Тан-сиҳатликэнгкаттабойлик. Ана шубебаҳобойликниасраб-авайлаш, аввало, ҳарбиринсоннингўзигабоғлиқ. Киши соғбўлса, оиласидахотиржамлик, ишидаунумбўлади. Тананингқайбирбўғинигахасталикхуружқилмасин, бепарволикбиланунинголдиолинмасабесамардир.
Учқудуқ тумани марказида жойлашган НКМК жамғармаси ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармасига қарашли «Кончи» сиҳатгоҳи ана шундай баҳаво масканлардан бири ҳисобланади. Қизилқум чўлининг аёвсиз табиати ёзда иссиқ, қишда кучли шамол билан қаттиқ совуқни сиҳатгоҳда бўлган инсон сезмай билмай ҳам қолади, десам ишонаверинг.
Мазкур сиҳатгоҳ йил давомида кўм-кўк либосдаги арчалар, минтақа иқлимига мос дарахтлар, анвойи гуллар, сунъий шаршарали фаввора, шинам айвонлар бу ерга келувчилар саломатлигини тиклашга хизмат қилади.
"Кончи" сиҳатгоҳида даволаш, профилактик реабилитация тадбирларини ўтказиш учун физиотерапевтик база мавжуд. Англия ва Россия давлатларида ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ультратовуш муолажаси, лазер терапияси, электруқалаш, электрофарез, гидромассаж сингари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Парафин, юқори ва паст частотали токлар, даволаш физкультураси, дуоденал дренажлар, уқалаш усуллари ёрдамида даволаш кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Массаж хонасида хизмат кўрсатаётган Жавоҳир Казаков даволанувчилар соғлигини тиклаб, ўзларида енгиллик ҳис қилишларига сабабчи бўлмоқда. Зарурат туғилганда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкиллаштирилган бўлиб, бу ерда Дилфуза Қаюмова, Фарида Ортиқова, Зебо Пўлатова, Нафосат Абдираҳимонова сингари ҳамширалар меҳнат қилишади.
Шунингдек, бу ерга келган кўплаб беморлар қўли енгил шифокорлар “Кончи” сиҳатгоҳи бош шифкори Елена Кравченко, врач – терапевт Дилора Тўхтабаева ҳамда меҳрибон ҳамширалар Нигора Муҳаммадиева, Гулшан Юсупжанова, Саодат Бердиева, Гулчеҳра Назарова, Муниса Эргашевалар кўмагида дарддан фориғ бўлишмоқда.
Сиҳатгоҳда фитобар ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир дам олувчи кислородли коктейл ва шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дамламалардан татиб кўришади.
Спорт зали эса тренажёрлар билан жиҳозланган.
Сиҳатгоҳ ошхонасида узоқ йиллардан буён бош ошпаз бўлиб ишлаб келаётган Рабия Оразова, ошпазлар Инна Валентина, Шахноза Рахимова томонидан дам олувчилар учун енгил ҳазм бўлувчи, фойдали элементларга бой, парҳезли овқатлар тайёрланади.
Йилига 2070 нафар киши ушбу баҳаво масканда нафақат даволанишади, балки кутубхонада завқли мутолаа, кўнгилочар ўйинлар, “Учқудуқ” маданият саройи санъаткорларининг концерт дастурлари, шунингдек, Учқудуқнинг турли қадамжоларига уюштирилган саёҳатлардан ҳам баҳраманд бўлишади.
- Диск грижа безовта қилаётганлиги сабабли бу ерда 14 кунлик муолажалар олмоқдаман, – дейди Ғанишер Ибодуллаев, – Сиҳатгоҳда беморларни даволаниши ва дам олишлари учун барча шароитлар мавжуд. Ширинсухан, қўли енгил шифокорлару, ҳамшираларнинг муолажаларидан кўпчилик мамнун бўлмоқда.
Бугун ушбу сиҳатгоҳда дам олиб, даволанаётган кишиларнинг қай бири билан суҳбатлашманг маскандаги мавжуд шарт-шароитлардан мамнунлигини изҳор этишади. Бу сўзлар мазкур сиҳатгоҳ жамоасининг самарали меҳнатидан далолатдир.
Тўлқин РЎЗИЕВ,
"НКМК жамғармаси ДМ "Учқудуқ" ҳудудий бошкармасига ИОХ муҳандиси.