LOTIN-КИРИЛЛ

ЧЎЛЛАРНИ УЛОВЛАРДА БЎСТОН ҚИЛАЁТГАНЛАР...

    Ҳар куни шаҳару қишлоқлар кўчаларига, мамлакатларни мамлакатларга, қитъаларни қитъаларга боғловчи олис йўлларга, дунё андозаларига мос автотрассаларга неча миллионлаб транспорт воситалари ва темир йўл транспорти чиқади.

 Неча юз минг юк машиналарнинг ҳайдовчилари инсон ҳаёти учун зарур озиқ-овқат, кийим-кечак, саноат ва қурилиш материаллари,  дори-дармон қўйингки, барча-барча юкларни манзилга кечиктирмай, талофатсиз етказиб берадилар. Хизмат сафарига ва бошқа юмуш билан ошиқаётган йўловчиларнинг тақдири турли русумдаги автоуловларни бошқариб бораётган ҳайдовчининг касб маҳорати, иш тажрибаси ва масъулиятига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Ҳар бир касбнинг ўзига яраша машаққату  масъулияти бор. Улар орасида транспорт воситалари билан иш олиб борувчи Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлар касбини энг масъулиятлиси ва шарафлиси десак, муболаға бўлмайди.

-Бу борада Шимолий кон бошқармаси транспорт бўлимининг асосий вазифалар қуйидагича: Функционал фаолияти соҳасида транспорт воситалари билан Шимолий кон бошқармаси корхона бўлинмаларига марказлаштирилган ташишни, ўз вақтида ва узлуксиз хизмат кўрсатишнинг ривожланишини, улардан самарали фойдаланишни, бажарилган ишларни ва ташишнинг таннархини пасайтиришни таъминлаш, бундан ташқари кон бошқармаси транспорт бўлинмаларидаги барча турдаги автотранспорт ва юк тушириш-ортиш воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш. Транспортнинг аварияларсиз ишлашни таъминловчи чора-тадбирларини бажаришни назорат қилиш, транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш ва такомиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, кон бошқармасининг транспорт сарфини камайтиришнинг ташкилий-техник чора-тадбирларини, юксиз қатновлар, рўпарадан келаётган ташишларни камайтириш, йўловчиларни ташишнинг энг қўлай йўналишларини ишлаб чиқишни амалга оширишдан иборат, - дейди Шимолий кон бошқармаси директорининг транспорт бўйича ўринбосари Рустам Махмудович Эргашев.

Ҳозирда Шимолий кон бошқармасида турли русумдаги 560 дан ортиқ  транспорт воситалари ва 80 та дан ортиқ йўл-қурилиши машиналари ва ёрдамчи теникалар мавжуд бўлиб, уларнинг бир маромда хавфсиз ишлашида транспорт бўлими бошлиғи С. Куванов,  транспорт бўлими бошлиғи ўринбосари С. Рахимов, транспорт бўлими етакчи муҳандиси Ж. Рўзиқулов, транспорт бўлими ҳаракат хавфсизлиги муҳандиси О. Аслонов, транспорт бўлими транспорт бўйича муҳандис Ш. Гафуров ва транспорт бўлими ёнилғи - мойлаш маҳсулотлари муҳандиси Ш. Ризакуловлар муносиб улуш қўшмоқдалар.

Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси олдига қўйилган давлат режаларини ўз вақтида бажарилишида улар елкама-елка туриб самарали меҳнат қилмоқдалар.

Лайло КАРИМОВА.

O'qilgan: 571 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: