LOTIN-КИРИЛЛ

“Саховат ва кўмак”: давлат ва халқ бирдамлигининг амалий намойиши

    Ўтмишда халқимиз ижтимоий тараққиётининг барча босқичларида турли хил синов ва офатларга тўқнаш келганини, улар устидан ғалаба қозонишда халқ иродаси ва миллий қадриятларимиз устувор омил бўлиб хизмат қилганини тарихий манбалардан яхши биламиз.
2020 йили бутун дунёни қамраб, бугун ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиб келаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ жараёнлар инсоният олдида чинакамига яшаш учун кураш - ўта оғир синовли дамларни келтирди.

     Пандемия келтирган офатдан халқимизни асраш, мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўз вақтида таъсирчан чоралар кўрилгани, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўламини янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида барқарор ривожланиш йўлида дадил одимламоқдамиз.

    Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.

    Ушбу ташаббуснинг ҳуқуқий асоси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши билан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоятлардаги бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил қилиниб, Низоми тасдиқланди. Даставвал, унинг маблағлари шаклланиши хайрия ва бюджет маблағлари ажратмалари бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, ҳудудларда ундирилаётган жарима тўловларининг бир қисми ҳам Жамғармага келиб тушмоқда.

     “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини коллегиаллик, очиқлик, қонунийлик ва ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда тасарруф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жамғарма Низомига асосан туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оила, фуқаронинг моддий аҳволини ўрганган ҳолда ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ҳажмини шакллантирди. Секторлар томонидан йиғилган маълумотлар Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига киритилиб, депутатлар муҳокамасига қўйилади. Кенгаш сессияси қарорига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар аниқ кўрсатилган мақсадларга йўналтирилади.

   2020 йилда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллий бюджетдан келиб тушган маблағлардан 11,2 миллиард сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 5,8 миллиард сўм маблағ Сирдарё вилояти “Сардоба” сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва сув тошқинидан аъзият чеккан кишиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

    Жорий йилда эса “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 19,7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Жумладан, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам (пул шаклида), озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари етказиб бериш билан бир қаторда касал бўлган эҳтиёжманд фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва соғлигини тиклаш, ишсиз фуқаролар бадлигини таъминлаш, ногирон аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаш, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни мамлакатимиз бўйлаб тарихий жойларга саёҳатини ташкил қилиш каби мақсадларга йўналтирилди.

Ижтимоий дафтарларга киритилган эҳтиёжманд оилалар ва ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг қарорига асосан, Хатирчи туманидаги “Асалари кластер” МЧЖ ва Қизилтепа туманидаги “Акмал шифо асали” фермер хўжалигидан жами 1500 та асалари оиласи харид қилиниб, Кармана, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманларида истиқомат қилувчи 431 нафар эҳтиёжманд оилага беғараз тарқатилди.

   Шунингдек, Кенгаш қарорига асосан, вилоятимизда уйда ўтирган, ишсиз, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 2494 нафар хотин-қизнинг ҳар бирига 20 бош парранда бир ойлик еми билан етказиб берилди.

Туман ва шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари буюртмачи сифатида “KARMANA GOLDEN EGGS” МЧЖ билан 46860 бош парранда хариди учун шартномалар тузди. Ҳозирда 25 минг бош парранда эҳтиёжманд аёлларга тарқатилди, парранда етказиш ишлари давом этмоқда.

    Сир эмас, кўплаб эҳтиёжманд фуқаролар, айниқса аёллар, оиласида маблағ тақчиллиги сабаб даволаниши ёки жарроҳлик амалиётига имкон топмай келади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда пандемия даврида ҳар бир маҳалла кесимида ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилган тиббий-ижтимоий хизматга муҳтож фуқаролар (хотин-қизлар)нинг 117 нафар рўйхати шакллантирилди. Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг 2021 йил 23 мартдаги қарорига асосан ушбу фуқароларни даволаш ва жарроҳлик амалиёти учун жами 1 миллиард 727 миллион сўм маблағни ажратиш кўзда тутилди. Ҳозиргача 34 нафар хотин-қизга қарийб 840 миллион сўм маблағ кўчириб берилди.

Ўтган давр мобайнида “Касаба сайр” шўъба корхонаси ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси билан биргаликда “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 600 нафар хотин-қизнинг Самарқанд вилоятига, 950 нафарининг Бухоро вилоятига ва 600 нафарининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

    Шунингдек, биринчи гуруҳ ногиронлиги бор, шароити оғир бўлган 65 нафар аёлнинг уй-жойлари таъмирлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИКга 1 миллиард 550 миллион сўм маблағ ажратилди.

   Айни пайтда ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилаларга, ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.

 

Фахриддин Солиев,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими б

O'qilgan: 532 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: