Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони асосида Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил ноябрь ойида қуйдаги ишлар амалга оширилди;
Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур иш режасига мувофиқ ишлар ташкил этилди.
Тасдиқланган жадвалга асосан тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда октябрь ойда 6 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, ўтказилган сайёр қабулда жами 55 та тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган шахслар иштирок этиб, 25 та мурожаат қабул қилиниб, мурожаатларнинг 7 тасига жойида тушунчалар берилиб ҳал қилинди.
Жумладан, сайёр қабулдан келиб тушган 18 та мурожаатлар “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилди.
Жорий йилнинг 1 декабрь холатига қабулхонага 381 та мурожаатлар (шундан 395 та масалалар) келиб тушган. (Жумладан, ноябрь ойининг ўзида 32 масалалар тегишли тартибда ягона интерактив давлат парталига рўйхатга олиниб, ижро учун юборилган, Масалаларнинг 18 таси сайёр қабулдан, 1 таси ишонч телефонига, 13 таси Бош вазир қабулхонасига келиб тушган бўлиб, 1 декабрь ҳолатига масалаларнинг 32 таси ҳам кўриб чиқилиб, Шундан 27 таси (85%) қаноатлантирилиб, 5 тасига (16%) тушунтиришлар берилди).
Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда, Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири Ҳайдаров Иномжон Нўъмонқулович
Давлат раҳбарларининг самарали музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Бу ҳужжатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган. Рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва кучли ижтимоий сиёсат соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгиланган.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, шунингдек, энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш, “ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, ташриф доирасида ахборот технологиялари, “ақлли” қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид меморандумлар ҳамда Иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда тиббий ускуналар етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.
17 декабрь куни Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқаси шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари. янгради. Тантанали маросимда Тонгги софлик мамлакатининг қадимий тарихи ва ёрқин замонавийлиги ўз аксини топди.
Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Корея Республикаси Президенти олий мартабали меҳмонни қутлар экан, Сеул Тошкент билан ҳамкорликни барча йўналишларда янада ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.
- Ҳурматли Шавкат Мирзиёев жанобларини, менинг қадрли биродаримни қутлайман. Сеулга хуш келибсиз. Шу йил январь ойидаги учрашувимизни яхши эслайман. Ўша мулоқотимиз жорий йилнинг биринчи олий даражадаги учрашувим бўлди. Бугун эса Сиз билан йил якунида юзма-юз кўришиб турибмиз. Менинг дипломатик тадбирларим айнан Сиз билан бошланиб, якунига етаётганидан айниқса мамнунман. Корея ва Ўзбекистон алоҳида стратегик шериклик муносабатлари билан боғланган ҳамкорлардир. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қишлоқ хўжалиги ускуналари ва электр техникаси ишлаб чиқариш, энерготехника тармоғи ва энергетика, саноат корхоналарини барпо этиш каби соҳаларда турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сизнинг ташрифингиз доирасида қатор муҳим ҳужжатларга имзо чекилади. Биз Ўзбекистон билан елкама-елка туриб, глобал иқлим ўзгаришларига қарши туришга, “ақлли” шаҳарлар, смарт-фермалар, АКТ ва электрик автомобиллар ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз. Келаётган йилда биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Умид қиламанки, янги йилда биз биргаликда фаровонликнинг янги саҳифасини очамиз.
Президент Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, очиқлик ва ўзаро ишонч икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганини таъкидлади.
- Учрашиб турганимиздан жуда мамнунман. Давлат ташрифи билан гўзал Кореяга келишга таклиф қилганингиз ва ҳар доимгидек илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорман. Ҳозир об-ҳаво совуқ, лекин кореялик биродарларимизнинг қалби қайноқ. Биз мамлакатингиз ва корейс халқига алоҳида бир самимият билан қараймиз. Менталитетимиз, анъана ва маъанавий қадриятларимиз ўхшаш. Сизнинг “Янги сиёсат”ингиз юқори технологиялар, рақамлаштириш, инновацион ва “яшил” тараққиёт соҳаларида юртингиз етакчилигини мустаҳкамлаш, истеъдодли корейс халқининг улкан интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди, - деди Ўзбекистон Президенти.
Мана 15 йилдирки, мамлакатларимиз стратегик шерикдир. Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг дўстлиги ва сиёсий иродаси эса Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигига янги суръат бағишлашга кучли рағбат бўлди .Давлат раҳбарлари тўртинчи бор учрашмоқда. 2017 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлди. 2019 йил апрель ойида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга жавоб ташрифи бўлиб ўтди, унинг доирасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. 2021 йил январь ойидаги онлайн саммитда эса етакчилар ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш бўйича қатор янги ва долзарб ташаббусларни илгари сурдилар
Кореяга бу галги ташриф фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.
Ўзбекистон етакчиси узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий шерикликнинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқишни даврни ўзи тақозо қилаётганини алоҳида таъкидлади. Икки мамлакат ҳамкорлиги глобал иқтисодиётнинг бугунги таҳдидларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Корея Республикаси Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони қарийб икки баробар ортди. Пандемия оқибатларига қарамай, кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон ва Корея Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш масаласида анча илгарилади. Учрашувда ушбу ҳужжатнинг келгуси йилда имзоланиши туфайли товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва мувозанатга келтириш имконияти пайдо бўлишига ишонч билдирилди.
Кореянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. Жорий йилда 320 миллион доллар, яъни 2020 йилга нисбатан 20 фоиз кўп ўзлаштирилди. Бу маблағлар ҳисобига кимё, нефть-кимё, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Корея Эксимбанки ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан кўп йиллик самарали ҳамкорлик алоҳида диққатга сазовор. Масалан, ушбу жамғарма доирасидаги молиялаштириш ҳажми 1 миллиард долларга етказилди. 2023 йилга қадар Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли маблағ йўналтирилмоқда.
Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан сермаҳсул шериклик ҳам кенгаймоқда.
Ўзбекистон Президенти яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлади. Истиқболдаги барча қўшма лойиҳалар, дастур ва ҳаракатлар режаларини шу асосий устуворликлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг инсон капитали ва табиий ресурслари Корея Республикасининг истиқболли технологиялари ва билимлари билан бирлашса, жаҳон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун яхши замин яратиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини (EDPF) жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирди. Унинг ҳудудида фан-таълим муассасалари, илғор технологиялар соҳасидаги тадқиқот ва ишланмалар марказларини жойлаштириш мумкин бўлади.
Томонлар қайд этганидек, мамлакатимизда биргаликда ташкил этилган Тўқимачилик технопарки ва Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маркази фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва ривожлантириш давом эттирилади.
Ўзбекистон Кореянинг рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, “ақлли шаҳарлар”, аутсорсинг, алоқанинг янги авлоди ва интернет-технологиялар борасидаги ютуқларидан ўз амалиётида фойдаланишдан манфаатдор.
Мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш, мактабгача ва олий таълим соҳаларида жиддий ҳамкорлик қилмоқда. Тиббиётда амалга оширилган илк йирик қўшма лойиҳа натижасида ўтган йилдан буён Тошкент шаҳрида Болалар кўп тармоқли клиникаси фаолият юритмоқда.
Корея таълим модели дунёдаги энг намунали тажрибалардан биридир. Айнан шу боис юртимиз мактабгача таълим тизими Кореядаги ҳамкорларнинг илғор тажрибаси ва билимлари асосида тўлиқ ислоҳ қилинди.
Ўзбекистон Президенти университетлар ўртасидаги инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг мунтазам мулоқоти учун доимий майдон яратиш, келгуси йилда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форумини ўтказишни таклиф қилди.
Музокаралар чоғида пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси иқтисодий ўсиш локомотивларидан бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Ўзбекистон Корея компанияларининг меҳмонхоналар ва инфратузилма объектлари қурилиши билан боғлиқ лойиҳалардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Келгуси йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва корейс диаспораси Ўзбекистонда истиқомат қилишининг 85 йиллигини нишонлайдилар.
Давлатимиз раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.
Шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Кореянинг кўплаб масалалар юзасидан қарашлари ўхшашдир. Мамлакатларимиз халқаро майдонда бир-бирига кўмаклашмоқда. Корея Республикаси Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланишини, шунингдек, 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясини ўтказиш жойи сифатида Самарқанд номзодини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон, ўз навбатида, Кореянинг 2024-2025 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси бўлиш ниятини қўллаб-қувватлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Корея Республикаси – Марказий Осиё” форумининг минтақамиз барқарор тараққиётига кўмаклашишдаги ўрни кучайиб бораётганини юқори баҳолади.
Ўзбекистон етакчиси ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳа ва дастурларини илгари суриш мақсадида парламентлар ва ҳукуматлар даражасидаги мулоқотнинг янги самарали механизмларини жорий қилишни таклиф этди.
Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи, унинг доирасида қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра, алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада юқори даражага олиб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор яратувчи тарихий воқеа бўлди.
Soʻrovnomalar asosiy demografik koʻrsatkichlar, aholining mexanik harakati, migratsiyasi, milliy xususiyatlari, fuqaroligi, taʼlim darajasi, uy xoʻjaligi aʼzolarining iqtisodiy holati, bolalar soniga oid savollardan iborat boʼladi.
Yashab turgan xonadonida roʻyxatdan oʻtishni istamagan respondentlar uchun roʻyxatga olish soʻrovnomalarini toʻldirish ularning oʻzlari yashab turgan mahallalarda tashkil etiladigan instruktorlik uchastkalarida amalga oshiriladi. Respondentlar tomonidan taqdim etilgan shaxsga doir maʻlumotlarning maxfiyligi va ularning mazmuni oshkor etilmasligi roʻyxatga oluvchi tomonidan kafolatlanadi.
Ikkinchi usulda respondentlarga qulaylik yaratish maqsadida internet jahon axborot tarmogʻi orqali roʻyxatdan oʻtish imkoniyati yaratiladi. Bunda soʻrovnomalar aholining oʻzi tomonidan maxsus dastur orqali toʻldirilib, belgilangan elektron manzilga joʻnatiladi.
Aholini roʻyxatga olishning birlamchi maʼlumotlari hududiy statistika boshqarmalari huzurida tashkil etiladigan markazlarda maxsus dasturiy taʼminot asosida 2024- yil 1- yanvardan 31- dekabrga qadar operatorlar tomonidan elektron bazaga kiritiladi. Roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan tayyorlangan yigʻma roʻyxatlar natijalari asosida shahar va qishloqlar, shu jumladan, erkaklar va ayollar boʻyicha aholi soni toʻgʻrisidagi dastlabki maʼlumotlar esa 2024- yil 1- martga qadar tayyorlanadi.
Aholini roʻyxatga olishning elektron maʼlumotlar bazasi 2025- yil 1- dekabrgacha tahlil etiladi va yakuniy maʼlumotlar respublika hamda hududlar boʻyicha shakllantirilib, rasman eʼlon qilinadi.
Mazkur vazifalar tizimli tarzda amalga oshirilgani holda, roʻyxatga olish orqali respublika aholisi va uning farovonligi toʻgʻrisida ishonchli maʼlumotlar toʻplanadi. Ular aholi soni, tarkibi va taqsimlanishi boʻyicha toʻliq bazani shakllantirish bilan birga, Milliy rivojlanish strategiyalarini ishlab chiqish, ularda foydalaniladigan demografik oʻzgarishlar tendentsiyalari, mehnat resurslari joylashuvi hamda ilmiy tadqiqotlar olib borishda qoʻl keladi.
Uchquduq tuman statistika bo‘limi
«Ўзагроинспекция»нинг Учқудуқ туман бўлими томонидан Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги Учқудуқ саноат техникумида ёшларни ўқишга ва ишга, хусусан, тракторчи-машинист гувоҳномасини берадиган янгидан ташкил этилаётган ўқув курсларига жалб этиш мақсадида тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Тадбир давомида Инспекция туман бўлими бошлиғи Шавкат Самиев, техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими инспектори Лазиз Қодиров, таълим муассасаси ўқитувчиси Шакарбой Шамиевлар сўз олиб, юртимизда ёшларни турли соҳаларда билим олиб, касб-ҳунар ўрганиши учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлашди. Жумладан, техника соҳасига қизиқиши баланд ёшлар барча туманларда очилиши кутилаётган тракторчи- машинист гувоҳномасини берадиган ўқув курсларида таълим олишлари мумкинлиги ҳақида гапирилди. Эътиборлиси, бундай ўқув курсларида нафақат йигитлар, балки қизлар ҳам ўқиб, тракторчи- машинист ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишади.
Айтиш керакки, саноат ва қишлоқ хўжалиги асосий даромад манбаи бўлган вилоятимиз ёшлари учун бу ажойиб имконият деганидир. Шу билан бирга бундай ўқув курслари ташкил этилиши йигит-қизларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ишсизликни камайтириш, салоҳиятли кадрлар орқали иш унумдорлигини ошириш жиҳатлари билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув якунида техникум ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга агроинспекция ходимларидан батафсил жавоб олишди. Эътирофлиси, ёшлар орасидан тракторчи-машинистликка иштиёқи баланд йигит-қизлар ташкил этиладиган ўқув курсларида иштирок этиб, назарий ва амалий билимларни эгаллашга тайёрликларини билдиришди.
«Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Ҳоким ёрдамчиларининг аввалги иш жойидаги маошларини сақлаб қолиш масаласи 2022 йил учун давлат бюджетида кўзда тутилган.
Сенат ялпи мажлисида Танзила Норбоева молия вазири Тимур Ишметовдан ҳоким ёрдамчиларининг аввалги юқори маошларини сақлаб қолиш масаласи ҳақида сўради.
Молия вазири бу нарса давлат бюджетида назарда тутилганини тасдиқлаб, агарда ҳоким ёрдамчиси аввал давлат бюджетидан ойлик олиб келган бўлса ва аввалги маоши янги лавозиминикидан паст бўлса, эски иш жойидаги маоши сақланиб, янгисидан маош олмаслигини билдирди.
Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори билан ҳоким ёрдамчиларининг маоши миқдори белгиланган. Унга кўра, маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4 млн 932 минг сўмдан 5 млн 754 минг сўмгача бўлган маошлар тўланади.
Шунингдек, қарорда ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг аввалги иш жойидагидан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб борилиши назарда тутилган.
Аввалроқ, Kun.uz’да ҳоким ёрдамчилари лавозимига молия-иқтисодиёт секторида иш тажрибасига эга бўлган касб эгалари мажбуран ўтказилаётгани, улар олиб келган юқори маоши камайиб кетишидан хавотирдалиги ёритилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 22-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонуни маъқулланди.
Ҳужжат қуйидаги асосий қоидаларни жорий этишга қаратилган:
➖ фавқулодда ҳолат қуйидаги ҳодисалар содир бўлганида жорий этилиши белгиланмоқда:
? реал ташқи хавф, Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;
? кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, экологик ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар;
➖ фавқулодда ҳолат президент фармони билан республиканинг бутун ҳудудида ёки алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилиши, мазкур фармон 3 сутка мобайнида Олий Мажлис палаталарига киритилиши ва уларнинг қўшма мажлисида тасдиқланиши қайд этилмоқда
➖ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан, унинг алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 60 суткадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда;
➖ фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида тегишли чоралар ва вақтинчалик чекловлар қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда;
➖ республиканинг бутун ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида сайлов ва референдум ўтказилмаслиги белгиланмоқда;
➖ президентнинг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳужжатлари амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлилиги назарда тутилмоқда;
➖ президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича махсус давлат органлари (давлат комиссияси ва ҳудуд комендатураси) тузилиши назарда тутилмоқда ва уларнинг ваколатлари белгиланмоқда;
➖ фавқулодда ҳолат шароитида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланмоқда. Хусусан:
? авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва таъминлаш учун жалб этилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш кафолатланмоқда;
? жабрланган шахсларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган шартлар ва тартибда турар жойлар берилиши, етказилган моддий зарар қопланиши, ишга жойлашишда кўмак берилиши ва зарур ёрдам кўрсатилиши қайд этилмоқда;
➖ жисмоний куч ишлатишнинг, махсус воситаларни, жанговар ва махсус техникани ҳамда ўқотар қуролни қўллашнинг қонунчиликда белгиланган шартлари ва чегаралари фавқулодда ҳолат шароитларида ўзгартирилмаслиги белгиланмоқда;
➖ комендантлик соати қоидаларини бузган шахслар комендантлик соатининг охиригача, шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган шахслар эса – уларнинг шахси аниқлангунга қадар, бироқ 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга ички ишлар органи бошлиғининг қарори билан ушлаб турилиши назарда тутилмоқда.
“Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази биноси реконструкциядан сўнг иш фаолиятини бошлади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада банк, мижозларга кўсатилаётган хизматлар сифати ҳамда сонини, шунингдек қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Навоий вилоят минтақавий филиалига қарашли Учқудуқ банк хизматлари маркази биноси янгидан реконструкция қилиниб, ўз фаолиятини бошлади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, мижозларга қулай ҳамда самарали хизмат кўрсатишда реконструкция қилинган ҳамда инновация жиҳозлар билан таъминланган бинонинг аҳамияти катта. Мазкур банк хизматлар маркази биноси халқаро стандартлар асосида таъмирланиб, илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланди.
Банк хизматлари маркази банк тизимида олиб борилаётган трансформация жараёнида 2019 йилда филиал негизида қайта ташкил этилган. Марказда 9 нафар малакали менежерлар ва 3 нафар агент томонидан юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилмоқда.
Жумладан, марказда жисмоний шахслар учун қулай шартларда микроқарз, овердрафт, истеъмол, имтиёзли ва бошқа турдаги кредитларни расмийлаштириш имконияти мавжуд. Пластик карталари қисқа муддатда расмийлаштириб берилади.
Бундан ташқари, мижозларга мутахассислар маслаҳатини олиш, ҳисоб рақам очиш ва кредитлар олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар, валюта айирбошлаш ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд.
Хусусан марказ томонидан 1 000 дан зиёд юридик ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида 5 800 донадан зиёд Uzcard ва Humo карталари эмиссия қилинган. Марказда замонавий банкомат ўрнатилган.
“Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ томонидан 2021 йил давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 13,5 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 380 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури” доирасида 250 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъекталирга 8,4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Шундан, ёшлар дафтарига киритилган 84 нафарга 1,9 млрд. сўм, “Аёллар дафтарига” киритилган 39 нафар ишсиз хотин-қизларга 843,0 млн. сўм, бундан ташқари “Темир дафтар” киритилган ҳамда ишсиз фуқароларни 128 нафарига 5,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бунинг натижасида туманимиздаги ишсиз ёшлар ва ишсиз аёллар ажратилган кредитлар натижасида ишлаб чиқариш корхоналари, тикув цехлари ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар салмоғи ошишига эришилди.
“Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ биноси реконструкциядан сўнг фойдаланишга топшириш маросимида туман фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Райҳон ҚОДИРОВА,
махсус мухбиримиз.
Суратда: “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ БХМ биноси реконструкциядан сўнг.
Навоий вилояти, Учқудуқ туман МТБ тасарруфидаги МТТ психологлари томонидан 2021 йилнинг 14 декабрь куни “Ирода-бахт шарти“ мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Семинар тренингни туман психологлар услубий бирлашма раҳбари С. Комилова бошқариб борди. Даставвал мавзу юзасидан тушунча берилди. Тренингнинг танишув шарти “Сеҳрли кўзгу“ усули билан бошланди. Дастур давомида муаммоларга ечим топишда ёрдам берувчи “Ўргимчак тўри“ ўйини психолог Ф. Солиева томонидан ташкил этилди. С. Комилова томонидан кайфиятни кўтарувчи “Қувноқ фирма“ ўйини, З. Юлдашева томонидан инсон иродаси, қадр -қиммати ва жавобгарлиги акс этган “Ҳалокатга учраган кема“ ўйини, Ж. Ҳамроева томонидан “Сиз учун қадрли инсон“ медитасион машқи, қолган психологлар томонидан эса “Қувноқ эртак“, “Иродангни сина“ ўйинлари ташкил этилди. Семинар- тренинг сўнгида барча семинар иштирокчилари билан ёқимли сўзлар ёрдамида мусиқий дақиқа ташкил этилди ҳамда психологлар томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Дастур йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди.