Hokimiyat matbuot xizmati
Давлат геология қўмитаси олтин конлари бўлган иккита янги майдонни онлайн-аукционга қўйди. Бу ҳақида E-Auksion веб-сайтида эълон қилинди.
Улардан бири Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган Булуткон кони. Олтин қазиб олиш лицензиясининг бошланғич нархи 189,3 миллион сўмни ташкил этади.
Аукцион 28 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, аризалар 26 декабрга қадар қабул қилинган. Аукцион ғолиблари 3 йил муддатга омонатдан фойдаланиш ҳуқуқи ва тегишли лицензияга эга бўлади.
Бундан ташқари, истиқболли ҳудудда олтин конларини кашф қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этишган. Гап Навоий вилоятининг Томди туманидаги 1 451 гектар майдондаги Кинир участкаси ҳақида бормоқда.
Геологик рухсатноманинг бошланғич нархи 223 миллион сўм этиб белгиланган. Тендер савдолари 23 декабрга белгиланган, аризалар 21 декабрга қадар қабул қилинган.
Аукционда иштирок этиш учун электрон аукционга ариза топшириш ва участканинг баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида гаров тўлаш талаб қилинади.
Польша Ўзбекистонга чегара хизматини модернизация қилиш учун 170 минг евро ажратиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси Европа чегара ва қирғоқ қўриқлаш агентлиги ҳамда Польша чегара хизмати бош коменданти билан ҳамкорликда миграция соҳасидаги тегишли вазирлик, идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг ташрифини ташкил этган.
Ташриф давомида делегация батафсил ўрганиш мақсадида чегара хизмати ходимларини ишга олиш, ўқитиш усуллари, миграция оқимини самарали бошқариш бўйича ахборот тизимидан фойдаланиш билан танишган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонлик мутахассислар Польша чегара хизматининг лойиҳа гуруҳини (дастурчиларни) бошқариш, мустақил равишда дастурий таъминот яратиш, амалий тизим, чегара назорати жараёнида биометрикадан фойдаланиш ва бошқалар бўйича тажрибасини ўрганган.
Бундан ташқари, чегара қўшинларининг техник инфратузилмасини модернизация қилиш жараёнида чет эл маблағидан фойдаланиш бўйича Польша тажрибаси ўрганилган. «Польша томони 2022 йилда ҳам ўқув семинари давом этишини, бунинг учун Польшадан Ўзбекистонга техник ёрдам сифатида қарийб 170 минг евро ажратилишини таъкидлади», дейилади хабарда.
Навоий вилояти Учқудуқ туман 7-ИДУМ да 2021 йил 25 ноябр куни БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25-ноябрь “Халқаро зўравонликка қарши кураш” куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ўтказилган тарғибот ойлиги доирасида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида акция ўтказилди. Ушбу тадбирни Учқудуқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Садуллаева Дилдора Худояровна кириш сўзи билан очиб бериб, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти тўғрисида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида сўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтди.
Шунингдек ИИБда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Камолова, туман Бош имом хатиби А.Турдиев, туман отинойиси О.Тўрақулова, Шимолий кон бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси О.Рамазонова, Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати М.Камоловалар иштирок этди. Учқудуқ Саноат техникуми психологи Ж.Мардисадикова ўзининг психологик маслаҳат ва тренинглари билан иштирок этди. Тадбирда Учқудуқ маданият саройи томонидан концерт дастури намойиш этилди. 7-ИДУМнинг психологлари ўзларининг трейнинг машғулотларини олиб бордилар ва иқтидорли ўқувчилари томонидан
Учқудуқ туман ҳокимлиги, «Қозоқ миллий - маданий маркази» туман бўлими ҳамкорлигида Балқи Базар бахши таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан “Учқудуқ” маданият саройида “Тауелибай – жыр дулдули Базар жырау” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, қозоқ халқи: «Куйласа битмас кун, туни» дея Балқи Базар куйлаган достону қўшиқларни битмас-туганмас хазинага тенглаштирган. Унинг ёмғир томчиларидан мавжланган уммондек, серқирра ва сержилва истеъдодига ўз замондошлари ҳам бугунги кун адабиëт аҳли ҳам катта ҳурмат билан қарайди.
Афсуски, Базар жырау Ондасули ҳақида жуда кам маълумотлар сақланиб қолган. У 1841 йилда Қозоғистон Республикаси Қизилорда вилояти Қармақши туманида таваллуд топган. Бахши ҳаётининг кўп йилларини Қизилқум кенгликларида ўтказган дейишади. У 1911 йилда вафот этиб, Учқудуқ тумани ҳудуди Ақбугет овулидаги Жалпақтау тупроғида мангу қўним топган.
Ўтган йили туман ҳокимлиги ва ҳомийлар маблағлари асосида Базар бахши қабри ободонлаштирилиб, бюст ўрнатилди.
Бугунги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ўз достонларида ўша даврнинг долзарб ижтимоий масалаларини очиқ-ойдин баён этиб, инсондан фақат яхшилик ва эзгу ишлар мерос бўлиб қолишини куйлаган бахши бобомизнинг ижодий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.
Тадбир щыувчи-ёшлар ўртасида Базар жырау шеър ва достонларини ифодали ёд айтиш мусобақаси билан бошланди. Туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларидан жами 11 нафар ўқувчи иштирок этган беллашувда фахрли биринчи ўринни Қулқудуқ овулидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ануар Идирисов, иккинчи ўринни Жузқудуқ овулидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Есен Батирхановлар, учинчи ўринни Мингбулоқ овулидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Балжан Осеровалар қўлга киритди.
Шунингдек, беллашувнинг иккинчи шарти бўйича ҳудуддаги бахшилар ўз истеъдодларини намойиш этишди. Улар томонидан Базар жырау бобомизнинг достонлари, термалари дўмбира жўрлигида маҳорат билан ижро этилди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, фахрли биринчи ўринга Жузқудуқ овулидан Мергенбай Турешов, иккинчи ўринга Шалхар овулидан Торебек Менлибаев, учинчи ўринга Айбек Алпамисовлар сазовор бўлди.
Балқи Базар бахши таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан “Тауелибай – жыр дулдули Базар жырау” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда барча иштирокчи ва совриндорлар туман ҳокими ташаккурномаси ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Йўқ, мумкин эмас.
Халқ таълими вазирининг 2008-йил 4-мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида низомга мувофиқ якуний аттестацияда олган баҳосидан эътирози бўлган битирувчилар якуний аттестация баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари қошида ташкил этилган аппелация комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Мазкур низомнинг 36-бандига кўра йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
Шунга кўра сиздаги вазиятда йиллик баҳолари ва якуний аттестациядан ўтолмаган ўқувчиларгина синфда қолдирилиши мумкин.
Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгари боради. Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Ш.Мирзиёев.
Куни-кеча туманимиздаги “Учқудуқ” маданият уйида “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида дўстлик фестивали бўлиб ўтди.
Фестивал ишини туман ҳокимининг биринчи ўринбосара Ф.Бафоев кириш сўзи билан очиб берди.
Унда таъкидланганидек, давлат раҳбарининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида юртимизда ҳар йили 16 ноябрь –Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат. “Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказишдан мақсад 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат.
Учқудуқ туманида ҳам “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирларнинг якуний қисми “Ўзбекистон – бағрикенг диёр!” мавзусидаги фестивал бўлиб, унда рус миллий - маданий марказ, 7,9,10 – умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Қизилқум” маданият уйи жамоалари иштирок этди.
Тадбирни 9-умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Қ.Ахметов олиб борди.
Дўстлик фестивалида иштирокчилар томонидан рус, қозоқ, тожик, қорақалпоқ ва ўзбек халқлари урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. Турли миллат вакилларининг куй-қўшиқлари ижро этилди.
Айниқса, 9-умумий ўрта таълим мактаби вакиллари томонидан қозоқ миллий урф-одат ва анъаналарининг намойиши, “Қиз узатиш” саҳна кўринишини йиғилганлар олқишлар билан қаршиладилар.
10-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг ўзбекона чиқишлари, “Келин танлаш” урф-одатини ҳазил-мутойиба тарзида жуда моҳирлик билан саҳнага олиб чиққанликлари барчага бирдек манзур бўлди.
Шунингдек, рус миллий - маданий марказ жамоаси томонидан куйланган қўшиқ ва рақслар, 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ижросида тожик тилида ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчада катта таассурот қолдирди.
Мазкур фестивални ўтказишдан асосий мақсад ёш авлодни турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Тадбир якунида барча иштирокчи жамоалар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Учқудуқ туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича масъул мутасаддилар иштирок этди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаш котибият мудири Ш.Сатторов бошқариб борди.
Дастлаб депутатлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жойни таъмирлашга маблағ ажратиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.
Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 нафар оилаларнинг уй-жойини жорий таъмирлаш учун қурилиш моллари олишга жами 30 млн. маблағ ажратиш таклифини депутатлар бир овоздан маъқулладилар.
Мазкур маблағ эвазига Мингбулоқ ОФЙдаги “Янги ЎЗбекистон” кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Тинимкул Нуртаева, “Адолат” кўчаси 18-уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила Сейлбек Қулмишов яшаб турган хонадонлари таъмирланадиган бўлди.
Мажлис кун тартибидаги иккинчи масала ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Ф.Бафоев, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Шокиров ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
ЎзХДП ҳукуматга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича давлат томонидан кафолатланган нафақа тўлашни жорий этиш таклифини киритди. Партия нодавлат сектордаги иш берувчилар ҳар доим ҳам бундай мажбуриятни бажармаслигини, ишсиз аёллар эса умуман олмаслигини таъкидлади. Буни халқаро ташкилотлар ҳам қайд этган.Халқ демократик партияси барча хотин-қизларга туғруқ ва туғиш бўйича давлат томонидан кафолатланган нафақа тўлашни жорий этиш бўйича ҳукуматга таклиф киритди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев муаллифлигида партия сайтида эълон қилинган мақолада айтилмоқда.
«Бугунги кунда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат томонидан тўланмоқда. Нодавлат ташкилотларда бундай нафақа иш берувчилар томонидан тўланиши белгиланган. Аммо амалда аксарият иш берувчилар ходимлар, аёллар, оналар олдидаги бу мажбуриятни бажармаяпти», — деб ёзмоқда у.
Фракция фикрига кўра, бу нобюджет соҳадаги иш берувчилар томонидан аёлларни ишга қабул қилмасликка (айниқса, ҳомиладорлик даврида) ва аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг чекланишига сабаб бўлмоқда. Ишламайдиган аёллар бу нафақани олмайдилар. «Бу ҳолат аҳолида саволлар туғдирмоқда», — қайд этди депутат.
«Барча аёллар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходим давлат ёки нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар кафолатли равишда давлат томонидан тўланиши лозим. Буни амалга оширишнинг энг ишончли ва мақбул йўли — нафақанинг давлат томонидан тўланиши ҳисобланади. Партиямиз депутатлари ҳукуматга мана шу таклифни ҳам берди», — таъкидлади Улуғбек Вафоев.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСEФ ва Жаҳон банкининг ўтган йили чоп этилган қўшма ҳисоботида иш берувчининг нафақани молиялаши халқаро амалиётга зид экани айтилган. Ҳужжатда бу ҳолат «ёш аёлларни расмий секторда иш билан таъминлашда потенциал тўхтатувчи омил мавжудлигидан далолат бериши, бу эса уларни иш ўринлари учун жиддий рақобат шароитида ноқулай аҳволга солиб қўйиши» ҳақида айтилган.
«Ўзбекистон Республикаси ҳукумати оналикни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ҳужжатга (ILO, 2019a) қўшилганини инобатга олиб, оналик ва туғиш бўйича барча нафақаларни ижтимоий суғурта тизимига ўтказиш тавсия этилади», — тавсия этилмоқда ҳисоботда.
2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармойиши қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсад қилинган.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қатор жиҳатлар устувор йўналиш ҳисобланади.
Улар орасида давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш, вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш, бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш, “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш, давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш, вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш бор.
Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш, кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш, ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш, вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш, давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш, тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, халқ депутатлари кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш мўлжалланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформаси яратилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, янги платформа Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритаётган 45 ёшгача бўлган шифокор ватандошларимиз учун мўлжалланган. Платформада ўзбек тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади. Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
Бунинг учун шифокорлар https://ssv.uz/uz/vacancy?vaca... манзили орқали рўйхатдан ўтиб, ғоя ва таклифларини қолдиришлари мумкин.