LOTIN-КИРИЛЛ

ТАЪЛИМГА БАХШИДА УМР!

    Аёл мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун ҳар биримиз жамиятда ўз ўрнимизни топганлигимиз, обрў-эътиборга сазовор бўлаётганимиз, касб-коримиз билан юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлигимиз учун улардан миннатдормиз.

   ...Насиба Рўзиева номинитилгаолишимизбиланоқ, кўнгиллардағурур, уйғонади. Кўзлар қувончдан порлайди. Беихтиёр дилдаги меҳр тилга кўчади: “Ўзидан-да ишини севгучи аёл!».

    У туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори, куни-кеча 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами мунбосабати билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” юксак унвонига сазовор бўлди.

    Насибахон эсини танибдики, муаллим бўлишга ҳавас қилди. Шу орзу-ла яшаб, ўзи истагандек муаллим бўлди. Бугун у нафақат Учқудуқ туманида балки вилоятда қолаверса республикамизда ўз ўрнига ўз нуфузига эга бўлган таълим даргоҳи раҳбари. 

   Мазкур илм даргоҳининг ўтган ўқув йилида қўлга киритган ютуқлари сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, республикада мактаблар ўртасида 5-ўринни, вилоятда 2-ўринни, битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши бўйича туманда 1-ўринни эгаллади.

   Асли шариф Бухоронинг Шофиркон туманида таваллуд топган. У ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатиб, 1987-1992 йилларда Бухоро Давлат педагогика олийгоҳида ҳам фақат аълога баҳоларга ўқиган.

    Кўзларидан нур, жуссасидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган қаҳрамонимизнинг умр дафтарини бир-бир варақлаймиз: 2002 йилгача Шофиркон туманидаги 3-умумий таълим мактабида ўқитувчи, 2002-2004 йилларда туман ХТБ да маънавият-маърифат ишлари бўйича услубчи, 2004-2007 йилларда Учқудуқ туман ҳокимлиги "Маънавият ва маърифат" бўлими раҳбари вазифаларида ишлаган. 2007 йилдан буён эса Насиба Жумаевна тумандаги 20-умумий таълим мактабида директор бўлиб фаолият юритиб келмокда.

   Ҳа, тиниб-тинчимас, жонкуяр раҳбарнинг халқ таълими тизимида олиб бораëтган самарали педагогик фаолияти муносиб баҳоланиб, 2011 йилда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони ва "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

    Mактаб ўқувчи ва ўқитувчилари турли кўрик-танловларда туман, вилоят ҳатто Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хуллас, мактаб ҳақида кунлаб гапирсак озлик қилади. Ҳа, бу ютуқларнинг барчасида Насиба Жумаевнанинг муносиб салмоқли улуши бор.

    У оилада севимли ёр ва меҳрибон она. Унинг турмуш ўртоғи Жаъфар Мардонов ШКБ ТСҚда жонлантириш бўлими бошлиғи вазифасида қатор йиллардан буён фаолият юритиб келмокда. 

    Узукка кўз қўйгандек бир-бирига монанд бу оилада айни кунда уч нафар фарзанд вояга етди. Нафисахон она касби ўқитувчиликни эгаллаб, бугун ёшларга таълим – тарбия бериб келмоқда. Кичкина қизлари Нигора эса ота касбини танлаб, Бухоро Давлат тиббиёт олийгоҳини тугатди. Ҳозирда у шифокор. Ўғиллари Беҳрузжон эса Россия олийгоҳида таҳсил олмоқда.

    Мақоламизда Насиба Рўзиеванинг бор йўғи ҳаëт дафтарининг бир варағи билан танишдик холос. Уни бутунича ўқиш учун кўп кунлар, ойлар керак бўлса ажабмас. 

     Насиба Жумаевна! Бугун биз сизнинг фаолиятингиз ҳақида тўхталар эканмиз, сизнинг таърифи-таснифингизга сўз тополмадик ва шоирнинг ушбу таърифини сизга ва сизга ўхшаганларга ҳадяэ тдик.

Шоирга дедилар:Сиз бахтли инсон,

Чунки сиз шоирсиз, ҳамма танийди. Шоир жавоб берди:

Менда бор армон,

Муаллим десалар мени қанийди.

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.


 

O'qilgan: 516 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: