФЙ га совитгич (кондиционер) 20,8 млн сўм

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан сарфланган

Харажатлар:

Учқудуқ туман “Саховат ва кўмак” жамғармасига 2023 йил 12 ойи давомида сарф қилинган харажатлар 936,6 млн сўмни ташкил этди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг 2023 йил                         26 январдаги VI-61-8-5-76-K/23-сонли қарори асосида куни 350 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 8,0 млн сўмга ош пиширилиб тарқатилди.

Бундан ташкари Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг 2023 йил 2 февралдаги VI-61-13-5-76-K/23-сонли, 2023 йил                                  16 февралдаги VI-62-18-5-76-K/23-сонли қарорлари асосида 9 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 9 та куёш панеллари 76,5 млн сўмга олиб берилди.

  Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг карорлари асосида кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз оилаларга соғлигини тиклаш, даволаниш, дори дармон ва оилавий шароитини яхшилаш учун 756,8 млн сўм бир марталик пул маблағлари,                  350 нафар ижтимоий химояга мухтож оилаларга 63,5 млн сўмлик кундалик истеъмол товарлари, озиқ-овқат ва бошқа махсулотлари кўринишида фуқароларга тарқатилди. Кумир махсулоти олиш учун -30,3 млн сўм

“Аёллар дафтари” да турган 46 нафар хотин-қизларни Бухоро шахрига зиёратига бориш ва келиш харажатлари учун 9,5 млн сўм маблағ сарфланди.

Қолдиқ:

Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоати фонди 2024 йил               1 январ ҳолатига 2 та ҳисоб ракамидаги жами қолдиқ 39,6 млн. сўмни ташкил этиб,шундан асосий хисоб ракамида қолдиқ 1,6 млн сўм “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги қолдиқ 38 млн сўмни ташкил этади.

 

И.Рахимов 
Учқудуқ туман “Маҳалла” хайрия жамоат
фонди бўлинмаси бошқаруви раиси в.в.б                    

O'qilgan: 390 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 06 Feb 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: