LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

11 Dec 2020

Andijonda 3 nafar maktab o‘quvchilarining ziragini aldab, yechib olgan ayol qo‘lga olindi, deya xabar bermoqda Tergov departamenti.

Qayd etilishicha, 2020-yilning 26-noyabr kuni soat 12:30 larda fuqaro 26 yoshli Zulfiyaxon I. o‘zganing mulkini talon-toroj qilish maqsadida maktab o‘quvchilari hisoblangan voyaga yetmagan 8 yoshli Rayyona Sh. va 7 yoshli Zarina A.ning yolg‘iz kelayotganligidan foydalanib, ularga bayram tadbirga olib borishni aytgan. Shundan so‘ng ayol Rayyona Sh. va Zarina A.ning qulog‘idan 2 juft ziraklarini yechib olib, hodisa joyidan yashiringan.

Shuningdek, 2020-yilning 27-noyabr kuni soat 13:00 larda fuqaro Zulfiyaxon I. o‘zining jinoiy harakatlarini davom ettirib, takroran o‘zganing mulkini talon-toroj qilish maqsadida Andijon shahar A.Temurshoh ko‘chasida maktab o‘quvchisi voyaga yetmagan 9 yoshli Munisa N.ni yolg‘iz kelayotganidan foydalanib, unga bayram tadbirida ishtirok etishini aytib aldagan. Shundan keyin ayol bu qizning ham qulog‘idan bir juft ziraklarini yechib olib, hodisa joyidan yashiringan.

Tergovga qadar tekshiruv davomida gumon qilinuvchi Zulfiyaxon I.dan jabrlanuvchilar Rayyona Sh. va Zarina A.ga tegishli bo‘lgan sirg‘alar ashyoviy dalil tariqasida rasmiylashtirib olingan.

Mazkur holat yuzasidan Andijon shahri bo‘yicha IIO FMB huzuridagi tergov bo‘limi tomonidan Zulfiyaxon I.ga nisbatan Jinoyat kodeksining 169-moddasi 3-qismi “a” bandi (o‘g‘rilik) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan. Hozirda tergov harakatlari davom ettirilmoqda.

11 Dec 2020

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori Akmal Burhonov korrupsion jinoyatlarga qo‘l urib, javobgarlikka tortilgan shaxslarni har bir soha kesimida ochiqlash rejalashtirilganini ma’lum qildi, deya xabar bermoqda “Kun.uz”.

Agentlik rahbarining qayd etishicha, ayni paytda “E-antikor” platformasi ustida ish olib borilmoqda.

“Shu platformada korrupsion jinoyatlarga qo‘l urib, javobgarlikka tortilgan shaxslarni har bir soha kesimida ochiqlashni rejalashtirganmiz. Har olti oyda yoki muayyan davriy oraliqda bu ma’lumotlarni internetga joylab boramiz.

Buning vaqti keldi va eng asosiysi, vazirlik va idoralarning o‘zlari ham bunga — sohalarini tozalashga tayyor.

U yoki bu davlat idorasida bitta korrupsion xatti-harakat bo‘lsa, butun tizim nufuziga putur yetishini rahbarlar tushunib yetishdi. Bugungi kunda korrupsiyaviy xatar yuqori bo‘lgan sohalarning rahbariyati ham, huquqni muhofaza qiluvchi idoralar ham mana shunday jinoyatga qo‘l urganlarni ochiq-oydin ko‘rsatishga tayyorligini bildiryapti”, — dedi Burhonov.

11 Dec 2020

Икки йил олдин АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик бўйича вазият «алоҳида хавотирли» давлатлар рўйхатидан, куни кеча эса «махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»дан чиқарди.

Бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистон 2005 йилдан 2018 йилга қадар АҚШнинг диний эркинлик бўйича «қора рўйхати»да, 2018–2020 йилларда эса «кулранг рўйхати»да турган эди.

Умуман, Ўзбекистоннинг бу рўйхатга киритилишига нима сабаб бўлган? Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов 10 декабрдаги матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб қайтарди.

«Ўзбекистон 2006 йилдан бошлаб бу рўйхатга киритилган. 2006 йил нега бу рўйхатга тушганимизни ҳаммамиз яхши биламиз. Бунинг сабаблари бўлган. (Қўмита вакили бу ўринда 2005 йил Андижонда содир бўлган воқеаларни назарда тутган бўлиши мумкин – таҳр).

Шу вақтдан буён Ўзбекистонга нисбатан бошқача бир тасаввурда бўлиб келинган. Ўзбекистон ўшанда ҳам масжидлар ёки бошқа диний ташкилотларни очиш ёки рўйхатга олиш борасида тақиқ қўймаган. Талабга кўра, муайян ишларни амалга оширган, фақат талаблар ва чекловлар кўпроқ бўлган бўлиши мумкин.

Лекин сўнгги 4 йил ичида бевосита рўйхатга олиш бўйича енгилликлар бўлгани ёки айрим чекловлар бутунлай олиб ташлангани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилди», – деди Музаффар Комилов.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил апрелида, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ Комиссияси (USCIRF) Ўзбекистон бу борада эришган натижаларни эътироф этиб, мамлакат «махсус кузатув рўйхати»дан чиқиши учун қонунчиликни халқаро талабларга мувофиқлаштириш лозимлигини билдирган эди.

«Асосий муаммо – 1998 йилда қабул қилинган қонун. У диний ташкилотларни рўйхатга олишни чеклайди ва қийинлаштиради. Комиссиямиз мана шу қонунни ўзгартириб, Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотларни жадаллаштиришга чақиради», – деганди комиссия раиси ўринбосари Надин Маенза.

Айни пайтда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилмоқда.

Август ойида қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинди. Сентябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилади, рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи бекор қилинади. Шу билан бирга, амалдаги қонуннинг 14-моддасидаги, фуқароларнинг (диний ташкилотлар хизматчиларидан ташқари) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги банд чиқариб ташланмоқда.

11 Dec 2020

Сайёрамизда кўплаб экологик офатлар бўлган. ХХ асрда Орол денгизининг қуриши ҳақли равишда энг катта офатлардан бири ҳисобланади. Совет муҳандисларининг нотўғри ҳисоб-китоблари, пахта далаларини кўпайтириш Орол денгизининг аста-секин саёзлашишига ва қуришига олиб келди. Ҳозир собиқ денгиздан деярли ҳеч нарса қолмаган.

Бироқ бу фожиа ортидан археологлар ўрганиш учун кўплаб янги ҳудудлар очилди. Ушбу мақолада биз собиқ Орол денгизининг тубида топилган ғайриоддий мақбара ҳақида хабар берамиз. Орол-Асар - ХIV асрнинг охирида Орол денгизи томонидан ғарқ этилган жой. Ушбу жойни қазиш пайтида, Қозоғистон ҳудудида Кердери деб номланган мақбара топилган.

Тадқиқот бошланишидан олдин у баландлиги 1,6 метр бўлган ғиштлар тартибсиз сочилиб ётган тепалик эди. Тадқиқотчилар қадимги, бир пайтлар баландлиги камида 2 метр бўлган, деворлари пишган ғиштлардан қурилган ва тош плиталардан ясалган ниҳоятда улкан пойдеворга дуч келишган.

Умуман олганда, мақбаранинг тузилиши Марказий Осиё мамлакатлари учун ғайриоддий, ғалати туюлади, аммо буларнинг барчасига мантиқий жавоблар бор. Масалан, жуда қалин пойдеворлар, маҳаллий тупроқ жуда беқарор ва лойли бўлганлиги билан боғлиқ. Ушбу бинонинг деворлари ҳам ҳайратланарли - энг ингичка жойининг қалинлиги бир метрга тенг.

Мақбара дунё томонларига йўналтирилган ва тўртбурчак шаклга эга бўлган. Унинг деворларининг жануби-ғарбий қисми баландлиги олти қаторли ғиштдан иборат бўлиб, ўша қисмида кириш жойи ҳам бўлган.

Мақбаранинг пастки қисми турли хил нақшлар билан безатилган турли хил плиткалар билан қопланган: геометрик, гуллар, эпиграфия ва баъзи жойларда араб алифбосида зарҳал ёзувлар сақланиб қолган. Бу аҳолининг Ислом динига эътиқод қилганидан дарак беради.

Маҳаллий дафн заллари гўрхона деб номланган, улар икки қисмга бўлинган ва уларда аёллар, болалар ва эркаклар кўмилган. Олимлар жами еттита сағана топганлар, уларнинг ҳаммаси ХIV аср охирларига тегишли. Ажабланарлиси шундаки, катта плиталар билан қопланган асосий қабр бўш экан.

Бир пайтлар қуруқлик бўлиб, одамларга қабристон вазифасини ўтаган ерни сув босиб, асрлар ўтиб яна асл ҳолига қайтганининг гувоҳи бўляпмиз.

11 Dec 2020

Кеча, 9 декабр куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан 22 нафар шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш давом этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрга тайинланган суд мажлиси айрим сабабларга кўра 9 декабр кунига қолдирилган эди.

Бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида судланувчилар Давлатжон Маллаев, Фирдавс Аҳроров, Ойбек Оташев ҳамда Шохбоз Мирзожоновлар 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича сўроқ қилинди.

Давлатжон Маллаевнинг сўзларига кўра, у Сўх-Фарғона йўналишида таксичилик қилиб келган. 31 май куни 12:30 лар чамасида кўчага чиққанида Чашмада жанжал кўтарилганини эшитган, ўша томонга одамлар кетаётганини кўрган. Шунда у ҳам ўз машинасига ўтириб Чашма булоғига борган. Тўполон кўтарилган жойга етиб борганда унинг кўзи дастлаб ҳарбийлар ва ИИБ ходимларини тушган. Қирғизлар аслида бир кун аввал бу урушга тайёргарлик кўрган. Давлатжон Маллаев Чашмага борганида қирғизлар бу пайтда аллақачон чегарани бузиб ўтиб, ов қуролидан сўхликларни отганини кўрган. Ҳамқишлоқлари қирғизлар томонидан аёвсиз тошбўрон қилинган. Давлатжон Маллаевнинг айтишича, у ҳам ўз ватанини ҳимоя қилиш учун қирғизлар томонига тошлар улоқтирган. У ёнаётган уйлардаги ўтни ўчиришга уринган. Назиржон Жўраевнинг девор устига чиқиб урушни тўхтатишга уринганини кўрган. Ёнғин хавфсизлиги бўлими машиналари ёнаётган хонадонлар томонга ўтишга уринганида қирғизлар уларнинг йўлини тўсиб ўтказмаган. Ёнаётган уйлардаги ўтни ўчириш учун қўлида белкурак ишлатгани лавҳага тушиб қолган. 

Давлатжон Маллаевнинг қўшимча қилишича, у қўлга олингандан кейин терговчилар томонидан тазйиққа учраган.

Шундан сўнг судланувчи Фирдавс Аҳроров сўроқ қилинди. У бўёқчи (моляр) уста бўлиб ишлашини, жанжал бўлаётганини эшитиб Чашмага борганини, мазкур булоқдан 15 та маҳалла сув ичишини, агар сув тўхтаб қоладиган бўлса, сўхликларинг аҳволи танг бўлишини айтди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев келганда уни 6-7 метр узоқликдан кўрганини, собиқ вилоят ҳокимининг “ҳаммаси изига тушиб кетади” деган гапини эшитганини, бош вазир келганида эса ундан дадаси Қирғизистон фуқароси бўлганлиги боис унга Ўзбекистон фуқаролигини беришда ёрдам беришини ҳамда ўзи спорт билан мунтазам шуғулланиб келгани учун спортга имконият яратиб беришларини сўраган. Бош вазир унинг бу мурожаати бир ой ичида ҳал бўлишига ваъда берганини таъкидлади. Фирдавс Аҳроровнинг судда билдиришича, юзига ниқоб таққан шахслар “Ватан хоинисан” деб қорнига уриб, вертолётга олиб чиқишган ва у ерда ҳам уни дўппослашган. У 244-моддага тортадиган ҳеч қандай иш қилмаганини суд жараёнида алоҳида таъкидлади. 
Шундан сўнг судланувчи Ойбек Оташев судда кўргазма берди.

Судланувчиларнинг кўрсатмалари тинглангач, адвокатлар ва прокуратура ходимлари уларга саволлар билан мурожаат қилди. Шундан сўнг суд ишида 14 декабрга қадар танаффус эълон қилинди.

11 Dec 2020

Марокаш давлати барча фуқароларини короновирусга қарши вакцина билан бепул таъминлайди. Буни Марокаш қироли Муҳаммад VI маълум қилган.

Бундан олдин Марокаш соғлиқни сақлаш вазири Холид Aйт Толиб, аҳолининг 80% қатламини вакцинациялаштириш режа қилинаётганини таъкидлаган эди. COVID-19 га қарши вакцинани биринчи бўлиб шифокорлар, полициячилар, ўқитувчилар, қариялар ва сурункали касалликка эга фуқаролар олишади. Эмлашнинг биринчи босқичида Хитойнинг Sinopharm лаборатоияси вакцинасини қўллаш режа қилинган. Охирги маълумотларга қараганда, пандемия бошлангандан буён Марокашда 384минг фуқаро касалликка чалинган.

10 Dec 2020

Навоий вилоятида 2021 йилнинг 1 январ кунидан ичимлик суви нархи кескин ошади. Бу борада халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг XII сессиясига киритилган кенгаш қарори депутатлар томонидан тасдиқланган.

Kun.uz мухбирининг аниқлашича, қарорда 1 м³ ичимлик суви нархи аҳоли учун 3 000 сўм (ҳозирги нарх 1 080 сўм), бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 7 000 сўм (ҳозирги нарх 3 300 сўм) қилиб белгиланган. Нархнинг бундай кескин ўсишини «Навоий сув таъминот» МЧЖ масъуллари вилоятдаги сув иншоотлари ва қувурларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолгани билан изоҳлаган.

«Навоий сув таъминот» МЧЖ ахборот хизмати раҳбари Бакитбек Кизилбаевнинг маълум қилишича, вилоятда жами 647 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, бу вилоят аҳолисининг 64 фоизи дегани. «Навоий сув таъминоти» МЧЖ балансидаги 199 та сув тарқатиш иншоотининг 28 таси (14 фоизи), шунингдек, вилоятдаги жами 2 784,8 км ичимлик сув тармоқларининг 17 фоизи таъмирталаб.

«Сув қувурларининг асосий қисми 50 йил олдин ётқизилган бўлиб, ҳозирда эскирган. Оқибатда тизимда оғир иқтисодий аҳвол юзага келган», дейди Кизилбаев.

Қизиғи, Самарқандда ҳам депутатлар ичимлик суви нархининг ошиши бўйича қарорни тасдиқлашди. Аммо, иккала вилоят нархида катта фарқ борлигини кўриш мумкин. Самарқандда аҳоли учун 1 м³ ичимлик сувининг ошган нархи 1 850 сўм, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун 3 500 сўм қилиб белгиланган. Яъни, Навоийдаги 1 м³ ичимлик суви пулига Самарқандда 2 м³ сув сотиб олиш мумкин.

10 Dec 2020

Хатирчида ҳокимни судга берган фермер сирли ўлим топгани айтилмоқда

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида маҳаллий фермерлардан бири сирли ўлим топгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, фермер туман ҳокимининг унга берилган ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан судга мурожаат қилган. Бироқ суд мажлиси белгиланган санага етмай фермернинг жасади туманнинг Полвонота МФЙ ҳудудидан ўтган ариқдан топилган.

Воқелик бўйича «Xabar.uz» сўровига жавоб бераркан, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов фермернинг жасади жорий йилнинг 5 ноябрь куни ариқдан (тан жароҳатларисиз) топилганини тасдиқлади. Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганини ҳам билдирди.

Суд-тиббий экспертизаси фермернинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфекциядан келиб чиққанлиги ҳақида хулоса берган.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбарининг алоҳида қайд этишича, марҳумнинг қариндошларида турли шубҳалар туғилаётгани, уларнинг важларини тўлақонли текширилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

10 Dec 2020
Тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи фото-видеокамералар ва бошқа техник ускуналарни ўрнатишга рухсат берилмоқда. 

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шоҳида Йўлдошеванинг ёзишича, бугунги кунда республикада мавжуд 551та камера ва радарлар орқали биргина 2019 йилнинг ўзида 760 мингта қоидабузарликлар аниқланган. 2019 йилда 8 588та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган ва шу даврда 2096 нафар инсон ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

«Ҳозир асосий мақсад, мана шу қора статистика кўрсаткичларини камайтириш, йўлларни тўлиқ назоратга олиш ва буни замонавий ахборот технологиялари орқали оптимал, камхаражат, юқори самарали тарзда амалга оширишдан иборат.

Бироқ ҳамма йўлларни, чорраҳаларни камера ва радарлар билан қамраб олиш катта маблағни талаб қилади ва бюджет бунча юкни кўтара олмайди. Ўзи дунёда ушбу соҳанинг хусусий секторга берилиши амалиёти кенг тарқалган.

Узоққа бормайлик, қўшни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри йўлларида 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида фото ва видео орқали қоидабузарликларни қайд этиш ва таҳлил қилиш “Сергек” лойиҳаси жорий этилди. Россияда эса ушбу турдаги хизматларни амалга оширувчи “МВС групп” хусусий компанияси томонидан концессия шартномаси асосида амалга оширилган ишлар натижасида авария ҳолатлари сони 15-30 фоизгача камайган», - дейди Адлия вазирлиги ходими.

Унинг таъкидлашича, тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи техник ускуналарни ўрнатиш ҳуқуқи берилиши қатор афзалликларга эга.

Биринчидан, барча соҳаларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бозор иқтисодиётига асосланган, ривожланган жамиятларга хос эмас. Бошқарувда давлат иштирокини минималлаштириш, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали давлатнинг маъмурий таъсирини қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш Маъмурий ислоҳотлар концепциясида ҳам назарда тутилган.

Жорий этилаётган тартиб ушбу мақсадга мувофиқ, унинг мантиқий тақозоси сифатида кўрилади. 

Фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи тадбиркорларга берилса-да, унинг устидан давлат назорати сақланиб қолади.

Техника тадбиркорники холос, жарима солиш тартиби, миқдори, тўлаш, ундириш ва ҳоказо мана шундай маъмурий процедуралар давлат назоратида сақланиб қолади.

Иккинчидан, бюджет маблағлари тежалади ҳамда бюджетга қўшимча манбалар яратилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш давлат бюджетидан улкан маблағлар талаб қилади. Йўлларни назорат қилувчи ЙПХ ходимларининг ойлик маоши, ижтимоий таъминоти ҳам бюджетга арзонга тушмайди. Бу эса ўз-ўзидан бошқа соҳаларнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказади. 

Мазкур соҳани хусусийлаштириш натижасида эса давлат бюджети харажатлари камайиб, даромади ортади. Келгусида 190та туман ва шаҳарларда жами 3 356та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763та стационар радарлар ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур воситалар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида тўпланган жарималарнинг бир қисми давлат бюджетига йўналтирилади.

Учинчидан, соҳада коррупция ҳолатлари камаяди, чунки инсон омили деярли бўлмайди. ЙПХ ходими ҳамда ҳайдовчиларнинг ўзаро мулоқотда бўлмаслиги оқибатида, ушбу соҳадаги коррупцияга барҳам берилади. Жарималар бўйича тўпланган маблағлар айрим ходимларнинг эмас, жамият манфаатлари йўлида сарфланади.

Тўртинчидан, ҳар бир техник қурилма дислокацияси аниқ белгиланган бўлиб, тадбиркор истаган жойига уни ўрнатиб кетолмайди. Бу жойлар шаффоф тарзда электрон аукционда сотилади. Техник восита қайд этган маълумотлар, онлайн режимида тўғридан-тўғри ЙПХ марказий ахборот базасига келиб тушади. Маълумотларга инсон аралашуви билан ўзгартириш киритиш ёки жараёнга бошқа тарзда таъсир ўтказиш имкони йўқ.

Бешинчидан, йўлларда ЙТҲ камаяди, ҳаракат иштирокчиларида йўловчилик ва ҳайдовчилик маданияти ортади, ўлим ва жароҳатлар кўрсаткичи тушади.

«Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кўзда тутилаётган ушбу тартиб бир томондан замон талаби ва эҳтиёж бўлса, бошқа томондан инсонлар ҳаёти ва соғлиғини, ҳайдовчиларнинг мулкини асрашни назарда тутувчи ечимдир. Қолаверса, ушбу тартиб орқали тадбиркорларга янги имкониятлар яратилишини ҳам эътироф этиш жоиз», - дейди Шоҳида Йўлдошева.

 
10 Dec 2020

 

Ҳукумат қарорига кўра (https://t.me/huquqiyaxborot/8657), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: