Hokimiyat matbuot xizmati
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. Айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саёҳатчилар, сафарда юрганларда кўпроқ учрайди. Бунга сабаб – уларнинг ҳар доим ҳам гигиена талабларига риоя қила олмасликларидир. Бундай ҳолларда бактериал интоксикация келиб чиқиши тайин. Шунинг баробарида, тропик давлатларда дам олиш маҳали танаввул қилинадиган нотаниш ва организм ўрганмаган таомларни айтиш мумкин. Илиқ ва нам иқлим шароитида турли касаллик чақирувчи микроорганизмлар “гуркираб” ривожланади. Умуман айтганда, заҳарланишга нима сабаб бўлишидан қатъи назар, у қоринда қаттиқ оғриқ ва умумий ҳолсизланиш сингари аломатлари билан ҳар қандай гўзал саёҳатни ҳам чиппакка чиқариши ҳамда жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ НИМА?
Овқатдан заҳарланиш – озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар билан ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Агрессив кимёвий моддалар ёки бактериялар сақловчи маҳсулот танаввул қилингандан сўнг, токсинлар секин-аста қон томирларига сўрилиб, интоксикация аломатларини намоён этади.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТЛАРИ
Одатда оватдан заҳарланиш жараёни жуда тез содир бўлади. Масалан, қисқа вақт оралиғида организмнинг нормал ҳолати қуйидагича ўзгариши мумкин:
- кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- диарея;
- ошқозон ёки ичакларда оғриқ;
- умумий ҳолсизланиш,
- дармонсизлик;
- бош оғриғи ва ҳ.к.
Вақтида чора кўрилиб, даволаш бошланмаса, аломатлар кучаяди. Токсинлар тури ва уларнинг миқдорига кўра, буйрак, марказий асаб тизими ва юрак-қон тизими фаолияти бузилиши мумкин. Айниқса интоксикация болалар, кексалар ёки яқинда касалланган кишиларда ўта жиддий ўтади.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ САБАБЛАРИ
Аксарият ҳолларда заҳарланиш муддати ўтган маҳсулот, бактериялар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, шунингдек, кимёвий воситалар таъсирида зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш оқибатида юзага келади. Аксарият ҳолларда, муддати ўтган ва гигиеник талабларга тўла жавоб бермайдиган тартибда овқатланиш ҳам сабаб бўлиши мимкин.
Биз юртдошларимиздан, аввало, ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, тоза ва сифатли овқатланишга эътибор беришларини сўраб қолардик.
Истиқлол туфайли маҳалла институти халқчил тузилма сифатида шаклланиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашмоқда ва ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгалламоқда
Бугун 22 март куни Ўзбекистонда "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев бу тизимда фаолият олиб бораётган барча ходимларни табриклади.
Тумандаги мухташам ресторанлардан бирида тизим ходимлари учун ёзилган байрам дастурхонида қатор мехмонлар ва мутасаддилар иштирок этди. "Сизлар борсизки бугун маҳаллаларимиз тинч ва осуда. Олиб бораётган машаққатли ҳамда савобли ишларингизда омадлар ҳамда оилангизга фаровонлик тилаймиз" дея табрик сўзларини келтириб ўтди туман ҳокими.
Йил давомида самарали фаолият юритган ходимларнинг мехнатлари алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди. Зеро меҳнатнинг муносиб тақдирланиши келгуси муваффақиятлар дебочасидир.
Наврўз (Новруз, Навруз, Нооруз, Невруз, Наурыз) — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни. Бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам. Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.
2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.
Халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда Наврўзнинг ўрни катта. Наврўз авлодлар ўртасида ҳам, оилада ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилишга ҳисса қўшади, маданий хилма-хилликни сақлаш, халқлар ва жамоалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Учқудуқ туманидаги 20-мактабни нафақат туман, вилоят, балки республика миқёсида ўз ўрни, довруғи бор. Мазкур мактаб таълим-тарбия жараёнларининг сифатли ва самарали ташкил этилганлиги боис мактаб ўқувчилари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мактаб битирувчиларининг ҳам мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш кўрсаткичлари ҳам салмоқли фоизларни ташкил этади, улардан бугунги кунда хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган собиқ битирувчиларнинг борлигини фахр билан айтиш мумкин. Мактаб доимий равишда юқори рейтинг кўрсаткичларини қайд этиб келмоқда. Ҳусусан яқиндагина эълон қилинган республикадаги 10 мингга яқин мактаб ичида 5-ўринни қўлга киритгани таълим даргоҳининг салоҳиятидан дарак беради.
Албатта юқорида санаб ўтилган ютуқларни қўлга киритишда таълим муассасасида самарали бошқарув тизимининг мавжудлиги, ҳусусан мактаб директори Рўзиева Насиба Жумаевнанинг 15 йиллик раҳбарлик фаолияти муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ Рўзиева Насиба Жумаевнанинг машаққатли меҳнатлари муносиб қадрланиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланиши бутун туман халқ таълими тизими ходимларининг қувончига сабаб бўлди.
Туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Халилов томонидан устозни унвон билан яна бир бор муборакбод этилиб, эзгу тилаклар билдирилди.
Ўзбекистонга киришда вакцина олган чет элликлардан ПЗР-тест талаб қилиш бекор қилинди.
Республика махсус комиссияси томонидан коронавирусга қарши бир қатор талабларнинг амал қилиши тўхтатилди.
Хусусан, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.
Шунингдек, Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР-тести натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби бекор қилинмоқда.
Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЗР-тести натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди
Президент “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги унга юклатилган асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда нуроний ва кексалар билан ишларни такомиллаштириш йўналишида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги “Фахрийлар кенгашлари”, фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш;
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганидан сўнг барча вилоят, шаҳар ва туманларда Юртбошимиз ташаббуси билан босқичма-босқич кенг қамровли қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар ва туманларимиз янада кўркамлашиб, барча соҳаларда ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Янги ишчи ўринларини ташкил этиш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, келажагимиз бўлган ёшларнинг камол топиши ва республикамизни ривожланган давлатлар орасида ўз ўрнини эгаллаши учун Давлат аҳамиятига эга бўлган, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари,
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари янги қурилиш майдонини танлаш комиссиялари ишида иштирок этадилар ва лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, ўз хулосаларини берадилар.
Ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак:
- ёнғин хавфсизлиги жиҳатдан бино иншоотларни ҳудуд(зона)ларга ажратилишига;
- жой релъефини ва шамол йўналишини ҳисобга олинишига;
- қўшни корхона ва аҳоли яшовчи жойларга нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланганлигига;
- ёнғин хавфсизлиги қисми жанговар экипажини ёнғин ва фавқулодда ҳолат вақтида хизмат кўрсатиш жойига ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб, ёнғин хавфсизлиги қисми билан оралиқ масофасига;
- бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши сув тармоқлари, табиий газ ва электр қуввати билан таъминлаш, алоқа ҳамда хабарлаш йўналишлари бўйича тўғри қарорлар қабул қилинганлигига;
- объект атрофидаги бошқа бино ва иншоотларга нисбатан ёнғинга қарши оралиқ масофаларига риоя қилинганлигига.
Фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотларни қайта техник жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва қайта таъмирлаш лойиҳалари юзасидан, транспорт йўллари, электр, газ, алоқа ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари ўзгарганида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хулосалари олиниши керак.
Янги қуриб битказилган ва қайта таъмирлаш ишлари тугалланган объектлар белгиланган тартибда Ишчи ва Давлат қабул қилиш комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
Ички ва ташқи сув таъминоти, ёнғин автоматикаси қурилмалари, тутн ҳайдаш тизимлари ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида қабул қилиниб олинади ва далолатномалар расмийлаштирилади.
Давлат қабул қилиш комиссиясида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тақдим этилган ёзма кўрсатмада қайд этилган тадбирларни тўла-тўкис бажарилганлигини кўздан кечирадилар. Бунинг учун аҳамият берилиши керак бўлган саволлар рўйхати тузилади. Керак бўлган ҳолларда баъзи конструкцияларни очиш, алоҳида ускуна ва жиҳозларни қайта синовдан ўтказиш ҳуқуқига эгадир.
Текширув даврида лойиҳага киритилган ёнғинга қарши тадбирлар қурилиш меъёр қоидалари асосида бажарилмаган ҳолда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари корхонани қабул қилиб олиш далолатномаларига имзо қўймайди ва бу ҳақда Давлат қабул қилиш комиссияси раҳбарига ёзма равишда ахборот берадилар.
Хурматли ишчи ва хизматчилар, сизлардан яанги қурилаётган қурилишларда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, ҳамда қурилиш қоидаларига риоя этишингизни сўраймиз.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш орқали Сиз ёнғиннинг келиб чиқишини бартараф этган ҳамда давлат ва шахсий мол-мулкингизни, ўзингизнинг ва атрофингиздаги кишилар ҳаётини асраб қолган бўласиз.
Сардор Камолов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ инспектори катта лейтенант,
Фаррух Улуғов,
ШКБ ОЁХТТEБ П ва НБ мутахассис, оддий аскар.

АҚШнинг Массачусетс университети олимлари дунёдаги энг чуқур қудуқни қазимоқчи. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.
Маълум қилинишича, қудуқ қазиш режаси бир неча йил олдин пайдо бўлган. Шундан сўнг «Quaise» энергетика компанияси тузилиб, унинг ёрдамида режани амалга ошириш учун 63 миллион доллар йиғилган.
Олимларнинг фикрига кўра, улар таниқли технологиялар, жумладан, электромагнит нурланиш ёрдамида ерни эритиш имконини берувчи гиротрон қурилмасидан фойдаланмоқчи. Айни пайтда Ердаги энг чуқур қудуқ Россиянинг Мурманск вилоятида жойлашган бўлиб, олимлар 1970 йилда уни 12 километрдан ортиқ бурғулаш имкониятига эга бўлган.
Гиротрон қурилмаси ёрдамида америкалик мутахассислар Ерга 20 километргача чуқур кириб бориши керак. Ушбу усул орқали мутахассислар геотермал энергияни олмоқчи.
«Геотермал ҳеч қандай ёқилғи талаб қилмайди ва ҳеч қандай чиқинди ҳосил қилмайди», дейилади компания сайтида.
Аёл қанчалик билимли ва салоҳиятли бўлса, у тарбиялаган авлод ҳам келажак учун шундай етук шахс бўлиб вояга етади. Бугун сизлар билан манашундай аёл ҳақида ҳикоя қиламиз.
Туманимиздаги 18- умумий ўрта таьлим мактаби директори Гулбаҳор Алланова ҳам юқоридаги таърифларимизнинг яққол мисоли.
У Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилган. Ёшлигиданоқ илм олишга чанқоқлиги боис, мактабдаги тенгдошларидан ажралиб турарди. Адабиётга бўлган иштиёқ уни Қорақалпоғистон давлат университетининг филология факультетига етаклади.
199 5йилда Гулбаҳор ва турмуш ўртоғи йўлланма билан Учқудуққа ишлаш учун келишади. Аввалига тарбиячи, сўнгра мактабда ўқитувчи, ҳамда 10-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган.
Анашу давргача бўлган фаолияти давомида кўпгина билим ва тажриба орттирган Гулбаҳор Алланова 2016 йилидан 2021 йилга қадар Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритди.
Ўтган йили март ойидан бошлаб, 18-умумий ўрта таълим мактабида директор бўлиб ишлаб келаётган Гулбаҳорнинг қилаётган фидоийларча меҳнатлари ва жонкуярлиги бугун ўз мевасини берди десак муболаға бўлмайди. У 8 -март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳозирги кунда 850 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келаётган 77 нафар педагог-ўқитувчилар Г.Алланова раҳбарлигида ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, “Замонавий мактаб” мақомига сазовор бўлишди.
Буларнинг барчаси жуда кўп меҳнат ва ҳаракат талаб этади. Айниқса, аёл киши учун иш ва оилани тенг олиб бориш осон эмас, албатта. Бу борада турмуш ўртоғи РустамТожимуратов уни доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Р.Тожимуротов ШКБ 3-сонли гидрометаллургия заводида бош инженер ўринбосари лавозимида фаолият юритади.
Ҳар томонлама ҳавас қилса аризигулик бу оилада 3 нафар ўғил-қиз вояга етди. Қиз узатиб, ўғил уйлантиришди.
Сизга ёзганларимиз бир аёлнинг иш фаолияти ва ҳаёт йўлидан кичик лавҳалар. Бу йўлларда қанча тўсиқлар ва машаққатлар борлиги барчамизга аён. Муҳими, яхши кунларнинг, ҳалол меҳнатнинг натижаси манашундай олқишларни олиб келганлиги. Ўйлаймизки, бу ютуқларнинг фақат бошланиши. Гулбаҳор Аллановага келгуси фаолиятларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.
Дилноза ТОШНИЁЗОВА.