LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

20 Dec 2020

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди.

Чили президенти Себастян Пинера жамоат жойида ниқоб тақмагани учун 2,5 млн песо (3,5 минг долларга яқин) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Вальпараисо региони соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Чили президенти нотаниш қиз билан пляжда ниқобсиз селфига тушаётгани тасвирланган лавҳа тарқалганди. Бу мамлакат бўйлаб катта резонанс келтириб чиқарди.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Чилида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 581 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 16 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Япония бош вазири бир неча кишилик зиёфатда қатнашганлиги учун халқдан узр сўраганди.

20 Dec 2020

“Zamin” fondi ko‘magida 2020-yilda eshitish qobiliyatini yo‘qotganlarga koxlear va suyak implantlarini o‘rnatish bo‘yicha 36 ta jarrohlik amaliyoti o‘tkazildi. Bu haqda “Daryo”ga jamg’arma tomonidan ma’lum qilindi.

Foto: “Zamin” fondi

Qayd etilishicha, 2020-yilning 1-iyunida “Zamin” fondi eshitish qobiliyati zaif va kar bolalar ixtisoslashtirilgan maktab o‘quvchilari uchun koxlear implantlarni o‘rnatish bo‘yicha har yili 30 ta jarrohlik amaliyotini o‘tkazishni nazarda tutuvchi dastur ishga tushirilgani e’lon qilgan. Dastur doirasida iyun—noyabr oylarida Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi bilan birgalikda ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarning 200 nafar o‘quvchisida kompleks tashxis ko‘rigi o‘tkazildi.

Fond tomonidan ma’lum qilinishicha, kompleks tashxis ko‘rigining natijalari asosida 2020-yilning sentabr oyidan noyabr oyigacha 23 nafar bola uchun tibbiyot fanlari doktori, professor, Vladislav Yevgenyevich Kuzovkov ishtirokida jarrohlik amaliyoti o‘tkazildi. 19—20-dekabr kunlari qolgan 13 ta jarrohlik amaliyoti o‘tkaziladi. Jami 36 ta jarrohlik amaliyotidan 33 tasi koxlear implantatsiya, 3 tasi esa suyak o‘tkazuvchanligini ta’minlab beruvchi implantlarni o‘rnatish bo‘yicha amalga oshirildi.

Foto: “Zamin” fondi

Shuningdek, dastur implantlarning keyingi bosqich sozlanishi hamda bolalarning logopedlar va surdopedagoglar bilan shug‘ullanishini nazarda tutuvchi dastlabki reabilitatsiya bosqichini ham o‘z ichiga oladi. Mazkur yo‘nalishda xalqaro mutaxassislar ishtirokida shifokorlar va ota-onalar uchun onlayn ma’ruza va seminarlar o‘tkazildi.

 

2020-yilning 18-dekabr kuni “Zamin” fondi vasiylik kengashining raisi Ziroat Mirziyoyeva dasturda ishtirok etayotgan 36 nafar bola, ularning ota-onalari va shifokorlar bilan uchrashdi. Ishtirokchilar jarrohlik amaliyotining natijalari va taassurotlari bilan o‘rtoqlashdi.

Foto: “Zamin” fondi

Foto: “Zamin” fondi

Fondning dasturiga ko‘ra, 2021-yilda ham ixtisoslashtirilgan maktab-internat o‘quvchilari uchun 30 dan ortiq koxlear implantatsiya jarrohlik amaliyotlarini o‘tkazish rejalashtirilgan.

Ma’lumot uchun, eshitish qobiliyati to‘liq yo‘qotilishining eng keng tarqalgan holati ichki quloq chig‘anog‘ining shikastlanishi hisoblanadi. Bugungi kunda bunday tashxis qo‘yilgan insonlarda reabilitatsiya va eshitish qobiliyatini tiklashning yagona usuli koxlear implantatsiya hisoblanadi.

JSSTning tavsiyasiga ko‘ra, ushbu implantlarning mavjudligini ta’minlash, eshitish apparatlari bilan bir qatorda, ustuvor yo‘nalishlardan biri bo‘lib, eshitish qobiliyatini yo‘qotganlar uchun katta ahamiyatga ega.

Koxlear implant — eshitish qobiliyatini yo‘qotganlar uchun atrofdagi tovush va nutqni eshitish imkonini beruvchi elektron qurilma. U ikki qismdan iborat: ichki qism jarroh tarafidan kar bemorning quloq ichiga o‘rnatiladi, protsessordan iborat tashqi qism esa bemorning qulog‘iga va/yoki boshiga joylashtiriladi. Bu qurilma tovush, nutqni qabul qilib oladi va ularni bosh terisi orqali eshitish nerviga ta’sir etuvchi ichki qismga uzatadi.

Bundan tashqari, eshitish qobiliyatining konduktiv va aralash buzilishi holatida, ya’ni tovush tashqi quloqdan tabiiy ravishda ichki quloqqa o‘ta olmasa, suyak o‘tkazuvchanligini ta’minlab beruvchi implantlardan foydalaniladi.

20 Dec 2020

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Бош прокуратура томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Унга кўра, Меҳнат кодексида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора кўрмаган, жиноят, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаган ходимга нисбатан жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари рўйхати (Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми)ни янги банд билан тўлдириш назарда тутилмоқда. Унга биноан эндиликда ходим манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўрмаганлиги ҳамда жиноятга, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаганлиги туфайли ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда манфаатлар тўқнашуви юзага келганда, давлат органлари ходимлари ўзларининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши кераклиги, бундай маълумотни олган раҳбар манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши лозимлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур Қонуннинг 26-моддасига кўра, давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳолатлар тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилиши лозим. Ушбу моддада юқоридаги мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилган.

Бироқ ушбу мажбуриятларни бажармаганлик учун қонунчиликда бирор-бир жавобгарлик белгиланмаган эди. Юқоридаги қонун лойиҳаси мазкур ҳолатни бартараф этиш, ходимлар масъулиятини янада ошириш, жамиятда жиноят, шу жумладан, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

20 Dec 2020

2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, мазкур чегирмалар талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиши ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилишига қулайлик яратиш мақсадида жорий этилмоқда. 

«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади хабарда.

 
20 Dec 2020

Айрим акциз солиғи ставкалари сўмда белгиланган ва жорий йил индексация қилинмаганди. Шу туфайли, 2021 йил феврал ойида акциз солиғи ставкалари ўзгариши мумкин.

Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йил апрел-май ойларида оширилиши режалаштирилганди. Аммо пандемия сабабли ушбу чора-тадбирлар кечиктирилган. Акциз солиғи ставкаларини индексациялаш 2021 йил феврал ойида ўтказилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, акциз солиғи ставкасидаги ўзгариш асосан алкогол, тамаки ҳамда бензин маҳсулотлари нархига таъсир қилади.

«Импорт бўйича 73та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.) ва ҳ.к. Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради», — дейди у.

Бундан ташқари, 2021 йилда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасини 15 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган. Жорий йил ушбу ставка 20 фоизга тенг бўлди.

Маълумот учун, 2021 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида ҚҚС (15 фоиз), фойда солиғи (15 фоиз, алоҳида тоифалар учун 20 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз), юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (2 фоиз), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95 фоиз), ижтимоий солиқ (хўжалик юритувчи субъектлар - 12 фоиз ва бюджет ташкилотлари - 25 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ (базавий ставка 4 фоиз) ставкалари сақлаб қолиниши назарда тутилади.

Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати 2021 йилдан автомобил ёнилғиси нархлари ошиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Хусусан, жамият қуйидаги нефть маҳсулотларига ва якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши кўзда тутилаётгани ҳақида маълумот берган:

Нефт маҳсулотлари:

  • 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, таклиф – 240 000 сўм;
  • 1 тонна Аи-80, Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини: амалда – 250 000 сўм, таклиф – 275 000 сўм;
  • 1 тонна дизел ёнилғиси: амалда – 200 000 сўм, таклиф – 240 000 сўм;
  • 1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси: амалда – 180 000 сўм, таклиф – 216 000 сўм.

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи:

  • 1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, таклиф – 465 530 сўм;
  • 1 тонна дизел ёнилғиси: амалда – 346 275 сўм, таклиф – 425 918 сўм.

Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.

20 Dec 2020

Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисида янги моддалар киритилди. Бу ҳақда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида ахборот берилди.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ҳужжатга кўра, шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга олиб келадиган, жамоат тартиби ёки хавфсизлиги учун таҳдидга эга бўлган ёлғон ахборотни тарқатиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки интернет тармоқларига жойлаштириш орқали тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шу билан бирга, қонунда ахборот эгаларининг сўз масъулияти ва унинг оқибатлари бўйича жавобгарликни ҳис қилиши, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши ҳам тегишлича белгилаб қўйилган.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуд Парпиев мазкур қонунни ишлаб чиқишда 30дан ортиқ мамлакат қонунчилигидаги тажрибалар ўрганилганини айтиб ўтди.

«Хусусан, Ҳамдўстлик ва Европа мамлакатлари қонунчилигида ОАВ ёки интернет тармоғи орқали туҳмат, ҳақорат шунингдек, шахсни камситиш, унга нисбатан оммани чалғитувчи ахборот тарқатганлик учун ҳуқуқни чеклаш билан боғлиқ турлича жиноий жазолар ва юқори жарималар белгиланган.

Масалан, Францияда бундай қилмишлар учун 569 минг евро жарима ёки 5 йилгача қамоқ жазоси, Россия Федерациясида 500 мингдан 5 млн рублгача жарима ёки 160 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари белгиланган.

Шунингдек, Германияда бундай ҳаракатлар учун 3 ойдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси ўрнатилган бўлиб, бўҳтон ёки ёлғон ахборот тарқатиш ватанга хиёнат даражасида баҳоланган.

Ҳатто ОАВ соҳасида устувор эркинлик амал қиладиган Норвегия қонунчилигида ҳам туҳмат, ҳақорат ва ёлғон ахборот учун тегишли жарима ҳамда 1 йилгача қамоқ жазоси мавжуд. Бу ҳақида Норвегия конституциясида мустаҳкамлаб, ёзиб қўйилган экан.

Ўз ўрнида кўпчиликни қизиқтирадиган АҚШнинг 19та штатида қатъий жиноий жавобгарлик амал қилади. Яъни, ОАВда туҳмат, ҳақорат, шунингдек жамоавий айблаш учун суд тартибида 10 мингдан то 250 минг долларгача жарима ёки 6 ойдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Италияда эса туҳмат ёки уйдирма, оммани чалғитувчи ахборот тарқатган ОАВ ёки интернет манбасидан ташқари, бундай ахборотни кўчириб босган ёки тарқатган барча шахслар тенг жавобгарликка тортилади. Уларга 500 дан 2000 еврогача жарима ёки 6 ойдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Кўриб турганимиздек, бундай қайд қилинган ҳаракатлар учун халқаро ҳамжамият тегишли жазо ва таъсир чораларини белгилаш амалиётини кенг қўлламоқда», деди Маҳмуд Парпиев. 

19 Dec 2020

  Аслида ҳам китоб ўқиган кишининг дунёқараши кенгайиб, ҳаётда бўлаётган янгилик ва ўзгаришларга теран нигоҳ билан қарайди, турли усуллар билан тарқалаётган ҳар хил уйдирма ва ёлғонлардан иборат хабарларга ишонмайди. Аксинча ўзининг шахсий фикри билан холис ва адолатли жавоб қайтаради.

  Учқудуқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида  ўтган йил октябрь ойидан бери “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танлови ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказиб келинмоқда.

  Бугун “Ҳафтада 1 та, ойда 4 та, йилида 52 дона китоб ўқиймиз” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа иштирокчилари бу гал ўқувчи-ёшлар.  Уларнинг маънавий-маърифий  ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшлар ўртасида китобхонликни  кенг тарғиб қилиш ҳамда китоб  мутолаасига  бўлган қизиқишини оширишни мақсад  қилган танлов туманимиздаги касб-ҳунар мактаби фаоллар залида бўлиб ўтди.

  Танловни туман ҳоким ўринбосари Н.Муратов кириш сўзи билан очиб, китобсевар ёшларга омадлар тилади. Шунингдек, ДХХ ходими М. Абдуллаев ҳам иштирок этиб, инсон камолотида китобнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

  Бугунги беллашув Чўлпонинг “Кеча ва кундуз” асаридан 15 та савол асосида ўтказилди. Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида кечган китобхонлик танловида 1-ўрин касб-ҳунар мактаби, 2-ўрин 10-умумий ўрта таълим мактаби, 3-ўрин 20-умумий ўрта таълим мактаби жамоаларига насиб этди.

  Бугун “Ўргимчак тўри” дея ном қозонган интернет эмас, инсониятни, хусусан, ёшларни китобхонликка жалб қилиш орқалигина юксак маънавиятга эришиш, комил инсонни тарбиялаш мумкинлигини бутун дунё халқлари тўла англаб етмоқда.

  Ҳақиқатдан ҳам китоб – туганмас хазина, ундан олинган билимларни инсон умрининг охиригача ҳам сарфлай олмайди. Ҳар бир киши учун ундан яқин ҳамроҳ, дўст ва маслаҳатчи йўқ. Шунинг учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлайди.

Жанагул БУЛЕКБАЕВА,

туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари.

 

 

19 Dec 2020

ДХХ ҳамда департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 20 миллион сўм эвазига Сардоба туманидан 4 гектар ерни ажратиб берган уюшма раиси ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди (http://dy.uz/xsVzO).

Маълумотларга кўра, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаларидан бирининг раиси боғдорчиликка мўлжалланган ер майдонларини полиз экинлари экишга бериш орқали моддий манфаатдор бўлиш мақсадида ваколатини суиистеъмол қилиб келган.

Маълум бўлишича, у маҳаллий фермер хўжалигининг 4 гектар ер майдонини Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога ажратиб бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ургутда фуқарога 2 минг доллар эвазига ерга эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилган кадастр хизмати ходими ушлангани, Бўстонлиқдаги 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг (http://daryo.uz/k/2020/12/17/bostonliqdagi-1-gektar-yerni-rasmiylashtirib-berish-uchun-160-ming-dollar-talab-qilgan-shaxs-qolga-olindi-u-bunga-qadar-4-marotaba-sudlangan/) доллар талаб қилган шахс қўлга олингани, шунингдек, Тошкентда 352 минг (http://daryo.uz/k/2020/12/17/toshkentda-352-ming-dollarga-yer-sotmoqchi-bolgan-tuman-hokimligi-mansabdori-ushlandi-video/) долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокимлиги мансабдори ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

19 Dec 2020

QS Quacquarelli Symonds олий таълим соҳасидаги аналитик агентлиги 2021 йилдаги Европа ва Марказий Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларнинг энг яхши университетлари рўйхатини эълон қилди. Рейтингда минтақанинг 400 та энг яхши университети, шу жумладан Ўзбекистондаги тўртта олий ўқув юртлари мавжуд, дея хабар қилмоқда (https://daryo.uz/k/2020/12/18/ozbekistonning-tortta-universiteti-sharqiy-yevropa-va-markaziy-osiyoning-eng-yaxshi-universitetlari-qatoriga-kirdi/) «Gazeta.uz».

Ўзбекистон номидан ушбу рўйхатга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (биринчи марта 2019 йили рейтингга киритилган), Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет, Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат техника университети киради.

QS Quacquarelli Symonds рейтингни тузишда 10 та кўрсаткичдан фойдаланади, шу жумладан, академик обрўси (30 фоиз), иш берувчилар орасидаги обрўси (20 фоиз), ўқитувчилар ва талабалар сонининг нисбати (10 фоиз), ўқитувчи ва ходимга тўғри келадиган нашрлар сони (10 фоиз) ва бошқалар.

Аввалроқ Ўзбекистон Инсон камолоти индексида икки поғона юқорилаб, 106-ўринни (http://daryo.uz/k/2020/12/15/ozbekiston-inson-kamoloti-indeksida-ikki-pogona-yuqorilab-106-orinni-egalladi/) эгаллагани ҳамда 2021 йил учун дунё университетлари рейтинги эълон қилингани ва унда Ўзбекистондан бирорта ҳам ОТМ йўқлиги (http://daryo.uz/k/2020/11/27/2021-yil-uchun-dunyo-universitetlari-reytingi-elon-qilindi-unda-ozbekistondan-birorta-ham-otm-yoq/)хабар қилинганди.

19 Dec 2020

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган МДҲ саммитига баҳо бериб, унда Мирзиёев илгари сурган таклифларни юқори баҳолади.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромоновичнинг докладини диққат билан эшитдим. Унинг доклади ҳамма нарсани қамраб олди ва айтилган таклифларни ҳаётга татбиқ этиш учун уни яна бир йилга раисликда қолдириш мумкин бўлганда эди, деб ўйладим. Агар у қарши бўлмаса, биз келгуси йили унинг таклифларини амалга оширамиз. Бу таклифлар жуда муҳим ва ақлли», – деди Лукашенко.

Шавкат Мирзиёевнинг беларуслик ҳамкасбини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон келгуси йили МДҲда ҳамраис бўлишини ва барча таклифлар биргаликда амалга оширилишини айтди.

Маълумот учун, 2021 йилда МДҲда Беларусь Республикаси раис бўлади.

18 декабрь кунги саммитда Шавкат Мирзиёев қуйидаги таклифларни илгари сурди:

  • МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш;
  • Ҳамдўстлик доирасида «яшил» ва соддалаштирилган йўлаклар амалиётини кенг жорий этиш, электрон савдони ривожлантириш бўйича ягона платформани ишга тушириш ва «йўл харитаси»ни қабул қилиш;
  • саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш;
  • ҳар йили оммавий спорт ва маданий тадбирларни ташкил этган ҳолда «МДҲ саломатлик марафони»ни ўтказиш;
  • МДҲ ижодий ва фан зиёлиларининг навбатдаги форуми доирасида Ўзбекистонда «Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий мероси» конференциясини ўтказиш;
  • ҳуқуқий ахборот билан алмашиш учун МДҲ Ягона электрон платформасини яратиш;
  • радикаллашувдан қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш.
  • 2021 йилда  МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг йиғилишларидан бирини Тошкентда ўтказиш.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: